Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Молия институти


-§. Кассанинг чиқим операциялари, уларнинг ҳисоби ва расмийлаштирилиши



Download 178,7 Kb.
bet22/33
Sana13.06.2022
Hajmi178,7 Kb.
#661100
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33
Bog'liq
banklarda buxgalteriya hisobi

3-§. Кассанинг чиқим операциялари, уларнинг ҳисоби ва расмийлаштирилиши


Тижорат банкларининг чиқим касса операциялари деб, банк кассаларидан нақд пулнинг берилиши билан боғлиқ операциялар тушунилади. Корхона ва ташкилотларнинг ўз ишчи ходимлари учун иш хақи, пенсия, стипендия, бошқа нафақалар, мукофотлар, хизмат сафари харажатлари учун нақд пул олиши мумкин.


Йилнинг ҳар чораги учун корхона ва ташкилотлар касса режасини тузиб банкка топширадилар. Касса режасида нақд пулнинг тушуми бўйича алоҳида моддалар, нақд пулнинг харажати бўйича алоҳида моддалар кўрсатилган. Шу билан бирга иш ҳақи олиш бўйича иш ҳақи олиш кунлари белгиланади. Корхона ва ташкилотлар бир ойда бир ёки икки марта иш ҳақи оладилар.
Корхона ва ташкилотлардан олинган касса режалари асосида ҳар бир банк касса прогнозини тузади. Ҳар кунги касса операцияларини олиб бориш учун қанча нақд пул зарурлиги, қанча нақд пул банк тушумлари ҳисобидан амалга оширилиши касса прогнозлари асосида ҳисоблаб борилади.
Корхона ва ташкилотлар банкдан юқорида санаб ўтилган мақсадларга нақд пул олиш учун пул чеки расмийлаштиришлари лозим. Лекин бундан аввал корхонага янги ҳисобварақ очилаётган пайтда банкка пул чек дафтарчаси олиш учун ариза топширишлари лозим.
Аризада банк номи ва коди, корхона номи, унинг талаб қилиб олинадиган депозит бўйича ҳисобварақ номери, чек дафтарчасининг номи, сони, ариза расмийлаштирилган сана кўрсатилади. Аризага корхона раҳбари ва бухгалтерининг имзоси ҳамда мухр қўйилади. Банк корхонанинг аризасига асосан пул чек дафтарчаси ёзиб, ҳар бир варақда банк номи, унинг коди, корхона номи, унинг банкдаги ҳисобварақ номерини кўрсатади ва мижозга беради. Чек дафтарчасининг чеклари банкдан нақд пул олиш учун асос бўлади. Иш ҳақи олишдан бир кун аввал чек расмийлаштирилиб мижоз томонидан паспорти билан биргаликда уларга хизмат кўрсатувчи масъул ижрочига берилади. Масъул ижрочи, энг аввало, шу ташкилотнинг ҳисобрақамида етарли пул миқдори борлигини текшириб, шундан сўнггина чекнинг тўлиқ ва тўғри тўлдирилганлигини, иккита имзо ва муҳрнинг имзолар ҳамда муҳр намунаси туширилган карточкалар билан солиштириб кўради. Ҳаммаси тўғри бўлса, чекнинг бурчагидаги назорат маркасини қирқиб олиб паспорт билан бирга мижозга қайтариб беради. Назоратчи яна бир бор текширув ўтказиб, сўнг реквизитларни кассанинг чиқим журналига қайд қилади. Чиқим журналида сана, ҳисобварақ номери, чек суммаси, ҳисобот символи, корреспонденция ҳисобварағи номери кўрсатилади.
Назоратчи чиқим журнали билан биргаликда чекларни ички тартибда кассага топширади. Кассир мижозни чақириб унинг паспорти ва назорат маркасини олади. Назорат маркаси номери чек номери билан тўғри келса, чекдаги паспорт кўрсаткичлари паспорт билан тўғри келса, кассир чекда кўрсатилган суммани мижозга санаб беради.
Кассанинг чиқим операциялари бўйича ҳужжатлар айланиши қуйидаги кўринишда бўлади:

Чиқим касса операциялари бўйича ҳужжатлар айланиши схемаси


Масъул ижрочи

    1. схема





Мижоз
Назоратчи

Кассир

1. Мижоз пул чекини расмийлаштириб масъул ижрочига паспорт билан бирга топширади .
2-3. Масъул ижрочи чекни назоратдан ўтказгандан сўнг назорат маркасини мижозга, чекни эса назоратчига беради.

  1. Назоратчи чекни яна бир бор текшириб, уни чиқим касса журналида қайд этади ва кассирга узатади.

  2. Мижоз кассирга паспорт ва назорат маркасини топширади.

  3. Кассир мижозга чекда кўрсатилган миқдорда пул санаб беради.

Кун охирида назоратчи ва кассир бажарган операциялар бўйича ҳужжатларни ўзаро солиштириб банкнинг ҳисоб марказига топширадилар. Ҳисоб марказидан ҳужжатлар асосида мижозларнинг шахсий ҳисобварақлари чиқариб берилади. Бу операциялар бўйича қуйидаги бухгалтерия ёзуви бажарилади:
Дебет - 20200 Корхоналарнинг талаб қилиб олинадиган депозит бўйича ҳисобварағи Кредит - 10101 Банк кассаси
Шахсий ҳисобварақдан кўчирма мижозга топширилади, шахсий ҳисобварақ банкда алоҳида папкаларга тикилади.



Download 178,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish