Ронда Берннинг "Ҳаётнинг энг буюк сири"


У З И Н Г Н И Д А В О Л А



Download 12,73 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/55
Sana25.02.2022
Hajmi12,73 Mb.
#304088
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55
Bog'liq
Шуур хар нарсага қодир

У З И Н Г Н И Д А В О Л А
О нг
— 
энг яхш и табиб.
Гиппократ
Тафаккур инсоннинг касал бўлиш и ёки саломат-
лигининг тикланишида аҳамиятга эгами? “Беморнинг
онгидаги жараёнлар кўп ҳолларда у тузалишни ис-
таш-истамаслигини билишдаги калитдир ”, —
дейди 
доктор Карл Симонтон. У дунёга машҳур шифокор 
бўлиб, Калифорниядаги Саратонни даволаш маркази 
директоридир. У визуализация усулини қўллаш орқа- 
ли касалликни даволашда эришган натижалари ҳақида 
қизиқиш билан сўзлаб беради.
Фикримизча, одамлар онг ва жисмоний қобиқ 
қанчалик чамбарчас эканлигини энди-энди тушуниб 
бормоқдалар. Биз энди касаллик боришини ортга бу- 
риб юбориш мумкинлигини биламиз. Саратон шиши 
каби салбий ҳодисаларни йўллашга хизмат қилувчи 
сўқмоқлар ижобий импульс юбориш учун ҳам ишла- 
тилиши мумкинлигини аниқладик, бу орқали инсон 
саломатлигини тиклаши ҳам мумкин экан. Ҳар қандай 
касалликларнинг бориши ва одамлар ўзларини ўзла- 
ри даволай олишлари ҳақидаги нутқаи назардаги туб 
ўзгаришлар тўгрисида гапириш мумкин. Доктор Си- 
монтон ва унинг ҳамкасблари қуруқ гаплар ва фалса- 
фа юритиш билан кифояланмайдилар, унинг клиник 
тажрибалари одатий саратон касаллигига дори из- 
лашлардан анча яхши натижалар берди. У мамлакат


бўйлаб саёҳат қилади ва бошқа шифокорларга ўз усу- 
лини ўргатади.
Кейинги йигирма йил ичида мен онг қудрати ҳақи- 
даги семинарларимда юз мингдан зиёд одамларга таъ- 
лим бердим ва ҳайратланарли натижаларни кўрдим: 
тингловчиларим мультимиллионер бўлдилар, йирик 
спорт мусобақаларида ғалаба қозондилар. Булар бари 
ажойиб ютуқлар, лекин менинг усулларим ёрдамида 
касалликлардан шифо топган юзлаб одамларни кўри- 
шим менга кўпроқ ҳузур бағишлайди. Сизга Мартин 
Брофманни таништиришга ижозат беринг. Унинг та-' 
рихини ўзининг оғзидан эшитайлик.
“34 ёшимда мен шифохонага тушиб қолдим ва док- 
торлар менда орқа мия ўсмаси борлигини айтдилар. 
Усма хавфли бўлиб, аҳволим Оғир экан. Менга икки 
ойдан бир йилгача умрим қолганини айтишди. Бир 
неча ҳафталик тушкунликдан сўнг мен ўзимга-ўзим 
ёрдам беришга аҳд қилдим.
Кунига икки марта 13 дақиқадан медитация- билан 
шуғуллана бошладим. Миямда хаёлий -экранни. тасйв- 
вур қилиб, унда ўз танам ва ўсимтани тасвирлардим.
Ҳар бир медитация сеансида мен ўсимта бир оз ка- 
майганлигини тасаввур қилардим. Б у шунчаки менинг 
онгимда юз берарди. Истаган нарсамни тасаввур қи- 
ла олардим. Саратон ҳужайралари менинг иммуни- 
тетим таъсирида йўқолиб бораётганларини тасаввур | С
қилардим ва ўзимча, ҳар гал ҳаммомга кирганимда |
улар танамдан чиқиб кетишини сингдирардим. Ички |
овоз аҳволим яхшиланмаётганлигини айтиб турарди, |
лекин мен унга қулоқ солмай, тузаляпман, деб ўзимнй |
ишонтирардим. Медитация билан шуғулланар экан- 8

А
Р
С
А
Г
А
Қ
О
Д
И
Р


ман, такрор ва такрор: 
“Кундан-кунга аҳволим яхш и

ланиб бормоқда ”, —
деб қайтарардим, бора-бора ўзим 
шунга ишондим.
Медитация билан шуғулланишдан ташқари, мен 
соғайиш ҳисларимни бошқа усуллар билан ҳам мус- 
таҳкамлашга қарор қилдим. Танамда ғалати ҳислар 
ёки оғриқ пайдо бўлганда мен энди ўсимта катта- 
лашиб, ўлимим яқинлашаётганини ўйлаб қўрқмасдим, 
балки ўзимга бу ўсимтага таъсир кўрсатувчи “энер- 
гия” эканлигини, уни қисқартириб, тобора кичикроқ 
бўлишга мажбур этаётганлигини ва аҳволимни яхши- 
лашини айтардим. Энди мен олдинлари ўзим қўрққан 
ҳисларни кутиб яшардим.
Ҳар куни мен аҳволимни яхшилашнинг барча эҳти- 
молий усулларини ёдга олардим. Еяётган таомларим- 
да менинг саломатлигим учун зарур бўлган энергия 
борлигини ўзимга сингдирардим. Мени севувчи ин- 
сонларни эсга олардим ва бу муҳаббат ҳам соғайиш 
жараёнини жадаллаштирувчи куч дея таъкидлардим.
Бу усул иш берадими-йўқми, тасаввурга ҳам эга 
эмасдим ва у ҳақда ўзимнинг аҳволимга қараб хулоса 
чиқаришга қарор қилдим. Ҳар кун, худди ўзимга синг- 
дирганим каби ҳаракатчанлигим ва ғайратим ошиб бо- 
рарди.
Онгимни қайта “дастурлаш”ни бошлаганимга ик- 
ки ой бўлган, навбатдаги шифокор кўригидан ўта- 
диган бўлдим. Шифокор ҳайратда қолди: у ўсимта- 
нинг асарини ҳам топа олмади. У ишонмасди. Унинг 
бу реакциясини мен олдиндан тасаввур қилгандим. 
Уйга қайтарканман, йўл давомида бу ажойиб хабарни 
аёлимга қандай айтишни ўйлаб кулиб келдим”.

4 ?
П Я// ^ ......... ................


Бу ягона воқеа эмас. Ўхшаш усуллар қўлланилга- 
нидан кейин саломатлик қандай тикланганига кўплаб 
мисоллар мавжуд.
Ушбу воқеани бир гуруҳ талабаларга айтиб берга- 
нимда, бир аёл ўрнидан турди ва ўз тарихини сўзлаб 
берди:
“Ёш қизалоқлик пайтларимдаёқ ўзимга-ўзим: Мен- 
га асло шамоллаш юқмайди, — деб айтардим. Бу фик- 
рни доим такрорлаб юраман ва биласизми нима? Мен 
ҳеч шамолламаганман ”.
У гапни тугатиши билан ёши элликларга бориб 
қолган, яхшигина кийинган киши ўрнидан турди. “Бу 
жуда қизиқ, — деди у, — эсимни таниганимдан бе- 
ри ичимда: “Бир йилда бир-икки шамоллаш етарли”, 
дердим. Буни доим такрорлаб юрардим ва қизиқар- 
лиси, ҳақиқатан йилда бир ёки икки марта шамол- 
лардим”. Ҳаммамиз кулиб юбордик, лекин тегишли 
хулосалар чиқариб олдик.
1981 йилда ёлланма қотил отган ўқ Америка Пре- 
зиденти Рональд Рейганнинг ўпкасини яралади. Агар 
бу пайтда Рейган етмиш ёшда эканлигини ҳисобга 
олсак, вазият анча жиддий эди. Лекин бир газетада 
шифохонада ётган Президент билан суҳбатни ўқигач, 
ҳаммаси жойида бўлишига ишонгандим. Рейган шун- 
дай деганди: 

Download 12,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish