Битирув малакавий иш – таълим олувчи, жумладан тингловчининг муайян таълим босқичида олган билими, кўникмаси ва малакасини ёзма ва оғзаки компетентлигини баҳолаш воситасидир. Лекин мазкур баҳолаш воситаси таълим муддати ва мақсадига қараб турлича намоён бўлади. Касб-ҳунар таълими тизими раҳбар кадрларининг малакасини ошириш тингловчиларнинг 1 ойлик (144 соат) курсига қўйиладиган талаблар Касб-ҳунар таълими марказининг 2018 йил 27 августдаги “Касб – ҳунар таълими муассасалари раҳбар ва педагог ходимларнинг малакасини ошириш тизими самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 147-сон буйруғига биноан ташкил этилади ва олиб борилади.
Битирув малакавий ишни тайёрлаш ва уни презентация қилишдан мақсад – муайян таълим муассасасида (касб-ҳунар коллежида) таълим-тарбия сифати ошириш учун унинг раҳбари томонидан ўзи бошқараётган муассасанинг малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари орқали таълим жараёнини замонавий талаб асосида ташкил этиш, келажак истиқболларини белгилай олишини баҳолаш ҳамда расмийлаштириш.
Ушбу мақсадга эришмоқ учун битирувмалакавий ишни бажаришда тингловчи олдига қуйидагивазифаларқўйилади:
ўзи фаолият юритаётган касб-ҳунар коллежидаги кадрлар тайёрлашда тутган ўрнини аниқлаб олиш;
малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари орқали таълим муассасасига доир тўпланган материалларни таҳлил қилиши, касб-ҳунар коллежи фаолиятни баҳолаши ва ютуқ-камчиликларни аниқлай олиши;
малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари асосида касб-ҳунар коллежининг келажак ривожлантириш концепцияси ва чора тадбирлар режасини ишлаб чиқиши ҳамда истиқболини белгилаш, унинг мазмун ва моҳиятини очиб бериши.
Юқорида кўрсатиб ўтилган вазифларни қай даражада бажарилганлиги ДАК олдида тақдимот қила олиши.
Амалий аҳамияти – битирув малкавий ишни тайёрлаш, уни расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш мобайнида раҳбар ва ходим, ўзи фаолият юритаётган таълим муассасасида таълим жараёнини сифатли ташкил этиш, келажакда касб-ҳунар коллежини истиқболини бир ойлик малака ошириш мобайнида олган билим ва кўникмалари орқали баҳолаш, кейинги йилларда касб-ҳунар коллежининг олдида турган вазифаларни англаб етиши ва тактик режасини ишлаб чиқиш ҳамда уни ҳимоя қилиш имконияти туғилади. Битирув малакавий иш ва тақдимот(презентация)нинг электрон варианти тингловчига малака ошириш курсини ўташдан сўнг ўзининг таълим муассасасида (масалан, Педагогик кенгашда) муҳокама қилиш ва оқилона қарорларни қабул қилишга имкон яратади.