Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги Тошкент Молия институти



Download 178,7 Kb.
bet20/33
Sana13.06.2022
Hajmi178,7 Kb.
#661100
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33
Bog'liq
banklarda buxgalteriya hisobi

Таянч иборалар





    • Банклараро ҳисоб-китоблар

    • Авизо

    • Бошланғич банклараро оборотлар

    • Якуний банклараро оборотлар

    • Ҳисоб-китоб маркази

    • Клиринг маркази

    • Электрон тўловлар

    • Электрон почта

    • Электрон тўловлар тизими

    • Бош ахборотлаш маркази

    • Инициатор банк

    • Бенифициар банк

    • Транзит ҳисобварақлар

    • Трансакция

    • Файл

    • Овердрафт

    • Электрон тўлов ҳужжати

    • Операциялар коди

    • Банк коди

    • Уникал код



Такрорлаш учун саволлар


  1. Банклараро ҳисоб-китобларнинг мазмуни ва аҳамияти нимадан иборат?

  2. Бошланғич ва якуний банклараро оборотларнинг мазмунини тушунтириб беринг.

  3. 90-йиллардан олдинги даврдаги банклараро ҳисоб-китоблар қандай тарзда ташкил этилган?

  4. Ҳисоб-китоблар Марказлари фоалияти нимадан иборат?

  5. Электрон тўловлар тизимини жорий этилишининг сабабларини санаб ўтинг.

  6. Электрон почтанинг ишлаш принципларини санаб ўтинг.

  7. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақларининг мазмуни ва уларнинг номерланишини тушунтиринг.

  8. Вакиллик ҳисобварақларини очиш тартиби қандай?

  9. Бир Ҳисоб-китоб марказига қарашли банклараро ҳисоб-китоблар қандай ташкил этилади?

  10. Турли Ҳисоб-китоб марказига қарашли банклараро ҳисоб-китоблар қандай ташкил этилади?
    1. БОБ БАНКЛАРНИНГ КАССА ОПЕРАЦИЯЛАРИ, УЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ




      1. §. Банкларда касса ишларининг ташкил этилиши


Пул обороти нақд пул обороти ҳамда нақдсиз пул оборотини ўз ичига олади.


Нақд пулсиз пул обороти бутун пул оборотининг 80-90%ини ташкил этади. Нақд пулсиз пул обороти асосан корхона ва ташкилотлар, улар билан солиқ назорати, суғурта, пенсия ва бошқа фондлар билан бўладиган ҳисоб китобларида ўз аксини топади. Аҳоли ва турли корхона ва ташкилотлар, аҳоли гуруҳлари ўртасидаги ҳисоб-китоблар нақд пул ёрдамида амалга оширилади. Масалан, аҳолига иш ҳақи, нафақа, мукофот, гонорар, хизмат сафари харажатлари тўлашда ва, аксинча, ахоли томонидан савдо ташкилотлари, маиший хизмат, маданий оқартув ташкилотлари, дехқон бозори, озиқ-овқат ва кийим-кечак бозорида аҳоли гуруҳлари ўртасидаги алоқаларда нақд пул иштирок этади.
Биз «Корхона ва ташкилотлар ўртасидаги нақд пулсиз ҳисоб-китоблар» бобида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг мазмуни, уларни ташкил этиш қонун-қоидалари, бу операцияларни ҳисобга олиш ва расмийлаштиришни кўриб чиққан эдик. «Касса операциялари, уларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш» мавзусида касса ишларининг тижорат банкларида ташкил этилиши, кассанинг кирим ва чиқим операциялари, уларни ҳисобга олишини кўриб чиқамиз.
Ҳар бир тижорат банкида корхона ва ташкилотларга касса хизматини кўрсатиш учун бир қанча кассалар ташкил этилади, яъни банк муассасаси ўз таркибида таркибий бўлинма- касса операциялари бўлимига эга. Касса операциялари бўлимида бажариладиган кирим ва чиқим касса операциялари «Ўзбекистон республикаси банк муассасаларида эмиссия-касса иши, пул тушумини инкассация қилиш ва бойликларни ташишга доир» Марказий банкнинг 23-сонли йўриқномаси асосида ташкил этилади.
Пул ёки бошқа бойликларни қабул қилиш ва бериш учун касса операциялари бўлими таркибида қуйидаги кассалар ташкил этилади. Кирим кассаси, чиқим кассаси, кирим-чиқим кассаси, майдалаб бериш кассаси, катъий ҳисобда турадиган бланкаларни бериш кассаси, кечки кассалар ташкил этилади. Кўрсатиб ўтилган кассалар касса операциялари ҳажми ва касса ходимларининг белгиланган штатидан келиб чиққан ҳолда банк муассасаси фармойишига биноан ташкил этилади. Йирик банк муассасаларида касса операциялари бўлимини бойликлар билан ишлашдан озод этилган ходим, яъни касса операциялари бўлимининг бошлиғи бошқариши лозим. У касса аппарати иши устидан назорат ўрнатади ва унинг ишига раҳбарлик қилади ҳамда касса ишини тўғри ташкил қилиш, банк муассасасидаги барча бойликларнинг ишончли ва тўлиқ сақланиш учун раҳбар билан тенг даражада жавоб беради.
Касса операциялари бўлимларининг бошлиқлари эгаллаб турган лавозимларига Марказий банк ва тижорат банкларнинг вилоят бошқармаларида тайинланадилар, тасдиқланадилар ва ундан озод этиладилар. Бўлим бошлиғи ёки касса мудири лавозимига банк тизимида камида 3 йил ишлаган шахслар тайинланади.
Банк муассасаларининг раҳбарлари кассалар ва пул омборларида бойликлар билан ишлашнинг белгиланган қоидаларини таъминловчи зарур шарт-шароитларни таъминлашлари лозим. Банклардаги касса тармоқлари «Касса тармоқларини лойиҳалаштириш ва ўрнатишнинг техниковий талаблари»га мувофиқ ҳолда жиҳозланади, уни бошқа хизматлардан ажратиб қўйиш ва қоидага кўра, бинонинг биринчи қаватида жойлаштирилиши лозим.
Бегона шахсларнинг пул омборлари жойлашган жойни кузатишлари ва ўрганишлари учун ҳеч қандай имконият бўлмаслиги керак. Касса биносининг эшиклари кун бўйи ичкаридан беркитилган бўлиши лозим. Эшикларга ташқарини кўриш учун кичкина махсус ойнача ўрнатилган бўлиш керак. Касса тармоғининг барча деразалари кечки пайт пардалар билан тўсилган бўлиш шарт.
Операция кассаси ҳар бир кассирнинг иш жойи кабина ўрнатиш орқали ажратиб қўйилиши лозим. Бундай ҳолда бойликлар сақланиши устидан масъул бўлган шахсларга кассирлар ишини кузатиб туришига имкон туғилади.
Кассирлар столида қулфланадиган тортмалар бўлиши керак, унинг код номерини фақат кассирлар билиши керак. Кассирлар кун давомида бойликларни сақлаш учун сейфлар, металл шкафлар, бойликларни ташиш учун аравачалар билан таъминланиши лозим.
Мижозларга хизмат кўрсатиладиган дарчаларга ичкари томонидан қулфланадиган эшикчалар ўрнатилиши лозим.
Кассирларнинг ўз пуллари, устки кийимлари ҳамда шахсий нарсалари касса тармоғида, бироқ касса хонасидан ташқарида ўрнатилган шкафларда ёки махсус ажратилган хоналарда сақланиши лозим.
Операция кассаларининг кассирлари кирим ва чиқим касса ҳужжатларини имзолаш ваколатига эга бўлган ҳисоб-касса ходимларининг имзолари намуналари билан, кирим- чиқим касса операцияларини расмийлаштириш билан шуғулланадиган ҳисоб-операция ходимлари эса кассирлар имзосининг намуналари билан таъминланиши керак. Имзолар намуналарини,тегишли ходимларга ўз вақтида бериш ва улар бекор қилингач қайтариб олиш устидан назоратни банк муассасасининг бош бухгалтери амалга оширади. Рўйхатлар ҳар йили 1 январь ҳолатига кўра янгиланиб турилади.
Умуман, банкларда кассанинг кирим ва чиқим операцияларини ташкил қилиш учун янги ҳисобварақлар режасининг «Активлар бўлимида бир нечта ҳисобварақлар очилган. Илгари касса операциялари I тартибли 03 ҳисобварақда олиб олиб борилар эди. 03 ҳисобварағи ўз ичига бир нечта иккинчи тартибли ҳисобварақларни олар эди.
030 - Марказий банк кассаси 031 - Тижорат банк кассаси 032 – Йўлдаги пуллар
Ҳозирги янги ҳисобварақлар режасида «нақд пуллар ва касса ҳужжатлари» 10100 асосий ҳисобварағида касса операцияларининг ҳисоби олиб борилади. Бу асосий ҳисобварақ бўйича бир нечта ёрдамчи ҳисобварақ - субсчет очилган:
10101 - кассадаги пуллар; 10109-пулдаги нақд пуллар. Ҳар иккала ҳисобварақ ҳам мазмун жиҳатидан активдир, уларда қолдиқ ва маблағларнинг кўпайиши дебет томонида, маблағларнинг камайиши эса ҳисобварақнинг кредит томонида акс эттирилади.

      1. Download 178,7 Kb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish