Ўрта махсус таълим вазирлиги


II. Курс лойиҳасининг график қисми



Download 101,15 Mb.
bet166/177
Sana21.06.2022
Hajmi101,15 Mb.
#688348
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   177
Bog'liq
КУ ва Ж фанидан ЭўУМ матни

II. Курс лойиҳасининг график қисми.
Бир варақ чизма қоғозидаги чизмадан иборат бўлиб, унда танланган масштабда ускунанинг тўлиқ ёки қисман кесимдаги кўриниши берилади. Лойиҳа раҳбарининг кўрсатмаси бўйича ускунанинг муҳим элементларидан бири деталлаштирилган ҳолда берилган бўлиши ҳам мумкин.
Курс лойиҳаси тушунтириш хатининг мазмуни
3.1. Кириш
Ёғ-мой саноатининг ўсимлик мойларини ишлаб чиқариш ёки ёғларни қайта ишлаш тармоқларининг пайдо бўлиши, ривожланиши ва ҳозирги кундаги аҳволи баён этилиб, лойиҳа мавзусига мос келадиган технология ва техника соҳасининг асосий ютуқлари ва муаммолари ёритилади. Эришилган ютуқларни кўпайтириш ва айниқса, муаммоларни бартараф этиш учун нималар қилиш кераклигини, технологик ва техник носозликларни йўқотиш йўлида бажарилаётган иш мазмунининг берилган курс лойиҳаси топшириғига мослиги ифодаланади.
3.2. Технологик жараёнларнинг назарий асослари
Лойиҳанинг бу бўлимида мавзуда берилган ускуна ёрдамида бажариладиган технологик жараённинг моҳиятига муҳим эътибор берилиши лозим. Аввало, жараён қандай усул билан олиб борилишига қараб, ўрганилаётган жараённинг шарт-шароитларини аниқлаб олиш керак. Жараёнга таъсир қилувчи омиллар нималардан иборат, уларнинг қийматилари ўзгариши натижасида олинаётган маҳсулот (оралиқ маҳсулот)нинг сифат кўрсаткичлари қайси томонга буриляпти, сифатли, юқори чиқишга эга бўлган маҳсулот олиш учун омилларнинг оптимал қийматлари қандай бўлиши кераклигини, уларнинг назарий асосларини манбалардан ўқиб-ўрганиб, лойиҳаланаётган ускуна ёки жихоз ёрдамида аниқ технолигик жараён қандай бошқарилиши лозимлиги баён этилади. Бир сўз билан айтганда, якуний маҳсулотнинг сифатини ва чиқишини кўпайтириш учун, чиқиндисиз ёки кам чиқиндили технологияни жорий қилиш учун ускунадан унумли фойдаланиш йўлларини назарий жиҳатдан асослаб бериш керак.
3.3. Ускунанинг эскизи, тузилиши, ишлаши, техник тавсифи
Ускунанинг эскизи оддий қаламда, масштабсиз, қўлда чизилади. Эскиз миллиметрли қоғоз ёки оқ қоғозда бажарилиб, манба сифатида амалиёт пайтларда кўрилган ва ўрганилган ускуналарнинг натурал кўринишидан олинган нусха, ускуналар альбомлари ёки турли адабиётларда берилган ускуналарнинг расмлари ва чизмаларидан фойдаланилади. Эскизида ускунанинг алоҳида қисмларининг ўлчамлари ҳамда габарит ўлчамлари техник чизмачилик қоидалари асосида аниқ кўрсатилган бўлиши керак.
Эскиз қоғозида ёки ундан кейинги саҳифада ускунанинг тузилиши тартиб рақамлар билан тўлиқ белгиланган ҳолда ускуна қисмларининг номи (спецификация) шаклида берилади.
Лойиҳаланаётган ускунанинг ишлаши юқорида қайд қилинган манбааларда ёки талабанинг амалиёт пайтидаги билимларидан фойдаланиб баён этилади. Ускунанинг ишлашини баён этилаётганда барча техник ва технологик параметрлар, уларнинг ўзгариши, хом ашёдан оралиқ ёки якуний маҳсулотга айланиб бораётган материалнинг сифати кўрсаткичларининг қийматилари қўшиб ёзилади. Бу бўлим оҳирида ускунанинг техник тавсифи имкони борича барча манбаалардан фойдаланилган ҳолда тўлиқ келтирилади.

Download 101,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish