4. Ер муносабатларини тартибга солиш механизми
Ер муносабатларини тартибга солиш механизмини унга обектив жихатдан хос бо`лган учта бир-бирига бог`лик нуқтаи назардан қараш керак:
- иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий (юридик) нуқтаи назардан қараш керак;
Бундай ёндашув ер муносабатларига иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий та`сирини назарий аниқ чегараланишини назарда тутишга имкон беради. Бироқ бу омилларни бир-бирига қарама-қарши қо`йиш, хато бо`лар эди. Ер муносабатларининг ривожланишига уларнинг о`з та`сирини ко`рсатиш бир-биридан ажралган холда эмас, балки о`заро бир-бирига та`сир ко`рсатиш мустаҳкам, ажралмаган бирликда бо`лади. Ер муносабатларини тартибга солиш механизмида бирламчилик иқтисодий қонунларга тегишлидир.
Ба`зан ер муносбатларини тартибга солишни ер қонунчилигининг айрим ҳуқуқлари ташкил этади деган та`кидларни учратиш мумкин. Ер муносабатларини тартибга солиш учун ҳуқуқнинг мутлоқ аҳамияти ҳақида фикрнинг пайдо бо`лишига сабаб ҳуқуқий адабиётларда "ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш", "иқтисодий муносабатларни тартибга солиш", "ер муносабатларини тартибга солиш" каби ифодаланишлар энг ко`п учрайди. Эҳтимол унинг сабабини ана шу холатлар билан тушунтириш мумкин. Аммо ҳуқуқ умуман ер муносабатларини тартибга солмайди, балки уларнинг мақсадли шаклларининг намоён бо`лишига та`сир ко`рсатади, у ер муносабати иштирокчиларининг фе`л-атворини, муносабатлар суб`эктларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб, улар о`ртасида мувофиқ равишда ҳуқуқ муносабатларини о`рнатиш ёрдамида тартибга солади. Айнан шу фикрни ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тушунчасига киритиш керак). Ер муносабатларининг ички иқтисодий мазмуни ривожланишини иқтисодий қонунлар тартибга солади.
Иқтисодий қонунлар ҳаракат қилишнинг обектив ҳарактерларини е`тироф этиш керак. Одамлар иштирокисиз ҳаракат қиладиган табиат қонунларидан фарқли о`лароқ иқтисодий қонунлар одамлар орасида таркиб топадиган ишлаб чиқариш муносабатлари сохасида ҳаракат қилади. Аммо, бу иқтисодий қонунлар энг аввалдан одамларга равшан экан деганлигини билдирмайди. Иқтисодий қонунлар обективдир. Уларнинг ҳаракати ва
мазмуни одамлар иродаси ва онгига бог`лиқ эмас. Одамлар уларнинг ҳаракатини билиш заруриятига мувофиқ бо`либ олишлари мумкин эмас.
Иқтисодий қонунлар, хусусан ер муносабатлари ривожланиши қонуни ерни муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишни ташкил қилиш учун фойдаланиш йэр ресурсларини бошқаришнинг асоси, бош мазмунидир.
Ер ресурсларини бошқаришнинг моҳияти, ер муносабатлари тизимининг жами йиг`индисини уларга мақсадга қаратилган та`сир ёрдамида ҳаракатда бо`лган иқтисодий қонунлардан онгли фойдаланиш асосида ер муносабатларини ишлаб чиқариш кучларига мувофиқлаштириш мақсадида тартибга солишдан иборатдир. Шу билан та`сир ко`рсатиш обекти нафақат ер муносабатлари намоён бо`лиши шакллари бо`либ чиқади (ташқи, иродавий) балки бевосита моддий асоси ҳам. Бу бошқаришнинг чуқур ижтимоий-иқтисодий аспектидир.
Ер ресурсларини бошқаришнинг ташқи ко`риниш томони ер захирасини энг рационал фойдаланишини та`минлаш бо`йича давлатнинг режали иқтисодий, ташкилий - хо`жалик-техникавий, техникавий ва ҳуқуқий тадбирларининг йиг`индиси сифатида гавдаланади. Ердан фойдаланишни бошқаришнинг мохиятли моментининг қуйидаги тавсифига е`тибор қаратилиши керак. Ко`рсатиб о`тилганидек, у, ер муносабатларини тартибга келтиришга қаратилган. Шу билан бир вақтда ердан фойдаланишни бошқариш о`з-о`зига обектив ва нисбатан мустақил ҳодисадир. Бинобарин бу ер муносабатлари намоён бо`лишининг аниқ шаклидир. Аниқрог`и эса, ер муносабатларини такомиллаштиришнинг мақсадга қаратилган онгли шаклидир.
Турли хил услублар ёрдами билан ер ресурсларини о`рганишни умумлаштиришда муҳим восита бо`либ ерни картография қилиш хизмат қилади (йирик, о`ртача ва кичик миқёсли). Космик картографиянинг қо`лланилиши ва ривожланиши янада ко`проқ бо`лмоқда. Картография нафақат ердан фойдаланишнинг ҳолати ва жойлашишини картада акс этиришда умумлаштирувчи восита бо`либ хизмат қилади, балки ерни о`рганишнинг асосий услуби бо`либ ҳам хизмат қилади. Ерни о`рганишнинг муҳим натижалари ва шакллари бо`либ, шунингдек, ер ресурсларини табиий - қишлоқ хо`жалиги раёнлаштирилиши ва классификация қилинишидир.
Турли хил услублар ва ҳар хил шаклларда тақдим этилган ерни картография қилиш ва ё`налишдан олинган натижалар давлатнинг ер кадастрини юргизиш учун табиий- илмий асос бо`либ хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |