Асосий қисм:Фаннинг услубий жиҳатдан кетма-кетлиги Асосий қисмда (маъруза)фанни мавзулари мантиқий кетма-кетликда келтирилади. Ҳар бир мавзунингмоҳияти асосий тушунчалар ва тезислар орқали очиб берилади. Бунда мавзубўйича талабаларга ДТС асосида етказилиши зарур бўлган билим ва кўникмалар тўла қамраб олиниши керак.Асосий қисм сифатига қўйиладиган талаб мавзуларнинг долзарблиги, уларнинг иш берувчилар талаблари ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мослиги, мамлакатимизда бўлаётган ижтимоий-сиёсий ва демократик ўзгаришлар ҳамда фан ва технологияларнинг сўнги ютуқларини эътиборга олиниши тавсия этилади.
Маъруза машғулотлари Биологик системалардаги элементлар. Кириш. Биосфера ва геосферадаги кимёвий элементлар. Биосферанинг элемент таркибининг шаклланиши асосий қонуниятлари. Кимёвий элементларнинг биологик тизимдаги тарқалиши. Биологик тизимлардаги металлар ва лигандларнинг аҳамияти. Лиганд-биомолекула ва металл ионларининг умумий тавсифи. Кимёвий элементларнинг тирик организмдаги миқдорига таъсир қилувчи омиллар.
Д.И.Менделеев даврий жадвалидаги биоэлементлар. Даврий системадаги биоген элементлар ва металлотерапиянинг координацион-кимёвий аспектлари. s-блок, p-блок, d-блок ва f-блоклар элементларининг биокимёвий хоссалари, бирикмаларининг кимёвий ва биологик фаоллиги ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилишнинг назарий асослари, ионларининг ўлчамлари, терапевтик таъсирининг механизми, заҳарлилиги, электрон тузилиши, блоклардаги элементларни жонли организмда тақсимланиши. Баъзи металл бирикмаларининг ҳар хил касалликларни даволашдаги аҳамият
Бионоорганик кимё. Бионоорганик кимёнинг кимёвий ва физик-кимёвий аспектлари. Бирикмаларнинг кимёвий ва биологик активликлари орасидаги боғланишни ўрганишдаги назарий ёндошишлар. Кимёвий термодинамика – модда алмашинуви ва тирик организмдаги энергияни ўрганишнинг назарий асослари. Турли кимёвий ва физик-кимёвий жараёнларда энтальпиянинг ўзгариши. Биокоординацион бирикмалардаги кимёвий боғланиш табиати. Оралиқ металлар комплексларининг электрон тузилишини ўзига хослиги. Лигандлар майдони таъсирида парчаланиш.
Жонли организмнинг биоэнергетикаси. Термодинамик тадқиқотлар учун жонли организм объектининг хусусиятлари ва биоэнергиянинг илмий асослари. Биокомплекслар ҳосил бўлишининг термодинамик тавсифлари. Биометалларнинг азотли асослар, оқсиллар, аминокислоталар билан барқарорлик константалари. Доривор препаратларнинг таъсир механизмида комплекс ҳосил бўлишнинг аҳамияти. Комлекс хосил бўлишининг баъзи дори-дармон препаратларини ностероидли яллиғланишга қарши таъсир қилиш механизмидаги ахамияти. Биометалларнинг мавжуд бўлиш шакллари, уларнинг координацион-кимёвий тавсифлари ва улар иштирокида содир бўладиган жараёнлар. Биометалларни биолигандлар билан координацион бирикмаларининг умумий тавсифи. Бирикмаларнинг кимёвий ва биологик фаоллиги ўртасидаги боғланишни ўрганишдаги назарий ёндошувлар.