АРХИЕПИСКОП ИЛТИЖО ҚИЛАДИ
Хенаро Родас сигарет чекиш учун девор тагида
тўхтади. Гугурт чақаётган эди, Луисо Васкес келиб
қолди. Эҳром панжараси орқасида ит вовуллар эди.
– Шамолни қара! – минғиллади Родас.
– Ҳей, ишларинг қалай? – саломлашди Васкес. Улар
бирга кетишди.
– Ўзинг қалайсан?
– Қаерга кетаяпсан?
– Нега сўраяпсан? Сен билан шартлашган эдик-ку..
– Унутиб кетгансан, деб ўйлабман. Ҳозир ишларни
бир бошдан гапириб бераман. Қиттак отайлик, кейин
гаплашамиз. Ўзим ҳам ҳайронман, озгина ичгим кела
-
39
япти. Майдонга қараб борайлик-чи, нима борлигини
кўрамиз.
– Нимаям бўларди? Албатта, хоҳласанг – борамиз.
Ҳозиргина гадоларни ҳайдаб юборишди, у ерда зоғ
ҳам йўқ.
– Худога шукур. Кетдик, демак, Арк ёнидан ўтамиз.
Полковник Парралес Сонриенте ўлимидан кейин
махфий полиция муқаддас Арк харобаларини бир да-
қиқа ҳам назоратдан қочирмади. Таъқиб ашаддий калла
-
кесарларга топширилди. Васкес билан дўсти архиепис-
коп саройи томонидаги пиллапоялардан кўтарилишди,
Аркни кесиб ўтиб, Юз Дарвозадан чиқишди. Арк
саҳнидаги гадолар ўрнини соялар эгаллаган. Деворга
тақалган бир неча зина бўёқчилар таъмирга кириш
-
ганидан дарак беради. Дарҳақиқат, муниципалитет
қарорларида ваҳший қотиллик содир бўлган муқаддас
Арк харобаларини таъмирлаш ва оқлашга ижозат берган
Сеньор Президентга миннатдорчилик руҳи етакчи ўрин
тута бошлади, бунинг устига бутун харажатлар Арк де
-
ворлари остига бадбўй дўкончалар қуриб олган турклар
зиммасига тушди. «Харажатларни турклар қоплайдилар,
сабаби, улар полковник Парралес Сонриентенинг
ўлимида маълум даражада айбдордир, қотиллик улар
истиқомат қиладиган жой яқинида рўй берган» деб қайд
этилган эди даҳшатли қарорда. Обрўли дўстлар орасига
тушиб, муқаддас Аркни таъмирлаш ва оқлашга кетади
-
ган чиқимларни давлат хазинасидан ярим баҳосига ха
-
рид қилинган векселлар билан тўлашни ўз зиммасига
олмаганда, бечора турклар бу ерни маскан қилиб келган
гадолардан баттар аҳволга тушиши аниқ эди.
Аммо ҳар куни изғиб юрган махфий полиция
уларга тинчлик бермай қўйди. Нима учун бунчалик
шубҳага боришмоқда, деб бир-бирларидан пичирла
-
шиб сўрашади. Сўндирилмаган оҳакка тўланган век
-
селлар куйиб кетмаганми? Авлиёларнинг соқолидек
қуюқ бўёқчўткалар сотиб олинмадими? Турклар ҳар
эҳтимолга қарши эшикларига янги қулфлар, панжара
-
лар, тумбалар ўрнатиб қўйдилар.
40
Луисо ва Хенаро Юз Дарвозадан ўтиб (сукунат би
-
лан қадам товушлари қоришиб кетди), кўча охири
-
гача боришди ва «Уйғонган арслон» қовоқхонасига
бури лишди. Васкес хўжайин билан саломлашиб, икки
ҳиссадан ароқ буюрди: улфатлар тўсиқни четлаб, столга
ўтиришди.
– Хўш, қани айт-чи. Ишларимиз қандай кетаяпти? –
сўради Родас.
– Соғлиғинг учун! – Васкес қадаҳ кўтарди.
– Сен учун, оқсоқол!
Стол ёнига келган хўжайин беихтиёр тилак билдир
-
ди:
– Соғлиқларингиз учун, сеньорлар!
Иккаласи қадаҳни бўшатишди.
– Ҳеч бало чиқмади... – Васкес бу сўзларни
сўлакларига қўшиб туфуриб ташлади. – Бошлиқ
ўринбосари ўзи чўқинтирган одамини тиқиштирди.
Мен сени айтдим, унга ваъда бериб қўйган экан. Рости
-
ни айтсам, ахлатдан баттар одамни олмоқчи.
– Қоронғида топишди десанг-чи!
– Бошлиққа ким қарши чиқади? Мен ким бўлибман...
Ўзингга маълум-ку, узоқни кўзлайди у, махфий хизматга
олмоқчи.
– Аввалги таклиф нима бўлди?
– Банд қилинди, чўқинтирганини олади. Мен сенга
айтсам, олдин осон эди. Қўнғироқ қилишарди – серда
-
ромад жой, дейишарди, силлиққина битиб кетарди.
Родас елкасини қисиб, нималарнидир ғўлдиради.
Умиди катта эди-да.
– Қўй, қайғуриб ўтирма, ўйлашга арзимайди! Бошқа
жой топамиз. Ўзим жойлаб қўяман! Яқинда шундай иш
-
лар бошланадики... Жой тўлиб кетади! Сенга айтдимми,
йўқми, эсимда йўқ... – Васкес аланглади. – Йўқ, айтмай
-
ман!
– Нима бўпти? Айтмасанг айтма, кераги йўқ!
– Бу ерда ғалати гаплар бор.
41
– Қўй, керак эмас, менга нима? Биров тилингдан
суғуриб оляптими? Ўзинг валақладинг...
– Майли, сенга нима бўлди?.. Кайфинг ошдими?
– Яхшиси, жим бўл, кўзим учиб тургани йўқ. Ишон
-
масанг, ундан нари! Жиғимга тегаверма! Сендан гап
сўрадимми?
Васкес ўрнидан турди – бирон жойдан кузатишма
-
яптими – Родоснинг ёнига келди, у аччиқ қилиб, ўгири-
либ олди – қулоғига шивирлаб:
– Сенга айтдимми, йўқми, ёдимда йўқ. Арк та
-
гида ётиб юрган гадойваччалар бор-ку, ана ўшалар
кўрсатма беришди, полковникни ким саранжомлагани
аниқланди... – Овозини кўтарди: – Ким, ким дейсан-
ми? – Яна секин, давлат сирларидан хабардор одам син
-
гари шивирлади: – Генерал Эусебио Каналес билан ана
-
ви ҳуқуқшунос Абель Карвахаль...
– Сенга валдираб юр деб ижозат беришдими?
– Бугун улар ҳақида буйруқ чиқди, қамоққа олиша
-
ди, демак, гапирса бўлаверади.
– Иш бу ёқда дегин! – Родас бир қадар тинчлан-
ди. – Шу полковник бутун ёз бўйи пашша қўриб ўтирди,
дейишарди. Қуруқ қўл билан олишарканда, а? Товуқдек
бўйнидан бўғишади! Ҳаётда ҳамиша шундай – муҳими
қатъиятли бўлиш. Одамлар олим бўлиб кетишди!
Васкес ароқни ютди ва хўжайинни чақирди:
– Яна икки юз грамм, дон Лучо!
Қора тасмалари ярақлаган Дон Лучо иккита қадаҳ
келтирди.
– Қани, яна биттадан олдик! – Васкес қичқирди,
тупуриб, тишларини қисиб: – Ўзинг биласан-ку, тўла
қадаҳларни кўришга тоқатим йўқ... Агар билмасанг –
билиб қўй... Сенинг соғлиғингга! – деди.
Чеҳраси очилган Родас чўқиштиришга шошилди.
Бўш қадаҳни столга қўяр экан, жўшиб кетди:
– Агар қотил ақлдан озган бўлса, Аркка қайтиб ке
-
лади!
– Улар келади деб сенга ким айтди?
– Нима?
42
– Ҳа, буни қара-я! Ха-ха-ха! Худо ҳақи, кулгили, а?!
– Қўйсанг-чи! Мен нимани айтмоқчиман, бу ишга
бош-қош бўлганларни майдонда кутишдан фойда йўқ.
Улар сенга келиб бўпти! Ҳар қалай сен туркларни деб
майдонда сандирақлаб юрмагандирсан. А?
– Билмасанг – бурнингни тиқма! Ҳадеб лоф уравер
-
ма! Аҳмоғингни топибсан!
– Махфий полиция фақат қотилни деб Аркда юргани
йўқ. Бу ифлос ишни кавлаб нима қиласан?..
– Балки бу ифлос иш менга муносибдир?..
– Овора бўлма! Мен жиддий гапираяпман! Бу ерда
қотиллик ҳақида гап йўқ. Худо ҳақи! Кимни излаётгани
-
мизни ўлсанг ҳам билолмайсан... Бир кичкина телбани
кутаяпмиз.
– Ёлғонни ямламай ютавер!
– Тинимсиз чопиб юрадиган соқов эсингдами, унга
«Ойи» деб қичқиришарди. Бўйи новча, ориқ, оёғи
маймоқ... Эслайсанми, а? Бўлмаса-чи! Ана шуни кута
-
япмиз. Уч кун бўлди қочиб кетганига...
Васкес револьверини ушлаб қўйди.
– Мени мазах қилма!
– Мазахинг нимаси? Рост айтаяпман, худо ҳақи,
рост! Қанча одамни тишлаган! Дўхтирлар ҳам бир парча
қўрғошинни тавсия қилишди!
– Мени чалғитиб нима қиласан! Сени полициянг
полковникни гум қилган қотилни излаяпти-ку, бошқани
эмас!
– Ё, худо! Роса эздинг! Соқовни кутяпмиз, билдинг
-
ми? Соқов тентакни, қанча гапириш керак?
Пелеленинг нолалари кўчада чувалчангдек тўлғониб
боради. Гоҳ қўлларига, тирсакларига таяниб, гоҳ
оёғини тираб, гоҳ қорни билан судралиб, гоҳ тизза
-
лаб эмаклаб абжақ гавдасини аранг судрайди. Ниҳоят,
майдон кўринди. Боғдаги шамол тебратиб турган да
-
рахтлар шохида қузғунлар шовқин солмоқдами? Пе
-
лелени қўрқув босди, анча вақт ҳушсиз ётди; тоқат
43
қилиб бўлмайдиган ташналикдан тили қақраб, қуриб,
ёрилиб, ўлган балиқдек шишиб кетган; ҳўл сонлари
узун яримта қайчини эслатади. У зинама-зина эмаклаб
кўтарилади, жон бераётган мушукдек типирчилаб зи
-
нама-зина юқорилайди, соя жойларда буралиб қолади.
Кўзлари хира тортган, оғзи ланг очиқ, кийган жандала
-
ри қон ва лойдан қотиб қолган. Сукунат ичида охирги
йўловчиларнинг қадами сузиб боради, жандармларнинг
қиличлари шарақлайди, суяк излаб изғиган кучукча ен
-
гил югуради, шамол Арк қирғоқларига учириб келган
қоғоз парчалари ва япроқлар шилдирайди.
Дон Лучо яна «икки қават» қилиб икки юз грамм
ароқ чақирди.
– Буниси қандоқ бўлди? – деди Васкес беўхшов чи-
йиллаб, одатдагидек полга тупуриб. – Сенга айтганим
-
дек, бугун соат тўққизда... тўғрироғи, тўққиз яримда, бу
ёққа келишга шайландим... Дилдорим бўғма илон олди
-
да ўтирган эдим, бир нусха кириб пиво сўради. У пивони
келтириб қўйди. Яна сўради ва юзталик узатди. Албат
-
та қайтимга пули камлик қилди, майдалаш учун кўчага
чопди. Мен бу нусхани кўришим биланоқ иш чатоқ деб
ўйладим. Худди фол очгандай. Қаршимизда катта уй бор
эди, у ёқдан ойимтилла қиз чиқиб қолди – нусха изидан
югурди. Шунда, биласанми, бекамиз қайтиб келди, мен
унга ёпишдим, у бўй бермади...
– Юзталик-чи...
– Шошилма, демак, мен унга тегина бошладим, у
қаршилик кўрсатди. Яна бояги нусха. Суйкалаётга
-
нимни кўриб қолди, парво қилмай, ўз дардини айтди,
генерал Каналесни қизини севар экан, қочиб кетишга
кўндиряпти, айни шу бугун, кечаси. Бояги қиз шу экан,
демак, тил бириктиришипти. Хўш, у мендан ёрдам бер,
деб илтимос қилди, мен нима қила олардим? Майдонга
боришим керак – хизматчилик!..
– Сени қара-ю! Ёлғон тўқимаяпсанми?
Родас тупугини ютди.
44
– Бу нусхани саройда – Президент ёнида бир неча
марта кўрганман...
– Қариндоши эмасми?
– Қанақа қариндош?! Фақат нега шу бугун тунда олиб
қочмоқчи – шунга ақлим етмади. Генерал ҳақида эшит
-
ганга ўхшайди, демак, аскарлар қарияни қўлга олиша
-
ётганда пайтдан фойдаланиб, қизни ўғирлаб кетмоқчи.
– Бу гапга ичмаса бўлмайди.
– Хўп, яна биттадан. Кейин кетамиз.
Дон Лучо қадаҳларни тўлдирди. Дўстлар ичишди.
Эски туфдонга арзон сигарет қолдиғини ташлаб, тупу
-
риб, қўзғалишди.
– Қанча бўлади, дон Лучо?
– Ўн олти песо, тўрт...
– Ҳар биримизданми? – ҳайрон бўлди Родас.
– Нега энди? Иккалангиздан, – жавоб берди хўжайин.
Васкес санаб, бир неча қоғоз ва тўртта тангани унга
тутқазди.
– Соғ бўл, дон Лучо!
– Кўришгунча, дон Лучо!
Уларни эшиккача кузатиб борган хўжайин жўр
бўлди.
– Уҳ, шайтон, совуқни қара! – қўлларини шимининг
чўнтагига тиқиб, хитоб қилди Родас.
Бурчаккача оҳиста юриб боришди, Васкес муқаддас
Арк остонасида бир оз тўхтаб қолди, у ҳузурбахш кай
-
фият давом этишини хоҳламоқда эди.
– Нега бурнингни жийирасан, – деди у. – Бугун мен
учун байрам! Сенга айтдим-ку, бугун менинг байрамим!
У молдек пишқирди ва бамисоли ноғорани – олтин
ҳалқалар осилган тун ноғорасини муштлаган бўлди,
шамолни ғижимлади, Арк зинапояларига жойлашган
қўғирчоқ театри қаҳрамонларини майна қилиш учун
шеригини судради. У хохолаб кулди, қўлини куртка
-
си чўнтагига тиқиб ўйинга тушди, кулаётиб инграган
овозни эшитди ва бирдан ҳушёр тортди, икки буки
-
либ шолворини ушлади-да, зўрға ёнбошига ўгирилди.
Қотиб қолди. Томоғига гипс бўлаги қадалгандек кул
-
45
гиси бўғилди. У Пелелени кўриб қолган эди. Дук-дук
қадам товушлари. Эски пиллапоя уларни икки, саккиз,
йигирмага кўпайтирди. Тентакча яраланган итдек ти
-
нимсиз ғингшиб инграмоқда. Шу аснода қичқириқ
сукунатни бузди. Пелеле револьверли одамни пайқаб
қолди. Васкес синган оёғидан ушлаб, архиепископ са
-
ройига қараб судради. Дами ичига тушиб кетган Родас
совуқ терга ботиб, карахт туриб қолди. Биринчи ўқдан
кейин Пелеле тош зиналардан юмалаб туша бошлади.
Турклар ин-инига кириб кетди. Иккинчи ўқ уни ер тиш
-
латди. Ҳеч ким ҳеч нарсани кўрмади; фақат архиепи
-
скоп саройидаги бир деразадан буни кўриб турган авлиё
отанинг кўзлари марҳум қийналмай жон берсин, деб дуо
қилди, Пелеленинг жасади зинапоялардан ағдарилиб ту
-
шаётган паллада олмос узук таққан қўл чўқиниш учун
юқори кўтарилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |