Рта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон республикаси


Фаннинг аҳамияти ва вазифалари



Download 2,32 Mb.
bet3/135
Sana24.02.2022
Hajmi2,32 Mb.
#249537
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135
Bog'liq
Чорвачиликда ишлаб чиқариш УМК 2019

Фаннинг аҳамияти ва вазифалари. чорвачиликда ишлаб чиқаришни иқтисодий ва ташкилий жиҳатдан янада ривожлантириш, ишлаб чиқаришни режалаштириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг моддий манфаатдорлигини оширишда чорвачилик ишлаб чиқаришини ташкил қилиш ва режалаштириш масалалари фанда етакчи рол ўйнайди.
“Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” фанининг вазифалари - чорвачиликка доир тадқиқотлар, тажрибаларни умумлаштириш асосида, мавжуд қонуниятлар ва тамойилларга мувофиқ чорвачилик тармоқларининг оқилона, энг самарали ва мақбул тузилиши бўйича илмий қоидалар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборатдир.
Мамлакатда чорвачилик ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг асосий функционал вазифалари қуйидагилар иборат:
-чорвачилик тармоқларида ташкилий-ҳуқуқий шаклларни танлаш, ишлаб чиқариш ҳажмлари, ташкилий ва ишлаб чиқариш тизимларини илмий асослаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган ер майдонларини ташкиллаштириш, меҳнат ва моддий ресурсларни шакллантириш;
- чорвачилик тармоқларида ишлаб чиқаришни самарали ташкил қилиш бўйича илмий асосланган йўналишлар ва амалий тадбирларни ташкил этиш;
- фермер ва деҳқон хўжаликлари, уларнинг бирлашмалари учун бозор иқтисодиёти шароитларида истиқболли моделларни ишлаб чиқиш. Бу моделларнинг самарадорлиги мезонлари сифатида ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсиши, харажатларнинг тежалиши, ижтимоий шароитларнинг яхшиланишини қараш мумкин;
-мавжуд фойдаланиладиган ер майдонлари, сув ресурслари, асосий фондлар ва айланма воситалари, ишчи кучи ишлаб чиқаришнинг истиқболига мувофиқ келиши, ишлаб чиқаришкучларининг ўсиши ишлаб чиқаришнинг ўсишига имкон яратиши, ресурсларнинг ҳар бир туридан самарали фойдаланиш;
-ер майдонларидан фойдаланишни ташкил этишда уларнинг миқдор ва сифат жиҳатларини ҳисобга олиш, хўжалик ва иқтисодий мақсадлардан келиб чиқиб, ер мулкларининг трансформацияси ва рекултивацияси (қайта маданийлаштирилиши), ерни муҳофаза қилиш, бўйича тупроқни асраш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш;
Меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш муаммоси уларнинг шаклланиш омилларини ўрганиш, корхонанинг ишлаб чиқариш хўжалик фаолиятида бу ресурслардан юксак даражада фойдаланишини таъминлайдиган шароитларни тадқиқ қилиш ҳам бу фаннинг ўрганиш доирасига киради.
Бу муаммолар ишчи кучидан фойдаланишда, меҳнатни ва иш жараёнларини ташкил қилишда илғор шакл ва усулларни ўзлаштириш, ишловчиларнинг юксак самарали меҳнатга мойиллигини кучайтириш механизмини ишлаб чиқиш билан янада долзарб аҳамият касб этади.
Фаннинг услуби. Фан услуби дейилганда, тадқиқот предметини ўрганиш йўлларининг мажмуаси тушунилади. Агар услуб, яъни усул воқеликнинг объектив қонуниятларини ифодаласа, амалиётга асосланса, ўз объектини узлуксиз давомийликда ўрганса ва тажрибаларни умумлаштириб борса, у илмий ҳисобланади.
Тадқиқотларнинг энг муҳим услуби жараёнларни ўзаро алоқадорлик ва боғлиқликда қарама-қаршиликлар кураши бирлиги орқали доимий тараққиётда, миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига ўтишида ўрганиладиган диалектик услуб ҳисобланади.
Илмий билиш изчил бир неча босқичларни босиб ўтади. Бу босқичлар: масаланинг қўйилиши, яъни тадқиқот объектини аниқлаш; далилларни тўплаш, уларга баҳо бериш ва назарий умумлаштириш, илмий ғояларни илгари суриш, гипотезаларни аниқлаш, ундан илмий асосланган мулоҳазаларни саралаш, қонуниятларни белгилаш; илмий хулосаларни амалиётда синаб кўриш; қонуниятларни шакллантириш, яъни барқарор сабаб-оқибат алоқаларини белгилаш; назарий асосларни яратишдан иборат.
Тадқиқотларда асосан икки усулдан фойдаланиш мумкин бўлиб улар бири-бирисиз мавжуд бўлмайди.
Индукция усули. Бунда алоҳида бир хил фактлардан умумлаштиришга, жузъийдан умумий хулосалар чиқаришга таянилади.
Дедукция усули. Умумий қоидалар ва қонуниятлардан келиб чиқиб, нисбатан жузъий хулосалар чиқарилади.
“Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” фани иқтисодий тадқиқотларнинг мажмуа услубларидан фойдаланади. Улар орасида қуйидаги услублар, айниқса кенг қўлланилади.
Таҳлил қилиш – ҳодисанинг ҳар бир қисмини алоҳида батафсил ўрганиш, улар орасидаги боғланишларни тадқиқ қилиш мақсадида уларни таркибий қисмларга ажратишдир. Таҳлил қилиш илмий билишнинг энг асосий ва кўп тарқалган усулларидан бири ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси ишлаб чиқариш тармоғидаги чуқур жараёнларни ва хусусиятларни кўрсатиб беришдан иборатдир.
Таҳлил қилишнинг асосий усули-хўжаликнинг бир неча йил давомидаги кўрсаткичларини, бирор корхонанинг ва тенг табиий иқтисодий шароитларда энг яхши натижаларга эришган илғор хўжаликларнинг ҳисобот ва режа маълумотларини динамик равишда таққослашдир. Айрим омиллар ўртасидаги боғланишни ва ўзаро алоқаларни, муҳим масалаларни белгилаш зарур бўлиб, уларнинг ҳал қилиниши умуман муаммони ечимини топишнинг муваффақиятини олдиндан аниқлаб беради. Хўжаликнинг фаолиятини таҳлил қилишда йиллик ва квартал ҳисоботлари, йиғма ҳисоботларга оид маълумотлар бошланғич маълумотлар ҳисобланади. Таҳлил қилиш ишлаб чиқаришнинг камчиликларини очиш, хўжаликнинг молиявий фаолиятини яхшилашнинг асосий йўлларини белгилаш имконини беради.
Монография услуби. Бу услуб типик, яъни доимий такрорланувчи жараёнларни корхона, тармоқ фаолиятида узоқ вақт тажриба асосида ўрганишга асосланади. Илғор тажрибаларни, йўналишларни тўлиқ аниқлашга имкон беради.
Услубнинг элементлари: масаланинг қўйилиши; тадқиқот объектларини танлаш; мавжуд материалларни саралаш ва уларни аналитик таҳлил қилиш; ишлаб чиқариш жараёнлари ва ташкил этиш усулларини ўрганиш; илмий умумлаштириш; илғор тажрибаларни кенг қўллаш учун тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Абстракт - мантиқий услуб аниқ бир ҳодисалар, жараёнларни уларнинг аҳамиятсиз жиҳатларини ҳисобга олмаган ҳолда ўрганишда қўлланилади. Бу усул маълум бир даражада тадқиқот предметини соддалаштириш, иккинчи даражали жузъий томонларни ҳисобга олмаслик ва мантиқ ёрдамида ўрганишга имкон беради.
Услубнинг элементлари: мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш; воқъеликни, жараёнларни кузатиш; таҳлил, умумлаштириш, индукция ва дедукция усулларидан фойдаланиб, илмий хулосаларга келиш; назарий умумлаштириш; хулосалардан ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш амалиётида фойдаланишдан иборатдир.
Иқтисодий-статистик услуб. Ўрганилаётган объектларнинг катта мажмуасида, ишлаб чиқариш омилларини ўрганиш ва уларнинг сўнги натижасини аниқлашда қўлланилади. Нотипик, яъни доимий бўлмаган ҳолатлар, шарт-шароитларни бартараф қилишга имкон беради.
Услубнинг элементлари: мақсаднинг қўйилиши; тадқиқот объектларини танлаш; ялпи кузатиш; умумлаштирувчи ва аналитик ўлчамлар ёрдамида пировард натижаларни гуруҳлаштириш; турли усуллар ёрдамида кўрсаткичларнинг ўзаро алоқадорлигини аниқлаш; назарий умумлаштириш; хулосалардан амалий қарорлар қабул қилишда фойдаланишдан иборатдир.
Экспериментал (тажриба) услуби. Бу услуб ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг усуллари ва йўлларига иқтисодий жиҳатдан баҳо бериш бўйича тажрибалар ўтказиш, корхона фаолиятининг шарт – шароитларинианиқлаш, бу шарт – шароитларнингсамарадорликка таъсирини аниқлашда қўлланилади. Тадқиқотларнинг юксак сифатли бўлишига имкон беради.
Услубнинг элементлари: масаланинг қўйилиши; услубни ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш тажрибасининг қўйилиши; олинган материалларни ишлаб чиқиш; уларнинг ишончлилигига баҳо бериш; ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Ҳисоб-китоб(режа) – конструкцияуслуби. Бу услуб корхонада ишлаб чиқаришни ташкил этишда баъзи бир жиҳатлар ёки бутун тизимни ривожлантиришнинг истиқболли режасини ишлаб чиқишда қўлланилади. Мақсадга эришишнинг энг самарали вариантини танлаш, яъни қўйилган вазифаларни оқилона бажаришга имкон яратади.
Услубнинг элементлари, ёки таркибий қисмлари: мақсад ва вазифаларни аниқлаш; ишлаб чиқариш ҳолатининг ташкилийи-қтисодий жиҳатларини таҳлил қилиш; топширилган вазифаларни нисбатан самарали бажаришда ишлаб чиқариш имкониятларидан тўла фойдаланишнинг лойиҳалари ҳисоб-китобини аниқлаш; турли таклиф қилинган вариантларга техник-иқтисодий ҳамда ташкилий жиҳатдан баҳо бериш; лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этишни илмий асослашдан иборатдир.
Математик моделлаштириш услублари. Бу услублар ишлаб чиқариш учун энг қулай вариантлар ва шароитларни танлаш муаммоларини ҳал этишда қўлланилади. Корхона, вилоят, туман ресурсларидан энг самарали фойдаланиш вариантини топиш, энг юқори натижаларга эришиш учун истиқболли йўналишларни аниқлаш имкониятини беради.
Услубнинг элементлари: қўйилган мақсадга мувофиқ кўрсаткичлар ва шарт-шароитларни (ўзгарувчан ва чегараланган жараёнларда) аниқлаш; энг юқори натижаларга эришиш мезонларини танлаш; меъёрий материаллар ва бошқа якуний маълумотларни саралаш; иқтисодий-математик масалаларни ҳал қилиш; пировард натижага ва унинг ишончлилигига баҳо бериш; қуйилган вазифаларни бажаришда ишлаб чиқариш учун энг қулай вариантларни тавсия этишдан иборат.
“Чорвачиликда ишлаб чиқаришни ташкил этиш” фанида қўлланиладиган ҳар бир услуб ўзига хосликка, афзалликларга ва айни пайтда маълум бир камчиликларга ҳам эга. Масалан, абстракт-мантиқий услуб хулосалари ҳар доим ҳақиқий воқъеликка мос келмаслиги мумкин. Иқтисодий-математик услуб манбаларни аниқламасдан мавжуд ҳолатларни аниқлаб беради, ҳисоб-китоб конструкция услуби меҳнат ҳажмини ҳисобга олмайди. Математик моделлаштириш услуби якуний материалларнинг, объектив меъёрий маълумотларнинг катта ҳажмини талаб қилади.
Фанда тадқиқотлар олдига қўйилган аниқ мақсад ва вазифаларга қараб, бирор услуб ёки услублар мажмуасидан фойдаланилади. Пировард натижанинг ҳаққонийлигини аниқлашнинг энг муҳим йўли - илмий хулосаларнинг амалиётда, ишлаб чиқариш тажрибасида кенг исботланишидадир.
Чорвачилик корхоналари фаолиятини ўрганишда, ишлаб чиқаршни таҳлил қилишда, статистик, иқтисодий-математик, таққослаш услубларидан ва бир неча йиллик ўртача натижалардан кенг фойдаланилади.



Download 2,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   135




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish