Инфантил
болалар
учун
хулкнинг
мураккаб
шаклларининг
ривожланмай колганлиги хосдир. Уларда фаолиятнинг
барча турларининг
фаоллиги функционал пасайган бўлади.
Мактабда ўкишда бундай болалар катта қийинчиликларга дуч
келадилар, зарур вактда фаол равишда ишлай олмайдилар, тез толиқиб,
чалгийдилар. Шунинг учун улар мактабдаги малака ва билимларни
кийинчилик билан ўзлаштирадилар.
Олигофренларда фаркли инфантил болалар фаол фаолият даврида
диқкатларини жамлай оладилар (одатда қисқа вакт оралигида) ва ақлий
имкониятларини намоён этадилар. Аммо психик фаолиятдаги бузилишлар
натижасида кийин ўзлаштирувчи ўқувчилар орасига кўшилиб қоладилар.
Махсус даволиш (умуммустаҳкамловчи терапия, симптоматик дав олов,
сув муолажалари, гимнастика ва бошкалар), бола имкониятларини эътиборга
олган ҳолда ўқитиш (енгиллаштирилган кун тартиби, якка ҳолдаги педагогик
ёрдам ва х.к.), уйда яхши шароит
яратиш бундай болаларнинг
ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади.
А с т е н и к б о л а л а р
Болаларда
астеник
холат
соматик
ва
юкумли
касалликлар,
жароҳатланишлардан сўнг юзага келади.
Астеник ҳолат учун касалликнинг xapaicrepn ва бола организмининг
ҳимоя хусусиятларига боғлиқ марказий нерв тизимининг салбий таъсирларга
бўлган турли реакциялари хосдир. Салбий таъсирларга реакция қисқа вақг
давом этиши мумкин. Алохида ҳолларда узоқроқ ва огир давом этадиган
нерв-психик заифлашув кўринишидаги, кон ва лимфа айланишидаги
ўзгаришлар намоён бўлади.
Касалликдан сўнг марказий нерв тизимининг енгил жароҳатланиш
холларида болалар таълим олишда ўз тенгдошларидан вақгинчалик орқада
коладилар. Оғирроқ ҳолларда
эса уларни синфда колдирилади, баъзан эса
ёрдамчи мактабга ўтказиш масаласи кўрилади.
Астеник болаларда тез нерв дармонсизлиги, фаол диққатнинг заифлиги
ва тарқоқлиги, иш куни давомида фаолият самаралилигининг бир хил
бўлмаслиги,
иш
кобилияти,
хотиранинг пасайиши
(содда масала,
мисолларнинг ва ҳ. к ларнинг шартларини эслаб кол олмайдилар) кузатилади.
Ёзувда ҳарфларни ташлаб кетиш, сўзни охиригича ёзмаслик, ҳарфларни
алмаштириш ва бошка хатолар кузатилади. Толиқиш
натижасида хатолар
сони кўпаяди, харгинлик кузатилиб машғулотларга қизиқиш йўқолади.
Астеник болаларда кўпинча қизариб кетиш, оқариб кетиш, кўп терлаш
(айниқса, кафтларнинг) каби вегетатив реакциялар, уйқу ва иштаҳанинг
бузилиши, бош огриги ва бошқа ўзгаришлар кузатилади.
Астеник болаларда ёруглик ва товуш таъсирларига сезгирлик кучайган
бўлади. Бу болаларда кайфиятнинг ўзгариб туриши, йиғлоқлик ва аразчанлик
кузатилади. Баъзиларига берилувчанлик, апатия хос бўлади.
Астеник болалар олигофренияга Караганда анча юқори ақлий
фаолиятга қобилиятли бўладилар. Аммо дифференциал ташхис килиш
кўпинча кийин бўлади. Шунинг учун астеник боланинг ҳақиқий
имкониятларини аникдашга анча кўп вакт сарфланади.
Бундай
болаларни соматик заифлашган болалар учун махсус
санаторий (оромгоҳ)ларга юбориш маъкул. Бундан ташқари, амбулатория
шароитида комплекс даволаш ни (қатъий ўрнатилган
кун тартиби, спорт
билан шугулланиш, сув муолажалари, бадантарбия,
физиотерапия ва дори-
дармон билан даволаш) ўтказиш мумкин.
Кулай, авайлаш шароитидаги таълимда ва зарур бўлган даволов
ишлари борилганда астеник болалар аста-секин чиниқиб борадилар ва
жисмоний жихатдан ривожланадилар. Миянинг функцитонал фаоллигини
оширишга ёрдам берадиган шароит яратилганда қисман компенсация юзага
келади, натижада бола умумтаълим мактабида ўқиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: