192
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
Қудуқларни қуришдаги асосий ишлаб чиқаришга минора монтаж,
бурғилаш ва қудуқларни стволини мустаҳкамлаш ва қудуқларни
синаш
ишлари мансубдир. Асосий ишлаб чиқариш бўлимларига тумандаги
муҳандислик-технологик хизмат (ТМТХ) ва марказий муҳандислик
технологик хизмати (ММТХ) киради ҳамда улар асосий ва ёрдамчи
ишлаб
чиқариш ишларини мувофиқлаштиради.
Ишларни ташкиллаштиришни ва техник таъминлашнинг ўзига хослиги
бўйича туманларда қайта бурғилаш обьектлари ташкиллаштирилган бўлса,
баъзи бир асосий ишлаб чиқариш бўлинмалари алоҳида ёрдамчи
хўжаликларга ажратилади. Аввалом бор бунга минора монтаж цехлари,
тампонаж цехлари ва қудуқларни синаш цехлари киради.
Ёрдамчи ишлаб чиқариш бўлинмалари асосий ишлаб чиқаришни
тўхтовсиз
электр энергияси, материаллар, техник хизмат кўрсатиш ва
жиҳозларни таъмирлаш ҳамда асбобларни ва бошқа ҳар
- хил хизмат
кўрсатиш ишларини таъминлайди.
Ишлаб чиқариш тузилмаси корхонанинг ташкилий тузилмасини аниқлайди
ҳамда уларни ўзаро алоқасини, ўзаро ҳаракатини ва тенг ҳуқуқлилигини
бошқаради ва ўрнатади. Ташкилий тузилмага бошқарув аппарати, бўлимлар,
ММТХ ва ТМТХ киради. Бурғилаш ишларини бошқариш бўлимлари ва
хизмати тезкор бошқарув ва функционал звено органларига бўлинади. Тезкор
бошқарув органларига ММТХ ва ТМТХ киради.
Бурғилаш ишлари бошқармасидаги бошқарув аппаратидаги ҳамма
ишларни бошлиқ амалга оширади ҳамда уларни ҳолати ва фаолиятига тўлиқ
жавобгарликни ўз зиммасига олади. БИБ бошлиғини бир нечта ўринбосари
бўлади (бош муҳандис, бош геолог, иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар,
умумий масалалар бўйича ўринбосар, капитал курилиш бўйича ўринбосар).
Бош муҳандис бошлиқнинг биринчи ўринбосари ҳисобланади, бошлиқ
даражасида ишлаб чиқаришга раҳбарлик ва БИБ фаолиятига жавоб беради.
БИБнинг ташкилий тузилмасининг функционал звеноси бўлимлар
ҳисобланади ва 95-расмда келтирилган.
Тезкор бошқарувга асосий ишлаб чиқаришда бош ролни марказий ва
кўчма муҳандислик – технологик хизмати амалга оширади. ММТХ тўғридан
тўғри БИБ бошлиғига бўйсуниш билан бир қаторда туман - муҳандислик
технологик хизматига ҳам бўйсунади. Муҳандислик
технологик хизмати
кечаю - кундуз давомида асосий ишлаб чиқаришдаги тезкор назоратчи ва
тезкор раҳбарликни амалга оширади ҳамда бурғилаш ишида, қудуқни қуриш
бўйича жорий режали топшириқларни бажарилишини ва олдиндан кўрилган
технологик жараёнларга риоя қилишни кузатиб боради.
ММТХ туман
муҳандислик технологик хизматидан келадиган маълумотларни марказлаш
аҳамияти ва режали топшириқларни бажарилиши ҳақида БИБ раҳбариятига
тақдим қилади. БИБ бўлинмаларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради,
тадбирларни ўз вақтида
бажарилишини, материаллар ва бурғилаш ишлари,
асбобларнинг
таъминланиш
ишларининг
сифатли
ва
тўхтовсиз
бажарилишини назорат қилади.
193
Телеграм каналимиз: @ng_uz (Neft va Gaz KITI)
95- расм. Бурғилаш корхонасининг наъмунавий ташкилий тузилмаси.
Do'stlaringiz bilan baham: