ЖУМБОҚНИНГ ЕЧИМИ
Карвахалнинг беваси уйма-уй дайдиб юради, ҳамма
жойда уни совуқ қаршилашади, эрининг ўлими му
-
носабати билан икки оғиз ҳамдардлик билдириш
-
дан қочишади, бир балоси чиқиб, ҳукуматга ёмон
кўринмайлик, деб қўрқишади, аҳён-аҳёнда оқсоч аёллар
деразадан қараб дағаллик билан қичқиришади: «Сизга
ким керак? А-а! Жаноблар кетишган...»
Бундай ташрифлар пайтида баданига ёпишган
музлар уйига қайтгандан кейин эрийди. Эрининг су
-
218
ратини олдига қўйиб ҳўнграб йиғлайди. Уйида кич
-
кина ўғли ва карқулоқ энага бор. Энага ҳар дақиқада
ўғлига: «Энг муҳими, отангни унутма, қолганлари ту
-
хум пўчоғига арзимайди», − деб гап уқтиради. Хонадаги
тўтиқуш тинмай жаврайди: «Яхши тўти, Португалия
-
дан келтирилган, патлари яшил, ҳеч қандай тақинчоғи
йўқ! Қўлингизни беринг! Салом, ҳуқуқшунос! Тўти,
қўлингни бер! Қузғунлар яқинлашмоқда. Куюнди ҳиди
келади!.. Вой-й!» У эримнинг жасадини беришсин деб
Президентга мурожаатнома ёзиб, имзо тўплашга ури
-
ниб кўрди, аммо бу ҳақда бировга гапиришдан қўрқди;
ҳамма ерда маънодор йўталиб совуқ қаршилашди...
Қора рўмолига ўралиб, ўз имзосидан бошқа ҳеч нарса
-
сиз қуруқ қайтди.
Саломлашмаслик учун ундан кўзларини олиб қочи-
шарди, остонада қаршилашар, одатдагидек: «Марҳамат,
ичкарига киринг», деб таклиф қилишмасди; унга даво-
лаб бўлмайдиган, вабодан, сариқ иситмадан, қаш-
шоқликдан ҳам оғир дардга чалинган кишидек муомала
қилишар ва буни онгига сингдиришга ҳаракат қилишарди,
шунга қарамай, «имзосиз хатлар» йиғлашарди, карқулоқ
оқсоч ҳар гал қоронғи ва ташландиқ ошхона эшигига
қистириб кетилган хатни топиб келганда шундай дер
эди. Қинғир-қийшиқ ҳарфларда ёзилган қоғозлар тун
қоронғисида пайдо бўлиб қоларди, улар орасида биронта
ҳам уни «муқаддас», «жафокаш», «айбсиз қурбон» деб
улуғлаган, бахтиқаро эрини кўкларга кўтарган ва пол
-
ковник Парралес Сонриенте амалга оширган даҳшатли
жиноятлар батафсил қайд этилган хатлар йўқ эди.
Эрталаб эшик тагида яна иккита имзосиз хат топил
-
ди. Оқсоч уларни ҳўл қўллари билан ифлос қилмаслик
учун этагида олиб келди. Биринчи хатда шундай ёзил
-
ганди:
«Сеньора, мен мен жудаям ёқимли бўлмаса ҳам сиз
-
нинг мусибатзада оилангизга чуқур эҳтиромимни бил
-
дириб, сизнинг эрингиз, фидойи фуқаро, ҳуқуқшунос
Абел Карвахел сиймоси менда қанчалик чуқур таассу
-
рот қолдирганини маълум қилмоқчиман. Аввало, буни
219
эҳтиёткорлик юзасидан, ҳар қандай қоғозга ҳам ишониб
бўлмайди, амалга оширишга ижозат бергайсиз. Вақти
келиб сизга ҳақиқий исм-шарифимни маълум қиламан.
Менинг отам ҳам полковник Парралес Сонриенте то
-
монидан йўқ қилинган одамлардан биридир. У дўзахда
ёнишга лойиқ, лаганбардор, мунофиқ кимса бўлиб,
бунақа нусха тарихда кам топилади. Қилмишларини
қачонлардир ёзишга қўл урган киши перосини илон
заҳарига ботириб олиши даркор. Менинг отам бундан
кўп йил илгари йўлда ёлғиз кетаётган пайтда бу разил
қўрқоқ қўлида ўлган. Биз, табиийки, бу ҳақда ҳеч нар
-
сани билган эмасмиз. Агар бир номаълум киши имзо
-
сиз хат йўллаб, даҳшатли қотиллик ҳақида хабар берма
-
ганда, бу иш ёпиқлигича қолиб кетар эди. Мен эрингиз,
олийжаноб инсон, қаҳрамон, ўз фуқаролари қалбида
ҳайкал ўрнатган одам Парралес Сонриенте йўқ қилган
қурбонлар қасоси учун (бу борада турли тахминлар
бор) курашган деб аниқ айта олмайман, аммо ҳар ҳолда
сизга тасалли берадиган бир неча сўз айтишни ўз бур
-
чим деб биламан ва сеньора, сизни ишонтира оламан
-
ки, биз, ҳаммамиз эрингизнинг ўлими учун биргалик
-
да мотам тутамиз, чунки у шимолий америка олтинига
сотилиб, ватанимизни қон ва балчиққа қораётган погон
таққан кўп сонли қароқчилардан бирини йўқ қилди.
Қўлингизни ўпаман. Крус де Калатрава».
У руҳсиз, мажруҳ, ҳамма нарсага лоқайд, тўшакда
ўликдек чўзилиб ётар, фақат кичик столчадаги бирон
-
та буюм керак бўлганда қўлини узатар, эшик ғичирлаб
очилса, хона супурилса ёки бошқа биронта тиқ этган то
-
вуш эшитилса, чўчиб тушарди. Зулмат, сукунат, бўшлиқ
ўз ёғида қовурилиб, ёлғиз қолиш истагига жуда мос ке
-
лар, эри ўлганидан кейин нариги дунё ҳақидаги ўйлар
юраги ва бутун вужудини эгаллаб борар эди.
«Муҳтарам сеньора, − иккинчи имзосиз хатни овоз
чиқариб ўқий бошлади, − дўстларимдан бирининг ха
-
бар беришича, эрингиз отилган куни сиз турма дево
-
рига қулоғингизни қўйиб, ўқ овозларини санаб турган
экансиз. Тўққизта ўқ узилди, аммо сиз уларнинг қайси
220
бири худо ярлақагур ҳуқуқшунос Карвахални тириклар
дунёсидан юлиб олганини билмайсиз. Мен ўзга ном би
-
лан − бизнинг кунларимизда қоғозга ишониб бўлмай-
ди − дилингизга озор етказмай деб, узоқ иккиланиш
-
лардан кейин ўзим билган нарсаларни сизга маълум
қилишга қарор қилдим, сабаби, мен ана шу қонли жи
-
ноятга гувоҳ бўлган эдим. Эрингиз оппоқ оқарган соч
-
лари кенг пешонасига тушиб турган озғин, қорача ки
-
шидан кейин борар эди. Мен шу пайтда ҳам, ҳозир ҳам
бу кишининг исмини била олмадим. Ич-ичига ботиб
кетган, ёш тўла кўзлари шунча азоблардан кейин ҳам
мулойим ва ювош боқар эди. Ҳуқуқшунос оёқларини
судраб, қоқилиб, кўзларини ердан узмай изма-из бо
-
рар, чамаси у ҳеч нарсани кўрмасди, пешонасидан тер
чиқиб кетган; худди юраги отилиб чиқиб кетадигандек
бир қўли билан кўкрагини чангаллаб олганди. Ҳовлига
чиқиб, қаршисида бир тўда аскарни кўргач, яхши
-
лаб билиш учун бўлса керак, қўлининг орқаси билан
кўзларини ишқалади. Эгнида ранги ўнгиб кетган калта
костюм бор эди; камзулининг енги тирсагигача келар,
шими эса зўрға тиззасига етарди. Ҳукм қилинганлар
энгил-бошларини турма каталакларида қолганларнинг
уринган, эски, йиртиқ кийимлари билан алмашиб оли
-
шар ёки бағрикенглик қилиб турма назоратчиларига бе
-
ришарди. Ёқасиз йўл-йўл кўйлакларга биттагина тугма
қадалганди. Ҳаммаси оёқяланг. Ярим яланғоч шерикла
-
рини кўриб анча тетиклашди. Ўлим ҳукми ўқилгандан
кейин у бошини кўтариб, найзаларга ғамгин назар солди
ва нималардир деб аста пичирлади. Ёнида турган қария
гапирмоқчи бўлди, аммо зобит қиличи билан таҳдид
қилиб, сўзлашга йўл қўймади.
Шу аснода турма деворларидан акс-садо қайта бош
-
лади: «Миллат номи билан!..» Бирин-кетин тўққизта
ўқ овози янгради. Мен беихтиёр бармоғим билан санаб
турдим. Шу пайтдан бери ғалати туйғудан қутула ол
-
маяпман: битта бармоғим ортиқча экан. Кўзлари юмуқ
маҳкумлар жон талашиб типирчилашар, ўлим чангали
-
дан қутулишга уринишарди. Тутун пардаси бизни бир
221
тўда одамлардан ажратиб қўйди; улар йиқилаётиб у
дунёга ёлғиз кетмаслик илинжида беихтиёр шеригини
ушлашга ҳаракат қиларди. Яраланганларни тинчитиш
учун кечикиб отилган ўқлар ҳўл коэтильо
1
ғунчасига
ўхшаб жимгина ёриларди. Эрингизнинг омади бор экан
− биринчи ўқдаёқ қийналмай ўлди. Тепамиздаги қўл ет
-
мас кўм-кўк осмон аранг эшитилаётган қўнғироқлар жа
-
рангига тўлди. Ҳарбий прокурор мурдаларни кўмишга
буюрганини эшит...»
Қаттиқ ҳаяжон ичида у қўлидаги қоғознинг орқасига
қаради: «эшит...» Бошқа ҳеч нарса ёзилмаган эди, бошқа
бетда ҳам хат қўққисдан узилиб қолганди. Бир неча
марта ўқиб чиқди, конвертга қаради, тўшагини ағдариб
кўрди, ёстиқлари остини титкилади, полдан, стол усти
-
дан қидирди, эри қаерга кўмилганини билиш умидида
қайсарлик билан қайта-қайта излади.
Хонада тўтиқуш чириллар эди: «Португалиядан кел
-
ган яхши тўти, патлари яшил, тақинчоқлари йўқ! Мана,
ҳуқуқшунос келяпти! Ур-ра, яхши тўти! Ёлғон гапир
-
санг, билиб гапир! Йиғламайман, эслаб юраман!»
Ҳарбий прокурорнинг оқсочи бевани эшик олдида
қолдириб, бутун хонани бошига кўтариб вағиллаша-
ётган икки аёл ёнига қайтди.
− Ҳей, яхшилаб эшит, − қичқирди улардан бири, −
ортиқ кутиб ўтирмайман. Билиб қўй, ўзидек совуқ хар
-
ракда музлаб кутиб ўтирадиган хуштори эмасман! Ки
-
риб айт, «Янги уй»даги аёл учун олган ўн минг песо-
ни яхшиликча қайтариб берсин. Уни текингаям ол
-
мас эдим, гапига учиб, олиб келишим билан ўликдек
ағдарилди. Унга айт, охирги марта огоҳлантираяпман;
энди тўғри Президентга шикоят қилиб бораман.
− Юринг, донья Чон, қизишманг, шу қари ювиндихўр
билан гап талашиб ўтирасизми?
− Сеньорита... − эътироз билдирмоқчи бўлди оқсоч,
аммо сеньорита уни шартта тўхтатди:
1
Коэтильо − дуккаклилар оиласига кирадиган гул.
222
− Жим-м, сенга гап борми?
− Мен айтганимдай етказ; кейин нега огоҳ лан-
тирмадинг деб валдираб юрмасин; донья Чон бир қиз
билан келди, кутиб ўтирди, ўтирди, кейин кетиб қолди,
пулни тахт қилиб қўйсин, деб буюрди, бўлмаса ўзидан
кўрсин деди, деб айт...
Ўз ғамига ботиб ўтирган Карвахалнинг беваси бу
машмашани пайқамади.
Қора мотам либосидан фақат юзи кўринарди, холос.
Оқсоч елкасига туртиб ичкарига чорлади. У хонага кир
-
ди. Бева гапга тушди, у зўрға тутилиб-тутилиб сўзларди,
гапи худди ўлгудек толиққан нотиқнинг бир маромдаги
ғулдирашига ўхшарди.
− Яхши сеньора, ёзиб келган хатингизни менга
қолдиринг. У келиши билан қўлига тутқазаман, ҳозир
келиб қолиши керак. Ҳамма гапларингизни айтаман;
балки бир натижа чиқиб қолар.
− Барча азиз авлиёлар ҳурмати...
Каноп шим ва кўйлак кийган бир киши елкасига
милтиқ осган, белига ханжар ва ўқдон осган қўриқчи-
аскар ҳамроҳлигида эшик олдига келди, у ташқарига
чиқаётган Карвахалнинг бевасига урилиб кетаёзди.
− Кечирасиз, − мурожаат қилди у оқсочга, −
шафқатпаноҳ уйдами?
− Йўқ, ҳали келмади.
− Уни қаерда кутсам бўлади?
− Анови томонга ўтиринг; аскар ҳам ўтириши мум
-
кин.
Маҳбус ва қўриқчи оқсоч хушламайгина кўрсатган
темир харракка индамай бориб ўтирдилар.
Хонада хушбўй ҳидли гуллар кўп эди. Шийпонда
мушук изғийди. Қафасга қамалган майна тиним билмай
ўзини симга уради. Тўхтовсиз оқаётган сувнинг шарил
-
лаши эшитилади.
Прокурор калитларини жаранглатиб эшикни очди,
уларни чўнтагига яшириб маҳбус билан аскарнинг ёни
-
га келди. Иккаласи ўрнидан турди.
223
− Хенаро Родасми? − сўради у ва бурнини жийирди.
Ҳар гал кўчадан кирганда мушукнинг ҳиди урилгандай
туюлади.
− Худди шундай, сеньор.
− Қўриқчи испан тилини тушунадими?
− Жуда ёмон, − жавоб берди Родас ва аскарга
ўгирилиб сўради:
− Кастилия тилини биласанми?
− Оз-моз.
− Унда, − буйруқ берди прокурор, − сен яхшиси, шу
ерда қол, бу сеньор билан ўзим гаплашаман. У чиққунча
кутиб ўтирасан; унда ишим бор.
Родас кабинет эшиги олдида имирсилаб қолди.
Прокурор киришга рухсат берди; қурол-яроғлари − ре
-
вольвер, ханжар, кассет ва қуйма қўрғошинни китобу
қоғозлар уюлиб ётган стол устига қўйди.
− Ҳукмдан хабаринг бўлса керак?
− Ҳа, сеньор, энди...
− Агар адашмасам, олти йилу саккиз ой.
− Аммо, сеньор, мен Лусио Васкесга шерик эмасман:
бу ишга аралашганим йўқ, қасам ичаман! Кўз очиб-юм
-
гунимча Пелеле Арк зинапояларидан ағанаб тушаётган
эди, ҳаммаёғи қон, жони ҳалқумида. Мен нима қилар
эдим! Қўлимдан нима келарди?! Шундай буюрилган
экан. Шундай буюрилган, деди у.
− Худо уни жазолади.
Родас бошини кўтариб, прокурорга қаради, эшитган
-
ларига ишонмасдан, унинг юзидан уқиб олмоқчи бўлди.
Жим қолдилар.
− У ёмон одам эмасди... − овозини пасайтириб,
хўрсинди Родас. Икки оғиз сўз билан дўсти хотирасини
ёд этмоқчи бўлди; юраги зарб билан тепиб, совуқ хабар
-
га муносабатини билдирди, энди тақдирга тан бериш
-
дан бошқа илож йўқ... Нима қила олардинг?!
− Духоба лента деб атардик биз уни, бўйи паст, омад
-
ли, ёқимтой эди, одамларга фойдаси тегарди...
− Тергов материаллари уни асосий айбдор, сени ше
-
рик деб исботлади.
224
− Аммо ҳимоячи умуман гапирмади-ку.
− Бу иш ҳақида Сеньор Президентнинг фикридан
хабари бор эди. Васкесга ўлим ҳукми, сенга оғир жазо
беришни сўраган киши аслида шу ҳимоячи эди.
− Бечора Васкесни омади юришмади, худога шукур,
ҳар ҳолда мен валақлаб юрибман.
− Ҳатто чиқиб кетишинг мумкин; сенга ўхшаб сиё
-
сий жиноятга шерик бўлгани учун қамоққа олинганлар
Сеньор Президентга керак. Яқин дўстларидан бирини
кузатиб юриш лозим, у Президентга хиёнат қилаётгани
ҳақида маълумотлар бор.
− Хизматга тайёрман...
− Сен дон Мигел Кара де Анхелни танийсанми?
− Йўқ, фақат исмини эшитганман. Генерал Каналес
-
нинг қизини шу олиб қочган, дейишади.
− Худди ўзи. Уни адашмай таниб оласан, у жуда чи
-
ройли, баланд бўйли, қадди-қомати келишган, кўзлари
қора, юзлари оппоқ, сочлари ипакдек, Иблиснинг ўзи.
Ҳукумат у қандай ишлар билан шуғулланаётганини,
кимникига боргани, кўчада кимга таъзим қилгани, эрта
-
лаб кундузи, кечқурун қаерда бўлганини билиши керак.
Хотинини ҳам кузатасан. Йўл-йўриқ ва пулни ўзим
бераман.
Эсини йўқотиб қўяёзган маҳбус прокурорнинг
қўлини ўпишга интилди, у эса гапириб бўлгач, стол
-
дан ручка олди ва маъбуда Фемида тантанали равишда
рағбатлантириб турган сиёҳдонга ботириб, унга узатди.
− Бу ерга қўл қўй: эртага озодликка чиқараман. Нар
-
саларингни тайёрла, эртага чиқасан.
Родас қоғозга қўл қўйди. Қувонч олов оқимга айла
-
ниб баданига ёйилди.
− Ўла-ўлгунимча сиздан миннатдорман, − деди у хо
-
надан чиқар экан. Аскарни туртди, бўйнига тушириши
-
га сал қолди, эшикка қараб юрар экан, жаннатга кираёт
-
гандек яйраб қадам ташлади.
Прокурорнинг қувончи уникидан кам эмасди. У
Родас қўл қўйиб кетган хатга ҳузурланиб қаради. Унда
шундай ёзилган эди:
225
“Мен фоҳишахона эгаси, Олтин тиш деб аталувчи
Консепсьон Гамусинодан менга етказган маънавий ва
моддий зарарни қоплаш учун берилган ўн минг песони
олдим. У менинг хотиним, сеньора Федина де Родасни
йўлдан уриб, уни ва ҳокимиятни алдаган. Ишга қабул
қиламан деб ишонтирган ва ҳеч қандай розилигини ол
-
май туриб, фоҳишага айлантирмоқчи бўлган. Хенаро
Родас».
Эшик орқасидан оқсочнинг овози эшитилди:
− Кирсам бўладими?
− Киравер...
− Бирон нарса керак эмасми, деб сўрагани келдим.
Шам олай деб дўконга бормоқчи эдим, сенга айтиб қўяй,
икки аёл келиб қолди, анови суюқ оёқлар уйидан, менга
дўқ қилишди, айтиб қўй, агар ўн минг песони қайтариб
бермасанг, Президентга бориб шикоят қиламиз, дейиш
-
ди.
− Хўп, яна нима гап бор?.. − прокурор ҳорғин қиёфада
полга эгилиб почта маркасини олар экан, чўзиб гапирди.
− Яна мотам либоси кийган сеньора келди, анави
отилганнинг хотини бўлса керак...
− Қайси бириники?
− Сеньор Карвахал...
− Нима керак экан унга?
− Бечора мана бу хатни қолдирди. Эри қаерга кў-
милганини билмоқчи бўлса керак...
Прокурор истар-истамас чеккаларига қора ҳошия
ўралган қоғозга кўз югуртирди. Оқсоч давом этди:
− Сенга ростини айтсам, мен унга билиб қўяман деб
ваъда бердим; унга ачинаман, бечора кўнгли тўла умид
билан кетди.
− Сенга минг марта айтдим: дуч келган одам билан
йиғламсираб муомала қилаверма деб, бу менга ёқмайди.
Одамлар бекорга умидвор бўлмасин. Қачон сен одам
-
ларни умидвор қилиш ярамайди деган фикрни миянгга
қуйиб оласан? Ҳамма билиб қўйсинки, бундай лавозим
-
да фақат буйруқни бажарган одам узоққа боради. Сеньор
Президент амал қиладиган биринчи қоида − ҳеч қандай
Do'stlaringiz bilan baham: |