- Болаларда, асосан қиз болаларда кичик хорея билан юзага чиқиши мумкин. Эмоционал лабиллик шароитида тананинг, қўл-оёқларнинг, мимик мушакларнинг бежамдор ҳаракати пайдо бўлади, улар ҳаяжонланиш вақтида кучаяди ва уйқу пайтида тугайди. 17-18 ёшга келиб бу белгилар йўқолади. Ревматик табиатли энцефалитлар, диэнцефалитлар, энцефалопатиялар учраши мумкин.
РЕВМОКАРДИТ УЧУН ХОС БЎЛГАН БЕЛГИЛАР - Ҳалқумнинг А –стрептококкли инфекцияси билан хронологик боғлиқлик (фарингит, тонзиллит)
- Латент давр 2 – 4 ҳафта
- Касалликнинг ўткир ёки ярим ўткир бошланиши
- Касаллик бошида артрит ёки артральгия белгилари
- Кардиал шикоятларнинг камлиги
- Миокардит ёки перикардит билан бирга келувчи вальвулит белгилари
- Касаллик активлигининг клиник ва лаборатор белгилари орасидаги коррелятив боғлиқлик мавжудлиги
НОРЕВМАТИК КАРДИТ УЧУН ХОС БЕЛГИЛАР - Ўткир респиратор касаллик билан боғлиқлик
- (кўпинча вирус этиологияли)
- Латент даврнинг қисқариши (5-7 кундан кам) ёки йўқлиги
- Касалликнинг секин-аста бошланиши
- Артрит ва яққол артралгиянинг бўлмаслиги
- Кардиал шикоятларнинг кўплиги ва турлилиги
- Миокардитнинг яққол клиник ва ЭКГ- белгилари
- Вальвулитнинг бўлмаслиги
- Перикардитнинг кам ҳолларда учраши
- Касаллик бошланишида астенизация белгилари ва терморегуляция бузилиши белгилари бўлиши
- Клиник ва лаборатор параметрларнинг диссоциацияси
- Яллиғланишга қарши дорилар таъсирида жараённинг секин ўтиши
Ревматизмни солиштирма ташҳиси - Тонзиллоген миокардит одатда ангина вақтида ёки ундан кейиноқ ривожланади. Беморлар кўпинча астеноневротик хусусиятдаги шикоятлар қилишади. Юрак соҳасидаги оғриқлар безовта қилиши, юрак чап чегарасининг арзимас силжиши, аускультатив ва ФКГ да аниқланадиган майин систолик шовқин аниқланади. Бу белгилар нисбатан тинч лаборатор кўрсаткичлар (ЭЧТ, протеинограмма, нейрамин кислотлара даражаси ва бошқ.) шароитида намоён бўлади. Агар шу кўрсаткичлар кўпайса улар даво натижасида тезда меъёрлашади. Бодомсимон безларда (танглай муртакларида) доимо ифодаланган патология бўлади.
- Инфекцион эндокардит одатдагича юқори иситма, титрашлар, кўп терлаш, тахикардия, геморрагик синдром, узоқ вақт юқори бўлган ЭЧТ да талоқ катталашиши, анемия, мусбат формол синамаси билан кечади. Кўпинча ревматик ёки тўғма юрак нуқсонида ривожланади, кам ҳолларда илгариги интакт клапанларни – доимо аортал клапанларни шикастлайди. Ташхисотида юракнинг эхокадиографик текширувига катта аҳамият берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |