Туман ҳокими М.Олимов
Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Мухаммадзохид Азим Бухоро” МЧЖ томонидан қуриб битказилган “Иссиқхона” биносини биринчи навбатини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 24 мартдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қаҳрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Мухаммадзохид Азим Бухоро” МЧЖ томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 23000,0 м2, қурилиш ости майдони 14976, 0 м2, фойдали майдони 14913,6 м2 дан иборат бўлган “Иссиқхона” биноларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2018 йил 24 мартдаги далолатномасини тасдиқлансин ҳамда 23000,0 м2 ер майдони “Мухаммадзохид Азим Бухоро” МЧЖга доимий фойдаланиш учун берилсин.
2.Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Тарнаут маҳалла фуқаролар йиғини Назаробод қишлоғида “Ромитан агро мир”маьсулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган “Офис ва ишчи ходимлар учун дам олиш хонаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 28 мартдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Тарнаут маҳалла фуқаролар йиғини Назаробод қишлоғида “Ромитан агро мир” маьсулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 200,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 200,0 метр квадрат, фойдали майдони 153,42 метр квадратдан иборат бўлган “Офис ва ишчи ходимлар учун дам олиш хонаси” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 28 мартдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 200,0 метр квадратда жойлашган ер майдонини “Ромитан агро мир” маьсулияти чекланган жамиятига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари Т.Наврўзов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |