Ўрта махсус таълим вазирлиги


Ўсимлик тўқималарини кўриниши



Download 3,8 Mb.
bet3/116
Sana28.06.2022
Hajmi3,8 Mb.
#712710
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116
Bog'liq
Додаев Консерваланган ОО махсулотлари

Ўсимлик тўқималарини кўриниши. Ўсимлик тўқимасининг алоҳида ҳужайралари протопектиндан иборат бўлган оралиқ пластинкалар воситасида ўзаро мустаҳкам туташган. Бу пластинкалар ҳужайра қобиғи билан биргаликда паренхим тўқималарнинг асосини (скелетини) ташкил этади. Ҳужайра қобиқлари орасидан цитоплазманинг жуда нозик иплари - плазмодесмлар ўтган. Улар икки қўшни ҳужайра протопластларини ўзаро туташтиради.
Ҳужайралар оралиғидаги масофа ҳужайралар аро ўтиш жойини ташкил этади. Ўтиш жойларида ҳаво ва ҳужайра нафас чиқаришида ҳосил бўлган карбонат ангидрид гази (СО2) йиғилади. Газлар миқдори ниҳоятда кўпайиши ва ҳужайра ҳажмининг ўсиши 30%-гача етиши мумкин.
Ўсимлик тўқималарининг қуйидаги турлари мавжуд.
Бирламчи меристема – ўсимликнинг ўсаётган органлари тўқимаси (ўсимлик тана ва илдизи тўқималари). У ўсмай қолган паренхим цитоплазмадан тўлиб қолган ҳужайралардан иборат. Бирламчи меристемада газлар ва ҳужайралар аро йўлак йўқ.
Асосий паренхима – ривожланган паренхим ҳужайралардан иборат тўқималар. Уларда ҳужайра шарбатига тўла вакуолалар, пластидалар ва бошқа қўшмалардан иборат. Тўқимада ҳужайралар аро бўшлиқ ва ўтиш жойлари яққол ажралган. Бу тўқималардан етилган мева ва барглар ташкил топган.
Пўстлоқ тўқималари, ёки эпидермис – мева пўстлоғи, бирламчи меристеманинг юза қатламидан ташкил топган. Илдиз, тана, ҳаттоки меваларда пўстлоқ субериндан тўйинган қатламли ҳужайраларга эга. Бу тўқималардан ташкил топган ҳужайра қўнғир рангга эга бўлиб перидермалар деб аталади.
Механик тўқима – ўсимлик органларига мустаҳкамлик берувчи тўқима. У қобиғи қалин бўлган ҳужайралардан иборат. Ён томонлари ёки бурчаклари қалинлашган қобиқли тирик прозенхим ҳужайралардан иборат механик тўқима колленхим деб аталади. Жонсизланган прозенхим ҳужайралардан ташкил топган механик тўқима склеренхим тўқима деб аталади.
Ўтказувчи тўқималар – ўта узун ўлчамли прозенхим ҳужайралардан иборат тўқималардир. Улар одатда ўсимлик танасида учрайди.

Мева ва сабзавотнинг кимёвий таркиби


Ўсимликларнинг яшил қисмида сув ва карбонат ангидридидан қуёш нури таъсири остида углеводлар ҳосил бўлади. Бу жараён фотосинтез деб аталади. Қуёш энергияси мураккаб органик бирикмалар ҳосил қилиш ва тизим эркин энергиясини оширишдаги молекулалар аро боғланишларни қуришни фаоллаштириш учун сарфланади.


Хлорофилл фотосенсибилизатор, яъни ёруғлик нури энергиясини ютиб фотосинтез жараёнини амалга ошириш учун хизмат қилувчи модда.
Фотосинтез жараёнида фермент таъсири остида қатор оксидланиш-қайтарилиш реакциялари содир бўлади. Оқсиллар бу жараёнда углекислотанинг бирламчи акцептори ва реакция катализатори сифатида иштирок этади. Фотосинтез ўтиш вақтида сув парчаланиб водород ва кислород ҳосил қилади. Хлоропласт ютган карбонат ангидридни водород қайтаради, натижада қанд – гексоза ҳосил бўлади. Кислород эса атмосферага ажралиб чиқади.
Фотосинтезнинг бирламчи маҳсулотлари кейинги ўзгаришларга дуч келади ва ўсимликнинг турли кимёвий моддаларини ҳосил қилади. Бу ўзгаришлар ферментлар ёрдамида амалга ошади ва қуёш энергиясини талаб этмайди. Азотли ва минерал моддалар ўсимликка илдиз системаси томонидан ердан етказиб берилади.


Сув. Сув барча биокимёвий реакцияларда иштирок этади. Сувнинг активлиги (Аw) деб бир хил температурада ҳисобга олинган маҳсулот устидаги буғнинг қовушқоқлиги (Р1) -нинг тоза сув устидаги буғ қовушқоқлиги (Р0) -га айтилади.
,

Аw -нинг қиймати бирдан кечик бўлади.





Download 3,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish