Рўйхатга олинган



Download 227 Kb.
bet2/6
Sana26.02.2022
Hajmi227 Kb.
#468083
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
МС20

1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1.1. "Кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан соддалаштирилган тартибда ҳисоб юритиш ва ҳисоботлар тузиш тўғрисида"ги андоза Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни 5-моддасига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 15 апрелдаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Кичик корхоналар учун солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўллаш тартибининг 6-бандига мувофиқ ишлаб чиқилган.


1.2. Мазкур Андоза Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни билан белгиланган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг умум қабул қилинган қоидалари билан бир қаторда амал қилади.
1.3. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тарзда юритиш тартибини танлаш ҳуқуқи кичик тадбиркорлик субъектларига ихтиёрий асосларда берилади.
1.4. Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишга оид жавобгарлик унинг раҳбари зиммасига юкланади. Бунда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
- бухгалтерия хизматини бош бухгалтер раҳбарлиги остида ташкил қилиш ёки шартномавий асосларда жалб қилинган бухгалтер хизматларидан фойдаланиш;
- бухгалтерия ҳисобини мустақил юритиш.
1.5. Ҳисобга олиш алоҳида объектларининг (асосий воситалар, номоддий активлар, молиявий қўйилмалар ва шу кабиларнинг) бухгалтерия ҳисоби Бухгалтерия ҳисобининг бошқа Миллий андозаларида белгиланган талабларга мувофиқ юритилади.
2. МАҚСАДЛАРИ

2.1. Кичик тадбиркорлик субъектлари учун ҳисоб юритиш ва ҳисоботларни тузиш тартибини белгилаш мазкур андозанинг мақсади бўлиб ҳисобланади.


2.2. Алоҳида операциялар ва ҳодисаларни муфассал акс эттириш, ўлчаш ва очиб бериш мақсадида мазкур андоза бошқа БҲМАлар билан биргаликда қўлланилади.
3. Амал Қилиш соҲаси

3.1. Андозанинг амал қилиши қонунчиликда белгиланган мезонларга биноан кичик тадбиркорлик субъектлари сирасига киритиладиган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан татбиқ этилади.


3.2. Ушбу андозанинг амал қилиши кредит ва суғурталаш ташкилотлари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотларига нисбатан татбиқ этилмайди.
4. Таърифлар

Қонунчиликка биноан Ўзбекистон Республикасида кичик тадбиркорлик субъектлари қуйидаги мезонлар бўйича ажратилади:


4.1. Ишлаб чиқариш тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони 20 кишидан, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган тармоқларда 10 кишидан, улгуржи, чакана савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 5 кишидан ошмаган микрофирмалар; (ЎзР АВ 13.10.2003 й. 879-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)
4.2. Қуйидаги тармоқларда банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони:
а) енгил ва озиқ-овқат саноати, металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноати ва қурилиш материаллари саноатида - 100 кишидан;
б) машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ҳамда бошқа саноат-ишлаб чиқариш соҳаларида - 50 кишидан;
в) фан, илмий хизмат кўрсатиш, транспорт, алоқа, хизмат кўрсатиш соҳаси (суғурта компанияларидан ташқари), савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа, ишлаб чиқаришга алоқадор бўлмаган соҳаларда - 25 кишидан ошмаган кичик корхоналар. (ЎзР АВ 13.10.2003 й. 879-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруғи тахриридаги банд), (Олдинги тахририга қаранг)

Download 227 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish