ХАРАЖАТНИ ЭЪТИРОФ ЭТИШ
23. Сотиладиган товар-моддий заҳираларнинг таннархи харажат билан боглиқ даромад ҳисобга олинадиган ҳисобот давридаги харажат деб эътироф этилади. Товар-моддий заҳираларнинг ҳар қандай рўйхатдан чиқариб ташлаш суммаси ва у билан боглиқ барча зарарлар рўйхатдан чиқариб ташланган ёки зарар кўрилган ўша ҳисобот даври мобайнидаги харажат деб ҳисобланиши керак. Сотиш соф қийматининг ошиши натижасида вужудга келган илгарироқ рўйхатдан чиқарилган товар-моддий заҳираларнинг қийматини тиклаш суммаси ошиш юз берган ўша ҳисобот давридаги харажат деб эътироф этилади.
ИНВЕНТАРЬ ВА ХЎЖАЛИК АНЖОМЛАРИНИ
ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ
(ЎзР АВ 20.11.2002 й. 486-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруји тахриридаги бўлим номи)
24. Инвентарь ва хўжалик анжомларини фойдаланишга беришда уларнинг 100% қийматини ишлаб чиқариш чиқимларига ёки давр харажатларига киритиб юборишга рухсат этилади. (ЎзР АВ 20.11.2002 й. 486-1-сон билан рўйхатга олинган ЎзР МВ Буйруји тахриридаги банд)
ИНВЕНТАРЛАШ
25. Товар-моддий заҳираларни инвентарлаш (рўйхатдан ўтказиш) товар-моддий заҳираларнинг амалда мавжудлигини назорат қилиш ва уларнинг соф сотиш қийматини тасдиқлаш ҳамда уларнинг сақланишини таъминлаш учун бир йилда камида бир марта амалга оширилади.
ОЧИБ БЕРИШ
26. Молиявий ҳисоботларда қуйидагиларни очиб бериш керак:
26.1. Товар-моддий заҳираларни баҳолашда қўлланиладиган ҳисоб-китоб сиёсатини, шу жумладан ТМЗ қийматини баҳолашнинг қўлланиладиган усулини;
26.2. Товар-моддий заҳираларнинг якуний баланс суммасини ва корхонага мос келадиган таснифдаги баланс суммасини;
26.3. Товар-моддий заҳираларни сабабларини кўрсатган ҳолда сотиш соф қийматигача анчагина миқдорда рўйхатдан чиқаришни;
26.4. 23-бандга мувофиқ бўлган даврдаги харажатлар деб эътироф этиладиган қисман рўйхатдан чиқарилган суммани ҳар қандай ошириш суммасини;
26.5. 23-бандга мувофиқ товар-моддий заҳираларни арзонлаштиришни оширишга олиб келган вазиятларни ёки хўжалик фаолиятидаги воқеаларни;
26.6. Сабабларини кўрсатган ҳолда ҳисобот даври охирида мажбуриятлар учун кафолатлар сифатида қўйилган товар-моддий заҳираларнинг баланс қийматини.
27. Молиявий ҳисоботлар қуйидагиларни ҳам очиб бериши керак:
27.1. ҳисобот даврида сотилган товар-моддий заҳираларнинг таннархини;
27.2. Давр харажатлари деб эътироф этилган ва ўз моҳиятига кўра таснифланган даромадларга тааллуқли операцион чиқимларини.
Do'stlaringiz bilan baham: |