148
Озуқа камлиги учун фаунаси камбағал: шимол буғуси, тулки, оқ куропатка,
турухтан ва бошқалардир. Ҳозирда тундра зонаси 50 км га чекинди, уни
ўрнини ўрмон тундраси эгалламоқда, бу ер шаридаги глобал исиш билан
боғлиқдир.
Ўрмон – тундра. У тундра ва тайга орасидаги қисқа полосани эгаллайди.
Бу ерда асосан қинғир-қийшиқ дарахтлар ўсади, бу шароитни оғирлиги билан
изоҳланади. Бу зонада асосан паст бўйли, қийшиқ, шох-шаббаси бир томонли
дарахт турлари: қарағай (Pinus silvestris), оқ қайин (Betula verriicosа),
қорақарағай (Picea obovata), тилоғоч (Larix sibirica, L.daurica), стлантик кедр
(Pinus pumila), терак (Populus suaveolens) ўсади. Дарё бўйларида
қорарағайлар IV бонитетга эга бўлиб, 60-70 м
3
/га ёғоч заҳираси йиғади.
Ўрмон зонаси – кенг майдонларни эгаллайди, у ерда асосан
нинабарглилар – қарағай, қорақарағай, тилоғоч ва оққарағай турлари
учрайди. Зона иқлими жуда оғир, қиши совуқ ва ёзи нисбатан иссиқ,
ёмғирлар ёғиши билан кузатилади. Дарахт ўсимликлар тупроқда озиқ
моддалар ва нам билан етарли таъминланган, шу сабабли ўрмонни табиий
тикланиши юқори. Сибирда ва Узоқ Шарқда тилоғоч (Larix sibirica, L.
daurica), қарағай (Pinus silvestris), Кавказда тиканли қарағай (Pinus hamata) ва
пицунд қарағайи (Pinus pithynsa) учрайди. Ўрмон зонасида қора қарағай
қоронғи нинабаргли ўрмонлар ҳосил қилади: бу ерда асосан Сибирь
қорақарағайи (Picea obovata) ва Сибирь оқ қарағайи (Abies sibirica) учрайди.
Россияни Европа қисмида уларга япроқ барглилар ёзги эман (Quercus robur),
кумушбаргли заранг (Acer platanoides), дала заранги (Acer campostre), оддий
шумтол (Fraxinus excelsior), жўка (Tulia cardata), қайрағоч (Ulmus scаbra),
Кавказда оддий граб (Carpinus betulus), ғарб қорақайини (Fagus silvatica),
шарқ қорақайини (Fagus orientalis), четан ва ёввойи олма қўшиладилар. Улар
аралаш ўрмонлар ҳосил қилади.
Ўрмон – дашт – ўрмонлари алоҳида массивлар ҳолида ўсади. Иқлими
қишда совуқ, ёғингарчилик 400-600 мм бўлиб, эман-заранг, эман-шумтол,
эман-жўка ўрмонлари учрайди.
Дашт – Карпатдан Олтойгача чўзилган. Ёзи иссиқ, ёғингарчилик 250-
450 мм, йил давомида нотекис тақсимланган. Буғланишни юқорилиги ва
иқлимни кескин ўзгарувчанлиги дарахт ўсимликларини ўсиши ва
ривожланиши учун яхши шароит юзага келтирмаган. Ярим саҳро жанубга
силжигани сари саҳро зонасига ўтади. Ёзи жуда иссиқ, намлик етишмаслиги
ва буғланишни юқорилиги, кескин ўзгарувчан иқлимда саксовул, черкез,
юлғун ўсиши учун шароит мавжуд. Бундан ташқари субтропик зона, ўртача
ҳарорат 15
0
С, қишнинг ўртача ҳарорати 0
0
С, 1200-1500 мм ёғин ёғади (Қора
ва Каспий денгизлари бўйлари). Бу ерда эман, граб, каштан (Castanea sativa),
грек ёнғоғи (Juglans regia),шамшод (Buxus nobilis), лавровишня
(Laurocerasus), шарқ ва ғарб қорақайинлари (Fagus silvatica, F. orientalis)
учрайди. Тоғларда ўрмонлар шимолдан 1500 метргача жанубда 1800
метргача кўтарилади. Юқорига кўтарилган сари иқлим ўзгаради, ҳамда
дарахт турлари вертикал зоналарга хос равишда ўзгаради.
Do'stlaringiz bilan baham: