Ўрта махсус, касб-хунар



Download 5,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/115
Sana27.06.2022
Hajmi5,05 Mb.
#709352
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   115
Bog'liq
Нефт ва газ қудуқларини бурғилаш

VI-БОБ. БУРҒИЛАШ ТИЗМАСИ 
 
Бурғилаш тизмасининг тузилиши. 
 
Бурғилаш тизмаси бурғини (қудуқ туби двигатели билан биргаликда) 
қудуқ усти жихозлари (вертлюг ва бошқалар) билан боғлаш учун хизмат 
қилади ва бошқарувчи қувур, бурғилаш қувурлари, оғирлаштирилган 
бурғилаш қувурлари, бурғилаш қулфлари, боғловчилар ва бошқа қўшимча 
элементлардан иборат бўлади (38-расм). 
Бошқарувчи қувур деб номланувчи бурғилаш тизмасининг юқори 
қисми вертлюг 1 га юқориги боғловчи орқали боғланади. Бошқарувчи қувур 
биринчи бурғилаш қувурига (8) бошқарувчи қувурнинг остки боғловчиси (5), 
химояловчи боғловчи ва бурғилаш қулфининг муфтаси (7) орқали боғланади. 
Бурғилаш қувурлари (8) бир-бирига бурғилаш қулфининг муфтаси ва ниппел 
(9) дан ташкил топган бурғилаш қулфлари орқали ёки боғловчи муфталар 
(10) ёрдамида боғланади. Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари боғловчи 
(11) ёрдамида бурғилаш қувурига боғланади. Остки оғирлаштирилган 
бурғилаш қувури эса боғловчи (14) орқали бурғига боғланади. Бурғилаш 
тизмаси қуйидаги вазифаларни бажаради:
- ротордан бериладиган айланма харакатни бурғига етказади; 
- қудуқ туби двигателининг реактив моментини қабул қилади; 
- ювувчи суюқликни турбобур ва бурғига етказади; 
- бурғилаш тизмаси остки қисми мустахкамлигини ошириш ва бурғига
оғирлик бериш учун; 
- электробур ёрдамида бургилашда алохида секцияларни
жойлаштиришда; 
- қўшимча ва ёрдамчи ишларни бажариш (қудуқни қайта ишлаш ва ювиш, 
қатламни синаб кўриш ва қудуқ тубига тушиб кетган бегона предметларни 
олиб чиқишда). 
Бурғилаш тизмасининг ишлаш шароити. 
 
Бурғилаш тизмасининг ишлаш шароити ротор усулида бурғилашда ва 
қудуқ туби двигателлари ёрдамида бурғилашда хар-хилдир. 
Ротор ёрдамида бурғилашда, ротордан айланма харакатни бурғига 
узатадиган бурғилаш тизмаси бир қатор қаршиликларга учрайди. Бурғилаш 
тизмасининг юқори қисми ўзининг оғирлик кучи таъсирида ва бурғининг 
ювувчи тешикларидаги босим ўзгариши таъсирида чўзилиш ҳолатида 
бўлади. Қудуқ туби реакциясини қабул қилувчи остки қисми эса -- сиқилган 
ҳолатда бўлади. Бурғилаш тизмасига бериладиган айланувчи момент унда 
айланиш кучланишларини ҳосил бўлишига олиб келади. Маълум бир 
тезликда тизманинг айланиши эса марказдан қочма кучларни ва эгилиш 
кучланишларини келтириб чиқаради. Юқоридаги санаб ўтилган куч ва 
кучланишларнинг бурғилаш тизмасига бир вақтда таъсир этиши ротор 


76 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
усулида 
бурғилашда, 
бурғилаш 
тизмасининг 
ишлаш 
шароитини 
оғирлаштиради. 

38-расм. Бурғилаш тизмасининг схемаси. 


77 
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI) 
Қудуқ туби двигателлари билан бурғилаш жараёнида бурғилаш 
тизмасининг ишлаш шароити роторли усулникига қараганда бир мунча фарқ 
қилади. Бу шароитда бурғилаш тизмаси айланмайди ва асосан тизманинг 
чўзилган ва сиқилган қисмларида чўзилиш ва сиқилиш кучланишлари ҳосил 
бўлади. 

Download 5,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish