Ер кадастрини юритиш механизми, унинг ахборотларидан фойдаланиш
Ер кадастри ер ресурсларини бошқариш тизимида мустақил ва махсус о`ринни эгаллайди. Бунинг хусусияти шундан иборатки, бошқариш умумий тизимининг (подсистемой) тизим ости бо`ла туриб, айни вақтда, ер ресурсларини бошқаришнинг самараси учун зарурий ахборот асоси бо`либ хизмат қилади. Унинг ма`лумотлари ердан фойдаланишни прогнозлаштириш, лойиҳалаштириш, ердан фойдаланишни рационализация қилишда иқтисодий раг`батлантириш ва ер бахсларини ечиш учун фойдаланиш мумкин бо`лади ва зарур ҳам. О`з навбатида ер кадастрини юритиш ер ресурсларини о`рганиш ва картография қилиш, бошқаришнинг бошқа муҳим
вазифаларини, биринчи навбатда ердан фойдаланишни режалаштириш ва лойиҳалаштиришни амалга ошириш натижалари ма`лумотларига асосланади.
Мамлакатимизда ер кадастридан ташқари табиат ресурслари кадастри, о`рмон, сув ва бошқа турдаги кадастрлар юритилади.
Бироқ, айнан, ер кадастри о`зининг ягона давлат ер захираси обектига эса ва барча ер тоифалари то`г`рисида ма`лумотларни сақлайди. У зарур даражада бошқа турдаги кадастрлар ма`лумотларини умумлаштиради. Бу уни табиат ресурслари кадастрлари тизимида, марказий о`ринга қо`яди. Шунинг учун ер кадастрини юритиш ер ресурсларини бошқаришнинг мустақил вазифаси сифатида қарамоқ керак. Унинг мазмунини бошқа турдаги махсус кадастрлар билан бог``ламаслик керак.
Ер кадастрининг тарихий ривожланиши шуни ко`рсатадики, унинг асосий моҳиятини ижтимоий-иқтисодий формацияга мувофиқ келадиган ишлаб чиқариш муносабатларининг айрим усулларини акс эттиради. Формациянинг алмашиши ер кадастрининг мақсадли тайинланишини тубдан о`згаришига олиб келади. Ер кадастрининг умумий вазифаси ерларнинг ҳуқуқий холати, хо`жалик фойдаланиши, табиий ҳолатининг миқдор ва сифатини тавсифини ҳар томонлама аниқ бериши керак, давлатнинг директив, режали ва хо`жалик органларини тегишли ахборотлар билан та`минлашдан иборат.
Умумий вазифаларни ечиш, бевосита айрим вазифаларини ҳал этисҳ билан эришилади: ердан фойдаланишни ро`йхатга олиш, ернинг миқдор ва сифатини ҳисобга олиш; уларнинг умумлилик қобилияти о`лчаш ( тупроқ ва ерни баҳолаш). Бу ер кадастрининг ички, хусусий вазифаларидир. Унга нисбатан ташқи вазифалар бо`либ, унинг алохида вазифалар, ечилиши ва зарур ҳам уларнинг асосийлари О`збекистон Республикасининг ер қонунчилиги асосларининг мақсадида умумий тарзда та`рифланган.
Ер кадастри услублар тизими ёрдами билан юзага чиқади. У о`зига қуйидагиларни киритади:
ер кадастри ва унга ишлов бериш учун бошланг`ич ахборотларни (дастлабки ма`лумотлар) олиш (ҳисобга олиш) услублари;
ер кадастрининг пировард натижаларини ишлаб чиқиш, я`ни хусусан ер кадастрли ахборот (ер кадастрли ма`лумотли) услублари;
в) умуман ер кадастри предметининг "чиқишига" реализация қиладиган (аслида ер кадастрининг услуби) ер кадастрининг услубидир.
Ер кадастрининг дастлабки ма`лумотларини ҳисобга олиш учун, ҳудудни махсус тафтиш қилиш, графикли, хо`жалик услублар асосийлари бо`либ ҳисобланади. Улардан хужжатли ва графиклари олинган ахборотнинг ма`лумоти (умумлаштирувчи) услуби сифатида фойдаланилади.
Қишлоқ хо`жалиги корхоналари ишлаб чиқариш фаолияти ҳақида ер кадастри мақсади учун то`планган ко`плаб ма`лумотларга ишлов беришнинг асосий сифатида статистикадан фойдаланилади.
Аслида ер кадастрли ма`лумотларнинг ишлаб чиқишнинг асосий услуби бо`либ ҳисобли-норматив математик-статистик услублар хизмат қилади (вариацион статистикаси услублари коррелятсион ва регриссион тахлиллар ва бошқалар).
Давлатнинг тадбири сифатида ер кадастрини ташкил этиш о`з ичига қуйидаги фаолият турларини тегишли органларга киритади.
Ер кадастри бо`йича норматив хужжатлар қонунларини ишлаб чиқиш;
Ер кадастрини амалий юргизиш асосини белгилайдиган ё`л-ё`рик ко`рсатадиган услубий хужжатлар ва материаллар ишлаб чиқиш;
Давлатнинг ер кадастрли хужжатларини ишлаб чиқиш.
Ишлаб чиқариш (технологик) ер кадастрли жараён умуман қуйидаги босқичлар бо`йича амалга оширилади (иш турлари).
Ердан фойдаланишни ро`йхатга олиш.
Ер миқдорини ҳисобга олиш;
Ер сифатини ҳисобга олиш;
Тупроқни бонтировка қилиш;
Ерни иқтисодий баҳолаш;
Ер кадастрли ҳужжатлар мажмуасини юргизиш.
Ер кадастрининг тизимига, унинг таркибий қисми сифатида ердан фойдаланишни ро`йхатга олиш, ернинг миқдори ва шароитини ҳисобга олиш. Ерни иқтисодий баҳолаш ва тупроқни бонитировка қилишлар киради.
Давлат ердан фойдаланишни ро`йхатга олиши ердан фойдаланиш ҳуқуқини юридик жиҳатдан расмийлаштиришдир. Ерни ро`йхатга олиш обекти ердан аниқ фойдаланувчиларга тақдим этилган барча ер бо`лади. Ерни ро`йхатга олиш бирлигининг асоси бо`либ ердан фойдаланишга хизмат қилади. Фойдаланиш ҳуқуқи обекти сифатида ердан фойдаланиш ро`йхатга олинади. Ердан фойдаланишни ро`йхатга олиш, ернинг ҳуқуқий низомини о`рнатади ва акс эттиради. Унинг бевосита вазифасига ҳуқуқий низомнинг тавсифлари ва хужжатни расмийлаштиришлар қайд этилади.
Ерни ҳисобга олиш ердан фойдаланишни ро`йхатга олишдан кейин ер кадастри таркибий қисмининг иккинчисидир. Унинг обекти О`збекистон Республикаси чегараси доирасидаги барча ерлар бо`либ ҳисобланади. Ер ҳисобга олиш бирлигининг асосийси хо`жалик обекти сифатида ердан фойдаланиш бо`лади.
Ерни ҳисобга олиш вазифаси ер сифати ва табиий холати, фазовий жойлашиши, хо`жалик олиб боришда фойдаланиши, мансублик, (майдон) миқдори ҳақида мунтазам янгиланиб турадиган ма`лумот, сақлаш, ишлаб чиқиш ташкил этади.
Ерни ҳисобга олиш ма`лумотлари ерни муҳофаза қилиш ва фойдаланиш, унинг холатини яхшилаш бо`йича тадбирларни режалаштириш, ер тузилишини амалга ошириш ва ердан фойдаланиш учун назорат о`рнатиш учун зарур. Шунингдек ер ресурсларини бошқаришнинг бошқа вазифаларини ечиш учун ҳам зарур. Ер кадастри тизимида у ерни иқтисодий баҳолаш ва тупроқни бонитировка қилишнинг зарурий асосий бо`либ намоён бо`лади.
Давлатнинг ерни ҳисобга олиш ягона тизими о`зига бир-бири билан о`заро узлуксиз бог``ланган иккита айни вақтда нисбатан мустақил ер (майдонлари) миқдорини ҳисобга олиш ва ер сифатини ҳисобга олиш тизим остини киритади.
Ер миқдорини ҳисобга олиш ер тоифалари ва ердан фойдаланувчилар гуруҳи (ягона давлат захираси), айрим ердан фойдаланувчилар, ер мулклари бо`йича олиб борилади.
Ер сифатини ҳисобга олиб бориш қуйидагича бо`лади:
лаёқатлилик тоифаси ва ер туркумлари бо`йича;
унумдорликка та`сир ко`рсатадиган тупроқнинг механик таркиби ва белгилари бо`йича;
в) яйлов ва пичанзорлар маданий техникавий холати бо`йича;
г) экинзор ва тупроқнинг агро ишлаб чиқариш тавсифининг ко`рсаткичлари бо`йича;
Тупроқни бонитировкаси дейилганда уларни табиат белгилари ва хусусиятлари билан қишлоқ хо`жалиги ҳосилдорлигини бир-бири билан бог``лаш бо`йича баҳолаш тушунилади. Тупроқни бонитировка қилишнинг асосий вазифаси тупроқ сифатига уларнинг унумдорлигининг ички белгилари ва хусусиятлари бо`йича қиёсий (балларда) миқдорий тавсифда беришдир.
Тупроқ бонитировкаси - ер кадастрининг мустақил таркибий қисмидир. Айни вақтда у тупроқнинг унумдорлик қобилияти ягона жараёнини о`лчаш босқичидир. Бу жараённинг якунловчи босқичи ерни иқтисодий баҳолаш бо`либ ҳисобланади. Иқтисодий баҳолашнинг обекти қишлоқ хо`жалигида асосий ишлаб cҳиқариш воситаси бо`лган ердир.
Ерни иқтисодий баҳолашнинг предмети ерни муҳофаза қилиш ва ундан самарали фойдаланиш мақсадида иқтисодий ко`рсаткичлар мувофиқлиги ёрдами билан унинг иқтисодий унумдорлигининг обектив миқдорини о`лчашдан иборатдир, ҳамда қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини режалаштириш ва бошқа амалий вазифаларни бажаришни ҳам о`з ичига олади.
Ерни кадастрли иқтисодий баҳолашнинг мезони бо`либ ерларнинг табиий унумдорлигининг турли хилларига ижтимоий-меҳнатнинг унумдорлик кучи хизмат қилади. Қайд этилган мезонга ерни баҳоловчи ко`рсаткичларининг ма`лум аниқ тизими мувофиқ келади.
Ерни иқтисодий баҳолашнинг бош вазифаси ердан фойдаланишнинг техника- иқтисодий шароитини унинг маҳсулдорлигига ва ижтимоий меҳнат унумдорлигига табиат имкониятлари жами йиг`индисининг та`сирини, ишлаб чиқариш воситасининг турли сифатлигини баҳолаш натижаларига, ердан нисбатан самарали фойдаланишга, суб`ектив, жумладан, ташкилий-хо`жалик омилларининг та`сирини максимал бартараф этишни о`рнатиш даражасини аниқлашдан иборатдир.
Ерни баҳолашнинг айрим вазифаларига қуйидагилар киради:
Турли хил турдаги ерларни унумдорлик қобилиятининг одатий (базислар) даражасини аниқлаш;
Ернинг иқтисодий унумдорлигини илмий асосланган иқтисодий (ерни баҳоловчи) ко`рсаткичлар ёрдамида мажмуали тавсифи;
Ердан фойдаланишнинг техника-иқтисодий шароитида рационал о`згаришларни ҳисобга олиш билан унумдорлик қобилиятининг келажагини о`рнатиш ва вақт омилини ҳисобга олиш.
Умумий методикага мувофиқликда ерни баҳолаш икки аспектда олиб борилади:
Айрим қишлоқ хо`жалиги маданиятларига тадбиқан - хусусий ва
Турли хил ерларда унинг рационал тузилишини ҳисобга олиш билан қишлоқ хо`жалиги маданиятининг барча мажмуасига тадбиқан - умумий.
Асосий ва мажбурий услуб сифатида қуйидаги ерни баҳоловчи ко`рсаткичлар о`рнатилади:
Умумий баҳолаш учун - маҳсулдорлик (1 га со`м), ҳаражатларни қоплаш (1.со`м ҳаражатга ялпи маҳсулот қиймати), дифференсиал рента даромади (1.га со`м).
Хусусий учун - ҳосилдорлик, айрим экинларни ишлаб чиқаришга сарфланган ҳаражатларни қоплаш, дифференсиал рента даромади (1 га аниқ экилган экинга). Ер кадастрининг аҳамияти, хусусан ер ресурсларини бошқариш доирасидан анча четга чиқади.Ердан оқилона фойдаланишнинг ташкил қилиш нафақат бошқариш воситасида балки иқтисодиётнинг аграр секторида хо`жалик механизми орқали ҳам амалга оширилади. Ер ресурсларини бошқариш ва хо`жалик механизмини такомиллаштириш - ердан фойдаланиш рационализациясининг, бу тушунчанинг кенг ма`носида, кесиши ва тутатишишдир.
Давлатнинг ер кадастри ма`лумотларини, ердан фойдаланишни бошқариш ва хо`жалик механизмини такомиллаштириш бо`йича қабул қилинган қарорларни то`г`ри мо`лжалга олишни амалда самарали тадбиқ этиш ер кадастрли ахборотларни амалда фойдаланиш усуллари билиш талаб этилади.
Ер кадастрининг амалий қо`ллаш услубининг асосига қуйидаги бир-бири билан бог``ланган усулларини қо`йиш мақсадга мувофиқдир:
Ер кадастрли ма`лумотларнинг мажмуали фойдаланиш;
Кадастрли ма`лумотларни (ёки алохида кадастр ко`рсаткичларининг) қарор қабул қилиш учун жалб қилинадиган бир-бирига муносабатининг мувофиқлик тавсифидан ва ечиладига вазифалар табиатининг ички мазмуни.
Услубнинг (услублар) илмий асосланганлиги;
Амалий бажаришда оддийлик ва услубнинг самарадорлиги.
кадастрининг ма`лумотлари ер ресурсларини прогнозлаштириш ва ердан фойдаланишнинг режалаштириш учун асос бо`либ хизмат қилишини айтиб о`тган эдик. Ер кадастри базаси асосида ва ҳисобга олиш билан ер тузилишининг раён схемаси тузиб чиқилади ва пировардида - мамлакатнинг ер ресурсларидан фойдаланишнинг бош схемаси тузилади.
Ер кадастрини умумий тарзда юргазиш ердан фойдаланишни режалаштириш ва ер ресурсларини прогнозлаштириш учун зарурий шарт-шароит яратади. Ер тузишда ер кадастрли обектив ма`лумотларидан фойдаланиш, лойиҳалаштириш жараёнининг рационализациялаштиришга имкон беради, лойиҳа қарорларини қабул қилишда суб`эктив тизимнинг юз беришини минимумга қадар олиб келади.
Хо`жаликлараро ер тузишда қуйидаги вазифаларни ечишда фойдаланиш мумкин ва мақсадга мувофиқдир:
Мақсадли вазифасини ойдинлаштириш ва о`злаштириш учун янги ерларни аниқлаш;
Мавжуд ердан фойдаланишнинг янгиларини шакллантириш ва камчиликларни бартараф этиш;
Ер ажратиб берисҳни иқтисодий асослаш, энг фойдали, ресурсларни тежайдиган вариантларни танлаш;
Қишлоқ хо`жалиги корхоналари ердан фойдаланишнинг рационал ме`ёрини ойдинлаштириш;
Ташкилий ва иқтисодий бог`ланган хо`жалик гуруҳлари хо`жаликлараро ер тузиш лойиҳалари таркибида умумий агроиқтисодий ҳисоб-китоблар о`тказиш.
Хо`жалик ичидаги ер тузишда ер кадастрли ахборотидан фойдаланишнинг долзарблиги кам эмас, чунончи бир-бири билан бог`ланган қуйидаги ё`налишлар бо`йича:
умумий агроиқтисодий ҳисоб-китоблар тизимида илгариги, хусусан лойиҳалаштириш ва унинг учун дастлабки иқтисодий асос туг`дирадиган;
лойиҳалаштириш жараёнида, шунингдек иқтисодий таҳлил ва ҳудуд тузилишининг айрим унсурларини макон-ҳудудли баҳолаш;
в) тасҳкилий-ҳудудий тузилишнинг самарали мажмуа вариантларини баҳолаш ва энг яхшиларини танлаш;
г) умуман ички хо`жалик ер тузилиши лойиҳасининг самарадорлигини мажмуали баҳолашда.
Умумий агроиқтисодий ҳисоб-китоблар тизимида ерни кадастрли баҳолаш қо`лланишнинг сохаси (участкали баҳолаш, я`ни ерни айрим ишлов бериш участкалари бо`йича) асосан дифференсиация имконияти ва унинг асосида ишлаб чиқиш бо`лимчалари ва айрим ер массивлари бо`йича, умуман хо`жаликлар учу ер маҳсулдорлиги рэжали ко`рсаткичлари мувофиқлигида аниқланади. Бу экин майдонлари тузилишини оптимизациялаштириш учун (шу жумладан ан`анавий услублар ҳам энг ко`п самара билан эса - иқтисодий-математик ва ЭҲМ услублари ёрдами билан) қишлоқ хо`жалиги ишлаб чиқаришини, бо`лимлари орасида иқтисодлаштириш ва консентрациялаш учун асос яратади. Ерни баҳолашда ушбу сифатдан фойдаланиш жамоа хо`жаликларида ердан фойдаланишни рационализация қилиш бо`йича хусусий лойиҳа вазифаларини самарали ечимини та`минлайди. Бунда ер кадастрли ма`лумотлар о`заро бир-бири билан узлуксиз бог``ланган иккита аспекторларда фойдаланилади:
Биринчидан - ер мулки ва ер майдонларининг жойлашиши, ишлаб чиқариш бо`линмалари, далаларни алмашлаб экиш ва уларнинг ичида яйловлар ва пичанзорлар оборотлари, конфигурация чегараларини техникавий лойиҳалаштиришда;
Иккинчидан - лойиҳалаштириш қарорини қабул қилиш жараёнида иқтисодий асосланганлигида.
Лойиҳали вазифалар умуман ердан фойдаланишнинг ҳудуди бо`йича ва уларнинг тупроқ контурлари (гуруҳлар) ва айрим ер массивларининг жойлашишини балли баҳолаш ва сифат тавсифидан бевосита бог`лиқликда ечилади.
Давлат ер кадастри (ДЕК) ҳозирги босқичда О`збекистон минтақалари ривожланишининг ва ер муносабатларининг тартибга солишнинг муҳим
механизмларидан биридир. Ахборотлар тизими билан умумдавлат ва минтақавий вазифаларни ечимини та`минлашда ер кадастри қуйидаги соҳаларда қатор муҳим ҳаракатларни амалга оширилишига имкон беради:
Ҳуқуқий муносабатлар соҳасида – ерга эгалик ҳуқуқини ва улар билан битимлар тузишнинг давлат ро`йхатга олинишини та`минлаш, О`збекистон Республикаси суб`эктлари ва ҳудудий ташкил топиши, жисмоний ва ҳуқуқий шакллари ҳуқуқларини давлат томонидан ҳимояланиши, ер участкаларига о`з ҳуқуқига, фойдаланувчилар, эгалик қилувчилар, мулкдорлар ишончини шакллантириш, давлат органлари ва ердан фойдаланувчи суб`эктлар о`ртасидаги мулкчилик ҳуқуқини чегаралаш.
Иқтисодиёт соҳасида – Давлат бюджетига ер то`ловларини та`минлаш ва солиқ солинадиган базаларини кенгайтириш, ерларга кадастрли (иқтисодий) баҳолашни о`тказиш, ерларни бозор иқтисодиёти шароитида ахборотлар билан та`минлаш, ерларга ва бошқа ко`чмас мулкларга солиқ солиш, фойдаланиладиган ер участкаларидан ва ко`чмас мулклар обектлари механизмини такомиллаштириш, ер муносабатларидан ноқонуний ёки асосланмаган имтиёзлардан фойдаланувчи суб`эктлар сонини камайтириш, корхоналар асосий фондлари қийматини ко`пайтириш ва уларни инқирозлардан ҳимоялаш.
Ко`чмас мулклар бозорларини шакллантириш соҳасида - ко`чмас мулк бозорининг ишлаб туришнинг зарурий шароитларини яратиш; давлат мулкчилигида турган ко`чмас мол-мулкни бошқариш, ер участкаларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, фойдаланиш жараёнини такомиллаштириш, давлатда ер нархининг қимматбаҳо қог`озлари (ер векселлари, облигациялар, гаров мажбуриятлари ва ҳ.к.) фонд бозорида муомаласи ва киришни та`минлаш.
Банк ва суг`уртасининг ривожланиш соҳасида - Ер участкалари бинолар, уйлар, турар жойлар ва бошқа ко`чмас мулкларга ипотека ва бошқа турдаги кредитлар бериш билан ипотекани кредитлаштиришнинг ривожланишини та`минлаш, ко`чмас мулкка мулкчилик ҳуқуқини суг`урталаш, давлат ер кадастридан ахборотлар ҳуқуқий аҳамиятлигини тақдим этиш асосида бошқа иштирокчилари, суг`урталанувчилар, нарх белгиловчилар, банкларнинг бир-бирига та`сир қилиш механизмлари о`з-о`зини тартибга солиш.
Инвестиция сиёсати сохасида – инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришнинг манбаларидан бири сифатида ипотека кредитлаштиришдан фойдаланиш шунингдек, четдан капитал киритиб, то`г`ри инвестициялар жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш.
Уй-жой коммунал хо`жалигини ислох қилиш ва уй-жой сиёсати сохасида - Турар жой мулкдорлар ширкатлари ишлаб туришини ва тузилишини қо`ллаб-қувватлаш, жойлашган жойи, унинг сифатидан бог``лиқликда турар-жой хақининг миқдори дифференсиясини асослаш, шунингдек уй-жой фондининг бошқарма обектига ва мулкчилик ҳуқуқини бериш.
Ер ресурсларини бошқариш ва ердан фойдаланиш соҳасида- Сонларини миқдор ва сифат ма`лумотларининг ҳудудий базасига ер ресурсларини бошқариш ва режалаштириш учун то`ла ва аниқ ахборотлар тақдим этиш, ко`чмас мулк обектларини шакллантириш вақтида бошқармалараро бир-бирига та`сир қилишни та`минлаш, ердан фойдаланиш ҳолати учун давлат назорати ва мониторингининг о`тказиш, минтақаларни ҳудудий тақсимлаш ва ҳудудий иқтисодий режалаштиришни та`минлаш, бош режаларнинг ривожланишини аниқлаш, давлат ва жамоат эхтиёжлари учун ерларни исте`молдан чиқариб олиш (хақ то`лаш) механизмини яратиш.
Ахборот хизматлари соҳасида - обектларни ҳисобга олиш то`г`рисида хабарлар ишончлилигини давлат е`тироф этган ер кадастрли ахборотлар ишончлилигини ҳар қандай ҳуқуқий ва жисмоний шахсларга, банклар, судялар, қонун чиқарувчи ва ижро этувчиларга тақдим этиш, геодезик, лойиҳа қидирув ва бошқа ишларни ахборотлар билан та`минласҳ, шунингдек кадастрлар ва бошқа бошқарма реестрларни ахборотлар билан қо`ллаб-қувватлаш.
Ердан фойдаланишнинг барқарорлигини та`минлаш сохасида -Ушбу участкаларда ер муносабатлари обектига хуқуқлар барқарорлигини, унинг хо`жаликларга фойдаланиш барқарорлиги, ҳудудий (макон), иқтисодий ва экологик барқарорлигини та`минлаш.
Ижтимоий сийосат соҳасида - Янги ишчи о`ринларини яратиш, ижтимоий ва маданий-маиший инфра-структураларининг ривожланиши, ишлаб чиқариш обектларини шаҳарлар марказидан чиқариш, янги ижтимоий табақаларини шакллантириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |