Туман ҳокими М.Олимов
Боғитуркон ҚФЙ Новфач қишлоғида аҳоли томонидан газ қувурларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
“Ғарбгазтаъминот” унитар корхонасининг ишчи гуруҳи томонидан фойдаланишга қабул қилинган далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1.Боғитуркон ҚФЙ Новфач қишлоғида аҳоли томонидан тортилган d-76 ммли 274 метр юқори босимли бир дона ГТП ни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи қабул комиссиясининг далолатномаси тасдиқлансин.
2.“Ғарбгазтаъминот” унитар корхонаси “Ромитангаз” филиали (Х.Сохибов)га фойдаланишга қабул қилинган газ қувуриларини статистик ҳисоботга киритиш вазифаси юклатилсин.
3.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Амир Темур шоҳ кўчасида фуқаро Солиев Комил томонидан қуриб битказилган “Савдо ва хизмат кўрсатиш маркази” биносини фойдаланишга қабул қилиш ва қўшимча ер майдони ажратиш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 2 октябрдаги ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) сотиш масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг 2012 йил 29 сентябрдаги далолатномаларига асосан ҳамда Ромитан ҚФЙ Гараншоҳ қишлоғида яшовчи фуқаро Солиев Комилнинг аризасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Амир Темур шоҳ кўчасида фуқаро Солиев Комил томонидан қуриб битказилган “Савдо ва хизмат кўрсатиш маркази” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 2 октябрдаги ва туман ҳокимлиги ҳузуридаги ер участкалари бериш (реализация қилиш) сотиш масалаларини кўриб чиқиш комиссиясининг қуриб битказилган “Савдо ва хизмат кўрсатиш маркази” биносига қўшимча 84 м2 ер майдони ажратиш тўғрисидаги 2012 йил 29 сентябрдаги далолатномалари тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган икки қаватли “Савдо ва хизмат кўрсатиш маркази” биносининг умумий ер майдони 584,0 м2, шундан бино ости майдони 306,56 м2, фойдали майдони 683,52 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Солиев Комилга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Мақсудов)га “Савдо ва хизмат кўрсатиш маркази”биносини кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |