Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси



Download 2,32 Mb.
bet5/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Нисбий минимумлар қонуни.Унга мувофиқ ташқи таъсирлар катталиги ёки тизим тузилмавий ҳолати ўзгаришида бир ва бирдан кам бўлган нисбий қаршилик ўрнатилганда «барбод қилиш жараёни» содир бўлади. Ушбу қонуннинг амал қилиши, ташкилий тузилмалардаги «ожиз бўғин» ёки тор жой муаммоси билан боғлиқдир.
Ўсиш омилларининг биргаликдаги амал қилиш қонуни. Ушбу қонунга мувофиқ натижа миқдорига, минимум қийматга эга бўлган, бирор-бир омил эмас, балки уларнинг йиғиндиси таъсир кўрсатади. Ўзгартириш киритилганда ўсиш омилларининг ҳар бири, у қандай қийматга эгалигидан қатъий назар, натижага ўз таъсирини кўрсатади.
Динамик мувозанат қонуни. Қонуннинг моҳияти ва мазмуни шундаки, агарда тизимга унинг мувозанатини бузувчи бирор-бир омил таъсир қилса, унда тизим ичидаги ушбу ўзгаришга қарама-қарши бўлган жараёнлар юз беради.
Ўсиб борувчи ишлаб чиқариш қонуни моддий ва меҳнат қўйилмалари ошиши билан бир бирлик маҳсулотга бўлган харажатлар камаяди, аммо мувофиқ пропорцияга етгандан кейинги бўлган қўйилмалар харажатларнинг ошишига олиб келади.
Ушбу қонунларни санаб ўтишдан мақсад, ташкилий тизимдаги сабаб – натижавий алоқалар хилма-хиллигини ва амалиётда уларни ҳисобга олиш зарурлигини кўрсатишдир.
Чорвачилик ишлаб чиқаришининг қонуниятларини қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш мумкин:
Табиий - тарихий қонуниятлар.Чорвачиликнинг асосий хусусиятларидан бири – табиий омилларга, корхоналарнинг жойлашув ҳудудларига, ишлаб чиқаришни ташкил этиш шароитларига боғлиқлигидир. Тўғри ташкилий қарорларни қабул қилиш, аммо олдиндан билиб бўлмайдиган ҳоллар, уларни ҳаётга тадбиқ этишга йўл қўймасликлари мумкин.
Тупроқ-иқлим шароитлари мазкур ҳудуднинг биоиқлим салоҳиятини, ишлаб чиқариш ихтисослигини белгилайди. Соҳа табиий–жўғрофик омилларни фаол ишлатилишини назарда тутади. У ишлаб чиқариш концентрациясига олиб келади, унинг миқёсларини ошириш учун шароит яратади, маҳсулот олишнинг прогрессив технологияларини қўллаш, юқори маҳсулдорликка эга бўлган техникадан фойдаланиш имконини яратади. Табиий омилларни ҳисобга олиш учун ишлаб чиқаришни ташкил этиш шакллари ва усулларини эгилувчанлиги, иш кучи, техникадан фойдаланишда ҳаракатчанлик лозим.
Табиий офатлар бўлиши эҳтимоли билан корхоналар уруғлик, ем – хашак ва бошқа моддий ресуслар захираларига эга бўлишлари лозим. Бу иш кучига ҳам тегишлидир.
Ишлаб чиқаришнинг кескин вазиятларида, ишлаб чиқариш жараёни тўхтаб қолишини олдини олиш учун катта миқдордаги ишчи кучини жалб қилиш лозим. Бу ҳолат «ресуслар захираси», «ишчи кучи захираси» тамоили деб айтилади.
Чорвачилик ишлаб чиқариш харажатларининг махсус таркиби мос келади. Уларнинг тузилмасида қурилишга бўлган моддий харажатлар, зотли молларни харид қилиш, яхши навли уруғлик харид қилиш асосий ўринни эгаллайди.
Тармоқда меҳнатнинг фондлар билан қуролланиши даражаси ҳам юқоридир. Турли хил куч ва техник воситаларни ишлатишни самарадорлик даражасидаги ишларни амалга ошириш учун ҳар хил русумлардаги ва қувватларга эга бўлган техника лозим бўлади.
Техник ва технологик қонуниятлар. Етарлича техника билан таъминланганлик, ишлаб чиқариш жараёнларининг механизациялаштирилиши ишларнинг меҳнат сиғимини ва қўл меҳнатини камайишига олиб келади. Бунда аниқ самара бир бирлик маҳсулотга бўлган умумий меҳнатнинг камайишини билдиради.
Ишлаб чиқариш самарадорлигининг ўсишида бирор-бир иш турини бажариш учун айрим механизация воситаларини ишлатиш эмас, балки маҳсулотнинг асосий турларини ишлаб чиқарувчи машиналар тизими мавжудлиги ёрдам беради. Машиналар тизими ишлаб чиқариш жараёнларининг мажмуавий механизациясини, иш бирлиги ва ишлаб чиқаришнинг меҳнат сиғими, маҳсулотга бўлган харажатлар камайишини таъминлайди.
Корхонанинг техник таъминланганлиги унинг ихтисоси ва миқёсига мувофиқ бўлса, маҳсулот ишлаб чиқариш эса прогрессив технологиялар бўйича амалга оширилса, мажмуавий механизация самараси янада юқорироқ бўлади.
Техник воситалар - машиналарнинг сменали ишлатилиши ошириш имконини берувчи; механизатор кадрлар етарли бўлганда, уларнинг юқори техник тайёргарлигини таъминловчи; таъмирлаш базаси мавжудлигида - оқилона тарзда ишлатилади. Шу билан бирга меҳнатнинг юқори техник қуролланганлиги уни янада самарали ишлатиш имконини беради.
Ташкилий қонуниятлар. Ишлаб чиқаришдаги ташкилий ишлар асосан раҳбардан келиб чиқади. Бошқа шароитлар бир хил бўлса, юқори малакали раҳбар бошчилигидаги жамоа муваффақиятга эришади.
Иқтисодий ва ижтимоий қонуниятлар. Иқтисодиётнинг турли даражалари ва ҳар бир соҳасидаги асосий қонуният, ишлаб чиқариш муносабатларининг характери ва ишлаб чиқариш кучларининг ривожланиши уларнинг ўзаро шартланиши ва ўзаро таъсиридан иборатдир. Ишлаб чиқариш кучларининг ўсиши ишлаб чиқариш муносабатларининг такомиллашувига янгича талаблар қўяди. Ишлаб чиқариш муносабатларининг янги шакллари, ишлаб чиқариш кучларининг олдинги даражасида ривожланмай қолишлари мумкин.
Ишлаб чиқариш жараёнининг ривожланиши вақт билан чегараланмаган, яъни такомиллашувнинг ўсиши вақт ва харажат талаб этади. Шунинг учун ҳам, айрим даврларда ишлаб чиқариш муносабатлари ишлаб чиқариш кучлари ҳолатига худди «мослашгандай» бўлиб, бир вақтнинг ўзида такомиллашиб боради. Ҳозирги босқичда, ишлаб чиқариш кучлари ўсишининг чегараланган имкониятлари шароитида, корхоналарда муносабатларнинг янги шакллари изланаяпти. Ички хўжалик муносабатларини қайта ташкил этиш ишлаб чиқариш самарадорлигини ошишига олиб келиши мумкин.
Ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг самарадорлиги ва кейинчалик такомиллашуви ифодаси сифатида меҳнат унумдорлигининг ўсиши, хизмат қилади. Бу иқтисодий ва ижтимоий омилларнинг ишлатилиш даражасини умумий тарзда тавсифловчи кўрсаткичлардир. Бир вақтнинг ўзида бу ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг юқори даражасидаги иқтисодий қонуният ҳамдир.
Экологик қонуниятлар. Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқа-риши атроф муҳитга ўз таъсирини ўтказган ҳолда очиқ маконда амалга оширилади. Бу таъсир турлича намоён бўлади.
Тупроқнинг ифлосланишига, ўғитлаш технологиясига риоя қилмаслик, қўлланилаётган воситаларнинг паст сифатлилиги, микрофлорага салбий таъсир кўрсатувчи, тупроқ тузилмасини ёмонлашувига олиб келувчи, тупроқни қайта ишлаш тизимини бузилиши сабаб бўлиши мумкин.
Тупроқ сифатини сақлаш учун, бир-бирини тўлдирувчи агротехник, ўрмон, мелиоратив, гидротехник, ташкилий хўжалик тадбирларининг ҳудудий мажмуаларини ишлаб чиқиш талаб қилинади.
Атмосферани ифлосланиши табиатни асраш талабларига, хўжалик юритиш меъёр ва қоидаларига риоя қилмаслик сабабли бўлиши мумкин. Чорвачилик фермаларидаги лозим бўлган санитар-гигиеник воситалар ва ускуналарнинг йўқлиги ёки уларнинг мукаммал бўлмаслиги, саноат корхоналарининг чиқиндилари ҳам атмосферага салбий таъсир кўрсатади.
Салбий экологик вазият чорвачилик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати даражасида ўз аксини топади.Экология муаммоси инсон ҳаётий фаолиятининг ҳавфсизлиги муаммосига айланади.
Бозор муносабатларининг қонуниятлари. Бозор-товар айланмаси соҳаси, алмашинув жараёнларида юзага келувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатлар йиғиндисидир. Бозор механизими талаб ва таклифни мувофиқлаштириш усули сифатида ҳам таърифланади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish