Туман ҳокими М.Олимов
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2012 йил 8 сентябрдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2012 йил 8 сентябрдаги Ромитан шаҳар Шифокорлар кўчаси 207 уйда “Султон-Шамси-Мед-Сервис” МЧЖ томонидан “Хусусий шифохона” биносининг қуриб битказилган “Дорихона ва савдо дўкони” қисмини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Хусусий шифохона” биносининг қуриб битказилган “Дорихона ” қисмининг қурилиш ости майдони 57,96 м2, фойдали майдони 46,2 м2, “Савдо дўкони” қисмининг қурилиш ости майдони 36 м2, фойдали майдони 30,25 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони “Султон-Шамси-Мед-Сервис” МЧЖга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан ҚФЙ Лабирўт қишлоғида фуқаро Ниёзов Холмурод томонидан қуриб битказилган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2012 йил 14 сентябрдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2012 йил 14 сентябрдаги Ромитан ҚФЙ Лабирўт қишлоғида фуқаро Ниёзов Холмурод томонидан қуриб битказилган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш” биносининг умумий майдони 300 м2, шундан қурилиш ости майдони 135,82 м2, фойдали майдони 79,9 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Ниёзов Холмуродга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |