- - Касаллик тана ҳарорати субфебрил ёки фебрил кўрсаткичларигача кўтарилиши (38-40°С),
- - қалтираш ва бўғимлардаги кескин, кучли оғриқлар билан бошланади.
- - Ҳансираш пайдо бўлади (юрак шикастла- ниши ҳисобига).
- -Ўткир бўғимли ревматизмда йирик бўғимларда кучли оғриқлар қайд қилинади, бу оғриқлар беморни ҳаракатсиз қилиб қўйиши мумкин.
- -Оғриқлар кўпинча учувчан, зарарланиши симметрик бўлади.
- - Бўғимлар бир оз шишади, улар устидаги тери гиперемияланган, қўлга иссиқ сезилади, оғриқлар ҳисобига бўғимдаги ҳаракатлар кескин чекланган. -Жараёнга периартикуляр тўқималар қўшилади, бўғим бўшлиғида экссудат йиғилади.
- -Ревматик полиартрит учун салицил терапия натижасида яллиғланиш жараёнининг 2-3 кун ичида тўлиқ йўқ бўлиши хосдир.
- Ревматизм учун ҳалқасимон эритема ва ревматик тугунчалар патогномоник ҳисобланади.
- Ҳалқасимон эритема оч-пушти-қизил ёки кўкишсимон-кул ранг доғлар ҳолида, кўпинча қўл ва оёқларнинг, қорин, бўйин, тананинг ички юзасида ҳосил бўлади. Зарарланган тери босиб кўрилганда доғлар йўқолади, сўнг яна пайдо бўлади. Доғлар қичимайди, оғримайди.
- Тугунли эритема анча кам учрайди ва ревматизм учун хос ҳисобланмайди. Кўпчилик ҳолларда тугунли эритема бошқа табиатга эга аллергик касалликларда кузатилади.
Ревмакардит - Ревмакардитда юракнинг барча уч қавати жараёнга тортилади ва у ёки бу клиник симптомларнинг устунлигига қараб жараёнга уларнинг кайси бири қўшилганлигини қайд қилиш мумкин. Клиник кўринишларнинг оғирлиги миокард зарарланиши билан аниқланади
Ревматик эндокардит патологик жараёнга юрак тавақаларининг қўшилишига олиб келади ва юрак нуқсонлари ривожланишини юзага чиқаради. Юракнинг тавақали нуқсони, асосан тез учрайдиган митрал нуқсон “сўнган эндокардит ҳайкали” сифатида кўрилади. Ревматизмнинг ўткир кечишига нисбатан латент кечишида нуқсонлар кўпроқ юзага чиқади (мос равишда 15% ва 22%). Бу латент кечувчи эндокардитни аниқлаш ва йўқ қилиш қийинлиги билан тушунтирилади. - Ревматик эндокардит патологик жараёнга юрак тавақаларининг қўшилишига олиб келади ва юрак нуқсонлари ривожланишини юзага чиқаради. Юракнинг тавақали нуқсони, асосан тез учрайдиган митрал нуқсон “сўнган эндокардит ҳайкали” сифатида кўрилади. Ревматизмнинг ўткир кечишига нисбатан латент кечишида нуқсонлар кўпроқ юзага чиқади (мос равишда 15% ва 22%). Бу латент кечувчи эндокардитни аниқлаш ва йўқ қилиш қийинлиги билан тушунтирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |