Ўрта махсус таълим вазирлиги


Иқтисодий ўсишнинг омиллари



Download 417,51 Kb.
bet98/158
Sana21.02.2022
Hajmi417,51 Kb.
#23925
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   158
Bog'liq
Иқтисодиёт назарияси Маъруза матни 2018

Иқтисодий ўсишнинг омиллари
Иқтисодий ўсишга таъсир кўрсатувчи омилларни шартли равишда икки гуруҳга ажратиш мумкин. Биринчи гуруҳ омиллар таклиф омиллари деб ҳам аталиб, иқтисодиётнинг ўсиш лаёқатини белгилаб беради:
1) табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати;
2) ишчи кучи ресурслари миқдори ва сифати;
3) асосий капитал (асосий фондлар) нинг ҳажми;
4) технология ва фан-техника тараққиёти.
Бу омиллар ҳар бирининг ялпи маҳсулот ҳажмига таъсирини баҳолаш орқали иқтисодий ўсишни тавсифлаш мумкин.
Маълумки, ялпи миллий (ички) маҳсулот ишчи кучи, капитал ва табиий ресурслар сарфларининг функцияси ҳисобланади, яъни:
,
бу ерда:
Y – ялпи миллий (ички) маҳсулот;
L – ишчи кучи сарфлари;
К – капитал сарфлари;
N – табиий ресурслар сарфлари.
Бу функционал боғланишдан келиб чиққан ҳолда иқтисодий ўсишни белгилаб берувчи бир қатор хусусий кўрсаткичларни келтириб чиқариш мумкин:

  1. меҳнат унумдорлиги (Y/L) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг жонли меҳнат сарфларига нисбати;

  2. меҳнат сиғими (L/Y) – жонли меҳнат сарфларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;

  3. капитал самарадорлиги (Y/К) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган капитал харажатларига нисбати;

  4. капитал сиғими (К/Y) – капитал харажатларининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;

  5. табиий ресурслар самарадорлиги (Y/N) – маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг унга сарфланган табиий ресурслар харажатларига нисбати;

  6. маҳсулотнинг ресурслар сиғими (N/Y) – табиий ресурслар сарфининг маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига нисбати;

7) ишчи кучининг капитал билан қуролланганлик даражаси (К/L) – ишлаб чиқариш жараёнида қўлланилаётган капитал ҳажмининг ишчи кучи миқдорига нисбати.
Иқтисодий ўсишни таҳлил қилишда юқорида кўриб чиқилган кўрсаткичлардан ташқари яна кейинги қўшилган ишлаб чиқариш омиллари унумдорлиги кўрсаткичлари ҳам муҳим аҳамият касб этади. Бу кўрсаткичлар, бошқа омиллар сарфи ўзгармагани ҳолда, ҳар бир алоҳида омил сарфининг қўшимча ўсиши таъсирида маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг қўшимча ўсиши ҳажмини белгилаб беради:

  1. кейинги қўшилган меҳнат унумдорлиги (∆Y/∆L);

  2. кейинги қўшилган капитал унумдорлиги (∆Y/∆К);

  3. кейинги қўшилган табиий ресурслар унумдорлиги (∆Y/∆N).

Бу кўрсаткичлар ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг ўсишида ҳар бир омилнинг ҳиссасини намоён этиб, у қуйидагича аниқланади:
.
Иқтисодий ўсишга тақсимлаш омиллари ҳам таъсир қилади. Ишлаб чиқариш cалоҳиятидан мақсадга мувофиқ фойдаланиш учун нафақат ресурслар иқтисодий жараёнга тўлиқ жалб қилинган бўлиши, балки жуда самарали ишлатилиши ҳам зарур

Download 417,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish