ИҚТИСОД ВА МОЛИЯ / ЭКОНОМИКА И ФИНАНСЫ 2016, 12
кил қилади. Корпорация фойдасидан олина-
диган солиқнинг ЯИМдаги улуши қарийб
4 фоизни ташкил этади.
1
Японияда кичик бизнес учун ушбу
со лиқнинг имтиёзли ставкалари ҳам кўзда
тутилган. Бу солиқ бўйича солиққа тортила-
диган база бўлиб, халқаро бухгалтерия ҳисоби
қоидаларига асосан аниқланадиган корпора-
ция фойдаси ҳисобланади.
Охирги йиллар
давомида корпорациялар фойдаси солиғидан
тушадиган тушумлар ҳажми, миллий бюджет
умумий даромад ҳажмидаги барча тушумла-
рининг чорак қисмини ёки 25 фоизини ташкил
этади.
Япония солиқ тизимининг ўзига хос жиҳати
яшаш учун солиқ жорий этилганлигидир. Япо-
ниянинг ҳар бир фуқароси яшаш солиғини
(бир йилда 3200 иен) тўлаши шарт.
Саноати ривожланган йирик давлатлардан
бири Буюк Британияда солиқ тизими 19-аср-
даёқ шаклланган. Бироқ у ҳам танаффусларни
бошидан кечирди. Солиқ ислоҳотлари 1965
ҳамда 1973 йилларда амалга оширилган
бўлиб, 1990-йилларда солиққа тортишда жид-
дий ўзгаришлар қилинди.
Буюк Британия
солиқ тизими Ўзбекистон солиқ тизими каби
икки поғонали бўлиб, улар умумдавлат ва
маҳаллий солиқларни ташкил этади. Умумдав-
лат солиқларининг асосини жисмоний шахс-
лардан ундириладиган даромад солиғи, кор-
1
http://topic.uz/; www.moluch.ru/archive/88/17152/;
http://finance.cofe.ru/;
www.dit.perm.ru/articles/
nalog/data/;www.ru.wikipedia.org/wiki/Japan;www.
otchetsdan.ru/news/kakie-nalogi-platyat-v-anglii1
порациялар фойдасидан олинадиган солиқлар,
капитал ўсишидан олинадиган солиқлар, нефт-
дан олинадиган даромад солиқлари, мерос-
лардан олинадиган солиқлар, қўшилган қий-
мат солиғи, бож, акциз солиғи, тамға
(герб) йи ғимлари ташкил этади. Улар солиқлар
орқали ундириладиган
бюджет тушумлари-
нинг 90 фоизини ташкил этади. Маҳаллий
солиқлар ҳиссасига асосан мол-мулк солиғи
тўғри келиб, ушбу солиқ тури умумий унди-
риладиган солиқлар миқдорининг 10 фоизини
ташкил этади. Корпорация фойдасидан оли-
надиган солиқ максимум 23 фоизни ташкил
этади. Корпорация фойдасидан олинадиган
солиқнинг ЯИМдаги улуши 2,4 фоизни ташкил
этади.
Буюк Британия солиқ тизимида тўғри
со лиқлар етакчи ҳисобланади. Бюджет даро-
мадида тўғри солиқлар улуши 70%ни ташкил
этади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич 30%ни
ташкил этади.
Дунё солиқ амалиётида макродаражадаги
солиқ юкини аниқлашда олинган ЯИМ ҳаж-
мига нисбатан солиқ тўловчилардан ундирил-
ган барча солиқ ва мажбурий тўловларнинг
суммаси инобатга олинади.
Турли мамлакатлардаги ЯИМга нисбатан
солиқ ундириш даражаси тўғрисидаги маъ-
лумотлар 3-жадвалда келтирилган.
Ушбу маълумотлар асосида муҳим хуло-
салар чиқариш мумкин. Биринчидан, бугунги
кунда дунёнинг иқтисодий
ривожланган
кўпчилик мамлакатлари ЯИМ ва миллий даро-
Do'stlaringiz bilan baham: