Рта махсус таълим вазирлиги


Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти



Download 0,82 Mb.
bet5/22
Sana21.07.2022
Hajmi0,82 Mb.
#831732
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Саидов Ойбек.янги

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Ишнинг илмий ва амалий натижалари бўлиб, меҳнат бозори инфратузилмаси ривожланишининг концептуал асослари ва йўналишларини ишлаб чиқиш ҳисобланади. Тадқиқотдаги назарий хулосалар илмий ва амалий тавсияларни иш билан бандлик хизмати фаолиятини бошқариш юзасидан самарали тадбирларни ишлаб чиқишда ва уни ташкилий тузилишини такомиллаштириш бўйича қарорлар қабул қилишда амалиётга жорий этиш мумкин. Шунингдек, иқтисодиёт йўналишидаги ўқув муассаларида “Меҳнат иқтисодиёти ва социологияси”, “Меҳнат бозори иқтисодиёти” фанларини ўқитишда қўлланма сифатида фойдаланиш мумкин.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Муаллиф томонидан ишлаб чиқилган илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган айрим таклиф ва тавсиялар Бухоро вилояти бандлик бош бошқармасиинг (маълумотнома №15/03/09-1309 20.05.2022 й.) амалий фаолиятида жорий этиш учун қабул қилинган.
Натижаларни синовдан ўтказиш. Ушбу диссертацион тадқиқот мазмуни қуйидаги мавзулар бўйича хорижий ва республика илмий конференцияларида: 2022 йил 26-27 май кунлари Бухоро муҳандислик-технология институти “Минтақа ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва инновацион тадбиркорлик” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманларда муҳокама қилинган ва мақулланган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги. Диссертациянинг таҳлилий натижалари ва асосий йўналишлари 5 та мақолада, шундан 1 таси журналда ва 4 таси тезисда акс эттирилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Тадқиқот иши кириш, учта боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан иборат.

I боб. Ўзбекистонда аҳолини иш билан таъминлашни давлат томонидан тартибга солишнинг назарий асослари.

    1. Аҳолини иш билан бандлигининг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, мазмуни ва таркиби.

Жаҳонда демографик жараёнларни баҳолаш асосида демографик вазиятларни бошқариш бўйича, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, иш ўринларини яратиш, инфратузилма, қурилиш, таълим ва тиббиёт муассасаларини режалаштириш каби соҳаларда муҳим қарорлар қабул қилинади. Маълумотларига кўра, «дунёда 7,5 миллиарддан ортиқ одам яшайди ва улардан 192,7 миллиони ишсиз ҳисобланади»1. Шунингдек, жаҳон иқтисодиёти ҳар ойда қарийб 400 миллиард доллар миқдорида зарар кўраётганлиги ва жаҳон бўйича 500 миллион иш ўрни йўқотилганлиги2 дунё мамлакатлари учун бандликни ошириш масаласи муҳим аҳамият касб этмоқда.
Дунёда аҳоли бандлигини таъминлаш, ишсизликни камайтириш орқали меҳнат бозорига таъсир кўрсатишни социологик таҳлил этиш аcоcида ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб борилмоқда. Жумладан, аҳоли бандлигининг меҳнат бозорига таъсири, ишсизликни олдини олиш ва бандликни ошириш орқали ижтимоий-иқтиcодий cоҳаларнинг ривожланишига таъcири, аҳоли бандлигининг меҳнат таклифига ва ижтимоий- иқтиcодий ўcишга таъcири, аҳоли бандлигини ошириш, ишсизликни камайтириш ва бандликка меҳнат бозорининг ўзаро таъcирини социологик тадқиқотлар аcоcида ўрганиш ҳамда илмий изланишлар олиб бориш масаласига эътибор қаратилмоқда. Мамлакатимизда аҳолининг бандлигини ва реал даромадларини босқичма-босқич ошириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар жараёни «Ҳаракатлар стратегияси»нинг тўртинчи устувор йўналишида ўз аксини топган бўлиб, унга кўра, «янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув юртлари битирувчиларининг оқилона бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори инфратузилмасининг мутаносиблиги ва ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини қисқартириш; меҳнатга қобилиятли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини ошириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни касбий тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш» каби вазифалар белгилаб берилган. Бу вазифаларнинг cамарали ижроcини изчиллик билан амалга ошириш, манзилли ечимини топиш аҳоли бандлигини оширишни, ишсизликни камайтириш ва янги иш ўринларини яратиш орқали аҳоли бандлигини таъминлашнинг социологик тадқиқотлар асосида ўрганишни, аҳоли бандлигини оширишнинг ижтимоий механизмларини тадқиқ этиш илмий-амалий аҳамият касб этади.
Иш билан бандлик ижтимоий-иқтисодий категория сифатида ижтимоий меҳнат муносабатларининг турли-туман шаклларидан иборат бўлиб, кишилар у ёки бу иш ўрнидан ижтимоий фойдали фаолиятда тегишли даромад олиш билан иштирок этиш учун бу муносабатларга киришадилар.
Меҳнат ресурсларининг бандлиги, унинг товар сифатидаги ишчи кучи меҳнат бозорини тарк этганда ва уни истеъмол қилиш бошланганда вужудга келади. Бандлик муносабатлари барча меҳнатга қобилиятли шахслар, ижтимоий гуруҳлар, ижтимоий фойдали меҳнатда иштирок этаётганларни, уларнинг иштирок этиш даражаси қандай эканлигини кўрсатиб беради.
Ўзбекистон Республикасида бандлик таркибига 16 ёшдан 60 ёшгача бўлган ва ундан катта ёшдаги жисмоний ҳамда руҳан соғлом аҳоли гуруҳи киради, улар қуйидаги кўринишда намоён бўлади:
1) ёлланиб иш бажарувчи ва бунинг учун тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган иш вақти шарти асосида хақ оладиганлар, даромад келтирувчи бошқа иш билан шуғулланганлар;
2) турли сабабларга кўра (касаллик, таътил, хизмат сафари, қайта тайёрлаш, мала- касини ошириш ва ҳ.к.) вақтинча ишда бўлмаганлар;
3) оилавий корхонада ҳақ олмасдан иш бажарганлар.
Халқаро меҳнат ташкилотининг таърифига кўра, «иш билан банд бўлганларга» қуйидаги шахслар киритилади.
I. Ёлланиш бўйича иш билан бандлар:
1) ишловчилар – ҳисобот даври мобайнида иш ҳақи эвазига маълум бир иш бажарганлар;
2) иш ўрнига эга бўлиб, ҳисобот даврида вақтинча ишламаётганлар, лекин расман ўз иш ўринларини сақлаб қолганлар.
II. Ўз корхонасида бандлар:
1) ишлаётган шахслар, улар ҳисобот дав- рида даромад олиш учун маълум бир иш билан шуғулланганлар;
2) корхонага эга бўлиб, ҳисобот даврида бирон сабабга кўра ишламаётганлар.
Бандликнинг ўзи 2 гуруҳга бўлинади:
1) анъанавий бандлик, яъни тўла иш ҳафтасида доимий бандлар;
2) ноанъанавий (эгилувчан) бандлик.
Ўзбекистоннинг бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар натижасида меҳнат ресурслари бандлигининг янги шакл ва усулларини келтириб чиқарди. Эгилувчан бандлик ёлланма ишчи кучи таркибининг ўзгариш тенденциясини ифодаловчи муҳим кўрсаткич ҳисобланади. У меҳнат бозорининг таркибий қисми бўлиб, шунингдек, яна бир қатор элементларни ўз ичига олади (1-расм):
● функционал эгилувчанлик (кенг миқёсдаги мутахассисликка эга бўлган ишчиларнинг ўрин алмашиб ишлаши);
● меҳнатга хақ тўлашнинг эгилувчан тизимлари;
● масофавий эгилувчанлик (кичик тизимларда субконтракт тизими асосида ишлаш).
Бандлик ҳар бир мамлакатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишининг асосий мезонидир. Чунки бандлик жамиятдаги ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда иқтисодий меҳнат унумдорлиги ва турмуш да- ражасини оширишда асосий ўринга эга. Бандлик касбий маҳоратни оширишда мам лакат барқарорлигини таъминлашда катта аҳамиятга эга.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish