ҚЎШИҚЛАР ҚЎШИҒИ
Улар кўпинча: «Бахтсиз ҳодиса бирлаштирмаган
-
да...» дейишни яхши кўришарди. Бошдан ўтган хавф-
хатарларни эслаганда эса даҳшатга тушишарди. Бир
дақиқа ажралишга ҳам тоқатлари йўқ эди. Дарров бир-
бирини излаб қолишарди. Бирга бўлган кезларида дунё
-
даги энг бахтли одамга айланишарди − қучоқлашишар,
232
қучоқлаб туриб ўпишишар, ўпишиб туриб бир-бирига
боқишар ва шу қадар яқин, ҳамнафас эканликларидан
масту мустағриқ бўлиб, роҳат-фароғат қўйнида ҳаёт
нашъу намосини сурар эдилар.
Аммо илонлар ҳам тинч ётмасди. Агар бахтсиз
ҳодиса бирлаштирмаганда бахтиёр бўлишармиди?..
Туман пардаси ичига ўраниб олган ҳасадгўй рақиблар
ўргимчакка ўхшаб иғво тўрини тўқишар, уларни
обрўсизлантиришга уринишар, соядек таъқиб этишар
эди.
Камила ҳам, Мигел ҳам Президент шаҳар
ташқарисидаги ўтказадиган кечага бормаслик чорасини
топишолмади.
Улар бу ерда − мутлақо бегона жойда, ёт одамлар
даврасида қолишларини ҳис қилиб, ўзларини қўйишга
жой тополмас, ойналар, диванлар ва бошқа мебеллар
орасида адашиб юргандек, лаззатли дамлардан бутун
-
лай маҳрум бўладигандек бир-бирига хомуш термули
-
шарди.
Ошхонадаги соат занг чалди, улар гўё дунёнинг на
-
риги чеккасида − жуда узоқда юргандек; ошхонага ке
-
лиш учун кемада сузиш, ҳаво шарида учиш лозимдек
туюлди. Аммо орадаги масофа бир қадам...
Ҳар бир келиши оқшомги дақиқаларни яқин-
лаштираётган соат капгирига қарамасдан тушлик
қилдилар. Кара де Анхел ўрнидан туриб, фрак кийга
-
ни кетди. Қўлини енг ичига узатар экан, аъзойи бада
-
ни музлаб, банан япроқларига ўралиб қолгандек бўлди.
Камила қўл сочиқларини тахлаб қўймоқчи бўлди, аммо
бармоқлари унга сира бўйсунмади, у асира аёлдек стол
билан стул орасида қаққайиб туриб қолди, қадам бо
-
сишга мадори етмаётгандек эди. Амаллаб оёқларини
қимирлатди, бир қадам босди. Кара де Анхел соатга
қаради ва қўлқопини олиш учун хонасига кириб кетди.
Қадамининг товуши ер остидан чиқаётгандек туюлди. У
нимадир деди. Овозида хижолат оҳанги сезиларди. Бир
дақиқадан кейин у хотинининг елпиғичини ушлаб ош
-
233
хонага қайтди, хонага нима учун кирганини унутиб, яна
орқасига бурилди... Ниҳоят эслади, аммо қўлқоп қўлида
эди.
Камила эшиккача кузатиб келган оқсоч аёлларга ти
-
нимсиз тайинларди:
− Яхшилаб қаранглар, чироқлар ёниқ қолмасин, учи
-
риб, эшикни қаттиқ ёпиб қўйинглар... Кейин бемалол
дам олинглар...
Нўхтаси, эгар-жабдуқларига тангалар қадалган ваз
-
мин отлар йўрғалаб кетди. Камила ўриндиққа чўкиб, бир
ҳолатда тебраниб борар, кўзларида кўчанинг ўлимтик
ёғдуси акс этарди. Кара де Анхелнинг рақиблари анча-
дан бери мулозим энди тамом бўлди, деб гап тарқатиш-
ган ва «Сеньор Президентнинг хос кишилари» даврасида
исмини айтмасдан «Мигел Каналес» деб чақиришадиган
бўлганди. Ғилдираклар оҳангига қўшилиб тебраниб бо
-
раётган Кара де Анхел баъзилар уларни байрамда кў-
риб довдираб қолишларини кўз олдига келтириб завқ-
ланиб ўтирарди.
Фойтун тош ётқизилган кўчаларни ортда қолди-
риб, қиялик бўйлаб қумлоқ йўлдан ғилдиракларини
тарақлатиб кета бошлади. Камилани ваҳима босди;
чексиз кенгликлар зулмат қўйнида, фақат юлдузлар
кўринади, шудринг қоплаган ўтлоқларда чигирткалар
чириллайди. Қўрқиб кетган Камила қалтирашга тушди,
файтоннинг бир томони тубсиз жарлик, иккинчи томо
-
нида эса гўё Азройил қора қанотларини ёзиб келарди.
− Сенга нима бўлди? − сўради Кара де Анхел уни
авайлаб елкасидан ушлаб бағрига тортар экан.
− Қўрқиб кетаяпман...
− Жим, секин...
− Бу одам бизларни хароб қилади. Унга айт, бунча
-
лик тез ҳайдамасин, айт унга! Қандай бефаросатсизлик!
Сенга барибирга ўхшайди! Айт унга! Нега индамай
ўтирибсан?..
− Бундай файтонларда... − Кара де Анхел оғиз
жуфтлади-ю, бирдан жим бўлиб қолди: хотини безов
-
таланиб пинжига тиқилди, рессорлар қаттиқ тарақлади.
234
Фойтун жарликка ағдарилиб кетаётгандек туюлди. −
Ҳаммаси тамом, − ўйлади ичида. − ҳаммаси тамом
бўлди... ғилдирак зовурга тушиб кетдимикан?..
Шамол қоятошлар устида ғувиллаб, йиртиқ елкандек
нола чекарди. Кара де Анхел эшикчадан бошини чиқариб,
кучерга секинроқ юр, деб қичқирди. Ҳайдовчи қорамтир,
чўтир юзини ўгириб қаради, отлар секинлаб бориб, мотам
маросимида кетаётгандек оҳиста қадам ташлашга ўтди.
Бир қишлоққа кираверишда фойтунни тўхтатишди.
Плашга ўралган зобит шпорларини жиринглатиб юриб
келди ва уларни таниб, кучерга ҳайдайвер, деб буйруқ
берди. Шамол синган қуруқ жўхорипоялар орасида
фиғон кўтаради. Қўтон ичида йўғон сигирнинг шарпаси
кўринади. Қишлоқ уйқуда. Йўловчилар икки юз метрча
юрмасидан икки зобит дуч келди, фойтун секинлаш
-
ди. Президент чорбоғининг остонасида меҳмонларни
рўйхатга олаётган учта полковник уларни қаршилади.
Кара де Анхел Бош штаб зобитлари билан саломлаш
-
ди. (У чиройли ва иблисдек маккор эди.) Атрофда сокин
сукунат ҳукмрон, гўё у абадий давом этадигандек. Уфқда
ёниб турган чироқ Республиканинг Сеньор Президенти
-
ни қўриқловчи замбаракчилар қисми қаерга жойлашга
-
нини кўрсатиб туради.
Камила юзлари Мефистофелникидек шафқатсиз,
қисиқ кўзлари ёвуз, букчайган, эгри оёқлари узун киши
қаршисида бошини эгди. Уларнинг ёнидан ўтиб кетаёт
-
ганда бу киши қўлини аста кўтарди ва муштини қисди.
Гўё гапиришга эмас, каптар учиришга чоғлангандек эди.
− Британиялик Парфениос, − деди у − Митридат би
-
лан урушда енгилиб, Римга келтирилган эди, бу ерда у
римликларни александрийча шеър билан таништирди.
Ундан кейин бу санъатни Проперций, Овидий, Вергилий,
Гораций ва мен эгаллаганман.
Президент меҳмонларни қабул қилаётган зал эшиги
олдида икки кекса хоним ўзаро гаплашишарди.
− Ҳа, ҳа, − дер эди бири турмакларини тўғрилаб, −
мен унга айтдим, у ҳеч шубҳасиз қайта сайланиши керак.
235
− Унинг ўзи-чи? Ўзи сизга нима деди? Мана шу мени
жуда қизиқтиради...
− Фақат жилмайиб қўйди, барибир мен биламан, у
қайта сайланади. У биз учун энг муносиб номзод. Шу
пайтгача бунақа Президентни кўрган эмасмиз. Бир
ўйлаб кўргин, у ҳокимиятга келганидан бери эрим Мон
-
чо яхши мансаблардан тушгани йўқ.
Хонимлар орасида Тичер дўстларини сўз ўйинига
маҳлиё қилмоқда эди...
Меҳмонлар орасида пайдо бўлган ҳарбий прокурор
гоҳ ўнг, гоҳ чап томонга бош эгиб тинмай гапирарди:
− Сеньор Президент сиз билан қизиқди. Сиз билан
Сеньор Президент қизиқди, сиз билан Сеньор Прези
-
дент қизиқди...
− Ўта миннатдорман! − жавоб берди Тичер.
− Ўта миннатдорман! − муносабат билдирди қийшиқ
оёқли, тилла тишли қорамағиз от ўйнатувчи.
Камила кўзга ташланмасликни жуда хоҳларди.
Аммо, ҳайҳот! Беқиёс гўзаллик, тиниқ кўм-кўк кўзлар,
тор оқ шоҳи кўйлак ичида яшнаб турган навниҳол қомат,
жажжи кўкраклар, латиф қиёфа ва ҳаммасидан ҳам
ғаройиби − генерал Каналеснинг қизи экани ҳаммани
маҳлиё қилиб қўйди.
Кичкина даврада ўтирган сеньоралардан бири баҳо
берди:
− Арзийдиган ҳеч нарсасини кўрмаяпман. Корсет
киймаган аёл... Қишлоқи эканлиги шундоққина кўриниб
турибди.
− ... никоҳ кийимларидан байрам либоси тиктириб
олганини қаранг, − тишларини ғижирлатиб ғўлдиради
бошқаси.
− Фақат қоматнинг ўзи билан соҳибжамол бўлиш
қийин, − гапга қўшилди сийрак сочларини жингалак
қилиб олган хоним.
− Оҳ, мунчалар тилимиз заҳар! Кўйлаги ҳақида
нега гапирдим мен? У билан камбағаллигини яшириб
бўлмайди.
236
− Гапингиз рост. Ҳамма камбағаллар шундай, −
маъқуллади сийрак сочли хоним ва овозини пасайтириб
қўшимча қилди: − Мана шу хонимчага уйлангандан ке-
йин у Сеньор Президент назаридан қолди дейишяпти.
− Кара де Анхел Сеньор Президентнинг энг содиқ
кишиси-ку...
− Энди «содиқ кишиси эди » деб гапиринг! Мен фақат
эшитганимни айтаман. Мана шу Кара де Анхел поли
-
цияни чалғитиб бўлажак қайнотаси генерал Каналесни
қочириб юбориш учун уни ўғирлаган деган гап юрипти.
Бундан фойдаланган генерал ими-жимида қочиб кетган!
Камила билан Кара де Анхел тўда-тўда меҳмонлар
ёнидан ўтиб Президент турган залга яқинлашдилар.
Ҳазрати олийлари руҳоний, доктор Иррефрагабле би
-
лан гаплашмоқда эди. Хонимлар хўжайинга яқинлашган
заҳоти гапини йўқотиб, худди ёниб турган шамни ютиб
юборганга ўхшаб нафас олишга ҳам, оҳ уришга ҳам
журъат қилолмай туришарди. Гаровга чиқарилган банк хо
-
димлари, қуруқ сафсата сотувчи маддоҳлар Сеньор Пре
-
зидентдан кўзларини узолмас, хўжайин уларга қараганда
саломлашишга, бошқа ёққа қараганда ундан нари кетиш
-
га журъат этолмай қотиб қолишган; юрагидаги маърифат
машъаласи аллақачон сўнган, аммо бир томчи инсоний
қадр-қимматини сақлаб қолган, бир вақтлар «қишлоқдаги
биринчи» бўлган, ҳозир эса «шаҳарнинг охиргиси» га ай
-
ланиб қолганини ҳис қилиб яшашга маҳкум келгиндилар
Президент атрофини қуршаб олишган эди.
Камила билан Кара де Анхел саломлашиш учун
Президент олдига яқинлашдилар. Мулозим хотинини
таништирди. Хўжайин Камилага кичкина қўлини узат
-
ди, қўли муздек совуқ, важоҳатида «Кимлигимни кўриб
қўйинглар!» дегандек виқор бор эди... Улар кўришаётган
вақтда руҳоний Гарсиласонинг Альбани севган қизга
бағишланган машҳур шеърини ўқиб турди...
Хизматкорлар шампань шароби, сомсалар, шўр бо
-
дом, конфетлар, сигаретлар олиб келишди. Шароб рўйхат
бўйича чақирилган меҳмонларнинг томирини оловсиз
аланга билан ёндирди.
237
− Генерал... − Президентнинг овози эшитилди, −
сень орларни бу ердан олиб кетинг. Мен фақат хонимлар
билан овқатланмоқчиман...
Сокин тун қўйнига олиб чиқадиган эшикда эркак-
лар уймалаша бошладилар: баъзилар хўжайиннинг
буйруғини бажариш, бошқалари норозилигини яшириш
илинжида тез чиқиб кетишга ошиқар эди. Хонимлар
стол тагидаги оёқларини йиғиштиришга ботинолмай
бир-бирига савол назари билан тикилиб ўтиришарди.
− Шоир қолиши мумкин... − хитоб қилди Президент.
Зобитлар эшикларни ёпдилар. Шоир шунча хоним
-
лар орасида қаерга ўтиришни билмай қаққайиб қолди.
− Ўқинг, шоир, − буюрди Президент, − фақат яхши
-
сидан бўлсин; Қўшиқлар Қўшиғи...
Шоир Сулаймон матнларидан ёдига келган мисра
-
ларни ўқишга тушди:
Do'stlaringiz bilan baham: |