Рўйхатга олинди №


КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/17
Sana21.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#73141
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
Магистратура Инсон ресурсларини

КУРС ИШИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ 
Курс иши ушбу фанни ўрганишнинг энг асосий босқичи ҳисобланиб, 
талабалардан узоқ муддат меҳнат қилишни ва жиддий билимни талаб қилади. 
Курс ишининг мақсади – танланган мавзу саволларини чуқур ўрганиш, 
бозор иқтисодиѐти шароитида бўлаѐтган иқтисодий жараѐнларни таҳлил 
қилиш, адабиѐт ва статистик материаллар устида ишлаш бўича кўникмалар 
ҳосил қилиш ҳамда иқтисодий таҳлилни амалий ҳулоса ва таклифлар 
даражасига етказишдан иборат. 
Курс ишининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

ўрганилаѐтган объектни ижтимоий-иқтисодий ривожланишини 
таҳлил қилиш усуллари орқали мустаҳкамлаш, назарий билимларни 
кенгайтириш; 

ушбу муаммолар бўйича давлат томонидан қабул қилинган 
тадбирлар тизимини ўрганиш; 

керакли адабиѐтларни танлаш, кўникмаларни эгаллаш ва статистик 
материаллар билан ишлаш; 

илмий ишлар билан шуғулланиш кўникмаларини эгаллаш, ўз 
фикрини тўғри ва кетма-кетликда баѐн қилишни ўрганиш ва шу кабилар. 
Курс ишда ўрганилаѐтган объект бўйича бозор муносабатлари шароитида 
ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар ҳар томонлама 
ѐритилган бўлиши керак. Шу муносабат билан қабул қилинган Қонунлар, 
Президент Қарорлари ва Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларини 
ўрганиш зарур. 
Ушбу хужжатларни билиш курс ишининг ҳар бир саволини ѐритишда ўз 
ифодасини топиши керак. 
Курс ишини бажаришда статистик усуллар ва иқтисодий таҳлил қилишни 
билиш зарур ҳисобланади. Шунингдек, талаба статистик маълумотлар 
материаллар ва математик усуллар билан ишлашни билишни тақозо этади. 
1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 
 
Талабалар магистратура босқичи ўқув режасида кўрсатилган айрим фанлар 
бўйича курс ишларини бажарадилар. 
Курс иши талабанинг университет ўқув режасида режалаштирилган 
муайян фанни ўрганганлигига якун ясовчи мустақил илмий тадқиқот 
ҳисобланади.
Курс ишини бажариш ва ҳимоя қилиш юқори малакали кадрларни 
тайѐрлаш жараѐнининг муҳим босқичи бўлиб, талабаларнинг назарий ва 
амалий билимларини мустаҳкамлаш ҳамда кенгайтириш, аниқ илмий-техник, 
иқтисодий, хизмат кўрсатиш ва ишлаб чиқариш вазифаларини ҳал қилишда 
ушбу билимлардан фойдаланиш мақсадларини кўзлайди. Бундан ташқари, курс 
ишини бажариш олий ўқув юрти талабасида мустақил иш юритиш 
кўникмаларини ривожлантиришга хизмат қилади, аниқланган муаммо ва 
камчиликларни ечишда кенг изланишлар ҳамда тажрибалар ўтказиш имконини 



беради. Шунингдек, мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш 
ва модернизациялаш шароитларида талабанинг мустақил ишлаш лаѐқатини ва 
тайѐргарлигини оширади.
Курс иши муайян бир хўжалик юритувчи субъектининг аниқ 
маълумотлари асосида бажарилади. У мустақил илмий тадқиқотга хос 
хусусиятларни ўзида жамлаши ва амалиѐтга татбиқ этиш учун аниқ 
тавсияларни ифодалаши лозим.
Курс ишига илмий раҳбарлик қилишга кафедрадан етук профессор-
ўқитувчилар бириктирилади.

Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish