Дарахт ва буталарнинг гуллаши ва ҳосил беришини баҳолаш .
Дарахтларнинг гуллаш ва ҳосил бериши В.Г.Каппернинг олти балли шкаласи асосида баҳоланади : 0 --- гуллаш ва ҳосил йўқ ;
1 --- жуда кучсиз гуллаш ва жуда оз ҳосил ( гуллар ёки мевалар якка турган дарахтлар ва дарахтзор четида ўсган дарахтзорларда жуда оз миқдорда , дарахтзорлар ичида саноқли .);
2 --- кучсиз гуллаш ва кучсиз ҳосил ( якка ва дарахтзорлар четида ўсган дарахтларда бир текис ва қониқарли гуллаш ва ҳосил бериш , дарахтзорларда кучсиз гуллаш ва ҳосил бериш ) ;
3 --- ўртача гуллаш ва ўртача ҳосил (якка ва дарахтзорлар четида ўсган дарахтларда яхши гуллаш ва ҳосил , дарахтзор ичларида қониқарли гуллаш ва ҳосил бериш .)
4 --- яхши гуллаш ва яхши ҳосил ( якка турган ва дарахтзор четида ўсган дарахтларда мўл гуллаш ва ҳосил бериш , дарахтзорлар ичида яхши гуллаш ва ҳосил бериш ) .
5 --- жуда яхши гуллаш ва жуда яхши ҳосил ( ҳамма дарахтларда мўл гуллаш ва ҳосил бериш ) .
Буталарнинг гуллаши ва ҳосил бериши уч балли шкала асосида баҳоланади : 1 --- гуллаш ва ҳосил бериш ёмон ( бутазорда гуллар ва мевалар жуда кам учрайди) ;
2 --- гуллаш ва ҳосил бериш ўртача (бутазордаги ўсимликларнинг ярмида гуллаш ва ҳосил етарли , қолганларида кам ) ;
3 --- гуллаш ва ҳосил бериш яхши ( буталарнинг кўпчилиги ёки ҳаммаси яхши гуллаган ва мўл ҳосили бор .
Дарахт ва буталарнинг гуллаши ва ҳосил беришининг бошқа усуллари ҳам бор .
Айрим ҳолатларда дарахт ва буталарнинг яхши гуллаши яхши ҳосил беришига олиб келмаслиги мумкин . Бунга бир қанча ноқулай факторлар сабаб бўлиши мумкин ( совуқнинг қайтиши , қурғоқчилик , гармселлар , касаллик ва ҳашаротлар ) .
Дарахтнинг лотин номи ва нима деб ёзиб қуйилган ( табличка) _________________________________________________________
Дарахтнинг жойлашган жойини GPS қурилмаси орқали кўрсатган ёзувларни киритинг____________________________________________
___________________________________________________________
Google Earth орқали жойлашган жойини харита кўринишида киритинг (масштабини ҳам киритинг)____________________________________
____________________________________________________________
Суратга туширинг (сурат номини ёзинг) ва санани киритинг: