ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАСИ ҲУЗУРИДАГИ АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАХСУС КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази,
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий
муҳофаза қилиш вазирлиги,
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг
2008 йил 13 августдаги
32Қ/Қ, 32, 01-274-сонли қарорлари билан
тасдиқланган
Адлия вазирлигидан 1846-сон билан рўйхатга олинган
ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МУАССАСАСИ ҲУЗУРИДАГИ АЛОҲИДА ЎРНАК КЎРСАТГАН ХОДИМЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ БЎЙИЧА МАХСУС КОМИССИЯ ТЎҒРИСИДА
НИЗОМ
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сонли “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия фаолиятини ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси Директор жамғармаси (бундан кейинги ўринларда Директор жамғармаси деб юритилади) ҳисобидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси юқори касб маҳоратига эга бўлган ва ўқув-тарбия жараёни сифатини оширишга аниқ шахсий ҳисса қўшаётган ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталари базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатишни ташкил қилиш тартибини белгилайди.
I. Умумий қоидалар
1. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси ҳузуридаги алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда матнда Махсус комиссия деб юритилади) ўз фаолиятини мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари асосида олиб боради.
2. Махсус комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, ошкоралик ва белгиланган тартибга амал қилишлик тамойилларига таянган ҳолда олиб боради.
3. Ушбу Низом барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимига тааллуқлидир.
4. Мазкур Низом талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сонли “Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1999 й., 9-сон, 51-модда) мувофиқ, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантиришга жорий қилинмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |