Туман ҳокими М.Олимов
Қоқиштувон маҳалла фуқаролар йиғини Қоқиштувон аҳоли пунктида фуқаро Бозоров Комил томонидан қуриб битказилган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, аптека ва тўй маросимлар ўтказиш маркази” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 05 майдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қоқиштувон маҳалла фуқаролар йиғини Қоқиштувон аҳоли пунктида фуқаро Бозоров Комил томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 1200,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 510,0 метр квадрат, фойдали майдони 755,26 метр квадратдан иборат бўлган “Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, аптека ва тўй маросимлар ўтказиш маркази” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 05 майдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 1200,0 метр квадратда жойлашган ер майдони Бозоров Комилга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Фатуллоев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Жўшқин Замин келажаги” фермер хўжалиги томонидан қуриб битказилган “Иссиқхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 05 майдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Жўшқин Замин келажаги” фермер хўжалиги томонидан қуриб битказилган “Иссиқхона” биносини қуриб битказилган умумий ер майдони 10500,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 9575,6 метр квадрат, фойдали майдони 9975,6 метр квадратдан иборат бўлган “Иссиқхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 05 майдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 10500,0 метр квадратда жойлашган ер майдони “Жўшқин Замин келажаги” фермер хўжалигига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Фатуллаев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |