масала. Мижоз банкка саккиз ой муддатга 5% остида 15000 сўм қўйди. У қанча даромад олишини аниқлаш зарур.
масала. Банк йиллик 10% ставкада ярим йилга депозитлар қабул қилади. Банкнинг 150 минг сўм қўйилма учун тўлаган фоизларни аниқланг.
Масалани ечиш учун қуйидаги формуладан фойдаланамиз:
I ni P
100
бу ерда
i – фоизлар миқдори,
п – йиллар сони,
(1)
Р – фоизлар ҳисоблаб чиқиладиган сумма.
Ечим.Маълумотларни формулага қўйиб, фоизлар миқдорига эга бўламиз:
I 0,5 10 150000 7500сум
100
Баъзида банкка жойлаштирилган депозитларни сақлаш муддати кунларда ўлчанади. Турли мамлакатларнинг банк амалиётида кунлардаги муддат ва йилдаги кунлар ҳисоб-китоб сони фоизларни ҳисоблаб чиқишда турлича белгиланади.
Германия амалиётда кунларни ҳисоб-китоб қилиш 360 кундан иборат бўлган йил ва 30 кундан иборат бўлган ойга асосланади.
Французлар амалиётда йил узунлиги 360 кунга тенг, ойлардаги кунлар эса уларнинг амалдаги календар кунига тенг (28, 29, 30 ва 31 кун) деб олинади.
Инглизлар амалиётида бир йил 365 кун ва ойлар узунлиги мос равишда аниқ белгиланади.
масала. 200 минг сўм миқдоридаги депозит банкка 12.03.04 й. қўйилди ва 25.12.04 й. талаб қилиб олинди. Фоиз ставкаси йиллик 80%ни ташкил этди. Ҳисоблаб чиқиш муддатини аниқлаш усуллари ҳар хил бўлган ҳолда ҳисоблаб чиқиладиган фоизлар миқдорини аниқланг.
Ечим.1. Германча амалиётда депозит сақланадиган кунлар ҳисоб-китоб сони қуйидагига тенг бўлади: 20 (март ойида сақланадиган кунлар сони) + 30 (апрель) + 30 (май) + 30 (июнь) +30 (июль) + 30 (август) + 30 (сентябрь) + 30 (октябрь) + 30 (ноябрь) + 25 (декабрда сақланадиган кунлар сони) – 1 (депозит қабул қилиш ва бериш бир кун деб қабул қилинади) = 284 кун. Йил давомидаги кунлар ҳисоб-китоб сони – 360 кун. (1) формула бўйича:
I 284 80 200000 126222,22 cум
365 100
2. Французча амалиётда депозитлар сақланадиган кунлар ҳисоб-китоб сони қуйидагича бўлади: 20+30+31+30 + 31 +31 + 30 + 31+ + 30 + 25 – 1 =
288. Йил давомидаги кунлар ҳисоб-китоб сони – 360 кун.
формула бўйича:
I 288 80 200000 128000 cум
365 100
Инглизлар амалиётида депозитлар сақланадиган кунлар ҳисоб-китоб сони 288 кунга, йил давомидаги кунлар ҳисоб-китоб сони – 365 кунга тенг.
(1) формула бўйича:
I 288 80 200000 126246,58 сум
365 100
Шундай қилиб, счет эгаси учун фоизлар ҳисоб-китоб қилишнинг французча амалиёти, банк учун – Германча амалиёт тўғри келади.
Мустақил ечинг.
масала. Банк қуйидаги шартларда муддатли депозитга омонатлар
қабул қилади: фоиз ставкаси 35 кун муддатга — 45%, 65 кун муддатга — 48%, 90 кун муддатга — 50%. Кўрсатилган муддатда мижознинг 10 млн сўм қуйилмасига даромадини ҳисоблаб чиқинг. Йил кабиса эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |