Рихсивой мухаммаджонов ш а Х а р л и к к е л и н



Download 225,6 Kb.
Pdf ko'rish
Sana24.02.2022
Hajmi225,6 Kb.
#205934
Bog'liq
Мухаммаджонов Р. Шаҳарлик келин



1
РИХСИВОЙ МУХАММАДЖОНОВ 
 
Ш А Х А Р Л И К К Е Л И Н 
(икки пардали драма) 
САРВАР - 22-23 ёшлардаги талаба йигит. 
АЛПИДДИН – Сарварнинг дўсти. 
ХУЛКАР – 19-20 ёшлардаги талаба қиз. 
ДИЛБАР –Хулкарнинг дугонаси. 
ЖОРИЯ – Сарварнинг онаси. 
СОЖИДА – Сарварнинг опаси. 
МАХМУД АКА – Хулкарнинг отаси 
ҚУМРИ – Хулкарнинг ўгай онаси 
МИЛИЦИОНЕР. 
ДОКТОР АЁЛ. 
Хиёбон четидаги йўлкада уёқдан-буёққа бориб келаётган 
Сарварнинг хаёли жойида эмасди. Унинг бу ахволини кузатиб 
турган Алпиддин дўстининг устидан кулади. 
АЛПИДДИН. Сарвар! Сарвар! (Сарвар индамайди)Ўв, 
қишлоқи! Нега чақирсам индамайсан? 
САРВАР. Менга қара, жахлимни кўпам чиқараверма, 
билдингми?! 
АЛПИДДИН. Ие, нега жахлинг чиқади? Қишлоқини қишлоқи 
дейди-да! 
САРВАР. Хўп, мен қишлоқи бўлсам, ўзлари қаерлик 
бўладилар? 
АЛПИДДИН.(кулади) Мен тоғликман, сендан баландроқман! 
Уни –буни қўй, ўша юрагингдан уриб қолган қизни жуда бўлмаса 
исмини биласанми? 
САРВАР. Йўқ. 
АЛПИДДИН. Хойна –хой, қаерда туришини хам 
билмасдирсан. 
САРВАР. Билмайман. 


2
АЛПИДДИН. Менга қара, томинг кетиб қолмаганми, сен 
болани! 
САРВАР. Ўзим ахмоқман, қаердан гапирақолдим сенга ўзи! 
АЛПИДДИН. Сарвар! 
САРВАР. Нима дейсан?! 
АЛПИДДИН. Ўв, харип, аввал эшитгин! 
САРВАР. Ўзинг харип! 
АЛПИДДИН.(кетмоқчи бўлади) Э, бор-е, менга деса баттар 
бўмайсанми! 
САРВАР. Бўпти, гапир, нима демоқчисан? 
АЛПИДДИН. Ўша юрагингдан уриб қолган қизингни 
юрадиган йигит бўлса-чи? 
САРВАР. Нима?! Нима дединг?!
АЛПИДДИН. Ўпкангни бос-е! Чиройли қиз бўлгандан кейин 
битта сен қишлоқига қараб қолмагандир. Ким билади балким ўзини 
яхши кўрган йигитиям бордир. Шунақа бўлиб чиқса нима қиласан, 
ўшандаям яхши кўраверасанми?
САРВАР. Яхши кўравераман! 
АЛПИДДИН. Тушунарли. 
САРВАР. Нимаси тушунарли? 
АЛПИДДИН. Хафа бўлмагин-у, сен болани тезда ўқитвориш 
керак! Мен сенга айтсам, мухаббат хам тузалмас бир бедаво дард. 
Буни олдини олмаса бўмийди. Менга қара, Сарвар, шу қиздан 
бошқаси бўмийдими? 
САРВАР. Бўмийди! 
АЛПИДДИН. Хўп, майли, энди нима қилмоқчисан? 
САРВАР. Билмайман. 
АЛПИДДИН. Сен билмасанг, мен биламан!
САРВАР.(энсаси қотиб) Сен-а?
АЛПИДДИН. Ха, мен! Хархолда қизларнинг психиологиясини 
сендан яхшироқ биламан. Мени маслахатимга кирсанг, шартта ўша 
юрагингдан уриб қолган қизни олдига борасан-да, айтасан:
“кечирасиз-у, ойим қиз, мен сизни бир кўришдаёқ севиб қолдим,
ижобий жавоб берсангиз бердингиз, бермасангиз, ўзимни ўзим бир 
нарса қиламан дейсан!” 
САРВАР. Бу нима деганинг? 
АЛПИДДИН. Яъни, ўзимни ўзим осаман дейсан! 
САРВАР. Бўмийди! 
АЛПИДДИН. Нега бўмийди? 


3
САРВАР. Оссанг, осавер, менга нима деса-чи? 
АЛПИДДИН. Бу гапингдаям жон бор. Мен сенга айтсам,
қизларнинг қахри қаттиқ бўлади. Лекин севги изхор қилиш 
борасида маза- маза шоирларга маза! Яхши кўрган қизига бағишлаб 
поэмами, достонми ёзади-да, шартта бирорта журналда чиқаради, 
тамом! Ана, уни ўқиган қиз жиннию- жинобло бўлиб йигитни 
кетидан ўзи югуриб юраверади. 
САРВАР. Э, қаёқда, хаммасиям югуравермайди, 
АЛПИДДИН. Бу гапинг хам тўғри. Хатто Пушкиндай
шоирнинг хотини хам, Дантес деган бир бемаза билан кўз сузишиб 
эрини бошига етган, ярамас! Билмайсанми, Пушкинни хотинини 
исми нимаиди? 
САРВАР. Пушкинни хотинини қўйиб тур, ундан кўра менга 
жавоб бер, сен мени хақиқий дўстиммисан? 
АЛПИДДИН. Нима, ишонмайсанми? 
САРВАР. Демак, бирор нарса илтимос қилсам, йўқ демайсан, 
шундайми? 
АЛПИДДИН. Братан, мени ким деб ўйлаяпсан? Биласан, мен 
сен учун жонимни беришга тайёрман! 
САРВАР. Жуда яхши! Унақада бундай қиламиз! Хозир ўша
қиз пайдо бўлиши билан сен секин орқасидан борасан-да, шартта 
сумкасини юлиб қочасан! 
АЛПИДДИН. Калланг жойидами, мен уни сумкасини 
бошимга ураманми? 
САРВАР. Уни сумкаси сенга эмас, менга керак! 
Тушундингми? 
АЛПИДДИН. Йўқ, тушунмадим. 
САРВАР. Қанақа ғалчасан?! Сен қизнинг сумкасини олиб 
қочасан, мен эса, орқангдан қувиб бориб сумкани тортиб оламан! 
АЛПИДДИН. Хўш, кейин-чи?
САВАР. Кейин?... Кейин, эгасига қайтариб берамиз! Тамом!
АЛПИДДИН. Ўйлаб гапираяпсанми, мен сени қизингни 
сумкасини олиб қочсам, бу бола ўғри экан дейишмайдими? Кейин 
ёнидаги дугонасини кўзига қанақа қилиб қарайман? 
САРВАР. Дугонаси? Қанақа дугонаси? 
АЛПИДДИН. Ўзинг айтдинг-ку, хардоим дугонаси билан 
бирга юради деб! Ё, сен, дугонаси билан танишишимга 
қаршимисан?
САРВАР. Бўлди қил! Ана, ўзлариям келишаяпти! 


4
АЛПИДДИН.Келишаяпти?! Мен сенга айтсам, дидинг чакки 
эмасакан, сен қишлоқини! Оёқларини қара! Походкасиям зўр экан! 
Қайси бири сени юрагингдан ургани? Зонтик кўтариб олганими? 
САРВАР. Ўша! 
АЛПИДДИН. Ўзим хам билувдим шу бўлса керак деб! Лекин 
мен сенга айтсам, дугонасиям чакки эмас! Отвечаю, мен шу киз 
билан танишмасам, жинни бўлиб қоламан! Ие?! Хой! Қаёққа?! Бу 
довдирга нима бўлди? Сарвар! ( Саварнинг қизларнинг ортидан 
югуриб кетаётганини кўриб хай-хайлайди.) Нима қилмоқчи ўзи, бу 
бола?! Ие, қизнинг сумкасини юлиб қочдими?! Хой! Сарвар! Оббо! 
Хамма ишни расвосини чиқармасаиди? Вой, жинни-ей! Вой, 
қишлоқи-ей!
ХУЛКАР. (қўрққанидан қичқириб юборади) Вой?! 
ДИЛБАР. Нима бўлди?! 
ХУЛКАР. Анув туршак сумкамни юлиб қочди! 
ДИЛБАР. Одамлар! Ўғрини ушланглар! Милиция! Милиция! 
АЛПИДДИН. Яхши қиз, нима қиласиз, милицияни овора 
қилиб? У болани мен яхши танийман, у ўғри эмас! 
ДИЛБАР. Дугонамни сумкасини юлиб қочди-ю! Нега 
ўғримасакан?! Ғалати одам экансиз-ку, товба! 
АЛПИДДИН. Ўғримас, ўғримас! (Хулкарга) Сиз синглим, у 
йигитдан асло хафа бўлманг! Мен кейин ўзим хаммасини 
тушунтириб бераман! (Узоқдан милициянинг хуштаги ва 
одамларнинг «Ур! Ўғрини, ур!» деган овозлари эшитилади.) Ана, 
айтмадимми! Оббо, шу, милиция аралашгани ёмон бўлди-да! Хеч 
замонда милиция мухаббат нималигини тушунармиди! Эх, 
синглим! Бекор қилдингизда, шу милицияни ёрдамга чақириб! Бир 
пас жим турганингизда ўзим олиб келиб берардим дугонангизни 
сумкасини! 
Милиция хонасида мушт зарбидан битта кўзининг ости 
кўкарган Сарвар ишшайиб ўтирибди. Унинг қўлларига наручник 
солинган. 
Қовоғи солинган милиция капитани сўроқ протоколини 
тўлдирмоқда. 
КАПИТАН. Фамилиянг? 
САРВАР. Қурбонов! 
КАПИТАН. Исминг? 
САРВАР. Сарвар! 


5
КАПИТАН. Қурбонов, Қурбонов… Демак, сумкани юлиб 
қочганингни инкор этмайсан, шундайми? 
САРВАР.(мамнун ишшайиб жавоб беради.) Худди шундай! 
КАПИТАН. Хўш? Қани, энди тўғрисини гапир-чи! Нега 
сумкани юлиб қочдинг? Пул керак бўлиб қолдими? 
САРВАР. Йўқ! 
КАПИТАН. Йўқ?! Унда нега бу жиноятни содир этдинг? 
САРВАР. Ўзим, шундай! 
КАПИТАН.Ўзим?!(Сарварнинг ишшайиб ўтирганини кўриб 
хайрон бўлади.) Ғалати бола экансан-ку! Сал томинг кетиб 
қолмаганми, сан болани? 
САРВАР. Бўлиши мумкин. 
КАПИТАН. Қизиқ? (эшикни очиб ташқарида қоровулда 
турган милиционерга буюради.) Старшина Худойқулов! 
Жабрланувчилар билан гувохларни чақиринг! (Хонага Хулкар, 
Дилбар ва Алпиддин кириб келади. Хулкарни кўрган Сарвар 
гунохкорона ишшайиб ўрнидан туради.) Киринглар, 
тортинманглар! ( Хулкарга) Синглим, мана бу сумка сизникими? 
ХУЛКАР. Меники! 
КАПИТАН. Яхши. Қани, айтингчи, сумкангизни айнан мана 
шу йигит юлиб қочганини тасдиқлай оласизми? 
ХУЛКАР. Тасдиқлай оламан! (Сарварни қўли билан кўрсатиб) 
Сумкамни худди мана шу туршак юлиб қочди! 
ДИЛБАР. (Сарварга) Қўлга тушаркансан-ку, харип! Ўзи сен 
ўғрини иккинчи кўзингниям боплаб кўкартириш керак эди! Тағин 
уялмасдан хечнарса бўлмагагдек ишшайишини қаранглар бу 
тавияни! 
АЛПИДДИН. Кечирасиз, ойим қиз, Сарвар асло ўғри эмас! 
Бекордан бекорга бегунох бир одамни хақорат қилманг! 
ДИЛБАР. Ўғри эмасмиш?! Ўғри бўлмаса, нега Хулкарни 
сумкасини юлиб қочади? Ўртоқ милиционер, хойна-хой бу йигит 
ўғрининг шериги бўлса керак! 
АЛПИДДИН. Тўғри, мен Сарварнинг дўстиман! Буни 
яширмайман! 
ДИЛБАР. Дўстимиш! Жиноий шеригиман денг! 
АЛПИДДИН. Биласизми, аслида сумкани мен юлиб қочишим 
керак эди. Лекин очик гап, менинг юрагим дов бермади. Кейин 
Сарварни ўзи шу ишни қилишга мажбур бўлди. 


6
ДИЛБАР. Ана, эшитаяпсизми, ўртоқ милиционер? Буларни 
иккаловиям ўғри! 
КАПИТАН.(Дилбарга) Бир пас жим туринг синглим! 
(Алпиддинга) Хўш, кейин? 
АЛПИДДИН. Нима кейин? Уёғини ана, Сарварни ўзидан 
сўранг! Сарвар, гапирмайсанми?! Нега жим турибсан? Ахир, сен 
ўғри эмасссан-ку! Ё, сумкадан бирор нарсани ўмардингми? 
САРВАР. Хечнарсани ўмарганим йўқ, қандай бўлса, 
шундайлдигича қайтариб бердим. Ана, ишонишмаса, текшириб 
кўришсин. 
КАПИТАН. (Хулкарга) Синглим, чинданам сумкангизни 
қарангчи, хамма нарсангиз жойидами? 
ХУЛКАР. (сумкани очиб кўради.) Сумкамда бир-иккита китоб 
ва дафтардан бошқа ўғирлайдиган нарсанинг ўзиям йўқ эди. Қани? 
Ростданам, хечнарса ўғирланмаган, хаммаси жойида турипти. 
АЛПИДДИН. Айтдим-ку, Сарвар ўғри эмас деб! Бу бола 
бировнинг нинасига хиёнат қиладиган эмас! Мен биламан-ку! 
КАПИТАН. Хўп, дўстинг ўғри бўлмаса, нега қиз боланинг 
сумкасини юлиб қочди? 
АЛПИДДИН. Севиб қолгани учун! 
КАПИТАН. Севиб қолгани учун? Кимни? 
АЛПИДДИН.(Хулкарни кўрсатиб) Манави қизни! 
ХУЛКАР. Вой, башаранг қурсин сени! Нега мени яхши 
кўраркан?! 
ДИЛБАР. Хулкар, ўзингни бос! 
ХУЛКАР. Йўқ, гапини эшитдингми?! 
ДИЛБАР. Э, жазодан қутулиб қолиш учун оғзига келганини 
валдирайверишади-да! Шунгаям хуноб бўласанми? 
ХУЛКАР. Вой, туршаг-ей! Мени яхши кўриб қолгани учун 
сумкамни юлиб қочганмиш! 
ДИЛБАР. Қўй, хафа бўлма! Куйдирган калладек ишшайиб 
туришини кўрмаяпсанми, менимча эси кирарли-чиқарли, жинни-
пинни бўлса керак! 
АЛПИДДИН. Тўғри топдингиз! Жудаям юз пойиз жинни 
бўлмасаям, дўстим Сарварни айнан шу қизни деб бироз томи кетиб 
қолгани рост! Мен унга неча марта айтдим, қўй шу қизни, чиройли 
қизлар ачиб ётибди, бошқасини топарсан, бу қизни қахри қаттиқроқ 
кўринади дедим, йўқ кўнмади, фақат шу қизни севиб қолганман деб 
туриб олди. 


7
КАПИТАН.(Алпиддинга) Бўлди, бўлди, билдик, аравани 
қуруқ олиб қочишга жуда уста экансан. 
АЛПИДДИН. Ўлай агар, мен тўғрисини айтаяпман! 
Ишонмасангиз хатто қасам ичишим мумкин! Қасам ичайми? 
КАПИТАН. Қасамингни кераги йук. Фамилиянгни айт, 
фамилиянг нима? 
АЛПИДДИН. Ие, мени фамилиямни нима қиласиз?! Мен 
ўғрилик қилганим йўқ-ку! 
КАПИТАН. (жахл билан) Фамилия! 
АЛПИДДИН. (қўрқиб) Турдиқулов! Турдиқулов мени 
фамилиям, исмим Алпиддин. 
КАПИТАН. (ёзади) Яхши, қани, жабрланувчи, сиз хам исми 
фамилиянгизни айтинг-чи! 
ХУЛКАР. Хулкар Қодирова. 
КАПИТАН. Турар жойингиз? 
ХУЛКАР. Али Соғуний кўчаси, 21-нчи уй. 
САРВАР. (ёнидан бир парча қоғоз олиб шошиб ёзиб ола 
бошлайди) Кечирасиз, яна бир марта қайтарворинг, Али Соғуний, 
21 дедингизми? 
КАПИТАН. Хов, менга қара, бу қизнинг адреси сенга нимага 
керак? 
САРВАР. Нима, жабрланувчини адресини билишга хаққим 
йўқми? 
КАПИТАН. Умуман, қонунда бу холат таъқиқланмаган. 
Билишинг мумкин. 
САРВАР. (Ёзишда давом этиб) Билиб қўйган яхши-да! 
КАПИТАН. Хўп, ёзиб бўлдингми? 
САРВАР. Бўлдим! 
КАПИТАН. Бўпти, Сарвар Қурбоновдан бошқа 
хаммаларингга жавоб, кетаверишларинг мумкин! 
АЛПИДДИН. Сарвар-чи? Сарварга рухсат бермайсизми? 
КАПИТАН. Оғайнингни тақдирини бундан буёғига суд хал 
қилади. 
АЛПИДДИН. Суд?! Нега суд?! Нима хали Сарварни 
қамашадиям-ми? 
КАПИТАН. Унисини билмадим, лекин хар холда қиз 
боланинг сумкасини юлиб қочган ўғрининг пешонасини силашмаса 
керак! 


8
АЛПИДДИН. Ие, бу қанақаси?! Ахир Сарвар, сумкани 
қандайлигича бўлса, ўшандайлигича қайтариб берди-ку! Шунгаям 
қамаш керакми?! 
КАПИТАН. Бўпти, бўпти, кўп шанғиллайверма, хонани 
бўшат! Чиқ! Чиқ, деяпман сенга! Э, ўргилдим, сендақа 
химоячидан! 
АЛПИДДИН. Бақирманг, ака, бақирмасангиз хам чиқаман! 
И К К И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Ўз хонасида ўтирган Хулкар қўлида бир варақ қоғоз, йиғлаб 
ўтирибди. Унинг ёнига дугонаси Дилбар кириб келади. 
ДИЛБАР. Хулкар?! Нима булди? Нега йиғлаяпсан? 
ХУЛКАР.(қўлидаги варақни дугонасига узатади) Манавини 
ўқиб кўр! 
ДИЛБАР.(қоғоздаги ёзувни ўқий бошлайди.) Салом, менга 
нотаниш аммо юрагимга яқин қиз! (Хулкарга хайрон бўлиб 
қарайди) Ким ёзибди? 
ХУЛКАР. Сен давомини ўқи! 
ДИЛБАР. (ўқийбошлайди.) Хатимни бошидан айтиб 
қўймоқчиман. Мен сиз ўйлаганчалик ўғри эмасман. Мен факат 
сизни эътиборингизни ўзимга қаратиш учун шу ишни қилдим. 
Нима қилай, сизни бир кўришимдаёқ севиб қолдим. Сиз мен учун 
дунёда энг ажойиб, энг гўзал қизсиз! Ер юзининг ахолиси олти 
миллиард бўлса, ана шу олти миллиард одамзотнинг ичида мен 
учун энг қадрлиси фақат сизсиз. Ишонинг, сиздан ўзга бирорта 
бошқа аёлни тан олишни истамайман. 
Билмадим, туну-кун сизни ўйлайвериб дўстим Алпиддин 
айтганидек, чиндан хам томим кетиб қолганга ўхшайди. Бўлмаса, 
соғ одам хеч замонда ўзи севган қизнинг сумкасини юлиб 
қочармиди. Мен эса, юлиб қочишга қарор қилдим. Бу қилаётган 
ишим жиноят эканлигини хам биламан. Мени балким қамашлари 
хам мумкиндир. Айтиб қўяй, мен қамоқдан қўрқмайман. Сиз учун 
қамоқ уёқда турсин, хатто дўзахга боришга хам тайёрман. Сизни 
бир умр ва абадийга севиб қолувчи Сарвар.(Хулкардан сурайди.) Бу 
хатни ким берди сенга? 
ХУЛКАР. Сумкамдан чиқди. 
ДИЛБАР. Сумкамдан?! 


9
ХУЛКАР. Энди тушундим, бола бечора шу хатни менга бериш 
учун сумкамни юлиб қочган экан. 
ДИЛБАР. Вой, ахмоқ! Вой, харип! Шериги ўша куни дўстим 
ўғри эмас деб роса сайраган эди-я! Тўғри гапирган экан-да! 
ХУЛКАР. Тўғри гапирган экан. 
ДИЛБАР. Энди нима бўлади? 
ХУЛКАР.Билмадим.(йиғлаб юборади.) 
ДИЛБАР. Нега йиғлайсан, вой жиннивой-ей! 
ХУЛКАР. Қамаб юборишса, нима бўлади? 
ДИЛБАР. Биров унга қиз болани сумкасини юлиб қоч деб 
ўргатиптими? Ўғрилик қилган ўзи-ми, ўзи жавобини берсин! Сенга 
нима? 
ХУЛКАР. Шунака дейсан-у, ахир у ўғирликни мени деб, мени 
севиб колгани учун қилган-ку! 
ДИЛБАР. Бу гапинг хам тўғри! Ё, товба, қамалиб кетишини 
билсаям, қайтмаганини қара-я! Мана буни мухаббат деса булади! 
Қани энди мениям бирорта йигит шунақа севганда эди! Ох, 
дугонажон қанақа бахтлисан-а! 
ХУЛКАР. Минг афсуски, барибир фойдаси йўқ. Энди кеч. 
ДИЛБАР. Кеч? Тушунтириб гапир! 
ХУЛКАР. Ўтган хафта мени Шухрат акамлар билан 
фотихамиз бўлиб ўтди. 
ДИЛБАР. Шухрат акамлар?! Ким у?
ХУЛКАР.Дадамланинг яқин ошналаридан бирининг ўғли. 
ДИЛБАР. Ростданми? Вой, ичидан пишган-ей, нега менга 
айтмадинг? 
ХУЛКАР. Кейин айтарман деб юрувдим. 
ДИЛБАР. Эх, мен сенинг ўрнингда бўлганимда фотиха-
мотиха деб хам ўтирмаган бўлардим! 
ХУЛКАР. Мен қўрқаман, фотихадан қайтса, ёмон бўлади 
дейишади. 
ДИЛБАР. Ўзинг ўйла, ўша Шухрат аканг сени деб ўғрилик ё, 
бошқа бир жиноят қилишга борадими? Гаров ўйнайман, икки 
дунёдаям бормайди! 
ХУЛКАР.Қаердан биласан, сен Шухрат акамларни 
танимайсан-ку? 
ДИЛБАР. Танимасам хам биламан! Мени ишонтираман деб 
овораям бўлма! 
ХУЛКАР. (кулади.) Вой, жиннивой-ей, сен чатоқ экансан-ку! 


10
ДИЛБАР. Хўп майли, яна битта саволимга жавоб бер! Фақат, 
тўғрисини айт, ўша сен билан фотиха қилинган Шухрат акангни 
севасанми? 
ХУЛКАР. Гапинг қизиқ бўлди-ю! 
ДИЛБАР. Гапни айлантирма, жавоб бер! 
ХУЛКАР. Тўғри, мен Шухрат акамларни севаман деб айта 
олмайман. Фотихадан олдин бир марта учрашганмиз, халос. Лекин 
кўринишидан, гап-сўзларидан ёмон йигитга ўхшамайди. 
Дадамларнинг гапларига қараганда ақлли, топишли-тутишли, 
келажаги зўр йигитмиш. 
ДИЛБАР. Шухрат аканг чиндан хам яхши одамдир, лекин юз 
фоиз аминман, мухаббат деб ўзини Сарвардек қурбон қила 
олмайди! 
ХУЛКАР. Бўлиши мумкин. Ўзимниям, шу хатни ўқиганимдан 
бери Сарварнинг менга гунохкорона кулиб турган чехраси кўз 
олдимдан кетмай колди. Ишқилиб, бечорани қамаб юборишмаса 
деб қўрқаман. 
ДИЛБАР. Қамалиши турган гап! 
ХУЛКАР. Одамни қўрқитма-е! 
ДИЛБАР. Сен нима деб ўйловдинг! Жиноятчи қўлга тушдими, 
тамом! Аяб ўтиришмайди, шартта қамаб юборишаверишади. 
ХУЛКАР. Эй, худойим-ей, сени деб бегунох бир одам 
қамалиб кетса-ю, билиб туриб ёрдам бера олмасанг. Дилбар, 
маслахат бер, нима қилсам бўларкин? 
У Ч И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш
Хулкар дераза ёнида ой ёруғида ўтириб Сарварга хат ёзмоқда. 
“-Сарвар, Сарвар! Уйга келиб сумкамни очсам, сизнинг менга 
йўллаган мактубингизга кўзим тушди. Сарвар, одам хам шунақа 
бўладими? Нималар қилиб қўйдингиз? Нахотки, мен кўзингизга 
шунчалар қахри қаттиқ бўлиб кўринган бўлсам? Мен билан 
танишиш ниятингиз бор экан, тўғри олдимга келавермайсизми? 
Нима, мен сизни еб қўярмидим? Мен сиздақа ғалати йигитни 
умримда биринчи кўришим. Худо кўрсатмасин-у, узоқ муддатга 
қамаб юборишса нима қиласиз? Бутун хаётингиз барбод бўлади-ю! 
Шу сузларни ёзаяпман-у, юрагим орқамга тортиб кетаяпти. 


11
Ишқилиб худо сизни ишингизни кўрадиган судьянинг 
кўнглига рахм- шафқат солсин. Ишонинг, туну-кун худодан шуни 
тиламоқдаман. Мени қўлимдан шундан бошқа нима хам келарди. 
Дарвоке, яна битта гап. Сарвар, сизни ўша куни жахл устида
туршак деб хақоратлаганим учун мени кечиринг. Сизга худодан 
рахм ва шафқатлар тилаб Хулкар. 
Т Ў Р Т И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Панжара ортида, қамоқда ўтирган Сарвар Хулкарга хат 
ёзмоқда. 
“Хулкар! Мен бугун сизнинг хатингизни олдим. Мени 
қанчалар қувонганимни хатто тасаввур хам қила олмасангиз керак. 
Мен аминман, дунёдаги барча, барча махбусларнинг ичида энг 
бахтлиси ўзим булсам керак! Мени такдирим учун 
қайғурганингизни ўқиб бошим осмонга етди. Сиз мени узоқ 
муддатга қамаб юборишларидан қўрққанингизни ёзибсиз. Хулкар, 
сиз асло мендан хавотир олманг, бу ерда яхши одамлар хам кўп 
экан. Улар сизни сумкангизни юлиб қочганимни эшитишганда 
аввалига устимдан роса кулишди, бу хурмача қилиғимни нима 
мақсадда содир этганимни билишганидан кейин, менга рахмлари 
келишди шекилли, судда нима дейишим кераклигини ўргатишишга 
тушишди. Агар мен уларнинг ўргатканларини қилсам, суд менга
енгил жазо тайинлармиш. Хуллас, бундан буёғига менинг бирдан-
бир орзуйим тезрок озодликка чиқиш. Кани энди шу ердан тезрок 
чиксам-у, сизнинг хузурингизга қуш булиб учсам дейман. 
Хулкар, сиз мени қанақа бу эзма йигит экан деб 
ўйлаётгандирсиз хам. Нима қилай, бу дунёда сиздан бошқа 
юрагимни очиб-сочадиган одамим йўқ. Тунлари хам уйқум йўқ, 
телбалардек сиз билан гаплашиб чиқаман. Дарвоке, асосий гап 
эсимдан чиқаёзипти. Бу ердаги шерикларимнинг айтишларига 
қараганда судда жабрланувчи сифатида сизни қатнашишингиз 
шарт экан. Буни эшитиб очиқ гап бир томондан сизни кўрарканман 
деб хурсанд бўлдим, иккинчи томондан эса, сиздек гўзал бир қизни 
судга чақириб овора қилишларидан бироз ранжидим хам. 
Хайронман, жуда жазолашгиси келса, мени ўзимни жазолаб қўя 
қолишмайдими, сизни овора қилиб нима қилишаркин... Яна бир 
гап, сиз мени ўша куни милицияхонада туршак деб жуда тўғри 


12
таърифладингиз. Мен бу гапингизга тарикчаям хафа бўлганим йук.
Туршак бўлмасам, ўз севган қизимнинг бошига шунча ташвиш 
орттирармидим. 
Хурмат билан Сарвар. 
Б Е Ш И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Хулкарларнинг ховлиси. Хулкарнинг онаси Қумри хола уй 
юмушлари билан банд. Ховлига жахл билан кириб келаётган эри 
Махмуд акани кўриб хавотирга тушади. 
МАХМУД. (жахл билан)Хулкар қани? 
ҚУМРИ. Хулкар?! Хулкар хали келгани йўқ, нимаиди? 
МАХМУД. Қаёқларда юрипти қизинг, биласанми, ўзи?! 
ҚУМРИ. Менга айтмаса, мен қаердан билай, вой қизиқсиз-а, 
Махмуд ака! 
МАХМУД. Нимани биласан, сан ўзи, нимани?! 
ҚУМРИ. Вой анувлани, бирор нарса бўлдими сизга? Очиқроқ 
гапиринг! 
МАХМУД. Демак, сен хечнарсани билмайсан, шундайми? 
ҚУМРИ. Ўлай агар! Бирор нарсани билсам, сиздан 
яширармидим! 
МАХМУД. Менга қара Қумри, эсингда бўлса, мен сенга 
уйланаётганимда қайта-қайта тайинлагандим, Хулкарни онаси 
йўқлигини билдирмагин, бундан буёғига у энди сени хам қизинг 
деганмидим? 
ҚУМРИ. Сиз гапирмасангиз хам, Хулкарни халиям ўз 
қизимдай яхши кўраман! 
МАХМУД. Ўз қизимдай яхши кўраманмиш! У холда қандай 
қилиб, сени тарбиянгни олган қиз, ўз отасининг юзига оёқ 
тирашгача борди?! Гапир! Нега индамайсан?! 
ҚУМРИ. Вой, худойим-ей! Одамни ха деб ўтмас пичоқ билан 
сўявермасдан мундоқ очиқроқ гапиринг! Нима бўлди ўзи?
МАХМУД.Хулкарни дўстим Хамза аканинг ўғли Шухрат 
билан фотиха қилинганини ва икки хафтадан кейин тўйлари 
бўлишлигини яхши биласан. Ё, буниям билмайсанми? 
ҚУМРИ. Биламан, бўлғуси куёвимиз Шухратбек биров кўрса, 
кўргудек ақлли, келишган йигит. 


13
МАХМУД. Қизинг Хулкар ана шундай йигитдан воз кечиб, 
етти ёт нотаниш, қишлоқи бир ўғри бола билан топишиб 
олганмиш-ку! 
ҚУМРИ. Ўғри бола билан?! Вой, ахмок?! Вой, нодон қиз?! 
Тўхтанг, балким буларнинг хаммаси тухматдир! Одамлар
нималарни тухмат қилишмайди! 
МАХМУД. Қанийди, тухмат бўлганида! Қанийди! 
ҚУМРИ. Кимдан эшитдингиз ўзи, бу совуқ гапларни? 
МАХМУД. Кимдан бўларди, бу нодон қизингни барча 
қилмишларини кимдир оқизмай-томизмай куёв боланинг қулоғига 
етказибди. Куёв бола эса, шартта отасига айтибди, дўстингиз 
Махмуд акага айтинг, мен бегона йигит билан хат ёзишиб севги 
изхор қилиб юрган қизга уйланмайман депти. 
ҚУМРИ. Вой, ўлмасам?! 
МАХМУД. Ер ёрилмади, ерга кирмадим, Қумри! Энди нима 
деган одам бўлдим, ўзинг ўйлагин, хотин?! Бунака шармандаликни 
кўтариб юргандан кўра ўлганим яхши эмасми?! Ошна-
оғайниларим, махалла-кўй олдида, қандай бош кўтариб юраман 
энди?! Ўз кизим, ўз пушти камаримдан бўлган қизим, элу-юрт 
олдида шармандаи-шармисор қилса, қандай чидай?! 
ҚУМРИ. Хаммасига ўзингиз айбдорсиз! 
МАХМУД. Нима?! 
ҚУМРИ. Хафа бўлманг-у, қачон қараманг, билиб олганингиз 
битта Хулкар эди. Ой чиқсаям, Хулкарга, кун чиқсаям Хулкарга!
Мендан бўлган болаларингизга эса, мундок қайрилиб хам 
қарамасдингиз. 
МАХМУД. Нималар деяпсан ўзи?! 
ҚУМРИ. (йиғлайди) Тўғри-да, одамга алам қиларкан! Мен 
билардим, шу эрка қизингиздан яхшилик чиқмаслигини! Башараси 
қурсин, қиз бўлмай! 
МАХМУД. Билардим?! Билсанг, нега менга айтмагансан? 
ҚУМРИ. Вой, анувлани гапини қаранглар? Нега 
айтмагансанмиш! Қандай айтаман? Ўгай деган номим бор! 
Айтганимдаям, мени эмас, ўша кўзи олма-кесак термай ўлгур, эрка 
қизингизни ёнини олган бўлардингиз. Кошки, мен сизни билмасам! 
(Махмуд юрагини чангаллаб ерга йиқилади. Қўрқиб кетган Қумри 
эри томон ёрдамга югуради.) Вой, дод! Махмуд ака! Сизга нима 
бўлди?! Кўзингизни очинг! Хой, ким бор?! Тез ёрдам! Тез ёрдамни 
чақиринглар! 


14
О Л Т И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Ўзида йўқ хурсанд, қўлидаги сумкасини силкитиб 
ўйнатганича келаётган Хулкарни кўрган Дилбар дугонасининг 
йўлини тўсади. 
ДИЛБАР. Жа хурсандсан, дугонажон, қаердан келаяпсан? 
ХУЛКАР. Суддан! 
ДИЛБАР. Суддан?! Қанақа суддан? 
ХУЛКАР. Бугун Сарварни суди бўлди! 
ДИЛБАР. Ростданми? Сарварга нима бўлди? Қамашдими? 
ХУЛКАР. Йўқ! 
ДИЛБАР. Йўқ?! 
ХУЛКАР. Судья жабрланувчи сифатида мени фикримни 
сўраганди, мен Сарварни ўғри эмаслигини ва сўзимнинг исботи 
ўрнида унинг сумкамдан чиққан хатини ўқиб бердим. Сунг судья 
Сарварнинг ёшлигини ва мақсади ўғрилик бўлмаганини инобатга 
олган холда олти ой муддатга шартли равишда хукм қилди-да, 
озодликка чиқариб юборди. 
ДИЛБАР.(Хулкарни қучоқлаб олади.) Вой, қандай яхши иш 
бўпти! Сарвар сендан роса миннатдор бўлгандир! Сарварни ўзи 
қани? 
ХУЛКАР. Билмадим. 
ДИЛБАР. Вой, нега билмайсан? 
ХУЛКАР.Мен унга тўғрисини айтдим. Шухрат акамлар билан 
фотиха қилиб қўйилганлигимни ва бундан буёғига бошқа мени 
ортимдан юрмаслигини илтимос қилдим. 
ДИЛБАР. Жинни бўп қопсан! Нега унақа дединг? 
ХУЛКАР. Қизиқмисан, Сарварни дейдиган бўлсам, 
дадамларнинг кўзларига қанақа қилиб қарайман? Ундан кейин 
Шухрат акамлар хам ёмон йигит эмас. 
ДИЛБАР. Сарвар-чи? Сарвар ёмон йигитми?! Нима Сарварга
рахминг келмадими? 
ХУЛКАР. Рахмим келгани билан энди кеч, мен дадамнинг 
юзларига оёқ қўя олмайман. 
ДИЛБАР. Ўзинг биласан-ку, дугонажон, лекин чакки иш 
қипсан! 
ХУЛКАР. (кулади.) Буёғи энди пешонадан! 


15
ДИЛБАР. Билмадим, менга барибир-у, лекин нотўғри иш 
қипсан. Худо билади хали Шухрат аканг нима хунар кўрсатади. 
ХУЛКАР. Бу нима деганинг? 
ДИЛБАР. Ким билади дейсан, йигитларнинг ичини билиб 
бўлармиди. Майли, мен кетдим. 
ХУЛКАР. Қаёққа?! Бизаникига бормайсанми? 
ДИЛБАР. Кечирасан, эрталабдан бери мазам бўлмай турипти. 
Уйга бормасам бўмийди. 
Е Т Т И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
ХУЛКАР.(дарвоза олдида турган онаси Қумрини кўриб 
хурсанд сўрашмоқчи булади) Ойи-жон! 
ҚУМРИ. Йўқол! Кўзимга кўринма! 
ХУЛКАР. (орқасига тисарилади.) Сизга нима бўлди, ойижон?! 
ҚУМРИ. Бетинг қурсин, сен бехаёни! Тағин уялмасдан 
ойижон деганига ўласанми, бу кишимни! Қани, шу хонадонга 
иккинчи харом қадамингни қўйгин-чи, мен нима қиларканман, 
сени! 
ХУЛКАР. Ойи?! 
ҚУМРИ. Ойи дема мени! Яхшиям мен сени туғмаганман, агар
ўз болам бўлганингда, сен беномусни ўз қўлим билан мана бундай 
қилиб, бўғиб ўлдириб қўя қолган бўлардим! 
ХУЛКАР. Мени беномус дейишга хаққингиз йўқ! Билдизми?! 
Беномус бўлиб нима қилдим, мени хақоратлайсиз?! 
ҚУМРИ. Хо, қилар ишни қилиб қўйиб яна баланд келишини
қаранглар бу кишимни. Қаёқдаги қишлоқи, ўғри, бир муттахам 
йигит билан хуфёна учрашиб юрганинг хам ёлғонми?! Гапир, 
ёлғонми?! 
ХУЛКАР. Ким айтди сизга бу гапларни? 
ҚУМРИ. Даданг айтди! 
ХУЛКАР. Дадам?! 
ҚУМРИ. Дадангга шахсан куёв боланинг ўзи айтипти! 
Қаёқдаги бир ўғри йигит билан хуфёна учрашиб юрган қизингизга 
уйлана олмайман депти! 
ХУЛКАР. Шухрат акамлар шунака дептиларми? 
ҚУМРИ. Тўғри-да, қайси ўзини хурмат қилган йигит, ахлоқи 
енгил бир қизга уйлангиси келади! Куёв бола тағин хам олийжаноб 


16
йигит экан, ундан бошқа одам бўлганида сен қиз ўлгурни бутун 
махалла олдида шармандангни чиқарган бўларди. 
ХУЛКАР. Дадамла қанила? 
ҚУМРИ. Дадам?! Энди даданг керак бўлиб қолдими?! Ана, 
уйда юрагини чангаллаб инфаркт бўлиб ётибди. Яхшиям дўхтирла 
вақтида укол-пукол қилиб, бир амаллаб ўлимдан сақлаб қолишди. 
ХУЛКАР. Дадам! Дадажоним, инфаркт бўлдиларми?! Мени 
қўйиб юборинг, дадамла билан ўзим гаплашаман! 
ҚУМРИ. Ўзим гаплашаман?! Бекорларни бештасини ебсан! 
Мен тирик эканман, сен суюқ оёқни бу хонадонга қадам 
бостирмайман! Кейин дадангни ўзлари шахсан тайинлади, мени 
энди бунақа бехаё қизим йўқ, мени кўзимга бошқа кўринмасин 
хам, иккинчи бу хонадонга қадам хам боссмасин хам дедила!
ХУЛКАР. Нима?! 
ҚУМРИ, Қани, жўна, жўна! 
ХУЛКАР. Қаёққа жўнайман, ўйлаб гапираяпсизми, ойи?! 
ҚУМРИ. Мен қаердан биламан қаёққалигини? Ана, ўша янги 
топган жазманингни олдига бор! Хозир ўғрилар яхши топади 
дейишади, бир амаллаб боқиб олар!
ХУЛКАР. (Ичкарига киришга уринади.) Йўлдан қочинг! Мен 
дадамларни кўришим керак! 
ҚУМРИ. Хечқаёққа кирмайсан! 
ХУЛКАР. Нима ўз уйимга киришгаям хаққим йўқми? 
КУМРИ. Менга кара, сени ниятинг нима ўзи? Ўлим тўшагида 
ётган отангни тириклай кўммоқчимисан? Айт, тириклай 
кўммоқчимисан?! Мен сенга айтдим-ку, бу хонадонга иккинчи 
қадам босмагин деб! 
ХУЛКАР. Керак булса, дадамлардан кечирим сўрайман! 
ҚУМРИ. Кечирим?! Ё. товба?! Ўз отангни гўрни ёқасига 
обориб қўйганингдан кейин, обдон одои-тамом қилиб бўлганингдан 
кейин кечирим сўрайсанми? Вой, бетсиз-ей! 
ХУЛКАР. (йиғлайди) Дадамларга айтинг, бошқа юзларини 
ерга қаратмайман! Мени кечирсинла! 
ҚУМРИ. Хомтама бўлма, даданг энди сени икки дунёдаям 
кечирмайдилар. 
ХУЛКАР. Кечирмайдилар?… 
КУМРИ. Кечирмайдилар. Мени энди Хулкар деган қизим йўқ, 
мен уни оқ қилдим деб айтдилар. Агар у ярамас қиз, яна мени сўраб 
келадиган бўлса калтак билан уриб хайда дедилар. 


17
ХУЛКАР. Оқ қилдим?! Нахотки, дадам мени шунақа деган 
бўлсалар?! 
ҚУМРИ. Менга қара, мен сени олдингга хисобот бергани 
чиққаним йўқ. Ундан кўра, қўни-қўшниларни олдида 
шармандангни чиқариб хайдамасимдан яхшиликча жўна бу ердан. 
Ўзи шундоқ хам хамма сени кимлигингни билиб бўлди. Отам 
қолган умрини тинч яшасин десанг, яхшиси, бу томонларда 
қорангни кўрсатмаганинг маъқул. Тушундингми? Тушундингми, 
деяпман, сендан?! Э. башаранг қурсин, қиз бумай сени! Қилар 
ишни қилиб қўйиб тағин кўзёши қилганига ўласанми! 
С А К К И З И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
МАХМУД. Қумри! 
ҚУМРИ. Нима дейсиз? 
МАХМУД. Ким келди? Хулкармасми? Овози Хулкарга 
ўхшади. 
ҚУМРИ. Уф, шу касал бўлсангиз хам тинч ётмасакансиз-да! 
Биласиз, сизга асабийлашиш умуман мумкин эмас, жим 
дамингизни олиб ётмайсизми, қанақасиз ўзи?! 
МАХМУД. Мен сендан Хулкар келдими деб сўраяпман! 
ҚУМРИ. Келди! Энди кўнглингиз жойига тушдими? 
МАХМУД. Келди?! Ростданми?! Қани? 
ҚУМРИ. Қани, қани! Келди-ю, кетди! 
МАХМУД. Нега кетади?! Қаёққа кетади?! 
ҚУМРИ. Уфф! Шу ижикилайвериб одамни қон қиворасиз-да, 
лекин! Мен хам Хулкарга айтдим, жон қизим, оппоқ қизим, 
қаерларда юрибсан, дадангни кўзлари тўрт бўлиб кутиб ётибдилар, 
тезроқ олдиларига кира қол десам, биласизми, нима деди? 
МАХМУД. Нима деди? 
ҚУМРИ. Йўқ, қўйинг гапирмайман, ўзи шундоқ хам 
юрагингиз чатоқ. 
МАХМУД. Гапир! 
ҚУМРИ. Гапирмайман, асабийлашасиз! Боя келган дўхтирлар, 
бу кишига умуман асабийлашиш мумкин эмас деб тайинлашди. 
МАХМУД. Гапир деяпман, сенга! Нима деди? 
ҚУМРИ. Мен дадамни кўргани кўзим йўқ деди! Мана, нима 
деди! Вой, нега унақа дейсан она қизим, десам, ўз қизини пулдор 


18
ошнасининг ўғлига сотмокчи бўлган одамни қандай қилиб дада 
дейман-у, қандай қилиб хурмат қиламан деди. Дадамларга айтиб 
қўйинг, мени бахтимга ғов бўлмасинлар, бундан буёғига ўз бахтим 
учун ўзим курашаман, ўғри бўладими, тўғри бўладими, ўз севган 
йигитимга турмушга чиқаман деди! 
МАХМУД. Нахотки?! Нахотки, Хулкар шундай деган бўлса? 
Ахир, шу қизим учун бутун жон-у-жахонимни беришга тайёр эдим-
ку! Бетоблигимни биларди-ку, жуда бўлмаса, бир марта ўз отасини 
кўргиси хам келмадими? 
ҚУМРИ. Мен унга, она қизим, жуда бўлмаса, даданглар билан 
хайрлашиб кет десам, эринг хам, ўзинг хам қўшмозор бўл деб 
бобиллаб урушиб берди. (йиғлай бошлайди) Шунча йил, сизни, 
болаларингизни қулдай хизматини қилиб ахир оқибатда эшитганим 
шу бўлди. (Махмуд ака юрагини чангаллаб йиқилади.) Махмуд ака! 
Эй, худойим-ей! Айтиб турибман-а, сизга асабийлашиш мумкин 
эмас деб! Хали ростакамига ўлиб колмаса эди! Хой, дадаси 
кўзингизни очсангиз-чи! Вой-дод! Ким бор?! 
Т Ў Қ Қ И З И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
АЛПИДДИН. Мен сенга айтсам, Хулкар чиндан хам олийжаноб қиз 
экан. Шу қиз бўлмаса, сен қишлоқи босқинчи жиноятчи сифатида 
камида ўн йилга қулоғингни ушлаб кетувдинг.
САРВАР.(хафа) Э, қайтангга қамалиб кетганим минг марта яхши 
эди. 
АЛПИДДИН. Ие? Яхшиликни билмайдиган, ғирт ношукур бола 
экансан-ку?! Озодликка чиққанингга хурсанд бўлмайсанми, 
хумпар! 
САРВАР. Э, энди менга хечнарса керакмас! 
АЛПИДДИН. Хечнарса керакмас? Яна нима бўлди? 
САРВАР.Хулкар билан гаплашдим. У менга: “Энди мени бошқа 
орқамдан юрманг, мен Шухрат деган йигитга фотиха қилинганман” 
деди. Мана нима бўлди! 
АЛПИДДИН. Ростданми?! Буёғи чатоқ бупти-ку! Сен қишлоқига 
бошида айтувдим, чиройли қизларнинг хуштори кўп бўлади, севиб 
қолишдан аввал сўра, суриштир деб. Энди нима қилмоқчисан? 
САРВАР. Ўйлаб ўйимга ета олмаяпман. Бошим қотиб қолди. 


19
АЛПИДДИН. Қўй, хафа бўлма! Нима кўп дунёда чиройли қизлар 
кўп. Хўп десанг, мен сенга Хулкардан хам зўрини топиб беришим 
мумкин! 
САРВАР. Сен-ми? 
АЛПИДДИН. Нима ишонмайсанми? Биласан, мен дўстим учун 
жонимни хам аямайман! 
САРВАР. Рахмат, менга Хулкардан бошқа хечким керакмас!
АЛПИДДИН. Майли-ку, Худо кўрсатмасин, эртами-индинми ўша 
Хулкаринг Шухрат акаси билан олдингдан потрижка қилиб ўтиб 
қолса, қандай чидайсан? Сен уёқда тугул, менгаям алам қилиб 
кетаяпти! 
САРВАР. Шу шартта ўзимни шартта осаймикин? 
АЛПИДДИН. Нима?! 
САРВАР. Кармисан, ўзимни осайми деяпман! 
АЛПИДДИН. Осайми дейсанми?(бир зум тикилиб тургач, дўстини 
қучоқлаб олади) Эх, қандай ажойиб! Бизнинг ўзбекларни ичида 
хам ўлимни назар-писанд қилмайдиган мард йигитлар борлигини 
билардим! Ўзи биринчи марта кўрганимдаёқ сен қишлоқидан 
шунақа хурмача қилиқлар чиқишини сезгандим! Молодец! 
Адашмаган эканман! Қойил! 
САРВАР. Лекин... 
АЛПИДДИН. Лекин-пекини йўқ! Сен хечнарсани ташвишини 
қилма! Нима зарур бўлса, хаммасини ўзим топиб бераман, арқонми, 
чилвирми, ана жа керак бўлса, ременимниям ечиб беришим 
мумкин! 
САРВАР. Ўзимниям ременим бор. 
АЛПИДДИН. Калланг ишлайдими?! Ўзингни ременингга осадиган 
бўлсанг, шиминг тушиб кетиб шарманда бўласан-ку! Хулкар 
кўрса нима дейди? 
САРВАР.Хулкар?!
АЛПИДДИН. Ахир сен шу қизни деб ўзингни осмоқчисан-ку, 
тўғри-ми? 
САРВАР. Тўғри, нима, сенингча мен ўзимни оссам, Хулкар келади 
деб ўйлайсанми? 
АЛПИДДИН. Келади. Келмаса, ўзим айтиб келаман! Мархамат, 
ойим қиз, кўринг, хавас қилинг! Мана шу баландда осилиб турган 
йигит сизни жон-дилидан севарди дейман! Сиз бу болани қишлоқи 
деб назарга илмадингиз. Лекин у сизни жон-дилидан севарди. 
Севгандаям шу даража қаттиқ севарди-ки, мухаббатсиз хаётдан 


20
кўра ўлимни афзал кўрди дейман. Мен аминман, Хулкар сочларини 
юлиб, аччиқ-аччиқ кўзёшлари тўкади. 
САРВАР. Хулкар ростданам йиғлармикин? 
АЛПИДДИН. Нега йиғламасакан, йиғлайди. Шунда мен уни аста 
юпатаман: “Қўйинг, Хулкар, ортиқча йиғлайверманг, ўлган ўлди-
кетди. Минг йиғлаганингиз билан энди у қишлоқи барибир қайтиб 
келмайди. Сиз бундан буёғига Шухрат акангизни ва ўзингизни 
соғлигингизни ўйланг” дейман!
САРВАР. Нима?! 
АЛПИДДИН.Бир пас одамни чалғитмай тур! Нима деятувдим? Ха, 
дарвоқе, мана, Хулкар, сиз Сарварни деб кўзёши тўкаяпсиз, лекин
у-чи, у нима қилди? Хечнарса. Ўз мухаббати учун курашиш ўрнига 
қўрқоқларча нариги дунёга жўнаворди, номард дейман. 
САРВАР. Абжағингни чиқариб ташлайман, бола! Оғайним-ку 
десам, хали сен мени боятдан бери устимдан кулаёткан экансан-
да?!
АЛПИДДИН. Торт қўлингни-е! Нега бўлмасам, сал нарсага 
ўзингни осаманга тушиб қолдинг? Севаман, севаман дейсан, севган 
одам сал нарсага қиз болага ўхшаб кўзёши қилавермайди, 
курашади! Э, ўргилдим, сендақа Мажнундан! 
Ў Н И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Ўз дарду-аламларига ғарқ бўлган Хулкар ғамгин холда ерга 
қараганча шундоққина Сарварнинг ёнидан ўтиб кетади. Сарвар хам 
ичига чироқ ёқса ёришмайдиган ахволда бўлгани учун у хам 
Хулкарни кўрмай ўтиб кетади. Сарвар беш-ўн қадам ўтгач, юраги 
сездими, орқасига қараб Хулкарга кўзи тушганича қотиб қолади. 
САРВАР. Хулкар?! 
ХУЛКАР. (оркасига ўгирилиб Сарварга кўзи тушаркан турган 
жойида котиб туради-да. бироз ўтгач, йигит томон парпарон бўлиб 
чопади.) Сарвар! 
САРВАР.(Хулкарни бағрига босар экан) Хулкар! Кимсасиз 
тунда бир ўзингиз нима қилиб юрибсиз?! 
ХУЛКАР.(йиғлаб)Сарвар, мени уйдан хайдаб юборишди! 
САРВАР. Хулкар, сиз асло қайғурманг, мен бор эканман, 
сизни хечкачон хафа қилдириб қўймайман! 
ХУЛКАР. Сарвар, дадамлаям мендан юз ўгирдилар. 
Эшитаяпсизми, мени энди бунақа қизим йўқ дептилар! 


21
САРВАР. Товба, сиздай ажойиб қиздан хам юз ўгириб 
бўларканми? 
ХУЛКАР. Шухрат акамлар энди бу қизга уйланмийман 
деганмиш, шунга бўлса керак 
САРВАР. Ростданми?! 
ХУЛКАР. Ростдан. 
САРВАР. Сиз хафа бўлманг-у, лекин мана шу Шухрат акангиз 
чиндан хам ажойиб йигит экан! 
ХУЛКАР. Мендан воз кечгани учунми? Сарвар, сиз хурсанд 
бўлаяпсиз, шекилли? 
САРВАР. Сиз хафамисиз? 
ХУЛКАР. Шухрат акамларнинг мендан воз кечганлари учун 
дадамларнинг юраклари ёмон бўп қопти. Тушунаяпсизми, энди? 
САРВАР. Кечиринг, мен бу томонини ўйламаган эканман. 
Хулкар, сиз хафа бўлманг-ку, Шухрат акангиз чиндан хам узоқни 
кўзлайдиган, ақлли йигит экан. Хаётини бизнесга бағишлаган 
хақиқий бизнесменлар мухаббат хақида эмас, туну-кун қандай 
қилиб кўп пул топиш хақида бош қотиришлари лозим. Ўзингиз 
ўйланг, сиздақа гўзал қизга уйланадиган бўлса, бизнеси нима 
бўлади? Эртагаёк хонавайрон бўлади-ю! Сиз нима десангиз 
деяверинг-ку, лекин Шухрат акангиз, ёмон каллали йигит экан! 
ХУЛКАР. Сиз-чи? 
САРВАР Нима мен? 
ХУЛКАР. Сизни каллангиз нима билан банд? 
САРВАР. Нима ўзингиз билмайсизми? 
ХУЛКАР. Мен сиздан эшитмоқчиман! 
САРВАР. Мени каллам фақат сиз билан банд. Истасангиз, 
хозироқ қишлоғимга олиб кетаман! Кетасизми? Тўғри, мен Шухрат 
акангизга ўхшаб пули кўп одамлардан эмасман! Лекин қасам 
ичаман, мен сизни хечкимга хафа қилдириб қўймайман! Ё, менга 
ишонмайсизми? Ё, қишлоққа боришдан қўрқаяпсизми? 
ХУЛКАР. Мени ўзи шундоқ хам борадиган жойим йўқ, 
Сарвар ака! 
Ў Н Б И Р И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Сарварларнинг қишлоқдаги ховлиси. Келинларга хос кийиниб 
олган Хулкар ховлида елиб-югуриб хизмат қилиб юрибди. 


22
Тахта кроватда ястаниб ўтирган гавдали аёл –Жория хола 
қўлидаги елпиғич билан елпиниб ўтирибди. Унинг ёнига ёши 30-
35ларга борган қизи Сожида келади. 
СОЖИДА. Ассалому-алайкум, Ойижон! 
ЖОРИЯ. Ваалайкум, ассалом! Сожида, эрингни тоби йўқроқ 
деб эшитувдим, тузалиб кетдими? 
СОЖИДА. Менинг эримга жин хам урмайди, юрибди 
балонинг ўқидай! Бу дейман, жа шахарлик келинингиз сизга ёқиб 
қолди шекилли. 
ЖОРИЯ. Кўхликкина, оёқ қўллигина экан. 
СОЖИДА. Қўйинг-е, ойи! Шу усти ялтироқ, ичи қалтироқ 
шахарлик келинингизни нимаси сизга ёқиб қолди? 
ЖОРИЯ. Укангга ёқдими, тамом! 
СОЖИДА. Мен сизга бошида минг марта айтдим, келинг, 
Сарварни аммамнинг қизи Хуршидага уйлантирайлик дедим. 
ЖОРИЯ. Укангни узи ёқтирмагандан кейин мен нима қилай? 
Озмунча жаврадимми, кўнмади-ку! Аммангни қизи Хуршидага 
уйланганида қанийди. 
СОЖИДА. Қанийди! Қаттиқроқ туришингиз керак эди, ойи! 
ЖОРИЯ. Бўлар иш бўлди, кўп гапираверма, уканг эшитса 
хафа булади. 
СОЖИДА. Шунака дейсиз-у, анув куни аммамни қизи 
Хуршидани кўриб юрак-бағриларим эзилиб кетди! Бечора укамдан 
халиям умиди бор эканми, озиб-тузиб, одои-тамом бўпти. Мен 
билан сўрашаяпти-ю, иккала кўзи тўла жиққа ёш. 
ЖОРИЯ. Уяммас, буяммас, хаммаси тақдирдан! Худога 
шукур, келинимиз шахарлик бўлсаям ёмон эмас. Елиб-югуриб 
хизматимни қилиб юрибди. 
СОЖИДА. Худоё, жилпангламай ўлсин! Укагинамга кимлар 
тегмасди! Менга қолса, Сарвар халиям аммамнинг кизи Хуршидага 
уйлангани маъкул. 
ЖОРИЯ. Йиғиштир, бўлмағур гапларингни! Нима, энди 
укангни оиласини бузмоқчимисан?! Бунақа қиладиган бўлсанг, 
бизаникига бошқа келма! 
СОЖИДА. Ўз қизингизни хайдаяпсизми?! Ўзим билардим-а, 
бу жилпангламай ўлгур, шахарлик келинингиз, лалайган 
қайнонасини хам иссиқ-совуқ қилиб ўзига ром қилиб олишини! 
Юрагим сезувди! (Хулкарни чақиради) Келин! 


23
ХУЛКАР. Лаббай! Опажон! (Сожидани ёнига келиб 
сўрашади) Ассалому-алайкум! Кечирасиз, иш билан бўлиб 
келганингизни хам кўрмай қолибман. 
СОЖИДА. Халитдан кўзингизни ёғ босипти-да! Келин деган 
ўлгур, уйга биров келдими, хамма ишини йиғиштириб қўйиб 
дарров кутиб олиши керак. Ё, уйизда бунақа нарсаларни 
ўргатишмаганми? 
ХУЛКАР. Опажон, узр, айб менда! 
СОЖИДА. Ё, бизларни қишлоқи деб менсимаётган бўлсангиз, 
очиғини айтинг. Ахир мен, эрингизни битта-ю-битта туғишган 
опаси бўламан-а! 
ХУЛКАР. Кечиринг, опажон, кўрмай қопман! 
СОЖИДА. Келин, хозироқ манави сумкадаги кирларни олиб 
яхшилаб ювиб, дазмоллаб қўйинг, хўп-ми? 
ХУЛКАР. Хўп бўлади, опажон! 
СОЖИДА, Ўзим ювгани қўлим тегмади. Шахарлик келиним 
бор-ку, дедим-да, поччангиз билан ўзимни бир-иккита кир бўлган 
кийимларини кўтариб келавердим. Жирканмайсизми, ишқилиб? 
ХУЛКАР, Вой, нега жирканарканман? (кетади.) 
СОЖИДА. Сиз ойи, менга бунақа қараманг, билдизми? Келин 
ўлгурни бошидан қаттиқ туриб, эгиб олмасангиз, эрта-индин сизга 
ўхшаган лалайган қайнонани ўзига малай қилиб олишдан хам 
тоймайди. 
ЖОРИЯ. Энди буям, бировнинг арзандаси, хадеб зуғум 
ўтказаверсанг бўмийди, худо нима дейди, болам? 
СОЖИДА. Ана шунақасизда! Бир пасда келинингизни 
томонига ўтиб кетасиз! Шу жилпанглаган келинингизни деб укам 
бечора қандай азоблар тортганини биласизми, ўзи? 
ЖОРИЯ. Азоб?! Қанақа азоб? 
СОЖИДА. Бу ерда ўтириб сиз нимани хам билардиз! Биров 
эшитмасин-у, укам шўрлик худди шу келинингизни деб хатто 
қамоқда ўтириб чиққанмиш! 
ЖОРИЯ. Вой, ўлмасам?! Қамоқда дейсанми?! 
СОЖИДА. Ха! Қамоқда! Сиз бўлсангиз, нуқул шу шахарлик 
олифта келинингизни ёнини олганингиз-олган. Бу қуриб кеткур 
келинингизни уриб ўлдирган одам савобга қолади! 
ЖОРИЯ. Мен хам айтдим-а, нега ўғлимдан шунча вақт 
бирорта хат-хабар бўлмади деб? Ўғлим шўрлик қамоқда ўтирган 
экан-да! 


24
СОЖИДА. Сиз яхшиси, шахарлик келинингизни чиройига 
махлиё бўлмасдан, бурнини ерга ишқаб ишлатинг! 
ЖОРИЯ. Мен хам анойилардан эмасман, айтканимни қилса. 
қилди, қилмаса, кавушини тўғрилаб қўйганимни ўзиям билмай 
қолади. 
СОЖИДА. Келин! 
ХУЛКАР. Лаббай, опажон! 
СОЖИДА. Сигир соғишни ўргандингизми, ё, халиям 
қайнонангизни эксплуатация қилаяпсизми? 
ХУЛКАР. Тарғил сигир бироз юввошакан-у, шохи сингани
яқинлашмасимдан тепинишга тушаяпти, ёнига боришга 
қўрқаяпман. 
СОЖИДА. Қўрқаяпман! Одам бир-иккита тепки билан ўлиб 
қолмайди, қайнонангизни эски кўйлагини кийиб олсангиз, 
тепмайди. Мен хам нуқул сигир соғадиган бўлсам, ойимлани 
кўйлагини кийиб олардим, тўғри-ми, ойи? 
ЖОРИЯ. Келин, Сожида опангиз тўғри гапираяпти,
ўргансангиз ўзингизга фойда. 
СОЖИДА. Бўлмасам-чи! Қишлоққа келин бўлиб тушдизми, 
мажбурсиз! 
ХУЛКАР. Бир амаллаб ўрганиб оларман. 
СОЖИДА. (Хулкарга тикилиб) Келин, қулоғингиздаги 
зираклар бирам чиройлик эканми? Қани, бир кўрай-чи? 
ХУЛКАР. (қулоғидан зиракни ечиб Сожидага узатади.) Мана! 
СОЖИДА. (Хулкарнинг зиракларини ўз қулоғига тақади.) 
Қалай? Ярашдими? 
ХУЛКАР. Жудаям ярашди! 
СОЖИДА. Ойи, қаранг! 
ЖОРИЯ. Ярашди, ярашди. 
СОЖИДА. Келин, мабодо, бир-икки кун тақиб юрсам. опамла 
зирагимни тортиб олдила деб эрингизга шикоят қилмайсизми, 
ишқилиб? 
ХУЛКАР. Вой, нега, тақиб юраверинг!(кетади.) 
ЖОРИЯ. Бу нима қилганинг? 
СОЖИДА. Нима қипти, укагинамнинг пулига келган 
зиракларни тақсам, тақимман-да! 
Ў Н И К К И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 


25
Бир қўлида папка, бир қўлида гул ховлига Сарвар кириб 
келади. У аланглаб Хулкарни излай бошлайди. Ховлида 
кўринмагач, бўйнини чўзиб ичкаридаги хонага мўралайди. 
САРВАР. Хулкар! Ие, қаёққа кетди экан? Ойи, Хулкарни 
кўрмадизми? 
ЖОРИЯ. Бирор салқин жойга кириб дам олиб ётгандир-да, 
мен билмасам, қаердалигини! 
САРВАР. Ичкарини қарадим, ичкарида йўқ! Ошхонадаям йўқ! 
Қизиқ, қаёққа кетди экан? Хулкар! 
ЖОРИЯ. (четга) Сожида айтганича бор экан, бу жувонмарг 
келин обдон ўғлимни бошини айлантириб ўзига ром қилиб олганга 
ўхшайди. 
САРВАР.(ховлини айланиб Хулкарни излай бошлайди.) 
Хулкар! Ау! 
ЖОРИЯ. Хотин жинниси бўлмай кетгур, қўшнилар 
эшитишса, нима дейди демайди-я! 
САРВАР. Ойи, Хулкар хечқаерда йўқ-ку? 
ЖОРИЯ. Ана, молхонани қара, балким ўша ердадир! 
САРВАР. Молхонада нима қилади? (молхона томонга 
боради.) Хулкар! 
ХУЛКАР. (кайнонасининг эски кўйлагини кийиб, бошига ола-
қизил рўмол ўраб олган Хулкар замбилғалтакни итарганича 
молхонадан чиқиб келади.) Намунча бақирасиз, Сарвар ака! Ахир 
сигирларни хуркитиб юборасиз-ку! 
САРВАР. (турган жойида қотиб қолади) Хулкар?! Сенмисан?! 
ХУЛКАР. Нима, танимадизми? 
САРВАР. Нима қилиб юрибсан, молхонада?! 
ХУЛКАР. Молларни тагини тозалаётгандим. 
САРВАР. Молларни тагини?! Хали таппиям 
қилдиришаётгандир, сенга! 
ХУЛКАР. Сарвар ака, қизиқсиз-а, ахир ўргансам, ўзимга 
фойда-ку! Қишлоқда яшагандан кейин сигир соғишниям, таппи 
қилишниям билишим керак-да! 
ЖОРИЯ. (йиғламсираб) Қўяверинг, келин, ўзим қиламан! 
ХУЛКАР. Вой, ойижон, мен турганда сиз таппи қиласизми? 
ЖОРИЯ. Қўйинг, келин, сиз ўзингизни қийнаманг! Мен 
билмаган эканман, эрингизга она эмас, хотин керак экан! 


26
САРВАР. Ойи?! 
ЖОРИЯ. Нима ойи?! Нима ойи?! Менга ўшқиргандан кўра, 
мени уриб ўлдириб қўя қол! Нима қиласан, ўзингниям, мениям 
қийнаб? Ур! Ўлдир! 
ХУЛКАР. Ойижон, сиз ўғлингизни гапларига хафа бўлманг, 
билмасдан гапирвордилар! Айтсангиз-чи, билмасдан гапирвордим 
деб! 
САРВАР. Ойи, хафа қилиб қўйган бўлсам, кечиринг! 
Ў Н У Ч И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Сарвар билан Хулкар ичкарида ўз хонасида. 
САРВАР. Менга қара Хулкар, зиракларинг қани? 
ХУЛКАР. (қулоқларини ушлаб) Зиракларим?! Вой, ростданам 
йўқ-ку? Иш билан бўлиб бирор жойга тушириб қўйдиммикин? 
САРВАР. Қаерда туширишинг мумкин? Юр, қидирамиз! 
ХУЛКАР. Хавотир олманг, йўқолган бўлсаям, шу ховлида 
йўқолган. Топилади. Топилмаса, бошқасини олиб берарсиз! 
САРВАР. Олиб беришга, олиб бераман, гап бўлиши мумкин 
эмас. Лекин бу зиракларни ўз онамдан эсдалик деб эхтиёт қилиб 
юрардинг-да, шунисига ачинаяпман! 
ХУЛКАР. Буни қаранг, бугун тушимда аям рахматлини туш 
кўрибман. Аямлар мени қўлимдан махкам ушлаб олиб, хадеб мени 
юр деб судрармишлар… 
САРВАР. Судрармишлар?... 
ХУЛКАР. Юр, мен билан, мен сени жудаям соғиндим 
дермишлар. Мен бўлсам уларга боламни кимга ташлаб кетаман 
дермишман. Уйғонсам, тушим. Қизиқ, бу нимаси бўлди экан? Хали 
фарзандимиз бўлмаса? 
САРВАР. Бўлмаса, бўлади-да! 
ХУЛКАР. Сарвар ака, биринчи фарзандимиз ким бўлишини 
истардингиз? 
САРВАР. Менга деса, қиз бўлгани яхши! 
ХУЛКАР. Вой, нега? 
САРВАР. Чунки қиз бўлса, сенга ўхшаган гўзал қиз бўлади! 
ХУЛКАР. Ўғил бўлса, ёмонми? 


27
САРВАР. Йўқ, мен қиз бўлишини ва айнан сенга ўхшашини 
истайман! Катта бўлганида ўзим ўйнатиб юраман. Паркларга, 
қўғирчоқ театрларига олиб бораман. 
ХУЛКАР. Қишлоқда парк, қўғирчоқ театрлари нима қилади? 
Тоққа опчиқаман десангиз, бошқа гап. 
САРВАР. Сен ташвиш қилма, мен чизаётган завод лоихасига 
хорижлик инвесторлар катта қизиқиш билдиришаяпти. Агар худо 
ол қўлим деб менинг лойихам ўтиб қоладиган бўлса, Тошкентга 
кетишимизга тўғри келади! 
ХУЛКАР. Ойимла-чи? Ойимланиям олиб кетамизми? 
САРВАР. Бўлмасам-чи! Албатта, олиб кетамиз! 
ХУЛКАР. Қандай ажойиб! 
САРВАР. Хулкар, жоним, сенга қишлоқда яшаш қанчалик 
оғир кечаётганлигини жудаям яхши билиб, сезиб юрибман. Сен бир 
амаллаб чидаб тур, кейин хаммаси яхши бўлиб кетади! 
ХУЛКАР. Чидайман, нега чидамас эканман! Тарғил сигир 
анча юввош экан-у, шу қуриб кеткур шохи сингани билан хеч 
чиқиша олмаяпман. Соғаман деб челакни кўтариб ёнига 
яқинлашишим билан тепинишга тушади. Яхши гапириб хам 
кўрдим, ойимлани эски кўйлакларини хам кийдим, зора ойимлани 
хидини хидлаб жим турар деб. Барибир, яқинлаштирмаяпти. 
САРВАР. Сен унга яхши гапирма, аксинча пўписа қилгин. 
ХУЛКАР. Пўписа?!
САРВАР. Сен тўғри сигирни олдига боргин-да, дўқ қилишдан 
бошлагин! Манга қара, хов, сигирвой, агар яна шунақа қилаверсанг, 
Сарвар акамга айтаман, сени қассобга сотиб юборадилар дегин! 
ХУЛКАР. (кулади.)Тушунадими? 
САРВАР. Тушунади, факат сен ростакамига, жахл билан 
гапирсанг бўлди! 
ХУЛКАР.(кулади) Бўпти, эртагаёк сиз айтгандай қиламан! 
Ў Н Т Ў Р Т И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Сарварларнинг ховлиси. Хулкар хардоимгидек елиб-югуриб 
уй юмушларини қилиб юрибди. 
СОЖИДА.(онасига) Ха, ойи, шахарлик келинингизга махлиё 
бўлиб ўтирибсизми? 


28
ЖОРИЯ. Лекин умридан барака топсин, қуш тинса, тинадики, 
бу тинмайди. Бало экан, сигир соғишниям, таппи қилишниям 
ўрганиб олди. 
СОЖИДА. Сигир соғишни билгандан кўра, бола туғсин! Укам 
тенгилар аллакачон икки-учтадан фарзандли бўлишди. (ошхонада 
турган Хулкар бу гапларни эшитиб холсизланиб ўтириб қолади.) 
ЖОРИЯ. Худо бериб қолар бунгаям. 
СОЖИДА. Қачон? Туяни думи ерга теккандами? Аммамни 
қизи Хуршидани келин қилганингизда хозир камида иккита 
неварани боқиб ўтирган бўлардингиз. 
ЖОРИЯ. Нима мен неварали бўлишни истамайманми? 
Қанийди, худо берганида! 
СОЖИДА. Шунча кутганингиз етар! Туғмаяптими, жавобини 
бериб юборинг! Худо олсин, бунақа туғмасни! 
ЖОРИЯ. Биласан-ку, уканг хотинини жон-дилидан яхши 
кўради, қандай гапираман унга? 
СОЖИДА. Туғмас келинингизни ёнингизга олиб ўтираверинг 
бўлмаса! Товба, ким айтади сизни хаётни пасти-баландини кўрган 
аёл деб! Йиғланг, жанжал қилинг, ахир қайнонасиз-ку! Шуниям 
ўргатишим керакми? 
Ў Н Б Е Ш И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш. 
Сарварларнинг ховлиси. Бир қўлида бир даста гул, иккинчи 
қўлида бир варақ қоғозни хавода ўйнатиб ховлига ўзида йўқ 
хурсанд бир кайфиятда Сарвар кириб келади. 
САРВАР. Хулкар! Каердасан? 
ХУЛКАР. Тинчликми, Сарвар ака! Намунча бақирмасангиз? 
САРВАР. Табриклашинг мумкин. Мени лойихам конкурсда 
ғолиб чиқипти! Чет эллик инвесторлар лойиха презентациясида 
қатнашишим учун мени Парижга таклиф қилишипти. Мана 
телеграмма! 
ХУЛКАР.Вой, қандай зўр бўпти! 
САРВАР. Кейинги хафтада Парижда бўлишим керак экан, 
хатто самолёт билетини хам юборишипти! Мана, кўргин. 
ХУЛКАР. Қани? 
САРВАР. Завод қурилиши тугагандан кейин мени шу завода 
бош мутахассис сифатида қолишимни хам таклиф қилишаяпти, 


29
маошимни долларда эмас, еврода тўлашаркан! Кейинчалик истасак, 
шахарда квартира хам сотиб олишимиз мумкин! 
ХУЛКАР. Шахарда дейсизми? 
САРВАР. Хулкар, нима, хурсандмасмисан? 
ХУЛКАР. Вой, нега, хурсандман! 
САРВАР. Нега кўзларинг қизарган? Сен мендан яширма, 
очиғини гапир, мен йўғимда уйдагилар яна бирор нарса 
дейишдими?
ХУЛКАР. Вой, ким нима дерди? 
САРВАР. Ё, тобинг йўқми? Мен сени биламан-ку, Хулкар! 
Бирор нарсадан кўнглинг ғашлиги шундоқ юз-кўзингдан кўриниб 
туради. 
ХУЛКАР. Кўнглим ғашлиги рост. 
САРВАР. Нимадан ғаш? 
ХУЛКАР. Нима десам экан? 
САРВАР. Тортинма гапиравер, мен сенга бегона эмасман. 
ХУЛКАР. Нима десам экан?… Биз билан бирга оила 
қурганларнинг хаммаси бир-иккитадан фарзандли бўлишди. 
САРВАР. Фарзанд?! Бўлади-да, ахир бир кун, шуниям 
ташвишини қилиб ўтирбсанми? Оббо, сен-ей! 
ХУЛКАР. Барибир, бир тиббий кўрикдан ўтиб қўйсакмикин 
девдим. 
САРВАР. Тўғрисини айт, нима уйдагилар яна бирор нарса 
дейишдими?
ХУЛКАР. Йўқ, хечким хечнарса дегани йўқ. Лекин айб 
мендамикин деган хавотирдаман. 
САРВАР. Нималар деяпсан, Хулкар? Нега энди айб айнан 
сенда бўлиши керак? Айб мендаям бўлиши мумкин! 
ХУЛКАР. Барибир, нима бўлмасин, ўзимиз учун хам билиб 
қўйишимиз керак-да. 
САРВАР. Бўпти, гап йўқ! Эртагаёқ докторга борамиз! Сен 
кўпам қайғураверма, жуда бўлмаса, детдомдан бола оламиз! 
Ў Н О Л Т И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Поликлиника. Оқ халат кийган, ёши 45ларга борган гавдали 
аёл Сарвар хамда Хулкар билан сухбат қилмоқда. 


30
ДОКТОР. Анализга қон топширдиларингми? 
САРВАР. Иккаловимиз хам топширдик. 
ДОКТОР. Яхши. Анализ натижалари тайёр булсин, кейин 
ташхиз қўямиз. 
ХУЛКАР. Опажон, мабодо, айб менда бўлса-чи? 
ДОКТОР.Айб кимдалиги анализдан сўнг маълум бўлади. 
Кейин синглим, сиз ортиқча хавотирланиб ўзингизни қийнаманг, 
хозирги медицина харқандай касални даволаши мумкин. 
САРВАР. Бормисиз, опа! Бу бўлса, бекордан-бекорга ўзини 
ўзи еб юрибди! 
ДОКТОР. Синглим, эрингиз жуда тўғри гапираяпти, ортиқча 
вахима қилишнинг хечам кераги йўқ. Хали номаълум, балким 
хамма айб эрингиздадир. 
САРВАР. Мен хам шуни айтаяпман-да! 
ДОКТОР. Касаллик кимда эканлигини аниқлашимиз билан 
даволашга киришамиз, буни хечқандай қийин жойи йўқ! 
САРВАР. Эшитдингми, Хулкар? 
ХУЛКАР. Анализ натижалари қачон тайёр бўлади? 
ДОКТОР. Бу лабараторияга боглик. Анализ натижалари тайёр 
бўлиши билан ўзим сизларни чақиртираман. 
САРВАР. Энди кўнглинг жойига тушдими? 
ХУЛКАР. Барибир, нимагадир кўнглим ғаш. 
САРВАР. Лекин Хулкар, хафа бўлмагин-у, ёмон пессимист 
бўп қопсан! Мана, кўрасан, хаммаси яхши бўлади! Мен сенга 
айтдим-у, жуда бўлмаса, детдомдан бола оламиз деб! Хамма 
шунакка қилади-ю, бизлар хам бола олсак, нима қипти? 
Ў Н Е Т Т И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
САРВАР.(телефон оркали гаплашаяпти) Алло! Хулкар? Нима 
дейсан? Докторни олдига кириб чикдим дейсанми? Нима деди? 
Хаммаси жойида дедими? Мен сенга айтдим-ку, хаммаси жойида 
бўлади деб! Нима?! Доктор мени хам келсин дедими? Хойна-хой, 
менда айб бўлса керак-да, бўлмаса, нега мени чақиради! Сираям 
асабийлашаётганим йўқ. Сен хавотир олма, қандай даволаниш 
керак, нима дори ичиш керак, қачон ичиш керак хаммасини сўраб, 
ёзиб оламан! Айтаяпман-ку, асабийлашаётганим йўқ деб! Неча 


31
марта сенга қайтариш керак, ё товба! Хўп, хўп! Докторни олдидан 
чиқишим билан қўнғироқ қиламан. Уфф, отанг темирчи эмасди 
шекилли! Бўпти! 
ДОКТОР. Келинг, ука! 
САРВАР. Опа, яширмасдан очиғини айтаверинг, айб менда 
эканми? 
ДОКТОР. Қанақа айб? 
САРВАР. Фарзанд кўрмаётганлигимизнинг сабабчиси мен 
эканми демоқчиман. 
ДОКТОР. Йўқ, сиз эмассиз. 
САРВАР. Йўқ?! Айб Хулкардами?! Опажон, мендан 
хечнарсани яширманг, қанақа совуқ хабар бўлмасин, мен очиғини 
билишим керак! Фарзанд кўрмасак, кўрмабмиз. Керак бўлса, 
детдомдан бола оламиз. Сиз бу томонидан хавотир олманг! Хулкар 
фақат ёнимда бўлса бўлди! 
ДОКТОР. Демак, хотинингизни жуда яхши кўраркансиз-да… 
САРВАР. Опажон, мен хаётимни Хулкарсиз хатто тасаввур 
хам қила олмайман! 
ДОКТОР. Тушунарли. Нима десам экан? 
САРВАР.Сиз гапираверинг, мен хамма нарсага тайёрман! 
ДОКТОР. Ука, сизга қанчалар оғир бўлишини тасаввуур 
қилиб турибман. Лекин эркак киши харқандай мусибатга чидаши 
лозим. 
САРВАР. Сиз мени ким деб ўйлаяпсиз! Хулкар учун хамма 
нарсага чидайман! 
,ДОКТОР. Хотинингизни касали сиз ўйлагандан хам оғирроқ. 
САРВАР. Оғирроқ?! Даволаса, бўладими, ахир? 
ДОКТОР. Минг афсуски, кеч. 
САРВАР. Кеч?! 
ДОКТОР. Аниқ айта олмайман-у, хотинингизни қолган бўлса, 
бир хафта, узоғи билан икки хафталик умри қолган. 
САРВАР. Нималар деяпсиз, опа?! Ўйлаб гапираяпсизми, ўзи?! 
Бу сираям бўлиши мумкин эмас! (Сарвар бошини чангаллаб утириб 
колади. Бироздан сунг яна докторга мурожаат килади.) Доктор! 
Балким, сиз адашаётгандирсиз! Балким, бошка бировнинг анализи 
билан адаштириб юборгандирсиз! Шунақа англашилмовчиликлар 
бўлиб туради-ку, тўғри-ми? Яхшилаб қаранг, менинг хотинимнинг 
исми –Хулкар, фамилияси Қурбонова! 
ДОКТОР. Кошкийди, шунақа бўлганида… 


32
САРВАР. Эй! Худо! Бошқалар билмасаям, сен яхши 
билардинг-ку, Хулкарни мен қанчалар севишимни! Нега бунақа 
қилдинг?! Нега?! 
ДОКТОР. Ука, ўзингизни босинг! 
САРВАР. Опажон, биласизми, Хулкар бор-йўғи 21 ёшга 
кирган. 21 ёш! Доктор, балким Хулкарни даволашни иложи 
бордир! Бу дунёда иложи йўқ нарсанинг ўзи йўқ-ку! Опажон, жуда 
бўлмаса, бир харакат қилиб кўринг! Агар Хулкарни олиб қолсангиз, 
бир умр хизматингизни қилишга сўз бераман! Ё, менга 
ишонмайсизми? 
ДОКТОР. Кўлимдан келганида сизни ялинтириб хам 
ўтирмаган бўлардим. 
САРВАР. Хулкарни касалини ўзига айтдингизми? 
ДОКТОР. Йўқ. 
САРВАР. Айтмасдан жуда тўғри қипсиз, жуда бўлмаса, 
қолган икки хафталик умрини тинч, осуда ўтказгани маъқул. 
Ў Н С А К К И З И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Сарварларнинг ховлиси. Бир даста гул, шампанское ва торт 
кўтариб олган Сарвар ховли супураётган хотини Хулкарни кўриб 
бир зум йўлакда туриб қолади. 
САРВАР.(ўзига ўзи гапиради.) Хулкар! Жоним! Нахотки, бир 
хафтадан кейин сен мени ташлаб кетсанг? Сенсиз бу дунёни менга 
нима кераги бор? Эй, худо! Жуда бўлмаса, сен рахм қилсанг 
бўмасмиди? Ахир, хамма билмасаям, сен яхши билардинг-ку, мен 
бу аёлни қанчалар жони-дилимдан севишлигимни. Айт, нима 
қилай? Ахир унинг ўн гулидан бир гули хам очилгани йўқ-ку! 
ХУЛКАР. (Сарварни кўриб қолиб) Вой, Сарвар ака? Нима 
қилиб турибсиз, уерда? Кирмайсизми, ичкарига? 
САРВАР.Жоним! Узимни Хулкарим! Сени ховли 
супураётганингни тамоша қилиб турувдим. 
ХУЛКАР. Тшш! Ичкарида ойимла Сожида опамла билан 
ўтиришипти! Эшитиб қолишади! 
САРВАР. Эшитишса, эшитавуришсин! 
ХУЛКАР. (кулади) Сарвар ака, жа бугун бошқачасиз? 
Тинчликми? 
САРВАР. Қани, супургини ташла! 
ХУЛКАР. Вой, анувлани, нега? 


33
САРВАР. Бўлди, бугундан бошлаб ховлиям супурмийсан, кир 
хам ювмийсан! 
ХУЛКАР. (кулади.) Ким ювади? 
САРВАР. Мен юваман! Сигирниям ўзим соғаман, тапиниям 
ўзим қиламан! 
ХУЛКАР. (кулади) Вой, ўлиб қоламан! Хамма ишни сиз 
қиладиган бўлсангиз, мен нима қиламан? 
САРВАР. Сен дам олиб ўтирасан! 
ХУЛКАР. Сарвар ака, тўғрисини айтинг, ичдизми? 
САРВАР. Бир грамм хам ичмаганман! 
ХУЛКАР. Қани, ух денг-чи! 
САРВАР. Мархамат, ух! 
ХУЛКАР. Товба, ростданам ичмагансиз. Майли, хозир, шу 
озгина жойни супуриб олай, кейин дам олсам, оларман. Ўзи сиз 
айтмасангиз хам кейинги пайтда нимагадир мадорим йўқроқ, 
кучсизланиб, чарчаб қолаяпман! 
САРВАР. (қўлидаги нарсаларни кроватга қўйиб Хулкарнинг 
ёнига боради) Анчадан бери шунақамисан?! 
ХУЛКАР. Аваллари бунақа эмасдим, кейинги пайтларда сал 
нарсага мадорсизланиб қолаяпман. 
САРВАР. (бағрига босиб) Эх, Хулкар, Хулкар! Нега менга 
шуни уз вақтида айтмагансан? 
ХУЛКАР. Қайдам, ўтиб кетар девдим-да! 
САРВАР. Қани, супургини менга бер-чи! 
ХУЛКАР. Вой, анувлани, қўйинг-е! 
САРВАР. Бер дедим! (супургини олиб ховлини супуришга 
тушади.) Сен иккинчи эрингни гапини иккита қилишни ўрганма! 
Қалай, тоза супураяпманми? 
ХУЛКАР. (кулади) Жа, қойиллатаяпсиз! 
САРВАР. Нима чала супураяпманми? 
ХУЛКАР. Бўлди, Сарвар ака, харқандай хазилнинг хам 
чегараси бўлади! Биров кўрса, нима дейди? 
САРВАР. Ие, мен сени қўлингдан ишингни олсам, хазил 
бўладими? Эсингда бўлса, сен мени эмас, мен сени орқангдан 
югурганман. Сени мухаббатингга эришиш учун озмунча азоб 
чекканманми! Ё, хаммаси эсингдан чиқиб кетдими? 
ХУЛКАР. Эсимда. Хаммаси эсимда! 
САРВАР. Мен сени юрак-юрагимдан севиб уйланганман, 
тўйдан кейин менинг уйдагиларимга малай бўлишинг учун эмас! 


34
ХУЛКАР. Вой, ана ойимла чиқдила! Ўлдиз энди! 
ЖОРИЯ. Сарвар! 
САРВАР. Лаббай, ойижон! 
ЖОРИЯ. Бу нима қилиқ?! 
СОЖИДА. Вой, шарманда?! Ойи, мен сизга айтгандим-а, бу 
жувонмарг шахарлик келинингиз аллақачон укам бечорани қул 
қилиб, устига миниб олган деб! 
САРВАР. Ойи, бирор нарса демоқчимисиз? 
ЖОРИЯ. Эркакка ярашадиган қилиқ қилсанг, бўмийдими, 
болам? 
САРВАР. Яхши! Эркакка ярашадиган иш қиладиган бўлсам, 
бугундан бошлаб, Хулкар, ховлиям супурмайди, сигир хам 
соғмайди, таппиям қимайди! Тамом! 
СОЖИДА. Уйни ишларини ким қилади, қариган чоғларида 
ойимла қиладиларми? 
САРВАР. Нима иш бўлса, ўзим қиламан! Яна саволлар борми? 
СОЖИДА. Хотинчангиз-чи? Хотинчангиз дам олиб 
ётадиларми? 
САРВАР. (Хулкарни елкасидан қучиб) Билмасангизлар билиб 
қўйинглар, Мен Хулкарни жон-дилимдан севиб уйланганман. 
Мажнун Лайлисини қандай севган бўлса, мен хам Хулкарни 
шундай девоналарча суйганман ва мен уни сизларга малай бўлиб 
яшашини сираям истамайман! Бундан буёғига ойимнинг нима 
хизматлари бўлса, қўлимдан келганича ўзим қиламан! 
СОЖИДА. Ойи, бунингиз жинни бўп қопти! 
САРВАР. Опажон, норози бўлдиларми? Кўпам норози 
бўлаверманг, поччамларнинг трусигими, пайпоғими, кир бўлса, 
тортинмай олиб келаверинг, қўлим текканида бир амаллаб ювиб 
беравераман! Дазмоллаб хам бераман! Яна қандай юмушлари бор? 
Мархамат, тортинманг! 
СОЖИДА. Ойи, мен кетдим, бунингиз хотин жинниси бўп 
қопти! Мен сизга айтгандим, шу шахарлик келинингиз бўладиган 
бўлса, хали кўп тамоша кўрсатади деб! Булари хали холва! 
ЖОРИЯ.(йиғлаб) Гапинг тўғри чиқди. Шу келин бўладиган 
бўлса, на фақат эрини, мени хам кунимни кунжувадан 
кўрсатадиганга ўхшайди, яшамагур! 
СОЖИДА. Қўйинг, йиғламанг ойи! Мен бор эканман,сизни 
хечкимга хафа қилдириб қўймайман! Юринг, бундан кейин 
меникида турасиз!


35
ЖОРИЯ. Қўй, сеникида нима бор менга? 
СОЖИДА. Нима, бўлмаса, мана шу жодугар келинингизга 
малай бўлмоқчимисиз? Юринг!
Ў Н Т Ў Қ Қ И З И Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Сарварларнинг ховлиси. Хулкар ховлидаги катта тут 
дарахтига ўрнатилган арғимчоқда учмоқда. Сарвар енгларини 
шимариб олганича тоғорада кир ювмоқда. 
ХУЛКАР. Сарвар ака, Байжу-Бавра фильмини кўрганмисиз? 
САРВАР. Кўрганман, икки севишган дарёнинг икки томонида 
қолиб кетиб бир-бирларини қўшиқ куйлаб чақиришарди. (Сарвар 
фильмдан қўшиқ хиргойи қилади, Унга Хулкар жўр булади.) Зўр-а! 
Эх, қандай, зўр мухаббат! Факат, иккаловлари бир-бирларига 
етишаман деб дарёга ғарқ бўлишлари ёмон. 
ХУЛКАР. Сарвар ака, бўлди, мени туширинг, ойим кўрсалар 
нима дейдила? 
САРВАР. Сен нима мени ойимлани ростданам золим кампир 
деб ўйлайсан шекилли? 
ХУЛКАР. Одам уялади-да, Сарвар ака! 
САРВАР. Хечнарса қилмайди! Учавер! 
ХУЛКАР. Сарвар ака, дарвоқе, эрта-индин Парижга 
учишингиз керак эди-ку, йўл тайёргарлигини кўрмайсизми? 
САРВАР. Париж?! Ёнимда сен турганингда Парижни бошимга 
ураманми? 
ХУЛКАР. Бекор қилаяпсиз, Сарвар ака, бунақа имконият яна 
бўладими, йўқми? 
САРВАР. Билиб қўй, Хулкар, Париждан кўра, сен менга 
қимматлисан! 
ХУЛКАР. Сарвар ака! Бошим айланаяпти! 
САРВАР.(хотинининг ёнига югуриб келади.) Хозир! Хозир! 
Тушма, ўзим тушираман! 
ХУЛКАР. Қўяверинг, ўзим! 
САРВАР. (Хулкарни опичлаб кроватга олиб боради) Йўқ, 
толиқиб қоласан! Қўлингни бер! Бўйнимдан махкам ушлагин! 
Ушладингми? Ха, баракалла! 
ХУЛКАР. Нима энди мени хардоим опичлаб кўтариб 
юрасизми? 


36
САРВАР. Нима қипти! 
ХУЛКАР. Кўрганлар айтишмайдими, эрини ростакамига
миниб опти деб. 
САРВАР. Дейишса, деяверишсин. 
ХУЛКАР. Товба, эшакни юки камайса, ётоғон бўлади 
дейишганидек, ишим камайгани сари, қанча кўп ётган сарим, ер 
тортиб кетаётгандек, мадорим қуриб тура олмай қолаяпман. 
САРВАР. Хечқаеринг оғримаяптими, ўзи? 
ХУЛКАР. Йўқ, хечқаерим оғримаяпти, фақат дармоним мени 
тарк этаётгандек. Сарвар ака, сизга нима бўлди? Йиғлаяпсизми? 
САРВАР. Ким? Менми? Э, халиги…кир юваётганимда 
кўзимга совун кириб кетувди, ўшанга ёшланган бўлса керак. 
ХУЛКАР. Сарвар ака! 
САРВАР. Лаббай, жоним! 
ХУЛКАР. Нега кўзингизни олиб қочаяпсиз? 
САРВАР. Нега олиб қочарканман, сираям олиб қочаётганим 
йўқ! 
ХУЛКАР. Сарвар ака! 
САРВАР. Гапиравер, нима дейсан? 
ХУЛКАР. Сиз мендан рози бўлинг! 
САРВАР. Нима?! 
ХУЛКАР. Мендан рози бўлинг деяпман! 
САРВАР. Нималар деяпсан, Хулкар?! Ўйлаб гапираяпсанми, 
ўзи? Қаердан олдинг бунақа гапларни? Нега розилик сўраб 
қолдинг?! Ё, доктор бирор нарса дедими?! 
ХУЛКАР. Ўзимни касалимни ўзим биламан-ку, Сарвар ака, 
биров гапириши шартми! 
САРВАР. Хулкар! Жоним! 
ХУЛКАР. Сиз орзу қилган қизалоқни хам туғиб бера 
олмадим… 
САРВАР. Хулкар! Нималар деяпсан?! 
ХУЛКАР. Илтимос, факат мени эслаганингизда Хулкар ёмон 
қиз эди деб эсламанг. Сиз мени қандай севган бўлсангиз мен хам 
сизни жон-дилимдан севганман! Эшитаяпсизми? 
САРВАР. Эшитаяпман, Хулкар, эшитаяпман! 
ХУЛКАР. Сарвар ака! Йўқ демасангиз, яна битта илтимосим 
бор. 
САРВАР. Қулоғим сенда Хулкар, гапиравер! 


37
ХУЛКАР. Куним битганини сезиб турибман. Лекин 
дадамларни рози-ризолигини олмай туриб бу дунёдан кўз юма 
олмайдиганга ўхшайман. Илтимос, дадамларни чақириб келсангиз. 
Ё, боргингиз йўқми? 
САРВАР. Нега энди? Сен учун дунёни нариги чеккасига 
боришга тайёрман!(Хулкарни бағрига босиб хўнграганича ўкириб 
йиғлаб юборади) Хулкар! Жоним! Мен сени хечкимга, хечкимга 
бермайман! Эшитаяасанми, хечкимга бермайман! Мен олло-
тооллодан илтижо қиламан, сени ўз ёнига чорлаётган экан, майли 
мени хам чақирсин! Мени хам жонимни олсин! Ўзинг айт, сенсиз 
бу дунёда нима қиламан?! Нима?! Эй, қодир, худо! Биламан, сен 
мени кўриб, эшитиб турибсан! Менга рахминг келсин! Ўз 
севганимдан, Хулкаримдан айирма! 
Й И Г И Р М А Н Ч И К Ў Р И Н И Ш 
Сарварларнинг ховлиси. Хулкар айвондаги оппоқ кроватда, 
оппоқ кийимда ётибди. Уй юмушлари билан ғивирсиб юрган 
Жория норози охангда ўзи билан ўзи гапириб юрибди. 
ЖОРИЯ. Битта-ю- битта Сарварим хам хотинининг измиидан 
чиқмайдиган ғирт ландовур чиқди. Мана энди қариганимда яна 
қўлим косов, сочим супургига айланадиган бўлди… 
ДОКТОР.(йўлакда пайдо бўлади.) Ассалому-алайкум, 
холажон! 
ЖОРИЯ. Вой, келинг, қизим! 
ДОКТОР. Қурбонова Хулкар шу ерда турадими? 
ЖОРИЯ. Келинимни сўраяпсизми? Шу ерда туради! 
Кираверинг! 
ДОКТОР. Қалай, келинингиз яхшими? 
ЖОРИЯ. Худо олсин, бунақа келинни! 
ДОКТОР. Нима бўлди, холажон, тинчликми? 
ЖОРИЯ. Сиз сўраманг, мен гапирмай! Ўзи худодан тилаб 
олган битта-ю-битта ўғлим бор эди, униям пешонаси шўр чиқди! 
ДОКТОР. Нега унақа дейсиз? 
ЖОРИЯ. Пешонаси шўр бўлмаса, келиб-келиб шу шахарлик 
жодугарга уйланармиди! Ўзингиз ўйланг, қайси хотин ўлгур, эрига 
ховли супуртиради? Бу жувонмарг, биров эшитмасин-у, хатто 
кийимлариниям ўғлимга ювдираяпти! 


38
ДОКТОР. Шунақа денг? 
ЖОРИЯ.(йиғлаб) Туппа-тузук ўғлим, бир хафтани ичида 
хотин жиннисига айланди-қолди, айланай! Бирор нарса дегудек 
бўлсанг, оғзингга уради, хотини хақида гапиртиргани қўймайди! 
ДОКТОР. Кечирасиз, келинингиз қаерда, ўзи? 
ЖОРИЯ. Ана айвонда уялмай-нетмай дамини олииб ётибди! 
Қўлини совуқ сувга ургиси кемайди, жувонмарг! (сигирнинг 
маърагани эшитилади.) Уёқда сигир соғилмаган! Бу ёқда ховли 
супурилмаган! Сожидаям балони билади, Сарварни аммасининг 
қизи Хуршидага уйлантирганимда мана шу кўргиликлар 
бўлмасмиди. 
ДОКТОР.(Хулкарни кўриб улгурган доктор Жориянинг ёнига 
келади) Майли, хола, мен кетдим. 
ЖОРИЯ. Вой, бироз ўтирмайсизми? 
ДОКТОР. Йўқ, рахмат, шошиб турибман. Келинингизни 
кўрдим, бўлди. 
ЖОРИЯ. Қоранг ўчгурни, талтайиб ётишини кўрдизми? 
Хозирги келинларда уят, виждон деган нарса тариқчаям қолмаган! 
ДОКТОР. Бу дейман, холажон, келинингизни жудаям ёмон 
кўриб қопсиз-да! 
ЖОРИЯ. Вой, айланай, яширмайман, олдин яхши кўрардим, 
шу эрини ховли супуртирганидан бери ишонинг, кўзимга бало-
малодай кўринадиган бўлди-қолди. 
ДОКТОР. Энди холажон, гап мундоқ, мен докторман. 
ЖОРИЯ. Дўхтирман дейсизми? 
ДОКТОР. Ха, докторман. Ўша сиз ёмон кўриб қолган 
келинингизни нари борса, икки кунлик умри қолган, яқинда 
қутуласиз-қўясиз! 
ЖОРИЯ. Вой, нималар деяпсиз? Нега икки кунлик умри 
қоларкан?! 
ДОКТОР. Балким ундан хам камдир. Бунисини аниқ айта 
олмайман! 
ЖОРИЯ. Вой, ўн гулидан бир гули очилмаган ёш нарса нега 
ўлади?! Гап деб хамма нарсани гапираверасизми?! 

ДОКТОР. Хола, келинингиз тузалмайдиган дард - оқ қон 
касаллигига чалинган. Шунинг учун хадеб бекордан-бекорга 
жавраб, ўзингизни хам, келинингизни хам қийнайверманг. 
ЖОРИЯ, Хой, тўхтанг! 
ДОКТОР. Иложим йўқ, бошқа касалларим кутиб қолишди. 


39
ЖОРИЯ. (холсизланиб ўтириб қолади.) Вой, қайнона бўлмай 
мен ўлай?! Бу ёкда келиним бечора ўлим билан олишиб ёткан 
экан-у, мен миясини еб қўйган қари кампирни нима жин урди? Бу 
қилган қилиғим худогаям ёқмайди-ку? Бечора ўғлим, бунинг учун 
хотинининг атрофида гирди-капалак бўлаётган экан-да! Вой, эсим 
қурсин, мани! Устига-устак, келиним бечорани холидан хабар 
олмасдан ялпайиб ўтириб олганим нимаси! (ўрнидан туриб келини 
ётган айвон томон йўл олади.) Келин! Она, қизим! Нима бўлди, 
сенга? Нега ётиб қолдинг? 
ХУЛКАР. Ойижон, ўрнимдан тура олмаганим учун мени 
кечиринг! Туришга мадорим қолмади шекилли. 
ЖОРИЯ. Ётавер, ётавер! Ортиқча безовта бўлиб ўзингни 
уринтирма! (Жория мехр билан келинининг пешонасини силайди.) 
Бинойидек, ўйнаб-кулиб хизматимни қилиб юрган чиройли 
келинимга нима бўлди? Қайси кўзинг тешилгурнинг кўзи тега 
қолди, сенга қизим? 
ХУЛКАР. Ойижон, мендан рози бўлинг! 
ЖОРИЯ. Қўй, унақа дема, қизим! Худо умр бераман деса, хеч 
гап эмас! 
ХУЛКАР. Келин бўлиб дурустроқ хизматингизни хам қила 
олмадим. Невара туғиб бераман дегандим, ўшаниям уддалай 
олмадим… Ўтиниб сўрайман, ойижон, мендан рози бўлинг! 
ЖОРИЯ. Нега мен сендан рози бўлмасаканман? Мен сендан у 
дунё, бу дунё розиман, болам! Менга қара, келин, қорнинг хам 
очқаб кетгандир! Кел мен сенга яхшилаб сут оши қилиб бераман! 
ХУЛКАР. Йўқ, хечнарса егим келмаяпти! Овора бўлманг! 
ЖОРИЯ. Овора бўлсам, бир марта келиним учун овора 
бўпман-да! Сен қизим, шу ерда ётиб тур, мен кўз очиб юмгунча 
пишириб келаман! Хўпми? Ха, онанг ўргулсин сендан! Дарвоке, 
эсим борида гапириб олай, яхши-ёмон гапириб кўнглингни 
оғритган бўлсам мен қари кампирдан сен хам рози бўл! 
ХУЛКАР. Розиман, ойижон, розиман! 
ЖОРИЯ. Майли, мен ошхонага бора қолай! (кетади) 
СОЖИДА. (онасининг ёнига келиб) Ха, ойижон, бу туғмас 
келинингиз сизниям устингизга миниб олдими, дейман? Жа, оёги 
куйган товуқдек хизматида югуриб қопсиз! 
ЖОРИЯ. Ўчир, овозингни, билдингми? Ўчир! 


40
СОЖИДА. Вой, ойи?! Сизга нима бўлди? Бир кечада жа, 
мениям кўзингизга бало-малодай кўрсатиб қўйди-ми, дейман, бу 
қоранг ўчгур, туғмас келинингиз! Бўпти, кетсам, кетавераман! 
ЖОРИЯ. Тўхта! 
СОЖИДА. Нима дейсиз? 
ЖОРИЯ. Қулоғингдаги зиракларни еч! 
СОЖИДА.(йиғлаб) Бўпти, ечаман! Мен зор эмасман, ўша 
туғмас келинингизни нарсаларига! Мана, олинг! 
ЖОРИЯ. Бу ёққа бер-е! 
СОЖИДА. Вой, ойи, секинроқ! 
ЖОРИЯ. Ўзимни қизимсан-у, шу вақтгача кимга тортганингни 
била олмай гарангман! Сенда ўзи виждон деган, одамгарчилик 
деган нарса тариқчаям йўқ экан! Уерда келин бечора ўлим билан 
олишиб ётибди-ку, сен ахмоқ, тилингни икки қарич қилиш билан 
оворасан! 
СОЖИДА. Қанақа ўлим?! 
ЖОРИЯ. Ундан кўра, қозонга қара! Э, башаранг қурсин сени! 
(келинининг ёнига боради.) Қани, Хулкар, она кизим! Мана бу 
зиракларингни бир тақиб ол-чи! 
ХУЛКАР. Вой, қўйинг, керакмас! 
ЖОРИЯ. Қўлимни қайтарма, болам! 
ХУЛКАР. (зиракларни қулоғига такар экан.) Сожида опамла 
келдилами? Қанила, ўзлари? 
ЖОРИЯ. Сожида опанг сенга овқат пишираяпти. 
ХУЛКАР. Мен зиракларни сўраб тиқилинч қилмовдим 
шекилли, Сожида опамла тақиб юраверсаларам бўларди! 
ЖОРИЯ. Унақа дема, қизим! Бу дунёда хар кимники ўзига 
буюргани маъқул. Қара, қизим қанақа гўзал бўлиб кетдинг!
Худойим хам хунуклар билан иши йўқ, кўпроқ сенга ўхшаган 
гўзалларни ёнига чақиради шекилли. 
ХУЛКАР. Ойижон, қаранг, кимдир келгандай бўлди! 
ЖОРИЯ (ўрнидан туради.) Сен безовталанма, мен ўзим! 
САРВАР. (ховлига шамолдай кириб келади) Ойи! Хулкар 
қалай? Хулкар яхшими? 
ЖОРИЯ. (ўғлини бағрига босиб йиғлайди.) Қаерларда 
юрибсан, болам? Сени кутавериб кўзлари тўрт бўлди-ку, қизим 
бечорани! 
САРВАР. (орқасидан кириб келаётган Махмуд акани 
кўрсатиб) Ойи, Хулкарни дадалари! 


41
МАХМУД . Ассалому-алайкум! 
ЖОРИЯ. Ваалайкум-ассалом, киринг, киринг! 
МАХМУД. (тўғри қизи ётган айвонга чиқиб боради.) Хулкар! 
Қизим! (ота-бола қучоқлашиб кўришишади) 
ХУЛКАР. Дада! Дадажон! Келмайсизми деб қўрқувдим! 
МАХМУД. Она қизим! Нима бўлди сенга? 
ХУЛКАР. Дадажон! Мендан рози бўлинг! Эшитаяпсизми, 
рози бўлинг! Ё, рози эмасмисиз? 
МАХМУД. Нега рози бўлмас эканман, она қизим! 
ХУЛКАР. Ахир мен сизнинг бошингизга озмунча ташвиш, 
озмунча маломатлар солдимми? Мени кечиринг! Дадажон, мени 
кечира оласиз, тўғри-ми? 
МАХМУД. Нега кечирмас эканман? 
ХУЛКАР. Рахмат, дада! Мен ўшандаёқ сиздан кечирим 
сўрамоқчи эдим, лекин ойимла сизни олдингизга қўймадила. Дада! 
МАХМУД. Лаббай, қизим! 
ХУЛКАР. Совуқ еб кетаяпман. 
МАХМУД. Устингни одеял билан ёпиб қўйяйми? 
ХУЛКАР. Йўқ, керакмас! 
МАХМУД. Нима қилай, қизим? 
ХУЛКАР. Дадажон, илтимос, мени аямларнинг, ўз аямларнинг 
ёнига қўйинг, хўпми? Аямларни жуда соғиндим, иссиқ қучоқларига 
бошимни қўйиб ётмоқчиман. Йўқ, демайсизми, дадажон?
МАХМУД.(ўкириб йиғларкан.) Нега йўқ дерканман, она 
қизим? Нега?! 
САРВАР. (онасини қучоқлаб) Ойи! Ойижон! Энди мен 
Хулкарсиз қандай яшайман бу дунёда? Қандай?! 
ЖОРИЯ. Худо, ол қўлим деса, халиям хечгап эмас, болам!
САРВАР. Хулкар тузалиб кетармикин, ойи? 
ЖОРИЯ. Кел ундан кўра, Хулкарга умр бер дея Оллодан 
илтижо қилайлик! 
САРВАР. Ойижон, сиз хам Хулкарни яхши кўрармидингиз? 
ЖОРИЯ. Биттта-ю-битта ўғлимнинг хотини бўлади-ю, ёмон 
кўраманми? Сарвар, хотининг шунақа оғир касал экан, нега мендан 
яширдинг?
САРВАР. Ўзим хам билмай қолдим –да, ойижон!
ЖОРИЯ. Эх, болам-а, болам-а! Хотининг ўзи қурмагур, 
хечкимга ўхшамайдиган гўзал аёл эди! Кўз хам тегди, ўзи. 


42
СОЖИДА. Қўлини очиқлигини айтмайсизми, нима сўрамагин 
йўқ демасди. 
ЖОРИЯ (Сарварга) Қара, Хулкарни дадаси! 
МАХМУД.( Сарварни бағрига босганича ўкраб йиғлаб 
юборади.) Ғафлатда ўтган мен гўрсўхтани кечир, ўғлим! Оталик 
бурчимни хам адо эта олмадим! 
САРВАР. Йўқ, йўқ! Дадажон! Сиз мени кечиринг! Мен! Мен 
уни эхтиёт қила билмадим! Хулкар қалай? Хулкар бирор нарса 
демадими? 
МАХМУД. Деди. 
САРВАР. Нима деди? 
МАХМУД. Туршакни чақириб юборинг деди. 
САРВАР. Туршак?! 
СОЖИДА. Туршак ким экан? 
ЖОРИЯ. Қизим, бечора, алахсирай бошлаган бўлса керак! 
САРВАР. Туршак?.., Туршак?.. Эсим қурсин! Ахир туршак 
бу мен-ку!( Сарвар югуриб Хулкарнинг ёнига кириб кетади.) 
Хулкар! Чақирдингми, мени? 
ХУЛКАР. Туршак деганимга жахлингиз чиқмадими? 
САРВАР. Нега чиқади? Сираям жахлим чиққани йўқ! 
ХУЛКАР. Биринчи марта мени сумкамни юлиб қочганингиз 
эсингиздами? 
САРВАР. Эсимда. 
ХУЛКАР. Биласизми, биринчи марта сизни туршак дегандим 
ва биринчи марта ўшанда севиб қолгандим. 
САРВАР. Эсимда, хаммаси эсимда! 
ХУЛКАР. Сарвар ака! 
САРВАР. Лаббай, жоним! 
ХУЛКАР. Сиз мендан рози бўлинг! Хўпми? 
САРВАР. (йиғлаб юборади) Розиман, Хулкар, розиман! 
ХУЛКАР. Агар йўқ демасангиз, яна битта илтимосим бор.
САРВАР. Нега йўқ дерканман? Сенга йўқ дейманми, Хулкар! 
ХУЛКАР. Қиз кўрсангиз, илтимос, қизингизни исмини Хулкар 
қўйинг! 
САРВАР. Нималар деяпсан, Хулкар?! 
ХУЛКАР Сиз дунёдан якка ўтиб кетмайсиз-ку, тўғри-ми? 
Уйланасиз, оила қурасиз! Менинг исмимни дунёдан ўчиб кетишини 
истамасангиз, қизалоғингизни исмини Хулкар қўйсангиз бас. Бор 
илтимосим шу! 


43
САРВАР. Эх, Хулкар, Хулкар! Биласан, мен сен учун бутун 
хаётимни бағишлаганман! 
ХУЛКАР. Сарвар ака, илтимос, мени сўнгги марта қучоқланг! 
Илтимос! 
САРВАР. (Хулкарни бағрига босиб қучоқлайди) Хулкар! 
Жоним! 
ХУЛКАР. Бўлди, боринг Сарвар ака, ойимла кутиб 
қолишмасин! 
САРВАР. Қўявер, кутишса кутаверишсин! 
ХУЛКАР. Йўқ, бўлди, боринг! Алвидо, Сарвар ака! 
САРВАР. Алвидо, жоним! 
Байжу- Бавра фильмидан севишганларнинг қўшиғи янграйди.
Фақат улар дарё бўйида эмас, биттаси бу дунёдан, иккинчиси у 
дунёдан туриб бир-бирларини чорлашаётгандай эди. 
Тел: 701-24-43; 237-32-14; 236-06-37 

Download 225,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish