Назорат саволлар:
1. Ижтимоий ишлаб чиқариш харажатларига қандай харажатлар кирадик
2. Махсулот таннархи нимак
3. Таннарх турлари қандайк.
4. Ишлаб чиқариш харажатларининг пасайишини маҳсулот таннархига таъсири қандайк
5. Ишлаб чиқариш таннархи нимак
6. Танархни пасайтириш йўллари қандайк
7. Ҳисоблаш характерига қараб таннарх қайси турларга бўлинадик
8. Маҳсулот таннархига қайси омиллар таъсир кўрсатадик
9. Бевосита сарф харажатларга нималар кирадик
10. Билвосита сарф харажатларга нималар кирадик
10–мавзу. Чорвачиликда меҳнатни ва меҳнатга ҳақ тўлашни, ходимлар мотивациясини ташкил этиш
Режа:
1.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чорвачилик тармоғида меҳнат мотивацияси.
2.Чорвачиликда меҳнатга ҳақ тўлаш.
3.Меҳнатни ташкил этишнинг асосий тамойиллари
1.Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида чорвачилик тармоғида меҳнат мотивацияси.
Умуминсоний нуқтаи-назардан меҳнатни мотивациялаш механизми - бу инсонни унинг меҳнат фаолияти натижасида ўзининг ўсиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга ундовчи, жисмоний, ақлий ва маънавийруҳий ҳатти- ҳаракатларини фаоллаштиришга йўнал-тирган тадбирлар мажмуидир. Инсонларнинг меҳнатга, фаол, фойдали ва юқори унумдорликка эга бўлган меҳнат фаолиятига интилишларини, қайсидир маънода, қонуний ижтимоий–иқтисодий ва маънавий-руҳий ҳодиса деб таъкидлаш мумкин.
У инсонларни, уларнинг эҳтиёжларини қондириш ва бир вақтнинг ўзида моддий неъматларнинг зарурий ҳажмини ишлаб чиқариш бўйича жамият олдида турган вазифаларни ҳал этиши мумкин бўлган ҳаракатларга ундайдиган сиёсий, ташкилий, иқтисодий, ижтимоий ва руҳий шароитларнинг бутун бир мажмуи билан тавсифланади.
Ишлаб чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатлари ривожланишининг ҳар бир муайян тарихий даврида, инсонга, уни кўпроқ ёки камроқ даражада фаол, унумли ва самарали меҳнат қилишга ундайдиган иқтисодий ва сиёсий қоидалар тизими; ижтимоий, ишлаб чиқариш ва бошқалар, ўз таъсирини ўтказади. Охир оқибатда, айнан жамиятнинг ривожланишини, турли хил товар ва ресурсларни жамғарилишини таъминлайди.
Шунинг учун ҳам меҳнат мотивациясининг умумий концепцияси ва уни амалиётда амалга ошириш механизмига вақти-вақти билан аниқликлар киритиш ва янгилаб туриш, ҳар бир жамият учун объектив тарзда мумкиндир. Бундай зарурият жамият иқтисодий тизимини қайта қуриш даврида пайдо бўлади. Бунда концепция янгиланишининг чуқурлиги ва аҳамиятлилиги, биринчи навбатда, мулк шаклларининг ўзгариши даражаси, қарор топган меҳнат ва ташкилий–иқтисодий муносабатларнинг ўзгариши характери, жамиятнинг иқтисодий салоҳияти, унинг интеллектуал ривожланиши даражаси, моддий ва маънавий эҳтиёжлари, берилган даврдаги умумий-сиёсий вазият ва бошқа муҳим ҳолатлар билан белгиланади.
Жамиятнинг ривожланиш жараёни, унинг динамикаси, жамият барча аъзоларининг меҳнатига бутунлай боғлиқдир. Уларнинг меҳнати эса, ўз навбатида, берилган вақт оралиғида амал қилувчи, меҳнат фаолиятига ундовчи мотив ва стимуллар билан тартибга солинади.
Инсоннинг меҳнатга бўлган муносабати, меҳнат, ишлаб чиқариш ва маҳсулотни реализация қилиш жараёнидаги унинг муайян ҳатти-ҳаракатлари турли хил объектив ва субъектив сабаб ва омиллар, шароит ва ҳодисаларга боғлиқ бўлиб келган ва шундай бўлади ҳам. Ишлаб чиқариш кучлари ва муносабатлари ривожланишининг ҳар бир тарихий даврида, инсонни кўпроқ ёки камроқ даражада фаол, унумли ва самарали меҳнат қилишга ундайдиган муайян иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий қоидалар тизими, ишлаб чиқариш, маънавий ва руҳий, табиий-иқлим ва бошқа шароитлар унга ўз таъсирини ўтказган.
Меҳнат мотивациясини, инсон манфаатларига таъсир ўтказувчи энг мураккаб механизм сифатида кўриш лозим. Аммо унинг мазмуни ва энг оддий тушунчасига бўлган қарашлар хилма-хилдир.Мотивация-инсонларни яхши ишлашга мажбур қилиш усуллари йиғиндиси, деб оддий тушунтириш мумкин.
Ҳозирги кунда, қандай қилиб мотивация жараёни барпо этилиши ва исталган натижаларга эришиши учун қандай қилиб одамларни, мотивациялаш мумкинлигини очиб берувчи бир қатор назариялар мавжуд. Мотивация жараёнининг амалдаги назарияларини асоси, одатда, қуйидаги қоидаларга бориб тақалади. Инсон вазифалар ва уларнинг ҳал этилиши учун мумкин бўлган мукофотни англаб, ушбу ахборотни ўз эҳтиёжлари ва имкониятлари билан таққослайди, ўзини аниқ бир ҳаракатларга тайёрлайди, аниқ бир миқдорий ва сифат кўрсаткичлари билан тавсифланадиган сўнгги натижага олиб келувчи ҳатти-ҳаракатларни амалга оширади. Мотивация жараёнини янада батафсилроқ қилиб кутиш назарияси ва кучайиш назарияларига бўлиб кўриш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |