5-Сеньор Президент
66
– Ҳамма кўчага! – қичқирди Кара де Анхел револь
-
верини қўлига олиб. – Ҳозир қимматбаҳо хазинамни
олиб келаман! – чопиб кетар экан бекага гап уқдирди у.
– Қани. Кетдик! – буйруқ берди Васкес ва калтакесак
сингари генерал уйининг деворига тармашди. Икки-уч
қароқчи унга эргашди.
Генералнинг уйидаги соат ҳали жирингламаган эди.
– Кетаяпсанми, Камила?
– Кетаяпман, дада!
Каналес махсус шим ва кўк куртка кийган эди. Оқсоч
боши ағдарма қорамтир кийимларидан ажралиб туриб
-
ди. Камила кўз ёши тўкмай, бир оғиз сўз айтмай отасига
ўзини отди. Шу пайтгача қалби бахт нима-ю, қайғу ни
-
малигини фарқига бормаган эди. Ҳозир кўз ёшидан шўр
бўлган рўмолчасини тишлаши, йиртиб, тишлари билан
парча-парча қилиб ташлаши керак! Буларнинг ҳаммаси
Камила учун ҳамон ўйин ёки қўрқинчли тушга ўхшаб
кўринар, булар чинакамига ҳақиқат эканлигига ишонги
-
си келмасди. Отасининг бундай аҳволга тушиши асло
мумкин эмас. Генерал уни қучоқлаб хайрлашди.
– Ватан учун урушга кетаётганимда онанг билан
шундай хайрлашган эдим. У тирик қолишимга ишонма
-
ган эди – қайтиб келганимда онанг йўқ эди.
Томда тарақлаган овоз эшитилди. Қари жангчи Ка
-
милани чеккага суриб, ҳовлига чиқди. Яшил буталар ва
улкан гултуваклар орасидан дарвоза томон юрди. Ҳар
бир яшил бута, ҳар бир ёронгул, ҳар бир атиргул унга
бош эгиб хайрлашди, хоналардаги катта гултуваклар,
иссиқ ёғдулар у билан салгина олдин видолашган эди
-
лар. Бошқа бинолардан ажралгандек бўлиб турган уйи
бир зумда зулматга айланди. Қочиш – аскарга номуно
-
сиб иш! Ҳали ўз юртига ғолиб халоскорлар бошлиғи си
-
фатида қайтади...
Режага мувофиқ Камила деразани ланг очди.
– Ўғрилар! Ёрдам беринглар! Ўғрилар!
Овози тун бағрига сингиб улгурмасдан туриб жан
-
дармлар – айнан уйни қўриқловчи жандармлар хоналар
-
га ёпирилиб кирдилар. Улар узун панжаларини оғзига
67
суқиб ҳуштак чалишарди. Металл ва ёғочларнинг ёқим-
сиз, дириллаган овозлари. Ташқи эшиклар ланғиллаб
очилди. Шляпасини бостириб, ёқасини кўтариб ол
-
ган фуқаро кийимидаги махфийлар револьверларини
қўлда тутиб, бурчак-бурчакдан чиқиб келишди. Катта
очилган дарвоза турли-туман одамларни биттама-битта
юта бошлади. Лойқа сув... Томга зўр-базўр чиқиб олган
Вас кес симни қирқиб ташлади; йўлаклар ва хоналарни
зулмат қоплади. Одамлар гугурт чақишар, шкафлар, жа
-
вонлар, буфетларга қоқилиб кетишарди; бир зарб билан
қулфларни бузишар, қимматбаҳо мебелларни чилпарчин
қилишар – ерга улоқтиришар, бўкиришар, сўкинишар
эди. Баъзилар катта меҳмонхонада тентирашарди: ким
-
дир оромкурсиларни, кимдир столларни, фотосуратлар
ўрнатилган кичкина столчаларни полга ағдаришар – бу
ноёб буюмлар қоронғилик чўккан хоналарда тўзғиб, со
-
чилиб ётарди. Кимдир кабинетда очиқ қолган роялга
мушт туширди, у бўғизланаётган жонивордек қаттиқ
фарёд кўтарди.
Олисроқ хонада сочилиб кетган қошиқ ва
санчқиларнинг шақир-шуқури жаранглади. Сўнг бўғиқ
нола эшитилди. Энага Камилани ошхонадаги буфетлар
-
дан бирига беркитмоқда эди. Мулозим кампирни итариб
юборди. Сочи буфет тутқичига ўралиб қолди, санчқилар
полга сочилиб кетди. Энага фарёд солди, Васкес бошига
бир урди. Кампир худди қопга ўхшаб полга йиқилди. У
ҳаракатсиз танани яна бир тепди.
68
Do'stlaringiz bilan baham: |