Туман ҳокими М.Олимов
Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғини М.Самосий кўчасида фуқаро Розиқов Бобир томонидан қуриб битказилган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда иккинчи қаватида уй-жой” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 24 мартдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Афросиёб маҳалла фуқаролар йиғини М.Самосий кўчасида фуқаро Розиқов Бобир томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 306,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 255,16 метр квадрат, фойдали майдони 434,9 метр квадратдан иборат бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш ҳамда иккинчи қаватида уй-жой” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 24 мартдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 306,0 метр квадратда жойлашган ер майдони Розиқов Бобирга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Чандир маҳалла фуқаролар йиғини Ҳасанобод аҳоли пунктида фуқаро Ботирова Олия томонидан қуриб битказилган “Савдо дўкони, нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи, сунъий қопламали кичик футбол майдончаси” биносини биринчи навбатини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 03 мартдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Чандир маҳалла фуқаролар йиғини Ҳасанобод аҳоли пунктида фуқаро Ботирова Олия томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 3000,0 м2, қурилиш ости майдони 914,2 м2, фойдали майдони 889,7 м2 дан иборат бўлган “Савдо дўкони, нон ва нон махсулотлари ишлаб чиқариш цехи, сунъий қопламали кичик футбол майдончаси” биносини биринчи навбатини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 03 мартдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 3000,0 м2 ер майдони фуқаро Ботирова Олияга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2.Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3.Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |