Риштон тумани Халқ таълими муассасалари
фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш
бўлими тасарруфидаги 7-умумий ўрта тълим
мактабида “8-март халқаро хотин-қизлар
байрами” га бағишлаб
ўтказилган тадбир
Она улуғ зот
Ўтказиш жойи:
Мактаб ховлиси , мактаб ховлиси хар хил гуллар , майсалар, хар хил жавхаларда мехнат қилаётган хотин-қизлар расмлари ва шарлар билан безатилган.
1-бошловчи:
она улуғ-она азиз ,
Она мехр булоғи
Фарзанд унга болдай лазиз
Фарзанд унинг чироғи
2-бошловчи:
Онанинг фарзандга мехри беқиёс
Фарзанд фандай она хаққини
Она рози бўлар берган сутига
Хаётим деб билса ватан халқини
Мана бугун 8-март бу кун кўриниб турибди-ки бугунги байрамимиз олиамизнингш кўрки, давлати бўлган , она хақида.
1-ўқувчи:
Севаман ўлкамнинг
кўркам боғларин
Кўркам қўйнига
чорлаган ёқда
Ўзбеклар ери, деб
аталган ўлкам.
2-ўқувчи:
Онажонлар юзингиз
Табассумдан порласин
Бахтимизга оналар
Хеч хасталик кўрмасин.
3-ўқувчи:
Мехрибон оналарга
Жонкуяр оталарга
Қадрдон устозларга
Ассалому алайкум
4-ўқувчи:
Аямаган вақтини
Бизга берган пандини
Хам асал, хам қандини
Мехрибонлар ассалом
5-ўқувчи:
Она! Бу сўзда олам-олам маъно бор . она тарбиячи, она тадбиркор, уй бекаси, унинг бутун фарзилатларини санаб бўлармикан?
Она нақадар буюк у мўжизалар яратади. Уни мехри билан суғорилган фарзандлар қахрамонлик қилади. Янгиликлар кашф этади.
6-ўқувчи:
Бугун бахор нафаси
Чор атрофни кезади
Болажонлар боғларда
Бойчечаклар узади.
7-ўқувчи:
Илк бахор қувончи
Сизлардирсиз онажон
Оналарга мухаббат
Дилимизда бир жахон
“Онам дерман қўшиғи” (куйланади.)
8-ўқувчи:
Мехри қуёшдай иссиқ
Қалби бахор оналар
Байрамингиз муборак
Хар ишда парвоналар
9-ўқувчи:
Сўзлари бол дурдона
Мехнатда енг мардона
Олам ичра ягона
Сиз сиз эй азиз она
10-ўқувчи:
Фарзандлар эъзозлаган
Мухтарам оналарсиз
Мехру шавқат бобида
Мураббий доноларсиз
“Онанни асранг дўстлар” (қўшиқ)
1-бошловчи
Дунёда она мухаббатидан хам муқаддас ва беғубор туйғу йўқ. Она шундай улуғ зот-ки у юрагидан янги юрак кўчиради.
2-бошловчи
Хаттоки мутафаккир шоир халқ кўнглига йўл топа олган севимли бобомиз А. Навоий онаси
Халимабону хақида нодир байтлар битганлар
11-ўқувчи:
Алишернинг оналари Халимабону бола тарбиясига катта эътибор берганлар.
. 12-ўқувчи:
Биламан қандай аёл бўлган Алишернинг онаси
Балки унинг ақлига хам лол қолган замонаси
Балки буюк фарзандига териб келган чечаклар
Балки тунда унга бедор айтиб берган ертаклар.
Майлига у ким бўлмасин
Ёлғиз бир сўз маъноси
Алишеринг онаси у
Навоийнинг онаси
“рақс ижро этилади”
1-бошловчи
Она хақида хар қанча гапирсак, хар қанча ёзсак адо бўлмайди. Чунки она жахондаги буюкларнинг буюги.онадан хаёт бошланади.она фарзанди учун жон олиб , жон беради.
Ўқитувчи: Сендан юксак нима бор юлдуз ?
Ўқувчи: оналар мехри
Ўқитувчи: сендан кескир нима бор олмос ?
Ўқувчи: оналар қахри
Ўқитувчи: қайдан олдинг оташни қуёш ?
Ўқувчи: оналар қалбидан
Ўқитувчи: пўлат қайдан сенга зўр бардош ?
Ўқувчи: она сабридан
Ўқитувчи: сенми кўклам хаётбахш фасл ?
Ўқувчи: йўқ она изи
Ўқитувчи: сенми тотли шифобахш асал?
Ўқувчи: йўқ она сўзи
Ўқитувчи: денгиз нақадар тенгликда танхо?
Ўқувчи: она оғуши
2-бошловчи
Ана, Оналик бахтига мушарраф бўлган аёлга, оналаримизга берилган бахо! Сиз хозир эшитган сатрлар гўё хар биримизнинг юрак садомизга ўхшайди.
|