12. Халк банки АТБ Термиз филиали нинг молиявий ҳисоботлари.
Банкларнинг молиявия ҳисобот шакллари куйидагалардир:
Банк бухгалтерия баланси
Молиявий натижалар тугрисидаги ҳисобот
Пул маблагларининг харакати тугрисидаги ҳисобот
Асосий воситалар холати тугрисидаги ҳисобот
Хусусий капитал тугрисидаги ҳисобот
Тушунтиришлар, изохлар ва маълумотлар
Халқ банки Узун булими ҳам кадрларни танлаш, жойига қўйиш ва кадрлар ишини такомиллаштиришга алоҳида эътибор берилади.
Бунга биргина яққол мисол қилиб ротацияни олишимиз мумкин.
Ротация – банкнинг бош офиси ва филиалларни ўрта бўғин раҳбарларни ва ҳодимларнинг ўз розилигига кўра банк тизимидагибошқа таркибий бўлинмасига, эгаллаб турган лавозимига тенг бўлган лавозимга ўтказилиши, шунингдек истиқболда лавозимда кўтарилиши мумкин бўлган ҳамда, банкнинг бошқа таркибий бўлинмасида ишлашни назарда тутган бўш лавозига горизонтал равишда вақтинча ва доимий ўтказилиш ёки ротация қилинаётган таркибий бўлинмадаги доимий ҳодим билан ўринларни ўзаро алмаштирилиб, мазкур лавозим учун белгиланган функционал вазифаларни бажариш киради.
Ротациянинг мақсади – банк таркибий бўлинмаларини ўз вақтида ва сифатли кадрлар билан бутлаш, тажриба орттириш, мавжуд кадр омилларининг ҳаракатчанлигини таъминлаш, кадрлар турғунлиги оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган қонунбузарликни суистеъмолчиликни олдини олишдир.
Шунингдек, ҳодим томонидан банкнинг бошқа таркибий бўлинмасининг фаолиятини ўрганиши ҳамда таҳлил этиши, адаптация бўлиши, хулосада банк соҳасининг бошқа йўналишдаги қўшимча касбий ва бошқарувчилик кўникмаларини ўзлаштиришини баҳолашдир.
Хулоса ва таклифлар
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни хулоса қилиб айтиш мумкинки, банклар – бу бозор таркибий системасининг марказий қисмларидан бири ҳисобланади. Банк – молиявий корхона бўлиб, у вақтинча бўш турган пул маблағларини ўзида сақлайди, иқтисодиёт объектларига кредит (ссуда, қарз, заёмлар) беради, корхоналар, муассасалар ёки алоҳида шахслар билан ўзаро тўловлар ва ҳисоб китобларда воситачилик қилади, мамлакатда пул муомаласини тартибга солиб бошқаради.
Биз ишлаб чиқариш амалиётини ўтаган Давлат - тижорат Халқ банки Узун булими ҳам мижозларга турли эркинликлар ва шароитлар яратилган бўлиб, банк турли операциялар бажаради.
Филиал қабул қилинган пул маблағларининг сақланишини таъмилайди. Фуқаролар омонатларидан маблағлар уларнинг талабларига кўра ва шартномада келишилган муддатга берилади.
Филиал муддатлилик, қайтаришлик, тўловлилик, таъминланганлик, мақсадлилик тамойиллари асосида ташкилот, корхона ва тадбиркорлар, шунингдек фуқароларга кредитлар беради.
Ўзбекистонда энг янги технологияларга мос бўлган банк инфратузилмаси яратилган. Бироқ ҳозирги босқичда тижорат банкларига мижозлар базасини ва чакана хизматлар таклиф этишни кенгайтириш имконини берадиган янги ноанъанавий ёндашувлар талаб қилинади. Ўзбекистон шаҳарлари ва туман марказларида борган сари кўпроқ супермаркетлар ва йирик савдо марказлари ишга туширилмоқда.
Банкнинг салоҳиятини, нуфузини аниқлашда унинг мижозлари ва кўрсатаётган хизматлари савияси муҳим рол ўйнайди.
Банкнинг ўз мижозлари ишончини қозониш унинг ютуқлари гаровидир.
Битирув олди амалиётини ўташ жараёнида амалга оширилган таҳлил натижаларига асосланган ҳолда, қуйидаги хулосаларни шакллантиришга муваффақ бўлдим:
1. Тижорат банкларининг активларини сифатини ошириш банкнинг ликвидлилигига зиён етказмаган ҳолда активлар даромадлилигининг мўътадил ва барқарор даражасига эришиш тамойилига асосланади. Ушбу тамойилга риоя этмаслик натижасида республикамизнинг бир қатор йирик тижорат банкларида кассали активларнинг юқори даражада тўпланиб қолиши юз берди. Бу эса, ўз навбатида, банк активларининг даромадлилигига сезиларли даражада салбий таъсир кўрсатмоқда.
2. Ривожланган хорижий давлатларда тижорат банклари актив операцияларининг умумий ҳажмида, салмоғига кўра, биринчи ўринни кредитлар, иккинчи ўринни қимматли қоғозларга қилинган банк инвестициялари, учинчи ўринни асосий воситалар ва сўнгги, тўртинчи ўринни кассали активлар эгаллайди. Мазкур мамлакатларда банк активларининг юқори даромадлилиги шароитида банкларнинг ликвидлилиги юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар ҳисобидан таъминланади. Ўзбекистон Республикасида эса, тижорат банклари активларининг умумий ҳажмида юқори ликвидли қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг салмоғи жуда паст фоизни ташкил этади, бу эса, уларнинг ҳисобидан банкларнинг ликвидлилигини таъминлаш имконини бермайди.
3. Мамлакатимиз тижорат банклари актив операцияларининг амалдаги ҳолатини ДТ "Халқ банки" мисолида таҳлил қилиш натижалари шуни кўрсатдики, биринчидан, кассали активларнинг банк жами активларининг таркибидаги салмоғи юқорилигича қолмоқда; иккинчидан, қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларнинг жами активлар ҳажмидаги салмоғи жуда кичиклигича қолмоқда, бу эса, тижорат банклари актив операцияларининг самарадорлик даражасини паст эканлигидан далолат берувчи муҳим омил ҳисобланади. Масалан, ДТ "Халқ банки"да бу кўрсаткич 2015 йил 1 январда 0,7 фоизни ташкил этди.
4. Тижорат банклари кредит операцияларининг даромадлилик даражаси талаб даражасида эмас. Халқаро банк амалиётида, кредитлардан олинадиган фоизли даромадларнинг тижорат банкларининг жами фоизли даромадлари ҳажмидаги салмоғи камида 60 фоизни ташкил этиши лозим. Республикамизда эса, бу кўрсаткич ҳозирги вақтда, кўпчилик банкларда 50 фоизга яқин бўлган миқдорни ташкил этади.
5. Марказий банк томонидан тижорат банкларининг депозитларига ўрнатилган мажбурий захира 3 йилдан узоқ муддатлиларига максимал 5 % гача, 1 – 3 йилгача бўлганларига эса максимал 10 % гача белгиланса банкларнинг барқарорлигини янада ижобийлашишига таъсир кўрсатилган бўларди.
Республикамиз тижорат банклари активларининг сифатини кўтариш мақсадида қуйидаги амалий таклифларни ишлаб чиқдик:
1. Республикамиз тижорат банкларида кассали активларни йирик миқдорда тўпланиб қолишига йўл қўймаслик чораларини ишлаб чиқиш лозим.
2. ДТ “Халқ банки”нинг қимматли қоғозлар билан боғлиқ бўлган активларни самарадорлигини ошириш лозим.
3. Тижорат банкларининг муддатли депозитларга тўланадиган фоиз ставкаларини ошириш йўли билан уларнинг депозит базасини мустаҳкамлаш лозим.
Хулоса сифатида шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, юқоридаги таклифлар банк активлари сифатини оширишда молиявий инструментларнинг ўрнини ва хорижий давлатлар томонидан амалга оширилаётган операцияларни қўллаш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш ва уларнинг ликвидлилиги, фойдалилигини оширишга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |