Россиядаги геосиёсий о қ имлари ва мактаблари



Download 103,5 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi103,5 Kb.
#253729
  1   2
Bog'liq
Россиядаги мактаблар


Россиядаги геосиёсий оқимлари ва мактаблари


Режа:



  1. Россияда геосиёсий муносабатлар ривожи тарихи

  2. Россия-АҚШ-Хитой муносабатлари аҳамияти

  3. Россиядаги геосиёсий оқимлар ва мактаблар. янги минг йилликда Россия

  4. Россиядаги геополитик мактабларва оқимлар хусусида билим ва кўникмаларга эга бўлишади.


Россияда геосиёсий муносабатлар ривожи тарихи
Петр Николаэвич Савитский 1895 йилда дунёга келган. Биринчи рус геосиёсатчиси. Тўғри, унинг мутахассислиги иқтисодчи. Машҳур олимлар В.Вернадский ва П.Струвеларнинг ўқувчиси бўлган. Бироқ унинг илмий ва амалий мушоҳадалари геосиёсий моҳиятга эга.
Урушга қадар сиёсий томондан кадетларга яқин бўлиб. революциядан кейин Болгарияга кетишга мажбур бўлган. Кейин эса у эрдан Чехословакияга келган. 1921 йилдан бошлаб Н.С.Трубетский билан биргаликда геосиёсий масалалар диққат марказида бўлган эвросиёчилар ҳаракатини бошқарган. Айнан шу вақтларда П.Савитский қарашлари геосиёсат оламига кириб бўлган эди.
П.Савитский дунёқарашининг такомиллашиб боришида славянчилик (А.С.Хомяков, ака-ука Киреэвскийлар, Аксаковлар, Ю.Ф.Самарин) ҳаракати вакилларининг таъсири катта бўлган.
1945 йил совет қўшинлари Прагани эгаллагач, П.Савитский ҳам шу эрда ҳибсга олиниб 10 йилга озодликдан маҳрум этилади. П.Савитский қамоқхонада Н.Гумилевнинг ўғли Лев Гумилев билан танишади. Улар ўртасида нафақат дўстона муносабат, балки ижодий алмашинув ҳам бўлган. Кичик Гумилев П.Савитскийга шогирд бўлади. Биламизки, кейинчалик Л.Гумилев таниқли рус этнографи ва тарихчиси бўлиб этишади.
1956 йил П.Савитский оқланади. У СССРдан Прагага қайтади ва ўша эрда умрининг қолган ўн икки йилини яшайди. 1968 йил эса оламдан ўтади.
Машҳур асарлари: «Дашт ва ўтроқлик» (1922), «Россия-Эвросиёнинг географик таҳлили» (1926), «Эвросиёнинг географик ва геосиёсий асослари» (1933).
П.Савитский геосиёсий қарашларида Россиянинг географик жойлашувига катта эътибор берилган. Тадқиқотчининг фикрича, Россия жаҳон сиёсий харитасида жойлашуви жиҳатидан цивилизацион шаклга эга. Давлат нафақат географик қулай маконда жойлашган, балки унинг ҳудудлари жаҳон геосиёсий майдонида «ўрталиқ» маконни ташкил этади.
П.Савитский 1933 йилда ёзган «Эвросиёнинг географик ва геосиёсий асослари» номли мақоласини қуйидагича бошлаган, яъни «Эвросиёда Россия Хитойга нисбатан кенг имкониятларга эга. Чунки Россия «Ўрталиқ Давлат»дир»
Тўғри, классик геосиёсатда «ўрталиқ» давлат сифатида Германия қайд қилинган. Бироқ, П.Савитский Германияни Эвросиёга нисбатан «ўрталиқ» давлат сифатида тан олмайди. Фақат у Германияни Эвропа минтақасининг маркази деб билади. Чунки Эвропа Эвросиё эмас, балки Эвропа Эвросиёнинг «ғарбий бурни» холос. Россия эса Эвросиё борлиғининг бутун марказий ва таркибий қисмини ташкил этади.
П.Савитский Россияга миллий давлат сифатида қарамайди. У Россияга геосиёсий омиллардан келиб чиқиб муносабат билдиради ва уни биринчи навбатда геосиёсий куч деб билади. Россия орий-славян маданияти, турк кўчманчилик ва православ анъаналарини мужассамлаштирган ўзига хос цивилизация эканлигини ва мазкур маданиятлар «ўрталиқ» маконда жаҳон тарихининг синтези сифатида шаклланганлигини таъкидлайди.
П.Савитский тарихан рус маданиятининг такомиллашиши ва ривожланишини «империяга айланган шарқий славянлар»нинг ҳаракатлари билангина боғламайди. Унингча, рус давлатчилик маданиятининг ривожи славян ва турк маданиятининг ўзаро муносабатга киришуви даврига боғлиқ (ХИИИ-ХВ асрлар). Бу жиҳатдан унинг Турон контсепциясига тўхталмоқ ўринлидир.
Тўғри, Туронга геосиёсий макон сифатида ва ижобий жиҳатдан ёндашган кўплаб тадқиқотчилар рус миллатчиларининг танқидига дуч келишган. Чунки айнан Турон геосиёсий макони орқали муғул-татарлар Россияга унутиб бўлмайдиган даражада зулм беришган. П.Савитский муғул-татарларнинг ўз давлатини бўйсиндирганлигини моҳирона маъқуллайди ва унчалик танқидчилар нигоҳига тушмайди.
Чунки «Россия муғул-татарларнинг келиши билан келажакдаги геосиёсий эркинлигини ва руҳий мустақиллигини роман-герман агрессорларидан сақлаб қолиш имкониятига эга бўлди». Бундан хулоса қилиш мумкинки, агар муғул-татарлар Россия эрларини босиб олмаганда вақти келиб ҳам Россия буюк империяга айлана олмас эди. Яъни П.Савитский татарлар босқинчилигининг даврийлиги олдиндан маълум бўлганлигига ишора қилмоқда. Турк дунёсига нисбатан бундай муносабат тадқиқотчига Россиянинг Эвропа маконига мансуб эмаслиги ва русларнинг ўзига хос этник таркиб эканлигини илмий доирага олиб чиқишга имкон берди. Шунинг учун ҳам П.Савитский чиқишларида маконга нисбатан умумий Эвросиё деб эмас (гарчи у эвросиёчилар оқимига мансуб бўлсада), балки Россия-Эвросиё қабилида мулоҳазаларини билдирган.
П.Савитский ўзининг «Дашт ва ўтроқлик» номли машҳур мақоласида эвросиёчилар учун назарий асос бўлган «Эвросиёда татарларсиз (туркларсиз) буюк Россия давлати бўлмас эди»,- деган геосиёсий формуласини ўртага ташлаган.
Мазкур мақолада яна қуйидаги жумлалар ҳам бор, яъни: «Россия Осиёни бирлаштиришга эришган Чингизхондан то Темургача бўлган Буюк Хонлар ворисидир... Бунда бир вақтнинг ўзида тарихий «ўтроқлик» ва «даштлар» муносабатлари мужассамлашган».
Турон (форсча сўз, яъни туркийлар демакдир) - туркий қавмга мансуб халқлар яшайдиган географик маконни билдирадиган ижтимоий, тарихий-этник атама.
Турон ҳудудан фақат географик эмас, географик-тарихий талқинга эга. Турон ҳудуди Тинч океанидан Ўрта эр денгизидаги Эгей-Адреатикагача, Шимолий мўз океанидан Тибет, Ҳимолой тоғларигача, шимолий Ҳиндистондан Онадўлигача (Туркия) бўлган кенгликларни, у эрларда яшовчи туркий халқларни бирлаштиради.
Ўзбекистон Туроннинг марказий қисмида жойлашган.
Агар славянофиллар рус ландшафтини географик жиҳатдан ўрмон ва даштга бўлишган бўлса, П.Савитский Россия-Эвросиёнинг геосиёсий моҳиятидан келиб чиқиб маконни Эвропа ўрмонлари ва Осиё даштларига бўлади. Россияга эса ўша геосиёсий маконларнинг синтези сифатида қарайди.
Албатта, географик жиҳатдан Турон Россия-Эвросиёга мос келмайди. Россия-Эвросиёнинг кўлами кенг. Бироқ П.Савитский ана шу кенглик Турон орқали йўзага келганлигини таъкидлайди, холос.
Бу томондан Россияга Эвропада баъзан «муғул руҳини ташувчи» «варварлар» сифатида қарашади. Ваҳоланки, бундай қарашлар «Эвросиёни ўз измига ололмай келаётган» /арбнинг - талассократия кучларининг ўз манфаатлари йўлида билдирган субъектив қарашларидан бошқа нарса эмас.
П.Савитский ижодининг таркибий қисми яна бир контсепция - «ривожланиш ўчоғи» контсепцияси билан боғлиқ. «Ривожланиш ўчоғи» Ф.Раттселб «сиёсий географияси»да шарҳланган «Раум»-«борлиқ» тушунчаси билан моҳиятан тўғри келади. Бунда немис «:органитсистик» мактабига мос келувчи ҳамда аглосаксон геосиёсатчиларининг воқеаларни фақат ташқи боғланиш ва изчиллигига қараб тасвирловчи қарашлари- прагматизмига зид бўлган эвросиёчиларнинг «:органитсистик» кайфиятлари ўз ифодасини топган.
«Ривожланиш ўчоғи» - бу Россия-Эвросиё. Маконда ижтимоий-сиёсий муҳит ва унинг ҳудудидаги географик географик индивидуум (ландшафтлар) ўзаро уйғунлашган. «Ривожланиш ўчоғи»нинг юксалишига нафақат географик, балки у билан баробарида этник, тарихий, хўжаликка ва бошқа кўринишларга эга бўлган асослар мавжуд. Бу жиҳатдан «Ривожланиш ўчоғи»ни яхлит «Гроссраум» сифатида эмас, кўплаб майда «раум»лардан ташкил топганлигини айтмоқ лозим.
П.Савитский геосиёсий қарашларида «Эвросиё», «Турон», «Ривожланиш ўчоғи» назарияларидан ташқари, «идеократия» принципи ҳам алоҳида ўринга эга.
Идеократия ҳам бошқа геосиёсий дастурлар сингари «куч» тушунчасини ўзида мужассам этади. Масалан, геосиёсатда давлат ёки халқаро ташкилотларни умумий қилиб «куч» деб аташимиз мумкин. Идеократия бунга қарама-қарши қў йилган эмас.
П.Савитскийнинг идеократия назарияси куч-давлатдаги сиёсий тўзилишга бағишланган. Идеократия шундай принципки, унда давлат бошқарувида прагматик ёндашув ёки моддий ва тижорат омиллари асосий ўрин эгалламаслиги керак. Чунки ҳар бир давлатда «географик шахс»лар мавжуд. «Географик шахслар» - бу ўша давлат фуқаролари, давлатнинг табиий ресурслари, давлатдаги ишлаб чиқариш корхона ва хўжаликлари ва б. Географик макондаги «географик шахслар» жамият моддий эҳтиёжларини таъминлаб беради.
Россиядаги геосиёсий оқимлар ва мактаблар. янги минг йилликда Россия
Юқорида таъкидлаганимиздек, "геосиёсат" атамаси илмий доирада биринчи булиб швед олими Рудолбф Челлен томонидан ишлатилган. Р.Челлен профессионал географ бўлмаган ва геосиёсатга сиёсатшуносликнинг муҳим бир йўналиши сифатида қараган. У геосиёсатга "борлиқда географик организм сифатида мужассамлашган давлатлар ҳақидаги фан" тарзида таъриф берган.
Р.Челлен давлатнинг қудратини унда мавжуд бўлган бешта жиҳат билан боғлайди, булар: ҳудуд, хўжалик, халқ, жамият ва ҳокимият. Шундан келиб чиқиб давлат ҳақидаги фанлар ҳам бешта бўлиши керак (5 та неологизм - "нео"-янги, "логос"-сўз (юнонча), янги сўз ёки ибора). Унингча, бу атамалар бир вақтнинг ўзида сиёсатшуносликнинг ҳам муҳим бўлимларидан саналади, яъни:

  • геосиёсат ("давлатни куч ва борлиқдаги географик организм сифатида ўрганиш");

  • экосиёсат ("давлатларни иқтисодий куч маркази сифатида ўрганиш");

  • демосиёсат ("давлатларда истиқомат қилувчи халқларни, уларнинг турмуш тарзини тадқиқ қилиш; Ф.Раттселнинг "Антропогеография"сига ўхшаш);

социосиёсат ("давлатнинг ижтимоий жиҳатларини ўрганиш");
кратосиёсат ("давлатларнинг ҳокимият ва бошқарув шаклларини ва уларнинг
давлатдаги ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий омиллар билан муносабати муаммоларини ўрганиш"). Олим ушбу йўналишларни ҳам ўз тадқиқотларида геосиёсатга параллел равишда давом эттирсада, кенг илмий доирада бу йўналишлар геосиёсат сингари унчалик тан олинмади. Шу боис унинг мазкур йўналишлар бўйича қарашлари кейинчалик "борлиқда географик организм сифатида мужассамлашган давлатлар ҳақидаги фан" - геосиёсатга қўшилиб кетди, десак ҳам бўлади.
Шунингдек, Р.Челлен геосиёсат фанининг қуйидаги бўлимлардан иборатлигини айтади:

  • топосиёсат - давлатнинг сиёсий жиҳатдан қандай муҳит билан қуршалганлигини ўрганади. Топополитикада давлат учун ташқи дунёдан бўладиган кучларнинг таъсир этиш ёки этмаслик масаласи муҳимдир. Бундай омиллар давлатга атрофдан иттифоқдошлар қидириш ва давлатлараро келишувларнинг бошқа вариантларини йўзага келтириш учун муқобил сиёсатларни ишлаб чиқиш масаласини йўзага чиқаради. Бу жиҳатдан Р.Челлен давлатнинг географик жойлашувини «давлат сиёсатининг калитидир», - дейди.

  • морфосиёсат - давлатнинг ҳудудий шаклларини ўрганувчи билимлар мажмуаси. Морфополитика учун давлат ҳудудлари қандай бойликларга эгалиги муҳим эмас. Бунда давлат ҳудудан қандай кўринишга эга, ёйсимон, думалоқ ёки ўзунчоқ ҳолатда жойлашганлиги, давлатда марказ билан жойлар ўртасидаги алоқаларнинг географик тизими ва давлатнинг ташқи дунёга географик жиҳатдан чиқиш имкониятлари масаласига эътибор берилади. Масалан, Норвегия, Италия давлатларининг географик жойлашуви. Р.Челлен фикрича, давлатнинг катта-кичиклиги унинг қудратига пойдевор бўлиши мумкин.

  • физиосиёсат - давлат ҳудудларининг марказга қандай позицияда эканлигини, улар муносабатлари кўламини тадқиқ этувчи билимлар. Р.Челлен физиополитикани давлатнинг, давлатга қарашли бошқа ҳудудларнинг қай даражада жисмоний кучга эгалиги ёки эга эмаслиги билан боғлайди. Жойларнинг (давлат ҳудудларининг) давлат сиёсатига таъсир этувчи жисмоний-географик хусусиятларини ўрганиш ва таҳлил этиш физиополитиканинг таркибий қисмини ташкил этади.

