Ер ресурсларини бошқариш механизмлари
О`збекистон Республикасининг бозор муносабатларига о`тиш жараёнида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг обектив асоси бозор иқтисодиёти қонунлари механизми ҳисобланади.
Ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг иккита бир-бирига узвий бог``лиқ бо`лган бошқарув вазифаси бо`либ, булар биринчидан, ташкилий ва иккинчидан, бевосита хо`жаликдаги фойдаланиш шаклларидир. Бошқарувни бу икки
шакли алоҳида ё`налиш сифатида ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришнинг ташкилий томонини акс эттиради. Ер ресурсларини бошқариш жараёни бир қатор ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий механизмларни о`з ичига олади. Ер ресурсларини бошқариш механизмлари қуйидаги тизимда о`з аксини топган (2-расм).
Ер кадастрини юритиш – О`збекистон Республикаси “Ер кодекси”нинг 15- моддасига ҳамда “Давлат ер кадастри то`г`рисида”ги қонунга мувофиқ ташкил этилган тизим бо`либ, у ерларнинг ҳуқуқий ва хо`жалик ҳолати, миқдори ва сифати, унумдорлик даражаси, қиймат баҳоси, ушбу ер фондининг ер тоифалари, ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ва мулкдорлар о`ртасидаги тақсимоти то`г`рисидаги ма`лумотлар ва хужжатлар тизимидан иборатдир.
расм. Ер ресурсларини бошқариш механизмлари схемаси
Ер кадастри о`з моҳияти, мақсади ва вазифаларига ко`ра то`рт таркибий қисмдан иборат бо`либ, улар ер участкаларига бо`лган хуқуқларни ро`йхатга олиш, ерларни миқдор ва сифат ҳисоби, тупроқ бонитировкаси ва ерларни иқтисодий баҳолашдан иборат.
Ер мониторингини юритиш – давлат миқёсида халқ хо`жалик тармоқлари бо`йича ерлардан фойдаланишда ро`й берган жараёнларнинг о`згаришини, ер ресурсларининг миқдори ва сифати ҳолатини узлуксиз кузатиш тизимини ташкил этиш ҳамда ма`лумотлар билан ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқариш жараёнини та`минлашга қаратилгандир.
Ер тузиш ишларини ташкил этиш – Ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишга қаратилган асосий тадбирлардан бири бо`либ, у ер фондини халқ хо`жалиги тармоқлари орасида тақсимлаш ва уларни худудий ташкил этиш масалаларини ечишга қаратилган. Бошқарув вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш - ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларни ҳудудий ташкил этиш бо`йича ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан асослаш, халқ хо`жалиги тармоқлари эҳтиёжига мос келадиган ер танлаш ва ер ажратиш лойиҳаларини амалга ошириш, суг`ориш ва ё`л тармоқларини лойиҳалаш ва бошқа лойиҳавий ишланмаларни яратиш ҳамда амалга тадбиқ этиш масалаларини ҳал этишдан иборат.
Ер ресурсларидан фойдаланишни прогнозлаш – ер ресурсларидан фойдаланишни режалаштириш, уларни муҳофаза қилишга асосланган ҳолда прогнозлаш масалаларини о`з ичига олади. Бу механизм о`з моҳиятига ко`ра ер ресурсларидан фойдаланишни бош чизмасини (схемасини) ва ер тузиш ишларини режелаштиришдан иборат бо`лади. Прогнозлашнинг асосий вазифаси халқ хо`жалиги тармоқлари тараққиётига мос ҳолда йиллик ва узоқ муддатга мо`лжалланган ер ресурсларига бо`лган талабнинг та`миноти бо`йича асосий ко`рсаткичларни белгилаб бериш ҳисобланади.
Ер муносабатларини тартибга солиш – бошқарувнинг ҳуқуқий асосларига суянган ҳолда ишлаб чиқариш муносабатлари таркибида ер муносабатларини тартибга солишга хизмат қилади. Бу механизмнинг асосий вазифаси ерлардан фойдаланишда қонунийликни та`минлашдан иборат.
Ерлардан фойдаланишни назорат қилиш – давлат органлари томонидан ер эагалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер ресурсларидан самарали фойдаланишни бошқаришга оид фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан назорат қилишга қаратилган.
Ерларни муҳофаза қилиш – ерлардан халқ хо`жалиги тармоқларида ҳар хил мақсадларда фойдаланиш жараёнида ерларни муҳофаза қилиш, зарар етказилишининг олдини олиш, айниқса алоҳида аҳамиятга эга бо`лган, қишлоқ хо`жалигига мо`лжалланган ерларни ҳимоя қилишдан иборат.
Ердан фойдаланганлик учун ҳақ то`лаш – бу иқтисодий раг`батлантириш механизмларидан бири ҳар хил мақсадларда ердан фойдаланганлик учун ҳақ то`лашни ташкил этишдан иборат. Жумладан, ер учун то`ланадиган ҳақ икки хил: ижара ва ер солиг`и шаклида ундирилади.
Бозор муносабатлари қарор топиши шароитида ерларни давлат бошқарувининг мажмуали услубини энг қулай қо`ллаш ва бюджет даромадларини ко`пайтиришни та`минловчи, ердан фойдаланишнинг энг самарали ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ шакли сифатида ерни ижарага беришнинг ривожланиши айниқса муҳим аҳамиятга эга бо`лади. Шу билан бирга ер муносабатларининг давлат бошқарувидаги ягона тартибини о`рнатиш, ижара ҳақи миқдорини усулларини ишлаб чиқиш, ер бозорининг ҳолатини аниқ акс эттирадиган минтақа иқтисодиётининг ҳолати ва ундаги жараёнларни бошқариш тизимида, ер ижара сиёсатида тадбирлар мажмуасини шакллантиришнинг бирламчилигини ҳисобга олиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга бо`лади. Ер муносабатларини тартибга солишнинг услубий назариясини ишлаб чиқиш, ернинг олди-сотди шакллари ва услубини фаоллаштириш, ер участкаларини хусусийлаштириш жараёнларини, инвестицион, баҳолаш, суг`о`рта фаолияти, ипотека, кредитлаштириш, ерга оид қимматбаҳо қог`озлар билан муомала о`тказишни раг`батлантириш зарур.
Ишлаб чиқариш муносабатларининг обектив мажмуи одамларнинг онги ва иродасига бог`лиқ эмас, шу билан бирга ишлаб чиқариш муносабати бу одамлар о`ртасида та`сир ко`рсатадиган онгли ва иродавий муносабатдир. Шунинг учун ишлаб чиқариш муносабати одамларнинг буюмларга ва бир-бирига иродавий муносабат ко`ринишида намоён бо`лади. Ҳодисаларнинг ташқи ко`ринишида одамларнинг нисбатан мустақил та`сир ко`рсатишини туг`диради. Бу холат ишлаб чиқариш
муносабатининг обектив мазмунини ниқоблайди. Ишлаб чиқариш муносабатларининг обектив мазмунини айрим одамларнинг иродавий ҳаракати, кимнингдир иродаси билан белгилаб эмас, балки ишлаб чиқарувчиларининг ривожланиши ижтимоий ишлаб чиқаришнинг шароити, моддий-техниканинг эришилган даражаси билан белгиланади. Пировардида айнан ана шу обектив омиллар одамларнинг онги ва иродасини уларнинг иқтисодий фаолияти жараёнига ё`налтиради.
Одамларнинг иродавий муносабати ишлаб чиқариш муносабатларининг нафақат ташқи ко`ринишининг намоён бо`лиши деб, балки улар холатининг ички зарурияти сифатида бо`либ cҳиқади.
Ер муносабатларининг иродавий намоён бо`лиши уларнинг обектив иқтисодий мазмунининг акс эттирилишидир. Ер муносабатларининг обективлигини, уларнинг ривожланиш ё`налишини ишлаб чиқаришнинг барча ижтимоий моддий шароит мажмуасини ишлаб чиқариш кучлари белгилайди.
Буюмлашган ишлаб чиқариш муносабатлари ҳар доим ҳам келиб чиқавермайди. Балки буюм фақатгина ма`лум ижтимоий муносабатлар обектив бо`лган тақдирдагина ро`й беради. Ишлаб чиқариш муносабатларининг буюмлашган далилида муҳими шуки, бу ерда муносабатларни ташувчи нафақат оддий буюм бо`лади, балки одамларнинг моддий фаолияти, ишлаб чиқаришнинг махсули сифатидаги буюм шаклида юзага келади. Ер абадий, уни бизга табиат ин`ом этган ва буюмлашган меҳнатнинг маҳсули ҳам эмас. Бинобарин ер муносабатларининг буюмлашган, предметли шакллари бошланг`ич пункт сифатида берилган.
Ер муносабатларини тартибга солиш механизмини унга обектив жиҳатдан хос бо`лган учта бир-бирига бог``лик нуқтаи назардан қараш керак: иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий (юридик);
Бундай ёндашув ер муносабатларига иқтисодий, сиёсий ва ҳуқуқий та`сирини назарий аниқ чегараланишини назарда тутишга имкон беради. Бироқ бу омилларни бир-бирига қарама-қарши қо`йиш, хато бо`лар эди. Ер муносабатларининг ривожланишига уларнинг о`з та`сирини ко`рсатиш бир-биридан ажралган холда эмас, балки о`заро бир-бирига та`сир ко`рсатиш мустаҳкам, ажралмаган бирликда бо`лади. Ер
муносабатларини тартибга солиш механизмида бирламчилик иқтисодий қонунларга тегишлидир.
Ба`зан ер муносбатларини тартибга солишни ер қонунчилигининг айрим ҳуқуқлари ташкил этади деган та`кидларни учратиш мумкин. Ер муносабатларини тартибга солиш учун ҳуқуқнинг мутлоқ аҳамияти ҳақида фикрнинг пайдо бо`лишига сабаб ҳуқуқий адабиётларда "ижтимоий-иқтисодий муносабатларни тартибга солиш", "иқтисодий муносабатларни тартибга солиш", "ер муносабатларини тартибга солиш" каби ифодаланишлар энг ко`п учрайди. Эҳтимол унинг сабабини ана шу ҳолатлар билан тушунтириш мумкин. Аммо ҳуқуқ умуман ер муносабатларини тартибга солмайди, балки уларнинг мақсадли шаклларининг намоён бо`лишига та`сир ко`рсатади, у ер муносабати иштирокчиларининг фе`л-атворини, муносабатлар суб`эктларининг ҳуқуқ ва бурчларини белгилаб, улар о`ртасида мувофиқ равишда ҳуқуқ муносабатларини о`рнатиш ёрдамида тартибга солади. Айнан шу фикрни ер муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш тушунчасига киритиш керак). Ер муносабатларининг ички иқтисодий мазмуни ривожланишини иқтисодий қонунлар тартибга солади.
Иқтисодий қонунлар ҳаракат қилишнинг обектив ҳарактерларини е`тироф этиш керак. Одамлар иштирокисиз ҳаракат қиладиган табиат қонунларидан фарқли о`лароқ иқтисодий қонунлар одамлар орасида таркиб топадиган ишлаб чиқариш муносабатлари сохасида ҳаракат қилади. Аммо, бу иқтисодий қонунлар энг аввалдан одамларга равшан экан деганлигини билдирмайди. Иқтисодий қонунлар обективдир. Уларнинг ҳаракати ва мазмуни одамлар иродаси ва онгига бог``лик эмас.
Иқтисодий қонунлар, хусусан ер муносабатлари ривожланиши қонуни ерни муҳофаза қилиш ва рационал фойдаланишни ташкил килиш уcҳун фойдаланиш ер ресурсларини бошқаришнинг асоси, бош мазмунидир.
Ер ресурсларини бошқаришнинг моҳияти, ер муносабатлари тизимининг жами йиг`индисини уларга мақсадга қаратилган та`сир ёрдамида ҳаракатда бо`лган иқтисодий қонунлардан онгли фойдаланиш асосида ер муносабатларини ишлаб чиқариш кучларига мувофиқлаштириш мақсадида тартибга солишдан иборатдир. Шу билан та`сир ко`рсатиш обекти нафақат ер муносабатлари намоён бо`лиши шакллари бо`либ
чиқади (ташқи, иродавий) балки бевосита моддий асоси ҳам. Бу бошқаришнинг чуқур ижтимоий-иқтисодий аспектидир.
Ер ресурсларини бошқаришнинг ташқи ко`риниш томони ер захирасини энг рационал фойдаланишини та`минлаш бо`йича давлатнинг режали иқтисодий, ташкилий - хо`жалик-техникавий, техникавий ва ҳуқуқий тадбирларининг йиг`индиси сифатида гавдаланади. Ердан фойдаланишни бошқаришнинг мохиятли моментининг қуйидаги тавсифига е`тибор қаратилиши керак. Ко`рсатиб о`тилганидек, у ер муносабатларини тартибга келтиришга қаратилган. Шу билан бир вақтда ердан фойдаланишни бошқариш о`з-о`зига обектив ва нисбатан мустақил ходисадир. Бинобарин бу ер муносабатлари намоён бо`лишининг аниқ шаклидир. Аниқрог`и эса, ер муносабатларини такомиллаштиришнинг мақсадга қаратилган онгли шаклидир.
Ҳар қандай бошқарув, шу жумладан ерни бошқариш ҳам, аниқ мақсадни назарда тутади. Бошқаришнинг мақсади давлатнинг иқтисодиёти мақсади билан обектив қаратилган ва унга бо`йсундирилган, кейингиси асосий иқтисодий қонунда ифодаланади. Шу нуқтаи назардан юқорида ердан самарали фойдаланишнинг моҳияти то`г`рисидаги та`рифни ҳисобга олиш билан ер ресурларини бошқаришнинг бошланг`ич узоқ муддатли мақсадини давлатнинг ягона ер захирасини барча халқ хо`жалиги манфаати, унинг тармоқлари ва айрим ердан фойдаланувчилар манфаати учун максимал самарали фойдаланишни та`минлашни аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |