60
О д л м п а й д с б ў л и ш и
ки табиатда мавжуд бўлиб, яшаётгани учунгина уни ўзгартиради. Уларнинг
табиатга таъсири одам таъсирига караганда арзимас даражада бўлади.
Маймунсимон аждодларимиэда бўлиб ўтган морфологик ва фиэиологик
қайта тузилишни
антропоморфоз деб аташ тў ғр и р о қ бўлади, чунки уларни
келтириб чиқарган асосий фактор — меҳнат факат одам эволюцияси учун
хос бўлган. Тик юриш лаёкатининг юзага келиши айниқса муҳим бўлган.
Маймунлар танасининг
катталиги ва вазни ортиб бориб, у м уртқа поғонаси-
да унга эгилувчанлик бахш этган 5 симпн букилма юзага келган, пружина-
ланадиган гумбазсимон оёк панжаси пайдо бўлиб, чанок кенгайган, дум-
ғаэа мустаҳкамланган, ж а ғ аппарати анча енгил бўлиб колган ва ҳоказо.
Тик юриш дарров карор топа қолган эмас. У мехнат фаолиятида фойда кел-
тирадиган ирсий ўэгаришларни жуда узоқ вақт тўплаб боришдан иборат
процесс бўлган. Бу процесс неча миллион йиллар давом этгаи, деб тахмин
килинади. Тик юриш биологик жиҳатдан олганда, одамни анчагина муш-
кул ҳолатларга солиб кўйди. У
одамнинг юриш тезлигини чеклаб, думғазани
ҳаракатчанликдан махрум қилди, бу нарса ту ғр у кн и кийинлаштириб қўй-
ди; у зо к вакт тик юриш ва юк ташиш оёк панжасининг яссилашишига ва
оёк вена томирларининг кенгайишига сабаб бўлди. Лекин тик юриш туфай-
ли мехнат куролларини тутиш учун кўл бўшади.
Ф. Энгельс ва ундан илгарирок Ч. Д арвин фикрига кўра, тик юринна
ўтиш маймунникг одамга айланиши йўлида хал килувчи кадам бўлди. Т и к
юриш туфайли одамнинг маймунсимон аждодларида кўллар танани тутиб
турнш заруриятидан халос бўлди ва хилма-хил ҳаракатлар кила олиш лас-
катини касб этди.
Одам шаклланаётган вактда унинг кўллари дастлаб суст ривожланган
бўлиб, энг оддий ҳаракатларнигина бяжара олар эди, холос. Қўлларида
меҳнат юмушлари учун фойдали ирсий ўзгаришлар
юзага келган индивид-
лар асосан табиий танланиш туфайли сакланиб колган. Ф. Энгельс кўл фа-
кат меҳнат органи бўлмай, балки мехнат махсули хамдир, деб ёзган эди.
Одамнинг кўли билан одамсимон маймуннинг кўли ўртасида ж уда катта
фарк бор; биронта маймун энг оддий тош пичокни ҳам ўэ кўли билан ясай
олмайди. Маймунсимон аждодларимиз атрофдаги табиий нарсаларни курол
ўрнида- ишлатишдан то уларни ўзи тайёрлайдиган бўлгунча орада жуда
узок вакт ўтган.
Мехнат куролларининг энг оддийлари хам одамнинг атроф-табиатга
карамлигини енгиллаштиради, билим доирасини кеигайтириб,
табиат нар-
саларининг номаълум бўлган янги хоссаларини очиб беради. Ниҳоят, бун-
дай куроллардан мехнат куролларини янада такомиллаштириш учун фой-
даланилади.
Меҳнат фаолиятининг ривожланиши антропогенезда биологик конуният-
лар таъсири сусайиб, социал факторларнинг роли кучайишига олиб келади.
Ижтимоий ҳаёт тарзи одам эволюцияси факторидир. Энг олдин мехнат
ижтимоий бўлган, чунки маймунлар тўда-тўда бўлиб яшаган. Ф. Энгельс
табиатдагн энг ижтимоий мавжудотни, одам аждодларини ноижтимоий
ҳайвонлар орасидан ахтариш нотўғри бўлур эди, деб кўрсатиб ўтган.
Одамнинг маймунсимон аждодларининг тўда тўда бўлиб яшаши ало-
ҳида фактор таъсирида жамоа бўлиб яшашга айланган. Қ ў л
мехнат орга-
нига айланиши билан чамбарчас боғланган меқнат ана шундай фактор бўл-
ган.
Мехнат жамоа аъзоларининг жипслашувига олиб келган; улар бирга-
www.ziyouz.com kutubxonasi
А н т р о п о г в н е э н и қ а р а к а т л а н т и р у в ч и к у ч г а р
61
лашиб йирткич ҳайвонлардан ҳимояланган, ов килишган ва болаларини
тарбиялашган. Жамоанинг ёши улуғ аъзолари кичик ёшдагиларга табиий
материалларни кидириб топиб, курол ясашни, ов усулларини ва оловни сак
лаш йўллэрини ўргатиб борган. Меҳнат процесси
ривожланиб бориши би
лан бир-бирини кўллаб-ку^ватлаш ва бир-бирига ёрдам беришнинг фой-
даси тобора ани к бўла борган.
Энг кадимги ов ва баликчилик куроллари аждодларимиз илк даврлар-
даёк гўштли овкат истеъмол килганлигидан дарак беради. М асаллик хол-
га келтирилиб, оловда пиширилган бундай овкат чайнаш аппаратига туша
диган нагрузкани камайтирган Маймунларда бакувват чайнаш мускуллари
келиб бирикадиган тепа суяк кирраси биологик аҳамиятини йўкотиб, фой-
дасиз бўлиб колган ва табиий танланиш процессида аста-секин йўколиб
кетган; ўсимликлардан иборат овкатдан аралаш овкатга ўтиш худди шу
сабабдан ичакнинг кискэриш ига олиб келган. Оловдан фойдаланиш совук-
дан ва йирткич хайвонлардан химояланишга ёрдам берган.
Табиатни билишда орттирилган ҳаёт тажрибаси
авлоддан-авлодга та
комиллашиб борган Жамоа бўлиб яшашда одамларнинг бир-бири билан
муомала килиши учун кенг имкониятлар бўлган: жамоа аъзоларининг бир
галикдаги фаолияти имо ишора килиб, ҳар хил товуш чикариб хабарлашиб
туриш заруриятини туғдирган Дастлабки сўзлар меҳнат юмушлари билан
боғлик бўлган ва иш-ҳаракатни билдирган, нарсаларнинг номлари эса ке-
йинрок пайдо бўлган
Маймунларнинг яхши ривожланмаган ҳикилдоғи
билан оғиз аппарати ирсий ўзгарувчанлик ва табиий танланиш натижаси
да инсоннинг маъноли нутк органларига айланган.
Одам хам, худди ҳай-
вонлар сингари, атрофдан келадиган сигналларни сезги органларининг бе-
восита таъсирланиши оркали идрок этади — бу
биринчи сигнал системаси-
Do'stlaringiz bilan baham: