Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Муҳамад Самосий кўчасида фуқаро Қурбонова Зулхумор томонидан қуриб битказилган “Савдо, маиший ва техник хизмат кўрсатиш” биноларини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2012 йил 3 сентябрдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2012 йил 3 сентябрдаги Ромитан шаҳар Муҳамад Самосий кўчаси ҳудудида фуқар Қурбонова Зулхумор томонидан қуриб битказилган икки қаватли “Савдо, маиший ва техник хизмат кўрсатиш” биноларини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган икки қаватли “Савдо, маиший ва техник хизмат кўрсатиш” биноларининг қурилиш ости майдони 168,66 м2, фойдали майдони 227,1 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Қурбонова Зулхуморга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Муҳаммад Самосий кўчасида фуқаро Қурбонова Зулхумор томонидан қуриб битказилган “Савдо ва хизмат кўрсатиш” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 7 августдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Муҳаммад Самосий кўчасида фуқаро Муродов Тўлқин томонидан қуриб битказилган “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ) ва техник хизмат кўрсатиш шахобчаси” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг нинг 2012 йил 7 августдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ) ва техник хизмат кўрсатиш шахобчаси” биноларининг умумий ер майдони 2496,0 м2, шундан бино ости майдони 800,53 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Ортиқов Тўлқинга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Мақсудов)га “Автомобилларга ёқилғи қуйиш шаҳобчаси (АЁҚШ) ва техник хизмат кўрсатиш шахобчаси” биноларини кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |