2.Пиллачиликнинг ривожланиши ҳозирги ахволи ва истиқболи
Пиллачилик Хитойда мелоддан олдин 3 мингинчи йилларда, Ўзбекистонда эса мелоднинг 5–6 асрларидан бошлаб ривожланди. Унинг уруғини тайёрлаш ва бошқа жараёнларнинг оддий усулларда бажарилишига қарамасдан пилла ишлаб чиқариш ҳажми бўйича республикамиз жахон мамлакатлари ичида етакчи ўринлардан бирини эгаллаган.
Ип хамда ипакли газламаларга талабнинг ошишини ҳисобга олиб пиллачикни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилган. Грензаводлар қурилган, сербаргли, серҳосил тут навлари экилган ва ҳоказо.
2000 йилда 1990 йилга нисбатан ялпи пилла 36% га камайди. Бундай ҳолат, асосан, пиллани қайта ишлашдаги ҳамда уни экспорт қилишдаги қийинчиликлар билан боғлиқ.
1-жадвал
Ўзбекистонда пилла етиштиришнинг асосий ишлаб чиқариш кўрсаткичлари (2011-2014 йй.)*
Маҳсулот
|
2011
|
2012
|
2013
|
2014
|
Барча тоифадаги хўжаликлар
|
Пилла, минг тонна
|
24,7
|
25,0
|
25,4
|
26,1
|
%
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
100,0
|
Фермер хўжаликлари
|
Пилла, минг тонна
|
24,2
|
24,3
|
24,2
|
24,4
|
%
|
98,0
|
97,2
|
95,3
|
93,5
|
Деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари
|
Пилла, минг тонна
|
-
|
-
|
-
|
-
|
%
|
-
|
-
|
-
|
-
|
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар
|
Пилла, минг тонна
|
0,5
|
0,7
|
1,2
|
1,7
|
%
|
2,0
|
2,8
|
4,7
|
6,5
|
* Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Йиллик статистик тўпламматериаллари. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги. Тошкент 2015
Жадвал маълумотлари шуни кўрсатадики, 2011-2014 йилларда республикада асосий пилла етиштирувчилар асосан фермер хўжаликлари бўлиб, улар жами етиштирилган пилланинг 93-98 % ини тайёрлаганлар. Шунингдек, деҳқон ва аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликларида пилла етиштирилмаганлиги сабабли қолган ҳисса, яъни 2-6,5 % гача, қишлоқ хўжалиги фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга тўғри келган. Лекин, йилдан-йилга уларнинг ҳиссаси ошиб бормоқда. Бунга сабаб, республиканинг айрим туманларида ташкилотлар учун барча шароитларга эга бўлган пилла етиштирувчи алоҳида марказлар ташкил этиш эксперимент тариқасида синаб кўрилмоқда. Келажакда барча талабларга жавоб жавоб берувчи ана шундай марказлашган пилла етиштирувчи марказларни кўпайтириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Истиқболда пиллачиликни тиклаш ва уни янада кўпайтириш омилларидан ва имкониятларидан оқилона фойдаланиш энг мухим вазифадир.
Мустақиллик йилларида (2010-2014 йилларда) ипак қуртининг қуйидаги турлари районлаштирилган:
АСВД. 372.UZ.2011 й., ДВСА. 372.UZ.2011 й., Зарбдор-1.8.UZ.2011 й., Зарбдор-2.8.UZ.2011 й., Иқбол 1иқбол 2. 325.UZ.2012 й., Иқбол 2 иқбол 1.325.UZ.2012 й., Наврўз 1. 8.UZ.2013 й., 8.Наврўз 2. 8.UZ.2013 й.,ТошДАУ 112 * ЎзИИТИ 9. 8.UZ.2014 й., 10. ЎзИИТИ 9 * ТошДАУ 112.8.UZ.2014 й. кабилар.
Таъкидланганидек, пилла етиштиришда унинг энг асосий озуқаси бўлган тутчиликни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Мустақиллик йилларида бу борада ҳам селекционер олимлар анча ишларни амалга оширишди. Жумладан, шу даврда, яъни мустақиллик йилларида (2010-2014 йилларда) тут дарахтининг қуйидаги навлари районлаштирилган:
САНИИШ – 34.8.UZ.2013 й., Жарариқ – 7.8.UZ.2012 й., Жарариқ – 8. 8.UZ.2012 й., Жарариқ – 2. 8.UZ.2013 й., Жарариқ – 4. 8.UZ.2013 й., Жарариқ – 5.8.UZ.2013 й., Жарариқ – 9. 8.UZ.2014 й., Жарариқ – 10. 8.UZ.2014 й. кабилар.
Республикада пиллачиликнинг озуқа базасини жадал ривожлантириш, ипак қуртини парвариш қилиш ва пилла етиштириш жараёнларини узлуксиз такомиллаштириш, пилла, хом ипак, ипак калава ишлаб чиқариш ва уларни чуқур қайта ишлашнинг самарали усулларини кенг жорий этиш, ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда қишлоқ жойларда аҳоли бандлиги ва даромадлари даражасини оширишни таъминлайдиган ягона ва яхлит ташкилий-технологик тизимни барпо этиш асосида пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, тижорат банклари ва пиллачилик тармоғи ташкилотларининг “Ўзбекипаксаноат” уюшмасини ташкил этилди, унинг таркибига қуйидагилар киради:
- тижорат банклари ва пиллачилик тармоғи ташкилотлари муассислигида янгидан ташкил этиладиган “Ипаксаноат” минтақавий жамиятлари – “Жанубипаксаноат”, “Шимолипаксаноат”, “Марказипаксаноат”, “Водийипаксаноат” ва “Тошкентипаксаноат” масъулияти чекланган жамиятлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар “Пилла” ҳудудий бирлашмалари негизида ташкил этиладиган ҳудудий “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятлари;
- туман ва туманлараро “Пилла” масъулияти чекланган жамиятлари негизида ташкил этиладиган туман “Агропилла” масъулияти чекланган жамиятлари;
- ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани қайта ишлаш ҳамда ипак газламалар ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ташкилотлар.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб куйидагилар белгиланди:
а) озуқа базасини такомиллаштириш бўйича: тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш, тут қаторлари ва тутзорларни кенгайтириш мақсадида суғориладиган ер майдонлари ажратиш бўйича тегишли давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ўзаро самарали ҳамкорликни таъминлаш;
- ипак қурти парвариш қилинмайдиган даврларда пиллахоналар ва тутзорларда иккиламчи фаолиятни амалга ошириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни йўлга қўйиш, уларни ички ва ташқи бозорларда сотиш;
б) ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, тайёрлаш ва бирламчи қайта ишлаш бўйича:
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларга ипак қуртининг юқори маҳсулдор зотларини яратиш, парвариш қилиш ва сифатли уруғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
- республика ҳудудлари бўйича пилла етиштиришнинг прогноз ҳажмларини белгилаш, пилла тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари бўйича пилла етиштириш учун буюртмаларни жойлаштириш;
- сифатли пилла етиштириш ва тайёрлаш, уни дастлабки қайта ишлаш, хом ипак ва ипак калава ишлаб чиқариш бўйича янги қувватларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизация қилишни ташкил этиш;
в) пиллани чуқур қайта ишлашни ташкил этиш бўйича:
- ипакдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва унинг сифатини янада яхшилаш, унинг энг харидоргир турлари ва дизайнини ўзлаштириш, тармоқ маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштириш ва стандартлаштиришни таъминлаш, сифат менежментининг замонавий усулларини кенг жорий этишга доир ишларни самарали ташкил этиш;
- маҳсулот сотиш бозорларини кенгайтириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, ипак маҳсулотлари нархини шакллантиришнинг мақбул механизмини яратиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда тайёр ипак маҳсулотлари экспорти ҳажмини ошириш;
г) тармоқни жадал ривожлантиришни мувофиқлаштириш бўйича:
- пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида қабул қилинган дастурий чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш, ягона илмий-техник, технологик, инвестициявий ва экспорт сиёсатини изчил юритиш ҳамда ички ва ташқи бозордаги нархлар мониторингини олиб бориш;
- норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, имтиёз ва енгилликлар бериш, халқаро молиявий институтлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб қилиш орқали Уюшма таркибига кирувчи ташкилотларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланишига кўмаклашиш;
Уюшма таркибига кирувчи ташкилотлар манфаатларини кўзлаб, давлат божини тўламасдан судга даъво аризалари тайёрлаш ва тақдим этиш ҳамда давлат органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Маълумот учун қабул қилинсинки:
- “Ипаксаноат” минтақавий жамиятлари ва пиллачилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг муассислари ҳисобланади;
- “Bukhara Brilliant Silk” масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонаcи ҳамда Бухоро, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида жойлашган пиллачилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Жанубипаксаноат” масъулияти чекланган жамиятнинг муассислари ҳисобланади;
- “Асакабанк” АТБ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида жойлашган пиллачилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Шимолипаксаноат” масъулияти чекланган жамиятнинг муассислари ҳисобланади;
- “Агробанк” АТБ ҳамда Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларида жойлашган пиллачилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Марказипаксаноат” масъулияти чекланган жамиятнинг муассислари ҳисобланади;
- Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларида жойлашган пиллачилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Водийипаксаноат” масъулияти чекланган жамиятнинг муассислари ҳисобланади;
- “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида жойлашган пиллачилик тармоғининг бошқа ташкилотлари “Тошкентипаксаноат” масъулияти чекланган жамиятнинг муассислари ҳисобланади.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг ташкилий тузилмаси, унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 40 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси ҳамда “Ипаксаноат” минтақавий жамиятларининг намунавий тузилмаси мувофиқ тасдиқланди.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси раисига, зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони доирасида ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
Белгилаб қўйилсинки: “Ўзбекипаксаноат” уюшмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари муассислар умумий йиғилишининг қарори билан сайланади, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимига тасдиқланади ҳамда мақомига кўра тегишли равишда вазир ва вазир ўринбосарига тенглаштирилади;
- “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ижро этувчи аппарати ва “Ипаксаноат” минтақавий жамиятларининг жорий таъминоти ва фаолиятини молиялаштириш уларнинг таркибига шартнома асосида кирувчи пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ишчи гуруҳ чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда қуйидаги устувор вазифаларга эътиборни қаратсин:
Уюшма ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этишга доир ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, пиллачилик соҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш;
- янги тутзорларни барпо этиш, тут қаторларини кенгайтириш ва мавжуд тутзорларни модернизация қилиш орқали пиллачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш;
- ипак қурти уруғининг маҳсулдор зотларини яратиш ва жорий этиш, импортни қисқартириш ва келгусида республиканинг ички эҳтиёжини тўлиқ таъминлаш мақсадида уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;
- пилла етиштириш ва тайёрлаш ҳажмларини босқичма-босқич кўпайтириш, сифатини янада яхшилаш, ипак қуртининг маҳсулдорлигини ошириш;
- пиллага дастлабки ишлов беришнинг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини хатловдан ўтказиш, ушбу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- пиллачилик тармоғи ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун кўмир, полиэтилен, полипропилен, минерал ўғитлар ва ёқилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида, тартибга солинадиган нархлар бўйича ажратиш орқали белгиланган тартибда моддий-техника ресурсларини етказиб бериш ҳамда пиллачилик тармоғининг хўжалик юритувчи субъектларини электр энергияси ва табиий газ билан узлуксиз таъминлаш;
- сифат менежментининг замонавий усулларини, тайёр маҳсулотнинг харидоргир турлари ва дизайнини кенг жорий этиш, унинг халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаштирилиши ва стандартлаштирилишини таъминлаш;
- кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, олий таълим муассасаларида пиллачилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш йўналишлари бўйича ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш ва янгилаш.
2023 йил 1 январгача:ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни (сунъий пилла ўраш дасталари) ишлаб чиқаришдан олинадиган даромадлар – юридик шахсларнинг ягона солиқ тўловини тўлашдан;
“Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамда ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани тайёрлаш ва қайта ишлаш ташкилотлари томонидан олиб келинадиган пилла йигириш ва ипак газлама тўқиш дастгоҳларининг эҳтиёт қисмлари, тут дарахти кўчатлари, ипак қуртининг суперэлита, элита ва саноат уруғлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилсин;
- уй шароитида тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи (касаначи)лар – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин;
- пилла етиштирувчи ташкилотлар – пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлари бўйича ягона ижтимоий тўловдан озод этилсин ва бундан бўшаган маблағлар касаначилар ва ишчи-пиллакорларни моддий рағбатлантиришга йўналтирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг пиллачиликни, пиллачилик тармоғи ишчилари ва тирик пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначиларни қонун ҳужжатларида тасдиқланган тўлиқ бир мавсум ишланган даврлари уларга пенсия тайинлаш учун бир йил меҳнат стажига ўтадиган мавсумий ишлар ва саноатнинг мавсумий тармоқлари рўйхатига киритиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Айниқса, Президентимизнинг 2018 йил 20 августдаги "Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳам пиллачиликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим ҳужжат бўлди.
Фарғона вилоятида 2019-2023 йилларда пиллачиликни ривожлантириш мақсадида 5та пиллачилик кластерини ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ушбу мақсадлар учун 307,6 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.
Мамлакатимизда пиллачилик тармоғини ривожлантириш, пилла етиштириш ва уни қайта ишлаш жараёнига замонавий ва инновацион технологияларни жорий этиш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш ҳажмларини ошириш борасидаги амалий ишлар бугун ўз самарасини бермоқда.
Фарғона вилоятида мазкур тармоқнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида 526 гектар майдонда янги тутзорлар ташкил этилди. Ўтган йилда 1 минг 656 тонна пилла хом ашёси етиштирилган бўлса, жорий йилда уни янада кўпайтириш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. “Нурли тонг силк”, “Водил ипак йигирув”, “Силк ВАЦ” ,“Водий Маржони”, “Ёдгорлик” масъулияти чекланган жамияти томонидан пиллачилик кластерлари ташкил этилмоқда. Бу билан тирик пилла етиштиришдан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган жараён тўлиқ қамраб олинади. Мазкур соҳада 70 минг кишининг бандлиги таъминланади.
Жорий йил Тошлоқ туманида 2 минг 450 қути ипак қурти парвариши орқали 125 тонна сифатли пилла – кумуш тола олиш режалаштирилган. Шу мақсадда “Тошлоқ агро пилла” масъулияти чекланган жамияти томонидан тумандаги 2 минг 722 нафар қурт боқувчи, 138 нафар касаначи ҳамда 249 та фермер хўжаликлари билан шартнома тузилган.
Ипак қурти уруғи тўлиқ хориждан келтирилиб, дастлаб масъулияти чекланган жамияти қошида ташкил этилган замонавий лабораторияларда парваришланди ва ипак қурти боқувчиларига етказилди. Айни кунларда туманда пилла ҳосилини йиғиштириб олиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
2019 йилда пилладан тўрт маротаба ҳосил олиш кўзда тутилган бўлиб, бунинг учун барча зарур шароит яратилди, – дейди “Тошлоқ агро пилла”
– Ипак қурти боқувчилари қоғоз тўшама, термометр ва бошқа зарур маҳсулотлар билан тўлиқ таъминланди. Йил мобайнида керак бўладиган сифатли озуқа базаси захираси шакллантирилди.
Вилоятдаги пиллани қайта ишлаш корхоналари томонидан ўтган йилда 6,9 миллион долларлик ипак маҳсулотлари экспорт қилинган бўлса, жорий йил бу кўрсаткични 8,4 миллион долларга етказиш мўлжалланмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |