Сақланаётган уруғларни касаллик ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш .
Ўрмон уруғларини сақлаш учун омборхона ва идишлар дезинфекция қилиниши шарт .
Шиша идишларни тоза сув билан ювиб, формалин эритмаси билан ишлов берилади (100 қисм сувга 40% формалиндан бир қисм қўшилади ) .
Металл идишларни қайноқ сув билан 10-15 минут давомида дезинфекция қилинади .
Эман уруғлари сақлашга қўйишдан олдин омборхоналар (траншеялар, чуқурлар ва ҳоказо.) хлорли оҳак билан ишлов берилади .
Хлорли оҳак 400 грамми 10 литр сувга эритилади, 3-4 соатдан кейин эритмада қуйқа тагига тушади ва эритма ишлатиш учун қуйиб олинади .
Шунингдек, омборхоналар уруғ сақлашга қўйишдан икки ҳафта олдин оҳак билан оқланади .
Агар омборхонада зарарли ҳашаротлар бўлса , омборхона дезинсекция қилинади. Омборхона газ ёки ҳўл усулда дезинсекция қилиниши мумкин.
Газли дезинсекцияда хлорпикринли ёки дихлорэтанли тутун шашкалари қўлланилади .
Ҳўл дезинсекцияда ҳашарот турига қараб химиявий препарат танлаб олинади ва эритмаси сепиб чиқилади .
Уруғларни паспортлаш, намуна олиш ва сифатини текшириш.
Экиш учун мўлжалланган дарахт ва бута уруғлари экишга яроқлилиги текширилиши ва паспортланиши шарт.
Тайёрланган ҳар бир гуруҳ уруғга ўрмон бўлими бошлиғи томонидан паспорт ёзиб берилади ва имзоланади . Паспорт 4 –илова кўринишида бўлади ва бошқа кўринишда бўлиши мумкин эмас . Паспортга тартиб рақами берилади ва паспортларни рўйхатга олиш китобига қайд қилинади . Бу китоб ҳар бир ўрмон бўлими , кўчатхона , уруғ тайёрлайдиган корхонада бўлиши шарт ( 5-илова ). Паспортнинг татиб рақами бутун уруғлар гуруғига берилади ва этикеткага ёзиб қўйилади ( 6- илова ) .
Паспортлар, шунингдек четдан олинган уруғлар паспортининг нусхалари ўрмон хўжалиги ёки ўрмон бўлимида сақланади .
Экиш мақсадида терилган уруғлар сифатини уруғчилик лабараториясида текширилиши керак. Уруғ лабараториясига сифатини текширишга юбориладиган намуналар шу уруғлар териб тугатилгандан 10 кундан кечикмай олиниши керак.
Эман ва каштан уруғлари шу уруғларни тайёрлаган ташкилот томонидан жойида текширилади ва далолатнома тузилади ( 7-илова ) .
Ўртача намуналарни ажратиб олиш , уларни қайд қилиш ва текшириш учун лабараторияга жўнатиш тўғрисидаги далолатнома 8-илова кўринишида тайёрланади .
Ўртача намуналар ажратиб олингандан сўнг бир суткадан кечиктирмай текширишга жўнатилиши керак .
Ўрмон уруғ лабараторияси намуналарни текшириш натижасида уруғларнинг бутун гуруҳига яроқлилик ҳақида гувоҳнома беради .
Do'stlaringiz bilan baham: |