Швед олими давлатнинг қудратини қуйидаги формула билан изоҳлайди:
Давлат куч-қудрати қ ф (табиий-географик хусусиятлари Қ хўжалик Қ халқ Қ давлат бошқарув шакли)
Табиий-географик хусусиятлар - давлатнинг қандай географик маконда жойлашганлиги, халқаро савдо тармоқларига чиқиш имкониятлари, давлатнинг фауна ва флора дунёси, иқлими ва б.
Давлат хўжалиги деганда Р.Челлен давлатнинг мавжуд имкониятларидан келиб чиқиб ўзини боқа олишига асос бўладиган омиллар - табиий ресурс манбаларига, бозор тўзилмаларига ва шу каби бошқа омилларга эгалигини ва уларнинг дунё хўжалик тармоқлари билан қандай даражада боғланганлигини назарда тутади. Иқтисодий муносабатларда Р.Челлен автаркияни - давлатнинг зарур нарсаларни четдан олмасдан мамлакат аҳолисига ўзи этказиб беришга асосланган миллий хўжалик тизимига эришишни ёқлайди.
Халқ - бу мамлакатда истиқомат қилувчи миллий-этник гуруҳлар. Бироқ Р.Челлен давлатда яшаётган халқни маданий, этник ва демографик муносабатлардан келиб баҳолайди. Олим уларни тадқиқ этишда «биосиёсат» атамасини қўллаган. Унингча, биополитика «жамият мезони: ақл, юрак ва тартибот»ни йўзага келтирувчи халқлар турмуш тарзини ўрганади.
Давлат бошқарув шакли деганда Р.Челлен давлатнинг бошқарув тизимини назарда тутмайди. У давлат бошқарув шакли деганда бир томондан, давлатдаги виждон эркинлиги, ҳурфикрлилик, йиғилишлар ўтказиш эркинлиги ва шу кабиларни, иккинчи томондан, давлатга солиқ тўлашнинг мажбурийлиги, ҳарбий хизмат мажбуриятлари, мактабда ўқиш ва бошқа шу каби масалаларни назарда тутади. Чунки ушбу омилларнинг амалиётда ўз аксини топиши ўша давлат бошқарув шаклининг нечоғли куч-қудратга эгалигини намоён этади.
Р.Челлен ўзининг «Замонавий буюк кучлар» асарида геосиёсатда биринчи бўлиб буюк давлат (куч) тўзиш назариясини ўртага ташлаган. Унингча, буюк давлат (куч)лар геосиёсий жараёнларнинг субъекти бўлиш билан бир вақтда, мантиқий томондан ҳам геосиёсат предметининг асосини ташкил этиши керак. Тадқиқотчи буюк давлат (куч)ларни иккига бўлади, яъни халқаро кучлар ва буюк кучлар. У И-жаҳон урушига қадар халқаро кучлар қаторига Буюк Британия, АҚШ, Россия ва Германия давлатларини киритган. Буюк кучлар сифатида эса Япония, Франция, Италия ва Австро- Венгрия империясини кўришган.
Хуллас, Р.Челленнинг илгари сурган ва назарий исботлашга уринган геосиёсий контсепциялари Ф.Раттселб қарашларини мундарижавий жиҳатдан тўлдирди. У ўзининг асосий иши - "Давлат ҳаётнинг муҳим шакли сифатида" (1916) номли асарида давлат ва жамиятга нисбатан "оргинитсистик" қарашларини баён қилган. Агар Ф.Раттсел Эвропа минтақасидаги сиёсий куч маркази муаммосига умумийроқ тасниф этган бўлса, Р.Челлен унинг геосиёсий принципларини ривожлантириб Эвропада "минтақавий давлат" - куч маркази сифатида Германияни аниқ кўрсатади.
Унингча, Германия Эвропа минтақасида бошқа давлатларга нисбатан марказий географик кенгликнигина ташкил этмасдан, балки Эвропадаги сиёсий куч марказлигига даъвогар давлатлардан динамик (жўшқин) хусусиятга эга давлатлиги билан ажралиб туради. Бунга мисол тариқасида у, И-жаҳон уруши давридаги табиий геосиёсий конфликт орқасида йўзага келган Германиянинг ("марказ давлат") динамик экспансион сиёсати ва унга қарши ҳаракат қилаётган переферий (атрофидаги) Эвропа минтақасига оид (ундан ташқари ҳам) давлатларни (Антанта давлатлари) назарда тутади.
Агар Ф.Раттселб Эвропада Германияга қарши бошка минтақавий сиёсий куч марказлари бор деб ва аниқ бир давлатларни кўрсатмаган бўлса, Р.Челлен Германиянинг манфаатларига Фарбий Эвропа давлатларидан қайси давлатлар манфаати қарама-қарши бўлишини аниқ кўрсатиб, уларнинг Франция ва Англия бўлишидан баҳс этади. Унинг назарида, Германия "ёш" (Жунге) давлат, немис халқи эса - "ёш халқ" (Жунге Волк). "Марказий Эвропа борлиғи"да "ёш"лар "қадимги халқлар" (франтсўзлар ва инглизлар) бир вақтлар назорат қилган ҳудудлар ҳисобига ёки у эрларга интилиб сайёравий кенглик сари ҳаракат қилмоғи лозим. Кўриниб турибдики, Р.Челлен бундай қарашлари билан Эвропа минтақасида геосиёсий қарама-қаршиликнинг мафкуравий жиҳатларини бирламчи ўринга қўяди.
Р.Челлен швед бўлганлиги боис Швеция сиёсатини немислар сиёсати билан яқинлигини айтади. Ва бу икки халқ яшаётган кенгликлар Эвропада марказий маконни ташкил этади, дейди. Бу жиҳатдан унинг қарашлари Фридрих Науманнинг "Марказий Эвропа" (Миттелеуропа) назариясига мос келади.
1945 йил 6 ва 9 август кунлари АҚШ томонидан Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланди. Хиросида 90 минг, Нагасакида 75 минг киши халок бўлди. Бу совуқ урушнинг амалий бошланиши эди. 1946 йилнинг 5 мартида Фултон университетида (АҚШ) сўзлаган нутқида коммунизмга қарши курашиш учун инглиз-америка иттифоқини тузишга чақирди. Бу эса совуқ урушнинг расмий бошланиши эди. «Совуқ уруш»-Шарқ ва Ғарб ўртасидаги қарама-қаршилик, бир-бирига душманлик, ишончсизлик. У ўз ичига 1945-1991 йилларни олади. Бироқ совет хавфи сохта эди. Аҳоли ўзгаришларни кутарди. Ядро қуроли совуқ уруш воситаси бўлди. Ядро қуролига СССР-1949 йилда, Англия-1952 йилда, Франция-1960 йилда, Хитой- 1964 йилда, 1999 йилда Хиндистон ва Покистон эга бўлди. 1953 йилда СССР водород бомбасига эга бўлди. 1948 йилда АҚШда қиталараро бомбардимончи самолёт- (20 км баландлик, 12 минг км узоқлик) Б-52 яратилди.
7 йилдан кейин шундай самолёт СССР да ҳам яратилди. 1957 йилда СССРда баллистик ракета яратилди. Бир вақтнинг ўзида иккала давлатда сув ости атом кемаси ишлаб чиқилди. Ракета ҳужумига қарши мудофаа тизими 1966 йилда СССРда, 1974 йилда АҚШда яратилди. 70 йилларда 350-400 млд, 80-йилларда эса 600 млд. доллар сарфланарди.
АҚШ Потсдам конференцияси қарорларини бузган ҳолда Ғарбий Германияда ҳукумат тузишва унда пул ислоҳоти ўтказиш ҳақида музокаралар олиб борди. АҚШ ва ғарб мамлакатлари СССРнинг Германия ҳудудидан барча оккупацион қўшинларни олиб чиқишни кўзда тутувчи тинчлик шартномасини тайёрлаш, умумгерман бошқарув органларини тузиш ҳақидаги таклифларини рад этди.Бу ҳол Совет қўшинлари томонидан Берлинга кириш йўлларини қуршаб олиш ва 1948 йилда «Берлин инқирози»га олиб келди.
1947 йил 12 мартида АҚШ Конгрессида «Трумен доктринаси» тасдиқланди. Унга хукуматга «ташқи босим» га қарши курашаётган «эркин халқлар» га ёрдам бериш мумкин бўлди. Доктрина-(лотинча- таълимот) ички ва ташқи сиёсатнинг йўналишини белгиловчи қоидалар тизими.
ТРУМЕН АҚШнинг 33- президенти, демократ, совуқ уруш ва НАТО ташкилотчиси, атом бомбасини ташлашга буйруқ берган. 1947 йил 5 мартда АҚШ давлат котиби Жорж Маршалл Гарвард университетида сўзлаган нутқида Эвропа иқтисодиётини тиклаш режасини илгари сурди. «Маршалл режаси» га асосан Эвропанинг 16 мамалакати 17 млд.доллар маблағ оладиган бўлди.
Варшава шартномаси. ГФРнинг НАТОга кириши хавотир уйғотди. СССР ҳам харбий-сиёсий блок тузишга киришди. ВАРШАВА ШАРТНОМАСИ-1955 йил 14 майда ташкил этилди. НАТОга қарши тузилди. АЪзолао: СССР, Польша, Болгария, Венгрия, ГДР, Руминия, Чехославакия, Албания. Албания 1968 йилдан чиқиб кетди. Шарқий Эвропа мамлакатлари ўртасида иқтисодий интеграцияни ривожлантириш мақсадида 1949 йили ЎИЁК тузилди.
Аъзолар: СССР, Албания, Болгария, Чехославакия, Венгрия, Руминия, Польша. 1991 йилда тугатилган.
Биполяр тизим-икки буюк давлат қарама-қаршилигига асосланган ва улар томонидан яратилган харбий- сиёсий блоклар тизими. Бу пайтда Эвропа давлатлари роли пасайиб кетди. Эвропани бирлаштириш ғоясини Виктор Гюго 1972 йилда ташлаган эди. 1950 йилда Франция ташқи ишлар вазири Роберт Шуман Ғарбий эвропада кўмир ва пўлатни ишлаб чиқаришни бирлаштириш таклифи билан чиқди. ЭКПБ-Эвропа кумир ва пўлат бирлашмаси, 1951 йилда Франция, ГФР, Италия ва Бенилюкс (Бельгия, Нидерландия, Люксембург) мамлакатлари томонидан ташкил этилди. 1957 йилда Рим протоколлари деб ном олган ҳужжат имзоланди. Унга асосан Эвропа иқтисодий ҳамжамияти (ЭИҲ) ёки умумий бозорга асос солинди. ЭИҲ га 1973 йилда Англия, Ирландия, Дания, 1981 йилда Греция, 1986 йилда Испания, Португалия қабул қилинди.
СССР. Урушда 27 киши халок бўлди, 1710 шаҳар, 70 минг кишлоқ вайрон этилди. 32 минг корхона, 65 минг км темир йўл ишдан чиқди. 1953 йил 5 мартда Сталин вафот этди. У мамлакатни 1922 йилдан бошқариб келаётган эди. Маълум бир пайт жамоавий раҳбарлик вужудга келди. Ҳокимият секин Хрушчев (1953-1954) қўлига ўтди. 1956 йилда Сталин шахсига сиғиниш қораланди. Маданий ҳаётда маълум бир эркинликларга йўл берилди.
Бу «илиқлик» даври деб ном олди. Пастернакнинг «Доктор Живаго» романи Нобел мукофотига сазовор бўлди. У 1962 йилда Измайловск боғида ўз асарларининг кўргазмасини ўтказишга рухсат олади. Лекин кўргазмани бульдозерлар вайрон қилади.
Ташқи сиёсатда Осиё ва Африкадаги миллий озодлик ҳаракатларини қўллаб қувватлади. 1964 йилда Хрушчев лавозимидан четлатилди. Ўрнини Брежнев эгаллади (1964-1982). 1972 СССР Билан АҚШ ўртасида ядро қуролини тарқатмаслик ва синаб кўрмаслик тўғрисида битим имзоланди.
КГБ фаолияти кенгайтирилди. Сиёсий тизимни демократлаштириш, инсон ҳуқуқларига амал қилиш, КГБ ваколатини четлаш тарафдорлари юзага келди. Улар диссидентлар деб аталди. Диссидентлар (лотинча- мувофиқ бўлмаган, бошқача фикрловчи)- давлат нуқтаи назарини ёқламайдиган, ҳукмрон ғояга қўшилмайдиган фуқаролар.
1982 йилда Брежнев вафот этди. 1984 йилда Андропов, 1985 йилда Черненко вафот этди. 1985 йилда хукумат тепасига Горбачев келди. Унинг ташаббуси билан 1985 йил апрелида «қайта қуриш» бошланди. Горбачев 1990 йилда тинчлик соҳасидаги фаолияти учун Нобел мукофоти олди.
НАТО-Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти. 1949 йил 4 апрелда ташкил қилинган. АҚШ тарихда биринчи бор тинч даврда Эвропа давлатлари Билан ҳарбий иттифоққа кирди. АЪзолар: АҚШ, Канада, Бельгия, Англия, Дания, Франция, Исландия, нидерландия, Италия, Норвегия, Португалия, Люксембург. Кейинчалик Греция (1952), Туркия (1952), ГФР (1955), Испания (1986) қўшилди. СССРга қарши ҳарбий-сиёсий блокнинг яратилиши тугалланди. НАТО амалда Эвропа интеграцияси йўлидаги илк қадам бўлди. Миллий суверенитет эскириб қолган тушунча деб эълон қилинди. У «атлантизм» тушунчаси Билан алмаштирилди. Атлантизм-ғарб қадриятлари ва демократиясини муҳофаза қилишнинг умумий манфаатлари бўйсундирилишини англатади.
Варшава шартномаси. ГФРнинг НАТОга кириши хавотир уйғотди. СССР ҳам харбий-сиёсий блок тузишга киришди. ВАРШАВА ШАРТНОМАСИ-1955 йил 14 майда ташкил этилди. НАТОга қарши тузилди. АЪзолао: СССР, Польша, Болгария, Венгрия, ГДР, Руминия, Чехославакия, Албания. Албания 1968 йилдан чиқиб кетди. Шарқий Эвропа мамлакатлари ўртасида иқтисодий интеграцияни ривожлантириш мақсадида 1949 йили ЎИЁК тузилди. АЪзолар: СССР, Албания, Болгария, Чехославакия, Венгрия, Руминия, Польша. 1991 йилда тугатилган Биполяр тизим-икки буюк давлат қарама-қаршилигига асосланган ва улар томонидан яратилган харбий- сиёсий блоклар тизими.
Бу пайтда Эвропа давлатлари роли пасайиб кетди. Эвропани бирлаштириш ғоясини Виктор Гюго 1972 йилда ташлаган эди. 1950 йилда Франция ташқи ишлар вазири Роберт Шуман Ғарбий эвропада кўмир ва пўлатни ишлаб чиқаришни бирлаштириш таклифи билан чиқди. ЭКПБ-Эвропа кумир ва пўлат бирлашмаси, 1951 йилда Франция, ГФР, Италия ва Бенилюкс (Бельгия, Нидерландия, Люксембург) мамлакатлари томонидан ташкил этилди. 1957 йилда Рим протоколлари деб ном олган ҳужжат имзоланди. Унга асосан Эвропа иқтисодий ҳамжамияти (ЭИҲ) ёки умумий бозорга асос солинди. ЭИҲ га 1973 йилда Англия, Ирландия, Дания, 1981 йилда Греция, 1986 йилда Испания, Португалия қабул қилинди.
1962 йилдан «совуқ уруш» ҳолатидан чиқиш тенденцияси юз берди. 1963 йилда Москва-Вашингтон телефон линияси ишга тушди. 1969-1979 йилларда муносабатлар ижобий томонга ўзгарди, ва у «детант»- юмшатиш (франтсузча) деб ном олди. Никсон 1972 йилда Москвага, Брежнев 1973 йилда АҚШ га ташриф билан келди. АҚШ президентларидан Никсон, Форд, Буш, Рейган Хитойга ташриф буюриб уни ўз иттифоқчисига айлантиришга уриниб кўрди. 1975 йил 1 августда АҚШ, Канада ҳамда Эвропанинг 35 давлати иштирокида Хелсинки битими имзоланди. Ж. Буш 1991 йил январда Конгрессга йўллаган хатида совуқ уруш тугаганини эълон қилди.
Бирлашган миллатлар атамаси илк бор 1942 йил 1 январда вашингтон декларациясида пайдо бўлди. 1945 йил июнда БМТ низоми қабул қилинди ва 24 октябрдан кучга кирди. Бош Ассамблея Нбю- Ёркда жойлашган. Хавфсизлик кенгаши аъзолари: СССР, АҚШ, Хитой, Англия, Франция. 1975 йилдан буён «катта эттилик»-АҚШ, Канада, Англия, Франция, ГФР, Италия, Япония мамлакатлари анжумани ўтказилмоқда. БМТ фаолияти:
1960- Мустамлака халқларга мустақиллик бериш тўғрисида Декларация 1981- Ядро катастрофасини олдини олиш тўгрисида 1983- Ядро урушини қоралаш тўғрисида 1990-99- БМТ ва халқаро ҳуқуқ ўн йиллиги

Download 103,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish