Текшириш саволлари:
1. Болаларни комплекс урганиш принципининг мохияти нималардан
иборагг?
2. Болани ҳар томонлама ва тупик урганиш принципи нималарни назарда
тутади?
3. ТППК га нималар киради?
4. ТППК да хужжатлар қандай юритилади?
5. Болага қандай хужжатлар расмийлаштирилади?
6. ТППК аъзолари томонидан болани текширишнинг қандай турлари
ўтказилади?
Ривожланишида нуксони бўлган болаларни
психолого-педагогик диагиостикалаш методлари
Психологик текшириш
Болаларни
тиббий-педагогик
комиссияда
текшириш
уларнинг
хужжатларини ўрганшцдан бошланади (тиббий каргалар, характеристикалар,
дафтарлар, чизган расмлари ва ҳ.к.).
Врач психоневролог комиссия аъзоларини мавжуд булган хужжатлар:
анамнез, отоларинголог, офтальмолог, педиатрнинг хулосалари, лаборатория
маълумотлар ва бошқалар билан таништиради. Болада эшитиш ёки
кўришнинг пасайгаНлиги кузатилса, унга диққатини қаратади ва ҳокйзо.
Бундай холларда дефектолог олдиндан текшириш учун материал танлайди.
Масалан, эшитиши пасайганда, нутқ нуқсонларида болаларга нутқий
кўрсатмалар талаб қилинмайдиган кўргазмали
характердаги топшириклар
берилади. Заиф кўрувчи болалар учун огзаки шаклдаги турлича мантикий
топшириклар танланади.
Дефектолог ўз навбатида педагогик хужжатлар билан танишиб,
комиссия аъзоларига бола билан алокага киришишда ва текшириш
жараёнида эътибор бериши лозим бўпган энг муҳим хусусиятлар ҳакида
маъдумот беради. Масалан, болага берилган тавсифномада ўкув дастурини
ўзлаиггиришдаги қийинчиликлари кўрсатилган бўлса, текшириш ни бола учун
осон ва қизиқарли бўлган ўйин характеридаги топшириқлардан бошлаш
мумкин. Тавсифнома материалларини ўрганиш
комиссия аъзоларини
боланинг ҳолатини характерлаб берадиган психик фаолиятнинг сифат ва
хусусиятларини аниқлашга йўналтиради.
Агарда бола мактабда ўқиган бўлса, унинг дафтарларини диккат билан
тахдил килиш зарур. Дафтарнинг ташқи кўриниши боладаги бетартиблик,
мактаб талабларини тушуниш, таълим жараёнига бўлган кизикиш каби
сифатлар хакида маълумотлар беради. Ёзма
ишларни бажариш характери
текширувчига боладаги кийинчилаклар сабаби хакидаги масалани қўяди.
(Масалан, ёзишда каторга риоя килмаслик моториканинг бузилиши ёки
фазода чамалаш қийинчиликлари, талабларни тушунмаслик каби ва бошка
сабабларга богликдир). Ёзувдаги хатолар (харфлар ўрнини алмаштириш,
ташлаб кетиш, сўзларни охиригача ёзмаслик, жарангли ва жарангсиз
ундошларни алмаштириш) ҳам турли сабаблардан келиб чикади. Бола бундай
қийинчиликларни қандай енгиб ўтди, ўқитувчи томонидан қандай ва қай
даражада ёрдам берилганлигини аниклаш муҳимдир. Биринчи ва охирги
дафтарлар ни таққослаб боланинг ривожланиш динам икасини урганиш
мумкин. Бола хакида қизиқарли маълумотларни у чизган расмлардан ҳам
олиш мумкин. Баъзан айнан раем у ёки бу психик ўзгариш ҳақидаги
дастлабки сигнал бўлади.
Боланинг
хужжатларидаги
барча
материаллар
синчиклаб
ўрганилганидан сўнггина болани бевосита текширишни бошлайдилар.
Биз тиббий текшириш методларини ёритиб бермаймиз, чунки бу билан
факатгина мутахассис врачлар шуғулланадилар.
Барча комиссия аъзолари
врачнинг ота-оналар билан
суҳбатини эшитадилар, боланинг илк
ривожланишига диққатларини кдратадилар, врач томонидан болани
неврологик ва психологик текширишни кузатадилар,
аммо уларнинг асосий
вазифаси болаларни тегишли методикалар ёрдамида психологик, педагогик
ва логопедик текширишдир.
Шуни эсда тутиш лозимки, умумий психологиянинг болаларни
ўрган ишдаги
индивидуал-типологик,
шахс-жамият,
тизимли-тузилиш
ёндашишлари, сифат-сонли баҳолаш каби низомлари ривожланишда турли
нуксонлари бўлган болаларни ўрганишда ҳам зарур хисобланади.
У
ёки бу методларни ва уларнинг
кетма-кетлигини танлаш
текширувчининг ёш ва индивидуал хусусиятларига боғлиқ. Баъзи холларда
комиссия аъзоси (олигофренопедагог, логопед) сухбат методига таянади,
унга алохида экспериментал методикаларни қўшади. Бошка холларда эса
ўрганиш ўйин жараёнида бола фаолиятини кузатиш асосида олиб борилади
ва х.к.
Текшириш га боланинг кўрсатилган усулларни фаолиятига кўчира
олиш кобилияти намоён бўладиган ўқиш элементларини, ёрдам
турларини,
ўхшаш характердаги топшириклар ни хам киритиш лозим. Топшириклар
вербал ва новербал харакгерда бўлиши лозим.
Болани текширишда куйидагиларни эътиборга олиш зарур: боланинг
текширишга бўлган хиссий реакциясини.
Ҳаяжонланиш-янги шароитга, нотаниш одамларга бўлган табиий
реакция дир. Бунда ҳадцан ташқари, қувноқлик, комиссия аъзоларига
мурожаат қилишдаги беодоблик, хулкнинг ноадекватлигига диккатни
қаратиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: