Туман ҳокими в.б. Б.Ҳалимов
Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ramitan Fruits” маьсулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган “Иссиқхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 12 майдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қахрамон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида “Ramitan Fruits” маьсулияти чекланган жамияти томонидан қуриб битказилган “Иссиқхона” биносини қуриб битказилган умумий ер майдони 10500,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 10365,36 метр квадрат, фойдали майдони 9940,0 метр квадратдан иборат бўлган “Иссиқхона” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 12 майдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 10500,0 метр квадратда жойлашган ер майдони “Ramitan Fruits” маьсулияти чекланган жамиятига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Фатуллаев зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими в.б. Б.Ҳалимов
Қумработ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 «Гузор-Нукус-Бейнеу» автомобил йўли бўйида Баротов Ҳаким томонидан қуриб битказилган “Автобус бекати ва савдо дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокими томонидан тайинланган якка тартибда қуриб фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиясининг 2018 йил 12 майдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Қумработ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан ўтувчи А-380 «Гузор-Нукус-Бейнеу» автомобил йўли бўйида фуқаро Баротов Ҳаким томонидан қуриб битказилган умумий ер майдони 500,0 метр квадрат, қурилиш ости майдони 111,4 метр квадрат, фойдали майдони 196,328 метр квадратдан иборат бўлган “Автобус бекати ва савдо дўкони” биносини фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2018 йил 12 майдаги далолатномаси тасдиқлансин ҳамда 500,0 метр квадратда жойлашган ер майдони Баротов Ҳакимга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
2. Туман “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри” Давлат корхонаси (Н.Муротов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
3. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари С.Фатуллоев зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |