Рўйхатга олиш №2022 йил “ ”


Халк банки АТБ Термиз филиали нинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби



Download 1,12 Mb.
bet16/24
Sana02.07.2022
Hajmi1,12 Mb.
#729988
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24
Bog'liq
Шеробод Халқ банк 222222222[1]

10. Халк банки АТБ Термиз филиали нинг даромадлари ва харажатлари ҳисоби.

Банкларниниг даромадлари қуйидагилардир:


1) Фоизли даромадлар
2) Фоизсиз даромадлар
Фоизли даромадларига мисол қилиб кредит берганда ундан олинадиган устама хақ, яъни фоизни келтиришимиз мумкин, фоизсиз даромадга эса воситачилик ҳақлари киради.
Даромад олиш учун албатта маълум даражада харажат қилинади ва банкларниниг харажатлари қуйидагилардир:

  1. Фоизли харажатлар

  2. Фоизсиз харажатлар

  3. Операцион харажатлар

Фоизли харажатларга мисол тарикасида депозитга туланадиган фоизни келтирсак фоизсиз харажатларга эса воситачилик харажатлари киради.
"Банк хизматчиларининг иш хаки ва улар учун сарфланган бошқа харажатлар", "Хизмат сафари ва йўл харажатлари" ва "Хизмат сафари вактидаги кундалик харажатлар" ҳисоби юритиладиган шахсий ҳисобварақлар (смета бўлинмалари бўйича шахсий ҳисобварақлар бундан мустасно) махсус шаклда банк ходимлари шахсий ҳисобварақлари юритилади.
Иш хаки банк ходимларига факат ишланган вакт учун ва белгиланган муддатларда, ойига икки марта - ойнинг биринчи ва иккинчи ярми учун тўланиши лозим.
Иш ҳақи тўлаш бўйича белгиланган муддатларда шахсий ҳисобварақларда ойнинг ўтган ярми учун ҳисоб-китоблар тўлдирилади. Ҳисоб-китоб шахсий компьютерда дастурий йўл билан амалга оширилади ва ушбу ҳисоб-китоблар асосида иш ҳақи бериш учун қайднома тузилади.
Меҳнат таътилига чиқаётган ходимларнинг иш ҳақи шахсий ҳисобварақларда ва қайдномада тўлов даврлари бўйича алоҳида сатрларда ёзилади.
Ойнинг биринчи ярми учун иш ҳақи тўлаш қайдномасининг умумий якунида "Берилади" устунида кассир номига "Иш ҳақи" деган тегишли шахсий ҳисобварақ дебети бўйича касса чиқим ордери ёзилади. Ушланмалар суммасига айни шу ҳисобварақнинг дебети ва тегишли ушланмалар ҳисобварағи кредити бўйича мемориал ордер тузилади.
Ойнинг иккинчи ярми учун тузилган кайднома асосида иш хаки бўйича гзилган бутун сумма ойнинг охирги кунида "Банк хизматчиларининг иш хаки ва бошқа харажатлар" биринчи тартиб ҳисобварагидаги тегишли ҳисобварақлар дебетига хамда "Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари" ҳисобварағининг кредитига киритилади. Бунда кайдноманинг "Берилади" устунидаги якуний суммаси "Ойнинг иккинчи ярми учун тўланиши лозим бўлган иш хаки" номли алоҳида шахсий ҳисобварақка гзиб кўйилади. Кейинги ой бошида, ўтган ойнинг иккинчи ярмида ишлаб топилган иш хакини бериш учун ажратилган куни кассир номига юкорида айтилган шахсий ҳисобварақдаги суммада касса чиқим ордери гзилади. Ходимлар томонидан белгиланган тўлов куни олинган иш хаки кун охирида кассага кирим қилиниб, "Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари" ҳисобварагининг кредитига кўйилади ва хар бир ходимга тегишли суммалар "Берилмаган иш хаки бўйича депонентлар" номли жамлама шахсий ҳисобварагига гзилади. Йирик банкларда раҳбариятнинг рухсати билан 3 (уч) кун давомида иш хаки берилишига йўл кўйилади. Кассир аванснинг колдигини "Эмиссия-касса иши, пул тушумларини инкассация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси банкларида кимматликларни ташиш тўгрисида"ги Йўрикноманинг 146-бандида белгиланган тартибда саклаши лозим. (ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Қўшимча тахриридаги хат боши)
Иш хаки ҳисобланагтганда ушлаб колинган суммаларнинг ҳисобини юритиш учун "Бошқа кредиторлик ҳисобварақлари" ҳисобварагида ушланмаларнинг хар бир тури бўйича, учинчи шахслар фойдасига ушланмалар бўйича эса уларнинг хар бирига алоҳида шахсий ҳисобварақлар очилади. Ушлаб колинган суммалар кимга тегишлилигига караб, иш хаки тўланадиган муддат кунида ўтказилади. Алоҳида фукаролар фойдасига ундирилган суммалар, масалан, алимент олувчилар билан келишиб, уларга почта орқали жўнатилади ёки олувчи кўрсатган банкдаги омонатларга ўтказилади. Ушланмалар накд пул билан тўланадиган холларда олувчилар шахсан ўзлари келгунича ушбу ушланмалар "Бошқа дебиторлик ҳисобварақлари" ҳисобварагида саклаб турилади.
Ишчи ва хизматчиларга ҳисобланган иш хакининг барча турлари иш хаки фондига киритилади.
Банк ходимларини мукофотлаш тўгрисидаги низомларга мувофик уларга бериладиган мукофотлар 56106 - "Банк хизматчилари учун имтигзлар" ҳисобварагида ҳисобга олинади.
Ижтимоий сугуртага бадаллар ва иш хаки фондидан белгиланган микдордаги нафака фондига ажратмаларнинг ҳисоби 56114 - "Ижтимоий сугурта бўйича бадаллар" баланс ҳисобварагида юритилади. Касаба уюшмалари кенгаши, бандлик фонди, согликни сугурта қилиш ва бошқа тегишли фондларга ажратиладиган бадалларнинг ҳисоби 56122 - "Бандлик фонди ва бошқа тегишли фондлар учун бадаллар" баланс ҳисобварагида очилган шахсий ҳисобварақларда юритилади. Мол-мулк сугуртаси, гнгинга карши сугурта ва банкнинг хўжалик фаолияти билан боглик бўлган бошқа сугурталар бўйича бадалларнинг ҳисоби 56710 - "Сугурта харажатлари" баланс ҳисобварагида юритилади. (ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Қўшимча тахриридаги хат боши)
Ижтимоий сугуртага дахлдор бўлган барча тоифадаги ходимлар иш хаки фонди (даромади) бўйича белгиланган тарифга асосланган холда сугурта бадаллари ҳисобланади.
Ҳисобланган сугурта бадаллари ўтказилагтганда куйидаги қилинган харажатлар чегириб колинади: пенсиялар, мехнатга вактинча лагкатсизлик, хомиладорлик ва тугиш нафакалари, бола тугилганда бериладиган, дафн маросими учун бериладиган нафакалар, болалар учун нафакалар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари санаторий-курорт хизматларидан фойдаланиши учун бериладиган нафакалар. Ҳисобда харажатларнинг турлари, ишга лагкатсизлик кунларининг сони ва бошқалар акс эттирилади.
Хар чоракда ҳисобот - ижтимоий сугурта фонди маблаглари бўйича ҳисоб-китоб кайдномаси тузилади. Унда бутун иш хаки умумий фонди хамда ҳисобланган бадаллар, бошқа тушумлар суммалари, шунингдек ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий суғурта фондининг 1994 йил 10 февралдаги "Суғурта бадаллари ёзиш ва тўлаш, давлат социал суғуртаси маблағлари ҳисобини юритиш ва сарфлаш тўгрисида"ги 08-3/90 йўрикноманинг 4-иловасида берилган шакл бўйича пенсия ва нафакалар тўлашга сарфланган суммалар кўрсатилади. Айни шундай ҳисоботлар пенсия фондига, Иш билан таъминлаш фондига ва касаба уюшмалари кўмитасига хам юборилади.
Ҳисоб-китоб қайдномаси маълумотларига қараб чорак давомида ижтимоий суғуртасига ўтказилган тўловлар қайта ҳисоблаб чикилади. Бунда тўланиши керак бўлган бадаллар суммасидан банк ўтган давр мобайнида килган харажатлар суммаси чегириб колинади.
Агар ҳайта ҳисоблаш натижасида сугурта бадаллари кам тўлангани аникланса, у ҳолда тўланмай қолган сумма ҳисобот билан бирга ўтказилади, башарти кайта ҳисоблаш чогида ортикча пул тўлаб юборилгани маълум бўлса, у холда шу сумма микдорида навбатдаги бўнак тўлови камайтирилади.
Амалдаги қонунларга мувофик, мутахассисларга улар олий ёки ўрта махсус ўкув юртини тугатганидан кейин таътил даври учун тўланадиган, ходим ва унинг оила аъзолари жойлашиб олиши учун бир марта бериладиган нафакалар суммаси, кундалик харажатлар, ходим ва унинг оила аъзолари кўчишга сарфлайдиган пул киймати "Ходимлар учун бошқа харажатлар" деган ҳисобварақдаги "Кўчиш" деган алоҳида шахсий ҳисобварақда ҳисобга олинади.
Автотранспортдан фойдаланиш ва уни жорий таъмирлаш харажатлари, фойдаланилган гнилги киймати ҳисоби "Транспортни саклаш ва шахар бўйлаб юриш" деган алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади. Бундан ташқари, мазкур шахсий ҳисобварақда марказлаштирилган таъминот анжомларини вилоят доирасида ташиш харажатлари ҳисоби хам олиб борилади. (ЎзР МББ 28.02.1998 й. 384-сон Қўшимча тахриридаги банд)
Банк реклама ва эълон бериш, гзув-чизув анжомлари ва иш жойи учун буюмлар сотиб олишга киладиган харажатлар, почта,телефон хамда факс харажатлари, даврий нашрлар, китоблар, газеталар учун киладиган харажатлар ҳисоби "Маъмурий харажатлар" деган шахсий ҳисобварақда тегишлича иккинчи тартиб ҳисобварақларида юритилади. Бу ҳисобварақлар бўйича харажатлар бош банк белгилаган сметалар доирасида қилинади.
2015-йил ҳолатида Халқ банки Узун вилояти бўлимига қарашли Жамғарма касса(шохобча) ва махсус (каммунал) кассаларнинг молиявий ҳолати тўғрисида маълумотлар қуйидагилар:
ДТ Халк банки Узун бўлимида даромадлар курсаткичлари:

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish