Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2012 йил 10 сентябрдаги Ромитан ҚФЙ Тарнаут қишлоғида фуқаро Тохиров Талъат томонидан қуриб битказилган “Савдо дўкони, нонвойхона ва маиший хизмат кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Савдо дўкони, нонвойхона ва маиший хизмат кўрсатиш” биносининг умумий майдони 350 м2, шундан қурилиш ости майдони 298,08 м2, фойдали майдони 609,37 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Тохиров Талъатга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Шифокорлар кўчасида фуқаро Жўраева Зулайхо томонидан қуриб битказилган “Савдо дўкони, нонвойхона, қандалодчилик ҳамда торт махсулотлари ишлаб чиқариш цехи” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 4 сентябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Шифокорлар кўчасида фуқаро Жўраева Зулайхо томонидан қуриб битказилган “Савдо дўкони, нонвойхона, қандалодчилик ҳамда торт махсулотлари ишлаб чиқариш цехи” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 4 сентябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Савдо дўкони, нонвойхона, қандалодчилик ҳамда торт махсулотлари ишлаб чиқариш цехи” биносининг умумий ер майдони 260,0 м2, шундан бино ости майдони 99,22 м2, фойдали майдони 244,76 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Жўраева Зулайхога доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Мақсудов)га “Савдо дўкони, нонвойхона, қандалодчилик ҳамда торт махсулотлари ишлаб чиқариш цехи”биноларини кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |