Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан ҚФЙ Тарнаут қишлоғида “Ўткир Пўлот” зооветеринария шахобчаси томонидан қуриб битказилган “Зооветеринария хизмати кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссиясининг 2012 йил 17 ноябрдаги далолатномасини инобатга олиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Туман ҳокимлиги ҳузуридаги якка тартибда қуриб битказилган бино ва иншоотларни фойдаланишга қабул қилиш комиссияси аъзоларининг 2012 йил 17 ноябрдаги Ромитан ҚФЙ Тарнаут қишлоғида “Ўткир Пўлот” зооветеринаия шахобчаси томонидан қуриб битказилган “Зооветеринария хизмати кўрсатиш” биносини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Зооветеринария хизмати кўрсатиш” биносининг умумий майдони 376,2 м2, шундан қурилиш ости майдони 101,92 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони “Ўткир Пўлот” зооветеринария шахобчасига доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Махсудов)га ушбу бино ва иншоотларни кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими М.Олимов
Ромитан шаҳар Чориқулбой кўчасида фуқаро Шарипова Назокат томонидан қуриб битказилган “Музқаймоқ кафеси” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Ромитан туман ҳокими томонидан тайинланган Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 8 ноябрдаги далолатномасини кўриб чиқиб
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Ромитан шаҳар Чориқулбой кўчасида фуқаро Шарипова Назокат томонидан қуриб битказилган “Музқаймоқ кафеси” биносини фойдаланишга қабул қилиш бўйича Давлат қабул комиссиясининг 2012 йил 8 ноябрдаги далолатномаси тасдиқлансин.
2. Фойдаланишга қабул қилинган “Музқаймоқ кафеси” биносининг умумий ер майдони 160,0 м2, шундан бино ости майдони 150,34 м2, фойдали майдони 255,02 м2 дан иборат бўлган бино ва жойлашган ер майдони фуқаро Шарипова Назокатга доимий фойдаланиш учун бириктириб берилсин.
3. Туман “Ермулккадастр хизмати” ДУК (С.Мақсудов)га “Музқаймоқ кафеси”биносини кадастр рўйхатидан ўтказиш топширилсин.
4. Ушбу қарорни бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Ҳакимов зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |